ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Уй-жой қонунчилиги / Тураржой билан таъминлаш. Тураржойларни ижарага олиш ва брон қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.09.2018 й. 764-сон "Андижон вилоятида оғир уй-жой маиший шароитларда яшаётган ва боқувчисини йўқотган аёлларни уй-жой билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.09.2018 й.

N 764




АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА ОҒИР УЙ-ЖОЙ

МАИШИЙ ШАРОИТЛАРДА ЯШАЁТГАН ВА

БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАН АЁЛЛАРНИ

УЙ-ЖОЙ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Андижон вилоятида оғир уй-жой маиший шароитларида яшаётган, боқувчисини йўқотган ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилаётган хотин-қизлар, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган аёллар учун қулай шароит яратиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Андижон вилояти ҳокимлигининг иловага мувофиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг бўш турган ётоқхоналарини (кейинги ўринларда объектлар деб аталади) тегишлича Андижон вилоятининг туман ва шаҳар ҳокимликларига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериш ҳамда мазкур ётоқхоналарни қайта ихтисослаштириш йўли билан реконструкция қилган ҳолда турар жойларга айлантириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки ҳафта муддатда объектларни ўрнатилган тартибда топширсин, тегишлича Андижон вилоятининг туман ва шаҳар ҳокимликлари уларни қабул қилиб олсин ва мақсадли фойдаланишни таъминласин.


3. Объектларни реконструкция қилиш доирасида:

Андижон вилояти ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси - буюртмачи этиб белгилансин;

объектларни реконструкция қилиш ишларини амалга оширувчи пудрат ташкилотлари танлов асосида аниқлансин.


4. Андижон вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда объектларда ишлаб чиқариш, маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари ва мактабгача таълим муассасаларини жойлаштиришни назарда тутган ҳолда мазкур объектларни қайта ихтисослаштириш йўли билан реконструкция қилган ҳолда турар жойларга айлантириш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқсин.


5. Белгилансинки:

объектларни қайта ихтисослаштириш йўли билан реконструкция қилган ҳолда турар жойларга айлантирилган уй-жойлар Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан оғир уй-жой маиший шароитларида яшаётган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилаётган хотин-қизлар, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган аёлларга берилади;

объектларни ишлаб чиқариш маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари ва мактабгача таълим муассасаларига айлантирилган қисми белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектларига инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар эвазига "ноль" харид қийматида сотилади ёки текин фойдаланиш шартномаси асосида берилади;

турар жойларга талабгорларни танлаш Вазирлар Маҳкамасининг "Ариза берувчи-уй қурувчининг 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 9 февралдаги 103-сон ҳамда "Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш, шунингдек ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 16 январдаги 14-сон қарорлари билан тузилган ҳудудий комиссиялар томонидан амалга оширилади;

ҳудудий комиссиялар шаффофлик ва ошкоралик принципларига риоя этиш асосида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги 285-сон қарори билан тасдиқланган Оғир ижтмиоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган ижтимоий мезонлар асосида уй-жойга муҳтож хотин-қизларни аниқлайди.


6. Объектларни реконструкция қилиш ишларини молиялаштиришнинг:

дастлабки 10 фоиз бадал маблағлари - Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, талабгор ишлаётган ташкилот ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;

қолган 90 фоиз маблағлари эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 23 октябрдаги ПҚ-3350-сон қарори асосида уч йиллик имтиёзли давр, дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 20 йил муддатга тижорат банкларининг ипотека кредитлари ҳисобидан амалга оширилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги объектларни реконструкция қилиш ишларини имтиёзли кредитлари ҳисобидан молиялаштириш учун Марказий банк томонидан белгиланган тижорат банкларига тегишли молиявий маблағлар ажратилишини таъминласин.

Андижон вилояти ҳокимлиги ажратилган кредитларнинг мақсадли ишлатилиши ҳамда уларни ўз вақтида тўлиқ қайтарилиши учун масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ушбу қарорга мувофиқ реконструкция қилинаётган объектларни лойиҳа-смета ҳужжатлари ва олиб борилаётган реконструкция ишларининг сифати юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини амалга оширсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов‚ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Андижон вилояти ҳокими Ш. Қ. Абдурахмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 сентябрдаги

764-сон қарорига

ИЛОВА



Андижон вилоятининг туман ва шаҳар

ҳокимликларига оператив бошқарув ҳуқуқи

асосида бепул берилаётган Ўзбекистон Республикаси

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг

бўш турган ётоқхоналари

РЎЙХАТИ

   

Т/р

Бўш турган ётоқхоналарнинг номи

Бўш турган ётоқхоналар

жойлашган жой

1.

Андижон компютер технологиялари касб-ҳунар коллежига қарашли ётоқхона биноси

Андижон шаҳри

2.

Андижон машинсозлик касб-ҳунар коллежига қарашли ётоқхона биноси

Андижон шаҳри

3.

Андижон вилояти, Хонобод шаҳар ҳокимлигига қарашли ётоқхона биноси

Хонобод шаҳри

4.

Асака педагогика ва ижтимоий-иқтисодиёт коллежига қарашли ётоқхона биноси

Асака тумани

5.

Балиқчи саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежига қарашли ётоқхона биноси

Балиқчи тумани

6.

Бўз Тиббиёт касб-ҳунар коллежига қарашли ётоқхона биноси

Бўз тумани

7.

Булоқбоши маиший хизмат касб-ҳунар коллежига қарашли ётоқхона биноси

Булоқбоши тумани

8.

Жалақудуқ саноат-транспорт касб-ҳунар коллежига қарашли ётоқхона биноси

Жалақудуқ тумани

9.

Избоскан ижтимоий-иқтисодиёт коллежига қарашли ётоқхона биноси

Избоскан тумани

10.

Марҳамат қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежига қарашли ётоқхона биноси

Марҳамат тумани

11.

Олтинкўл саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежига қарашли ётоқхона биноси

Олтинкўл тумани

12.

Пахтаобод қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежига қарашли ётоқхона биноси

Пахтаобод тумани

13.

Улунғор қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежига қарашли ётоқхона биноси

Улунғор тумани

14.

Хўжаобод саноат-транспорт касб-ҳунар коллежига қарашли ётоқхона биноси

Хўжаобод тумани

15.

Шаҳрихон саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежига қарашли ётоқхона биноси

Шаҳрихон тумани

16.

Дардоқ саноат-транспорт касб-ҳунар коллежига қарашли ётоқхона биноси

Қўрғонтепа тумани

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 26 сентябрь













































Время: 0.2039
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск