Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фуқаролик /

Ички ишлар вазирининг 13.08.2018 й. 216-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 25.09.2018 й. 2358-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.09.2018 й.

N 2358-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

13.08.2018 й.

N 216


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси фуқароларини

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий

прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сон "Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисидаги" Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2012 йил 1 майдаги 71-сон буйруғи (рўйхат рақами 2358, 2012 йил 4 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й.,19-сон, 210-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                          П. Бобожонов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси фуқароларини

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий

прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 4-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Қонун кучга киргунга қадар, яъни 2011 йил 15 сентябргача олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш шартномалари асосида, қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос ва хусусийлаштириш асосида, суд қарорига кўра, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга ҳамда мазкур Йўриқномага мувофиқ уй-жой олган фуқаролар Рўйхатнинг 1-бандига асосан прописка қилинади.".

иккинчи хатбошидаги "хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (кейинги ўринларда ХЧКваФРБ деб юритилади)" деган сўзлар "Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (кейинги ўринларда МваФРБ деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидан "нотариал тасдиқланган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Рўйхатнинг 1 ва 8-бандлари асосида Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқароларнинг қариндошлари Рўйхатнинг 2-банди асосида доимий прописка қилинади.".


2. 5-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Қонун кучга киргунга қадар, яъни 2011 йил 15 сентябргача доимий прописка қилинган шахсларнинг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражали қариндошлари уларнинг турар жой майдонига Рўйхатнинг 2-банди бўйича доимий прописка қилинади.";

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи-ўн биринчи хатбошилар тегишлича иккинчи-ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқаролар Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ТШИИБ МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:";

олтинчи хатбошидан "нотариал тасдиқланган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

еттинчи ва саккизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);";

ўнинчи хатбошидан "нотариал тасдиқланган" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


3. 6-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Тарбиялаш, даволаш ва бошқа муассасалардаги етим болалар, ота-оналарининг қаровисиз қолган болалар, шунингдек қариялар уйларидаги шахслар кўрсатиб ўтилган муассасалар томонидан берилган турар жойга Рўйхатнинг 3-банди бўйича доимий прописка қилинади.";

иккинчи-ўн учинчи хатбошилар тегишлича учинчи-ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

учинчи хатбошидаги "ХЧКваФРБга" қисқартмаси "МваФРБга" қисқартмаси билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидан "нотариал тасдиқланган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

еттинчи ва саккизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариат тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

васийликдаги (ҳомийликдаги) фуқаронинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси, шунингдек васийлик ёки ҳомийликни тасдиқловчи ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);";

ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги низомга мувофиқ васийлик ва ҳомийлик туман ёки шаҳар ҳокимининг қарори билан белгиланади. Васийлик ва ҳомийлик васий ёки ҳомий тайинланишга муҳтож бўлган шахс яшаётган жойда, агар шахснинг муайян яшаш жойи бўлмаса, васий ёки ҳомий яшаётган жойда белгиланади.".


4. 7-бандда:

иккинчи хатбошидаги "ХЧКваФРБга" қисқартмаси "МваФРБга" қисқартмаси билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидан "нотариал тасдиқланган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

еттинчи ва саккизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);";

ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"васийлик (ҳомийлик)ни тасдиқловчи ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);".


5. 8-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла билан тўлдирилсин:

"Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинганидан сўнг бир йил ичида никоҳ бекор қилинган тақдирда, эр (хотин) Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида олинган доимий пропискани йўқотади.";

иккинчи хатбошидаги "ХЧКваФРБга" қисқартмаси "МваФРБга" қисқартмаси билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидан "нотариал тасдиқланган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

еттинчи ва саккизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар (нусхалари олиниб‚ асли қайтарилади);";

тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўнинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Рўйхатнинг 5-банди асосида доимий прописка қилинадиган фуқароларнинг олдинги никоҳидан ёки никоҳсиз туғилган фарзандлари (ўз оиласига эга бўлмаган) Рўйхатнинг 2-банди бўйича доимий прописка қилинадилар.".


6. 9-бандда:

иккинчи хатбошидаги "ХЧКваФРБга" қисқартмаси "МваФРБга" қисқартмаси билан алмаштирилсин;

еттинчи ва саккизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг‚ шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);".


7. 10-бандда:

иккинчи хатбошидаги "ХЧКваФРБга" қисқартмаси "МваФРБга" қисқартмаси билан алмаштирилсин;

еттинчи ва саккизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);".


8. 11-бандда:

иккинчи хатбошидаги "ХЧКваФРБга" қисқартмаси "МваФРБга" қисқартмаси билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидан "нотариал тасдиқланган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);";

ўнинчи хатбошидаги "дипломнинг нотариал тасдиқланган нусхаси" деган сўзлар "диплом (нусхаси олиниб, асли қайтарилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 12-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Рўйхатнинг 8-бандига кирадиган фуқаролар турар жой сотиб олгандан кейин ТШИИБ МваФРБга мазкур Йўриқноманинг 11-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этади, бундан уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисида аризаси (розилиги) мустасно.".


10. 13-бандда:

иккинчи хатбошидаги "ХЧКваФРБга" қисқартмаси "МваФРБга" қисқартмаси билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидан "нотариал тасдиқланган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

еттинчи-тўққизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаменти раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ва Қонунчилик палатаси Спикери (улар жойида бўлмаганда - уларнинг ўринбосарлари), шунингдек тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқарувчиси томонидан имзоланган Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисидаги илтимоснома;".


11. 14-бандда:

иккинчи хатбошидаги "ХЧКваФРБга" қисқартмаси "МваФРБга" қисқартмаси билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидан "нотариал тасдиқланган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

олтинчи ва еттинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);";

саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўққизинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


12. 15-бандда:

иккинчи хатбошидаги "ХЧКваФРБга" қисқартмаси "МваФРБга" қисқартмаси билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидан "нотариал тасдиқланган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

еттинчи ва саккизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);";

тўққизинчи хатбошидан "‚ шунингдек лавозимга тайинлаш тўғрисида буйруқдан қўчирма" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Фуқаро Давлат хавфсизлик хизмати, прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ёки адлия органларига ишга қабул қилинган ёки ўтказилган тақдирда ишга қабул қилинаётган шахсни (ходимни) доимий прописка қилиш тўғрисидаги илтимоснома (ишончлилиги кафолатланган ҳолда) кўрсатиб ўтилган органлар раҳбарларининг ўринбосарлари томонидан ҳам имзоланиши мумкин.;

ўнинчи хатбоши ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин.


13. 16-бандда:

иккинчи хатбошидаги "ХЧКваФРБга" қисқартмаси "МваФРБга" қисқартмаси билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидан "нотариал тасдиқланган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

еттинчи ва саккизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);".


14. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Мазкур Йўриқноманинг 11-банди ўнинчи хатбошисида (диплом нусхасидан ташқари), 13-банди тўққизинчи хатбошисида, 14-банди саккизинчи хатбошисида ва 15-бандининг тўққизинчи хатбошисида назарда тутилган ҳужжатлар органлар ёки ташкилотларнинг кадрлар хизмати томонидан расмий алоқа йўллари (почта ёки фельдъегерлик хизмати) орқали фуқаронинг вақтинча (ёки режалаштирилаётган) яшаш жойи бўйича ТШИИБ МваФРБга юборилади. Ҳужжатларни ариза берувчининг ўзидан ёки бошқа шахслардан қабул қилиб олиш тақиқланади.".


15. 18-банддаги "ХЧКваФРБга" қисқартмаси "МваФРБга" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


16. 19 ва 20-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"19. Давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари раҳбарлари билдиришномаси асосида ТШИИБ МваФРБ, агар ушбу фуқарода доимий прописка учун бошқа асослар мавжуд бўлмаса, фуқарони белгиланган тартибда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан илгариги яшаш жойига ёки фуқаронинг аризасига кўра бошқа минтақага пропискадан чиқаради. Фуқаро Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан пропискадан чиқишдан бош тортган тақдирда доимий прописка мазкур Йўриқноманинг 7-иловасига мувофиқ ТШИИБ бошлиғи томонидан тасдиқланган хулоса асосида бекор қилинади.

Орган ва ташкилотлар раҳбарлари илтимосномаси асосида Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлган шахс, ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган бошқа орган ва ташкилотларга ишга ўтган тақдирда, унинг пропискаси бекор қилинмайди.

Бунинг учун фуқаро бир ой муддат ичида, бошқа орган ва ташкилотга ўтганлиги ҳақида иш жойидан берилган маълумотни ТШИИБ МваФРБга тақдим этиши лозим.

20. Рўйхатнинг 2 (хотини ёки эри, ўз оиласига эга бўлмаган вояга етган болалар ҳамда эр-хотиннинг биргаликдаги ва (ёки) илгариги никоҳидан туғилган ёхуд никоҳсиз туғилган вояга етмаган болалар, шунингдек фарзандликка олинган болалар бундан мустасно), 3, 5, 9-12-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқароларнинг қариндошлари Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинмайди.".


17. Қуйидаги мазмундаги 20-1-банд билан тўлдирилсин:

"20-1.Рўйхатнинг 9-12-бандлари бўйича доимий прописка қилинган фуқароларнинг улар билан бир вақтда доимий пропискани расмийлаштирмаган оила аъзоларини (эри, хотини, шунингдек ўз оиласи бўлмаган фарзандларини) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилиш, турар жой майдони мулкдорининг (мулкдорларининг) розилиги билан тегишли равишда Рўйхатнинг 9-12-бандлари бўйича амалга оширилади.".


18. 21 за 22-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


19. 23-банддаги, 25-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги, 27-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 29-банднинг иккинчи хатбошисидаги ва 32-банддаги ҳамда 1, 3, 4, 5 ва 7-иловалардаги "ХЧКваФРБ" ва "ХЧКваФРБга" қисқартмалари тегишлича "МваФРБ" ва "МваФРБга" қисқартмалари билан алмаштирилсин.


20. 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24. Рўйхатнинг 2, 5, 9-11-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқаролар доимий прописка қилинган (лавозимида турган) кундан бошлаб уч йил ўтгандан кейин турар жой сотиб олган тақдирда, улар ва улар билан бирга Рўйхатнинг 2, 5, 9-11-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқаролар ушбу турар жойга Рўйхатнинг 1-банди бўйича доимий прописка қилинади.".


21. 30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"30. Доимий пропискани расмийлаштирган ёки бекор қилган ТШИИБ МваФРБ ҳафтасига икки марта жўнаб кетиш ва келиш тўғрисидаги варақларни Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБ Манзил маълумотлар бюроларига юбориб туриши шарт.

ТШИИБ МваФРБ томонидан жўнаб кетиш ва келиш тўғрисидаги варақлар билан бир вақтда бир нусхада статистика ҳисоби талони тайёрланади (фуқаро бошқа минтақадан прописка қилинганда, шунингдек бошқа минтақага прописка қилинганда) ҳамда камида ойда бир марта ҳудудий статистика органларига юборилади.".


22. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратураси ва Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 25 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 2 октябрь, 39-сон, 783-модда










































Время: 0.2274
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск