Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.03.2018 й. 168-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплекси раҳбарининг функционал вазифалари ва инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 22 декабрдаги 1014-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.03.2018 й.

N 168



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ВАЗИРИНИНГ

ЎРИНБОСАРИ - ИНВЕСТИЦИЯЛАР, ИННОВАЦИОН

РИВОЖЛАНТИРИШ, ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ВА КИЧИК

САНОАТ ЗОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ,

ТУРИЗМ МАСАЛАЛАРИ КОМПЛЕКСИ РАҲБАРИНИНГ

ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР,

ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШ, ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ

ВА КИЧИК САНОАТ ЗОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ, ТУРИЗМ МАСАЛАЛАРИ

АХБОРОТ-ТАҲЛИЛ ДЕПАРТАМЕНТИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА" 2017 ЙИЛ

22 ДЕКАБРДАГИ 1014-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2018 йил 19 февралдаги ПҚ-3545-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2018 йил 23 февралдаги ПҚ-3560-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплекси раҳбарининг функционал вазифалари ва Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 22 декабрдаги 1014-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 3 мартдаги

168-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси

Бош вазирининг ўринбосари - Инвестициялар, инновацион

ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари

фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплекси

раҳбарининг функционал вазифалари ва Инвестициялар,

инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат

зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари

ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низомларни

тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 22 декабрдаги 1014-сон

қарорига киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар тўғрисида


1. Қарорнинг номидаги "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 1-банднинг иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 3-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. 1-иловада:


а) илованинг номидаги "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2018 йил 19 февралдаги ПҚ-3545-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2018 йил 23 февралдаги ПҚ-3560-сон қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси - Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплекси раҳбарининг (кейинги ўринларда Бош вазир ўринбосари деб аталади) функционал вазифаларини белгилайди";


в) 7-банднинг "а" кичик бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"инвестиция лойиҳаларининг дастлабки ва якуний техник-иқтисодий асослашларини ва ҳисоб-китобларини ишлаб чиқиш ва мослаштириш, шунингдек, иқтисодиёт базавий тармоқларининг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва техник кузатув ишлари мувофиқлаштирилишини таъминлаш".


5. 2-иловада:


а) 3-банднинг иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 6-банднинг "а" кичик бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"инвестиция лойиҳаларининг дастлабки ва якуний техник-иқтисодий асослашларини ва ҳисоб-китобларини ишлаб чиқиш ва мослаштириш, шунингдек, иқтисодиёт базавий тармоқларининг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва техник кузатув ишлари мувофиқлаштирилишини таъминлаш".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил
































Время: 0.1678
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск