язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2018 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.09.2018 й. 760-сон "Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ҳудудида жойлашган, бино ва иншоотларини (ускуналаридан ташқари) инвестициялар киритиш ҳамда 5 йил муддатга бўлиб тўлаш шарти билан баҳолаш қийматида сотиш таклиф этилаётган пахта тозалаш корхоналари ва пахта тайёрлаш пунктларининг рўйхатига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.09.2018 й.

N 760




ПАХТА-ТЎҚИМАЧИЛИК ИШЛАБ ЧИҚАРИШЛАРИ ВА

КЛАСТЕРЛАРИ ҲУДУДИДА ЖОЙЛАШГАН, БИНО ВА

ИНШООТЛАРИНИ   (УСКУНАЛАРИДАН   ТАШҚАРИ)

ИНВЕСТИЦИЯЛАР КИРИТИШ ҲАМДА 5 ЙИЛ МУДДАТГА

БЎЛИБ ТЎЛАШ ШАРТИ БИЛАН БАҲОЛАШ ҚИЙМАТИДА

СОТИШ ТАКЛИФ   ЭТИЛАЁТГАН ПАХТА   ТОЗАЛАШ

КОРХОНАЛАРИ ВА ПАХТА ТАЙЁРЛАШ ПУНКТЛАРИНИНГ

РЎЙХАТИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285-сон Фармонига мувофиқ ҳамда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ҳудудида жойлашган пахта тозалаш корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларидап янада самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 253-сон қарори билан тасдиқланган Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ҳудудида жойлашган, бино ва иншоотларини (ускуналаридан ташқари) инвестициялар киритиш ҳамда 5 йил муддатга бўлиб тўлаш шарти билан баҳолаш қийматида сотиш таклиф этилаётган пахта тозалаш корхоналари ва пахта тайёрлаш пунктларининг рўйхатида:


а) "Пахта тозалаш корхоналари" устунининг 1 ва 2-позицияларидаги "-" белгиси "1" рақами билан алмаштирилсин;


б) "Жами" позициясидаги "13" рақами "15" рақами билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва "Ўзпахтасаноат" АЖ бошқаруви раиси А.И. Максудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 26 сентябрь