язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2018 й./ Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.09.2018 й. 762-сон "Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига келадиган товарлар ва транспорт воситаларини расмийлаштиришда божхона тартиботларини соддалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.09.2018 й.

N 762



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

БОЖХОНА ҲУДУДИГА КЕЛАДИГАН ТОВАРЛАР ВА

ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШДА

БОЖХОНА ТАРТИБОТЛАРИНИ СОДДАЛАШТИРИШГА

ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон Фармонини бажариш юзасидан‚ шунингдек, автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспорти орқали Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига келадиган товарлар ва транспорт воситаларини божхона назоратидан ўтказиш самарадорлигини таъминлаш, уларни расмийлаштиришдаги божхона тартиботларини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспорти орқали Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига келадиган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида электрон тарзда олдиндан хабардор қилишда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган маълумотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;

автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспорти орқали Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига келадиган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида давлат божхона хизмати органларини электрон тарзда олдиндан хабардор қилиш тартиботини амалга ошириш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки товарни ташувчилар ёхуд товар эгалари ёки товарга нисбатан ваколатларга эга бўлган шахслар товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги электрон тарздаги олдиндан ахборотни божхона органларининг ахборот тизимига телекоммуникация тармоғи орқали:

автомобиль транспортининг Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтишидан бир соат олдин;

темир йўл транспортининг Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасига етиб келишидан икки соат олдин;

узоқ йўналишни амалга оширишда - ҳаво транспортининг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига учиб келишидан икки соат олдин;

қисқа йўналишни амалга оширишда - ҳаво транспортининг учиш вақтида юбориши мумкин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига келадиган товарлар ва транспорт воситалари, шунингдек, ҳаво ва темир йўл транспортида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиладиган йўловчилар ва уларнинг багажи тўғрисидаги электрон маълумотларни айирбошлаш тизимини назарда тутадиган дастурий таъминотни икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва божхона органларининг ахборот тизимига жорий этсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига келадиган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги ахборотларни айирбошлашни он-лайн режимида амалга ошириш юзасидан чегарадош мамлакатлар билан халқаро шартномаларни тузиш масаласини ишлаб чиқсин;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий дипломатик идораларни ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналар ва консуллик муассасаларини ушбу қарорнинг қоидалари тўғрисида хабардор қилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситалари билан биргаликда ушбу қарорнинг қоидалари кенг ёритилиши ва тушунтирилишини ташкил этсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобиль транспортида Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтказиладиган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида давлат божхона хизмати органларининг электрон тарзда олдиндан хабардор қилинишини жорий этиш тўғрисида" 2015 йил 30 октябрдаги 307-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 10-сон, 95-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 сентябрдаги

762-сон қарорига

1-ИЛОВА



Автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспорти

орқали Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига

келадиган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида

электрон тарзда олдиндан хабардор қилишда давлат божхона

хизмати органларига тақдим этиладиган маълумотлар

РЎЙХАТИ


1. Транспорт воситаси тури.


2. Мамлакат, ташувчининг номи ва манзили.


3. Транспорт воситаси ҳақида маълумотлар.


4. Товарларни юборувчининг мамлакати номи.


5. Товарларни қабул қилувчининг мамлакати номи.


6. Товарларни қабул қилувчининг манзили ва СТИРи (транзит учун талаб қилинмайди).


7. Товарларнинг номи, брутто вазни, қиймати.


8. Товарларни тавсифлаш ва кодлаш учун уйғунлаштирилган тизимига мувофиқ товарларнинг камида 6 та белги даражасидаги кодлари (транзитда - рухсатномалар мавжудлигини талаб қиладиган товарлар учун).


9. Рухсатномалар тўғрисидаги маълумотлар (мавжуд бўлса).


10. Товарларнинг Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига етиб келиш вақти (режалаштирилган).


11. ХЙТ китобчаси (агар мавжуд бўлса) рақами, 14.11.1975 йилдаги ХЙТ дафтарчасини қўллаган ҳолда Юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги конвенцияга мувофиқ.


12. Инвойс (ҳисобварақаси) ва транспорт юкхатининг рақами, санаси.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 сентябрдаги

762-сон қарорига

2-ИЛОВА



Автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспорти

орқали Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига

келадиган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида

давлат божхона хизмати органларини электрон тарзда

олдиндан хабардор қилиш тартиботини амалга ошириш

СХЕМАСИ

     

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари





































1-босқич


Товар ташувчи, эгаси ёки товарга нисбатан ваколатга эга шахс


Божхона органларининг ахорот тизимига телекоммуникация тармоғи орқали Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига келишидан олдин товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида электрон маълумотларни юбориш.


1. Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасини автомобилда кесиб ўтишдан бир соат олдин;










2. Темир йўл транспортининг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига келишидан икки соат олдин;










3. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига ҳаво транспорти келишидан икки соат олдин - узоқ масофадаги парвозлар амалга оширалаётганда;

ҳаво транспортининг учишидан олдин - яқин масофадаги парвозлар амалга оширалётганда.
















































2-босқич


Давлат божхона хизмати органлаи ходими


Автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортлари орқали Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига келган товар ва транспорт воситаларининг юк ҳужжатларини ўз ичига олган маълумотларнинг дастлабки текширувини ўтказиш.

30 дақиқа ичида







































Белгиланган тартибда божхона расмийлаштирувини ўтказиш - агар дастлабки электрон ахборот юк ҳужжатларини ўз ичига олган маълумотларга мувофиқ бўлса ва хатар бўлмаса.


20 дақиқа ичида



































Товар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона назоратининг тегишли шаклларини қўллаш - агар дастлабки электрон ахборот юк ҳужжатларини ўз ичига олган маълумотларга мувофиқ бўлмаса, божхона органларининг ахборот тизимида тегишли маълумот бўлмаса ёки хавф мавжуд бўлса.

Божхона қонунчилиги талабларига мувофиқ кейинги божхона операцияларини амалга ошириш.


Товар ва транспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига келиб тушганда ва божхона назорати ҳамда ҳужжатларни расмийлаштириш ишлари олиб борилаётганда


























               

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 26 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 2 октябрь, 39-сон, 779-модда