Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Олий таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.01.2015 й. 6-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.01.2015 й.

N 6



Мазкур Қарор рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ҲАРБИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА

ТАНЛАШ ТАРТИБИ ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига интеллектуал ривожланган ва ҳар томонлама тайёрланган ёшларни танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидаларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 йил, 6-сон, 58-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисида низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                   Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 15 январдаги

6-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги "Ўзбекистон

Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш

тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида"ги 141-сон қарори билан тасдиқланган

Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига

танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисида

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 14-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"вазирликлар ва идораларнинг ҳудудий органларида, мудофаа ишлари бўйича бошқармалар ва бўлимларда (кейинги ўринларда - ҳудудий органлар), шунингдек ҳарбий қисмларда, муассасаларда ОҲТМдаги ҳаётни акс эттирувчи кўргазмали ташвиқотли, қабул қилиш шартлари, муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчиларга ва контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга ОҲТМга киришда бериладиган имтиёзлар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари қўшинларининг ҳар хил турлари ва хилларида зобитлар таркибининг ҳарбий хизмати хусусияти ва ўзига хосликларини акс эттирувчи ўқув-маслаҳат бурчакларини безаш".


2. 18 ва 19-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Ҳарбий хизматчиларни ОҲТМга ўқишга киришга тайёрлаш вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланган тартибда, тегишли ҳудудий органларнинг қўшилмалар ва қисмларнинг командирлари (муассасаларнинг бошлиқлари) раҳбарлигида ўтказилади.

19. Вазирликлар ва идоралар жойларда ҳарбий-профессионал йўналиш бўйича ишларнинг ташкил этилиши ва ўтказилиши, Интернет тармоғида ОҲТМнинг расмий веб-сайтларида уларнинг фаолиятини акс эттирувчи материаллар вақти-вақти билан янгиланиб турилишини назорат қиладилар ҳамда тегишли ОҲТМнинг ўқув-тарбиявий жараёнини ёритувчи нашр этилган буклетлар ва плакатлар, уларга кириш шартлари ҳарбий қисмларга (муассасаларга), ҳудудий органларга етказилишини ташкил этадилар".


3. 20-банднинг иккинчи хатбошисидаги "мудофаа ишлари бўйича бошқармалар ва бўлимларга" сўзлари "ҳудудий органларга" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. 22-банд:


а) биринчи хатбошидаги "Мудофаа ишлари бўйича бошқармалар ва бўлимларга" сўзлари "Ҳудудий органларга" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) олтинчи хатбошидаги "мудофаа ишлари бўйича бошқармалар ва бўлимлар ҳузурида" сўзлари "ҳудудий органлар ҳузурида" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. 25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25. Дастлабки танлаш:

фуқаро ёшлар учун - яшаш жойидаги тегишли ҳудудий органларда;

ҳарбий хизматчилар учун - хизмат қилиш жойидаги ҳарбий қисмларда (муассасаларда), тегишли ҳудудий органларда ўтказилади".


6. 28-банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фуқаро ёшлар билан - тегишли ҳудудий органлар бошлиқлари;

ҳарбий хизматчилар ва ходимлар билан - ҳарбий қисмлар (муассасалар) ва бўлинмаларнинг командирлари, тегишли ҳудудий органлар бошлиқлари томонидан ташкил этилади ва ўтказилади".


7. 29-банднинг биринчи хатбошисидаги ", олий ҳарбий таълим муассасалари қабул комиссиялари таркибидаги вазирликлар ва идораларнинг мутахассислари - психологлари жалб этилган ҳолда" сўзлари "тегишли ҳудудий органларнинг мутахассислари - психологлари томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. 30-банднинг биринчи хатбошисидаги "олий ҳарбий таълим муассасалари қабул комиссиялари таркибидаги вазирликлар ва идораларнинг тегишли мутахассислари томонидан" сўзлари "тегишли ҳудудий органлар мутахассислари томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. 31-бандда:


а) биринчи хатбоши матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"31. Номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Тинч ва ҳарбий даврда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга (кейинги ўринларда Тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом деб аталади) мувофиқ вазирликлар ва идораларнинг махсус ташкил этиладиган тиббиёт комиссиялари томонидан амалга оширилади";


б) учинчи хатбошидаги "дастлабки танлашнинг кейинги тадбирларига" сўзлари "ҳарбий-профессионал танлашга" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. 2-илованинг матни

...
Время: 0.2131
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск