Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.05.2018 й. ПФ-5446-сон "Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

23.05.2018 й.

N ПФ-5446



БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

САМАРАДОРЛИГИНИ ТУБДАН ОШИРИШ ВА

ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ

МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Сўнгги йилларда аҳолининг турмуш сифатини тубдан яхшилашга қаратилган бунёдкорлик ишлари жадал суръатлар билан олиб борилмоқда. Бизнес юритишнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда ва институциявий механизмлари такомиллаштирилмоқда, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чоралари кўрилмоқда.

Шу билан бирга, бюджет маблағларини талон-торож қилиш ва улардан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари сақланиб қолмоқда, бу эса олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Бозор муносабатларининг бугунги ривожи ҳамда инсофли тадбиркорлик субъектларини ҳимоя қилиш зарурати иқтисодий жиноятларга қарши курашиш, "хуфёна иқтисодиёт"нинг шаклланиш механизмларини, чет эл валютасининг назоратсиз чиқиб кетиш каналларини ўз вақтида аниқлашнинг шакл ва усулларини тубдан қайта кўриб чиқишни, шунингдек, импортни оптималлаштириш ва миллий товарлар экспортини рағбатлантириш бўйича тизимли ишларни кучайтиришни ҳам талаб этмоқда.

Шу муносабат билан, фаолияти иқтисодиёт ривожи, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши курашишнинг замонавий воқеликка тўлиқ жавоб бермаётган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг вазифалари, функциялари ва ваколатларини тубдан қайта кўриб чиқиш зарурати пайдо бўлди.

Бизнесни юритиш ва инвестицияларни жалб этиш учун янада қулай шарт-шароитларни яратиш, бюджет маблағларини талон-торож қилиш ва улардан самарасиз фойдаланиш ҳолатларининг олдини олиш, шунингдек, иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб юритилади) этиб қайта ташкил қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки, Департамент:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида иқтисодий ва коррупциявий жиноятлар, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш ҳолатлари бўйича тезкор-қидирув фаолияти, терговга қадар текширув ва суриштирувни, шунингдек, мазкур жиноятлар содир этилиши оқибатида етказиладиган иқтисодий зарарнинг қопланишини амалга оширувчи мустақил ихтисослаштирилган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича махсус ваколатли давлат органи;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, жумладан халқаро шартномалари бўйича вориси ҳисобланади.


2. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

биринчидан, иқтисодий жиноятларга ва коррупцияга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича фаолиятни комплекс таҳлил қилиш ҳамда қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

учинчидан, бюджет тизими бюджетлари маблағларини талон-торож қилиш ва улардан мақсадсиз фойдаланиш, давлат харидларида нархларни ошириб юбориш, давлат органлари ва ташкилотларида дебитор ҳамда кредитор қарздорликнинг асоссиз ортиши ҳолатларини аниқлаш, етказилган зарарни қоплаш бўйича чоралар кўриш;

тўртинчидан, ёқилғи-энергетика комплексида, банк-молия, солиқ, транспорт, қурилиш ва ижтимоий соҳаларда иқтисодий жиноятлар ҳамда коррупцияга қарши курашиш, уларнинг оқибатларини, шунингдек, уларни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш;

бешинчидан, давлат манфаатларига зид равишда битимлар тузиш ҳолатларига қарши курашиш, чет эл валюта маблағлари ноқонуний равишда чиқиб кетиши, олиб кирилиши ва олиб чиқилиши, уларнинг ноқонуний муомаласи, "хуфёна иқтисодиёт"ни шакллантиришнинг турли схемалари ва каналларини аниқлаш;

олтинчидан, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган товарлар нархларини манипуляция қилиш, уларга бўлган сунъий танқислик ва ажиотаж талабни вужудга келтириш, шунингдек, сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари айланмаси билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатларга қарши курашиш;

еттинчидан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг самарали ижро этилишини таъминлаш;

саккизинчидан, иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича чет давлатларнинг ваколатли органлари, халқаро ихтисослашган ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ва ахборот алмашиш;

тўққизинчидан, иқтисодий ва коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришни, терроризмни молиялаштиришни ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришнинг олдини олиш бўйича кенг тушунтириш ва профилактика ишларини амалга ошириш.


3. Департамент тузилмасида:

Иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси ва Айдар-Арнасой кўллари тизими ресурсларидан фойдаланиш соҳасидаги иқтисодий ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўлими негизида Ижтимоий соҳада коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ҳамда Иқтисодий соҳада коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси;

Йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси негизида Тизимли таҳлил бўлими ва Ташкилий-назорат бўлими ташкил этилсин.

4. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратаси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратаси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментида хизматни ўташ тўғрисидаги низом 2-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратаси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш

...
Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск