язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2018 й./ Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар/ Адлия вазирининг 25.09.2018 й. 466-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 25.09.2018 й. 1921-2-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.09.2018 й.

N 1921-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

25.09.2018 й.

N 466-мҳ


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар

палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги

малака комиссиялари тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги ПФ-5441-сон "Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2009 йил 14 мартдаги 69-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 1921, 2009 йил 14 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 12-сон, 134-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси ҳамда Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Ташкулов зиммасига юклансин.



Вазир                                                            Р. Давлетов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар

палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги

малака комиссиялари тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 18-банднинг тўққизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


2. Қуйидаги мазмундаги 18-1-банд билан тўлдирилсин:

"18-1. Малака имтиҳонини топшириш учун зарур бўлган ҳужжатлар талабгор томонидан ҳудудий бошқармага бевосита, почта алоқа воситаси орқали ёки уларнинг олингани тўғрисидаги билдиришнома билан электрон шаклда тақдим этилади.".


3. 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Талабгор томонидан малака имтиҳонини топшириш учун тақдим этилаётган ҳужжатлар рўйхат бўйича бевосита, почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда масъул котиб томонидан қабул қилинади, рўйхат нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда талабгорга юборилади (топширилади).".


4. 26-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Малака имтиҳони жараёни Интернет тармоғида реал вақт режимида видеотрансляция қилинади.".


5. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан келишилган. .



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 25 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 2 октябрь, 39-сон, 784-модда