ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.09.2018 й. 761-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент вилоятидаги қурилиши тугалланмаган объект негизида замонавий тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 18 ноябрдаги 252-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.09.2018 й.

N 761



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ТОШКЕНТ

ВИЛОЯТИДАГИ ҚУРИЛИШИ ТУГАЛЛАНМАГАН

ОБЪЕКТ НЕГИЗИДА ЗАМОНАВИЙ ТЎҚИМАЧИЛИК ИШЛАБ

ЧИҚАРИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 2010 ЙИЛ 18 НОЯБРДАГИ 252-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш бўйича чоралар тўғрисида" 2017 йил 27 ноябрдаги ПҚ-3406-сон қарорига мувофиқ ҳамда "Textile Technologies Group" МЧЖ шаклидаги хорижий корхона негизида тўлиқ ишлаб чиқариш циклига эга бўлган замонавий тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳасинининг II босқичи амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент вилоятидаги қурилиши тугалланмаган объект негизида замонавий тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 18 ноябрдаги 252-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси раиси И.У. Хайдаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 сентябрдаги

761-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг "Тошкент вилоятидаги қурилиши

тугалланмаган объект негизида замонавий тўқимачилик

ишлаб чиқаришини ташкил этиш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2010 йил 18 ноябрдаги 252-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 2-бандда:


а) учинчи хатбошидаги "2013-2017 йиллар" сўзлари "2013-2019 йиллар" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) бешинчи хатбошидаги "7,5 млн кв.метр трикотаж газламалар ва 5,0 млн дона тайёр тикувчилик буюмлари" сўзлари "тайёр трикотаж буюмлар учун камида 1000 тонна ип-газлама калавасини қайта ишлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;

в) олтинчи хатбошидаги "80" рақами "50" рақами билан алмаштирилсин.


2. 3-банднинг иккинчи хатбошига "киритилган ускунани тасарруф этиш ҳуқуқини берган ҳолда" сўзлари қўшилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 26 сентябрь










































Время: 0.0101
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск