Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фуқаролик /

Ички ишлар вазирининг 13.08.2018 й. 217-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 21.09.2018 й. 2804-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.09.2018 й.

N 2804-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

13.08.2018 й.

N 217


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси фуқароларини

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган

жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сон "Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаи 41-сон "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2016 йил 16 май 79-сон буйруғи (рўйхат рақами 2804, 2016 йил 28 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 26-сон, 321-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                           П. Бобожонов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси фуқароларини

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган

жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар


1. 4-бандда:

биринчи хатбошидаги "хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (бўлинмасига) (бундан буён матнда ХЧКваФРБ деб юритилади)" деган сўзлар "миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (бўлинмасига) (бундан буён матнда МваФРБ деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўққизинчи - ўн биринчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"турар жойни ёхуд унинг бир қисмини ижарага олиш ёки турар жойдан ёхуд унинг бир қисмидан текин фойдаланиш тўғрисида нотариал тасдиқланган шартноманинг нусхаси.

Агар вақтинча турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаро (оила аъзолари билан бирга) турар жой мулкдорининг (мулкдорларнинг) ёки ушбу турар жойда доимий яшаётган шахснинг яқин қариндоши бўлса, нотариал тасдиқланган турар жой ёхуд унинг бир қисмидан текин фойдаланиш шартномасининг нусхасини тақдим этиш талаб этилмайди. Ушбу ҳолатда вақтинча турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаронинг ва турар жой мулкдорининг (мулкдорларнинг) ёхуд ушбу турар жойда доимий яшаётган шахснинг қариндошлиги даражасини тасдиқлайдиган ҳужжатлар тақдим этилиши керак. Бунда вақтинча турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаронинг оила аъзолари (эр, хотин, шунингдек, уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари, фарзандликка олинганлари) фуқаронинг оила аъзолари эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилишлари керак.

Агар вақтинча турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаро Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа ҳудудларидан хизмат сафари, меҳнат таътили, малакасини ошириш, даволаниш муносабати билан келган бўлса, тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда нотариал тасдиқланган турар жойнинг ёхуд унинг бир қисмининг ижара шартномасининг ёки турар жойдан ёхуд унинг бир қисмидан текин фойдаланиш шартномасининг нусхасини тақдим этиш талаб этилмайди.".


2. 7-банднинг биринчи хатбошисидаги, 14-банддаги, 18-банднинг биринчи хатбошисидаги, 20, 21-бандлардаги, 24-банднинг биринчи, иккинчи ва еттинчи хатбошиларидаги, 30-банддаги ҳамда 1-9, 12 ва 13-иловалардаги "ХЧКваФРБ" қисқартмалари "МваФРБ" қисқартмалари билан алмаштирилсин.


3. 8-банд:

биринчи хатбошидаги "ХЧКваФРБнинг" қисқартмаси "МваФРБнинг" қисқартмаси билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "ХЧКваФРБ" қисқартмаси "МваФРБ" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


4. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"12. ТШИИБ МваФРБ инспектори фуқарога қайд варағи беришдан аввал унинг қидирувда эмаслигини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (бундан буён матнларда ИИВ деб юритилади) Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси (бундан буён матнларда МваФРББ деб юритилади) "Паспорт-виза" автоматлаштирилган ахборот тизимига фуқаро ҳақидаги маълумотларни киритиб, уларни тизим орқали автоматик тарзда ИИВ Ахборот марказининг маълумотлар базасидан текширади.

Текширув натижаси юзасидан фуқаро қидирувда бўлганлиги ҳолати аниқланган тақдирда ИИВ Ахборот маркази ушбу ҳолат бўйича ИИВ Жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бош бошқармаси ва ИИВ МваФРББга хабар беради.".


5. 13, 17, 19 ва 21-бандлардаги "ХЧКваФРБга" қисқартмалари "МваФРБга" қисқартмалари билан алмаштирилсин.


6. 15-банддаги "ХЧКваФРБни" қисқартмаси "МваФРБни" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


7. 16-бандда:

биринчи хатбошидаги "ХЧКваФРБ" қисқартмаси "МваФРБ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "ХЧКваФРБда" қисқартмаси "МваФРБда" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


8. 25-банддаги ҳамда 12 ва 13-иловаларнинг изоҳидаги "ХЧКваФРБда" қисқартмаси "МваФРБда" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


9. 23-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"23. Охирги ҳисобга олиш расмийлаштирилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида ҳисобга олишни қайта расмийлаштириш масаласини кўриб чиқиш фуқаронинг вақтинча яшаб турган жойидаги ТШИИБ МваФРБ томонидан амалга оширилади. Бунинг учун фуқаро қайд варағи муддати тугашидан камида ўн беш кун олдин вақтинча яшаб турган жойидаги ТШИИБ МваФРБга мазкур Йўриқноманинг 4-бандида назарда тутилган тегишли ҳужжатлар (иккинчи хатбошисида кўрсатилган аризадан ташқари) билан бирга мазкур Йўриқноманинг 7-иловасига мувофиқ шаклда қайта ҳисобга олиш тўғрисида ариза тақдим этади.".


10. 26-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"26. Фуқаро Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олингандан сўнг ТШИИБ МваФРБ инспектори мазкур Йўриқноманинг 10-иловасига мувофиқ шаклда икки нусхада фуқаронинг келиш варақасини тўлдиради ҳамда унинг биринчи нусхасини бир сутка мобайнида Тошкент шаҳар ИИББнинг Манзил-маълумотлар бюросига юборади. Келиш варақаларининг иккинчи нусхаси ва уларнинг рўйхати ҳафтада бир марта тегишли ТШИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимига (бўлинмаси, гуруҳи) (бундан буён матнда ҲПБ деб юритилади) ишда фойдаланиш учун юборилади.".


11. 27-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"27. ТШИИБ МваФРБ инспектори вақтинча ҳисобга олинган фуқаро ҳақида келиш варақасидаги маълумотларни компьютер маълумотлар базасига киритгандан кейин уларни реал вақт режимида маълумотларни узатишнинг идоравий тармоғи бўйича ИИВ МваФРБнинг марказий маълумотлар базасига юборади.".


12. 28-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"28. ИИВ МваФРББ ҳар ойда маълумотларни узатиш идоравий тармоғи бўйича Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобга қўйилган фуқароларнинг рўйхатларини (электрон шаклда) уларнинг доимий яшаш жойи бўйича тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар ИИБ МваФРБларига юборади.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар ИИБ МваФРБлари фуқаронинг доимий яшаш жойидаги ТШИИБ ҲПБга фуқаронинг Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида ҳисобга олинганлиги тўғрисида маълум қилади.".


13. 29-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"29. Ҳар ой якуни бўйича турган жойи бўйича ҳисобга олинган фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар кейинги ойнинг 3-санасига қадар ТШИИБ МваФРБ томонидан мазкур Йўриқноманинг 11-иловасига мувофиқ шаклда Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБ МваФРБга тақдим этилади. Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБ МваФРБ эса, ўз навбатида, маълумотларни жамлаб ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар ИИВ МваФРББга тақдим этади.

ТШИИБ МваФРБ берилган қайд варақлари сони тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойда ТШИИБ ҲПБга тақдим этиши шарт.".


14. 31-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"31. ИИВ раҳбарияти томонидан тасдиқланган режа-топшириқ асосида ИИВ МваФРББ масъул ходимлари бир йилда камида икки маротаба Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБ МваФРБлар ва ТШИИБ МваФРБлари томонидан фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча яшаб турган жойи бўйича ҳисобга олиш ишларининг аҳволини ўрганиб чиқади ва йўл қўйилаётган камчиликларни аниқлаб, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирларни белгилайди.".


15. 32-бандда:

иккинчи хатбошидаги "ХЧКваФРБ" қисқартмаси "МваФРБ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "ХЧКваФРБда" қисқартмаси "МваФРБда" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


16. 33-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"33. Қайд варақлари бланкалари ТШИИБ МваФРБлари раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан мазкур Йўриқноманинг 13-иловасига мувофиқ шаклда юритиладиган Қайд варақлари бланкаларини кирим ва чиқим қилиш китобига қайд қилиниб, уларнинг қатъий ҳисоби юритилади ҳамда хизматда фойдаланиш учун ТШИИБ МваФРБ инспекторига тақдим этилади.

ТШИИБ МваФРБ инспекторлари хизматда фойдаланиш учун олган қайд варақларини белгиланган тартибда сақланишини таъминлайди.".


17. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Давлат хавфсизлик хизмати, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 22 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 24 сентябрь, 38-сон, 773-модда





































Время: 0.2314
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск