ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.09.2018 й. 762-сон "Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига келадиган товарлар ва транспорт воситаларини расмийлаштиришда божхона тартиботларини соддалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.09.2018 й.

N 762



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

БОЖХОНА ҲУДУДИГА КЕЛАДИГАН ТОВАРЛАР ВА

ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШДА

БОЖХОНА ТАРТИБОТЛАРИНИ СОДДАЛАШТИРИШГА

ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон Фармонини бажариш юзасидан‚ шунингдек, автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспорти орқали Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига келадиган товарлар ва транспорт воситаларини божхона назоратидан ўтказиш самарадорлигини таъминлаш, уларни расмийлаштиришдаги божхона тартиботларини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб киришга мўлжалланган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги дастлабки электрон маълумотларни тақдим этиш, рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби ҳақидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилаб қўйилсинки, ташувчилар ёхуд товар эгалари ёки товарга нисбатан ваколатларга эга бўлган шахслар ҳаво ва темир йўл транспортида ташиладиган товарлар ва транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар ва уларнинг багажлари тўғрисида дастлабки электрон тарзда олдиндан ахборотни божхона органларининг ахборот тизимига бутунжаҳон Интернет тармоғи орқали:

автомобиль транспортининг Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтишидан бир соат олдин;

темир йўл транспортининг Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасига етиб келишидан бир соат олдин;

узоқ йўналишни амалга оширишда - ҳаво транспортининг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига учиб келишидан икки соат олдин;

қисқа йўналишни амалга оширишда - ҳаво транспортининг учиш вақтида юбориши шарт.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига келадиган товарлар ва транспорт воситалари, шунингдек, ҳаво ва темир йўл транспортида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиладиган йўловчилар ва уларнинг багажи тўғрисидаги электрон маълумотларни айирбошлаш тизимини назарда тутадиган дастурий таъминотни икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва божхона органларининг ахборот тизимига жорий этсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига келадиган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги ахборотларни айирбошлашни он-лайн режимида амалга ошириш юзасидан чегарадош мамлакатлар билан халқаро шартномаларни тузиш масаласини ишлаб чиқсин;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий дипломатик идораларни ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналар ва консуллик муассасаларини ушбу қарорнинг қоидалари тўғрисида хабардор қилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситалари билан биргаликда ушбу қарорнинг қоидалари кенг ёритилиши ва тушунтирилишини ташкил этсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобиль транспортида Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтказиладиган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида давлат божхона хизмати органларининг электрон тарзда олдиндан хабардор қилинишини жорий этиш тўғрисида" 2015 йил 30 октябрдаги 307-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 10-сон, 95-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 26 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 2 октябрь, 39-сон, 779-модда










































Время: 0.2095
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск