ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аҳоли бандлиги / Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет элда ишлаши. Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонда ишлаши /

Хусусий меҳнат шартномалари бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган, шунингдек хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг ихтиёрий рўйхатдан ўтиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 27.09.2018 й. 3070-сон билан рўйхатга олинган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 10.08.2018 й. 21-Б-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 27 сентябрда 3070-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирининг

2018 йил 10 августдаги

21-Б-сон буйруғига

ИЛОВА



Хусусий меҳнат шартномалари бўйича

меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга

кетаётган, шунингдек хорижда меҳнат фаолиятини

амалга ошираётган фуқароларнинг ихтиёрий

рўйхатдан ўтиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июлдаги ПҚ-3839-сон "Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ хусусий меҳнат шартномалари бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган, шунингдек хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг (бундан буён матнда Фуқаро деб юритилади) ихтиёрий рўйхатдан ўтиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Фуқароларнинг рўйхатдан ўтишлари ихтиёрий ҳисобланади ва электрон шаклда амалга оширилади.


2. Фуқароларнинг рўйхатдан ўтишларини электрон тизимда амалга ошириш, шунингдек электрон тизимнинг харажатларини қоплаш ва уни доимий равишда такомиллаштириб бориш мақсадида рўйхатдан ўтиш учун фуқаро томонидан Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдорида тўлов амалга оширилади.



2-БОБ. РЎЙХАТДАН ЎТИШ


3. Фуқаро рўйхатдан ўтиш учун интернет тармоғига уланган ҳолда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг расмий веб-сайтига (www.migration.uz) уланади.


4. Сайтда Фуқарога рўйхатдан ўтишда қайси тилдан фойдаланишни танлаш таклиф этилади. Фуқаро ўзига қулай бўлган тил кўрсатилган тугмани босади.


5. Фуқарога Жисмоний шахслар маълумотлар базаси (id.gov.uz) орқали авторизациядан ўтиш таклиф этилади. Бунда Фуқаро "авторизация" тугмасини босиши лозим.


6. Фуқарога жисмоний ёки юридик шахс сифатида фаолият юритмоқчилигини танлаш таклиф этилади. Фуқаро тегишли тугмани белгилайди ва "Танлаш" тугмасини босади, бунда у шахсий кабинетга ўтади.


7. Шахсий кабинетда онлайн хизматлар бўлимида консуллик ҳисобига туриш учун "Консуллик ҳисобига туриш учун маълумотнома олиш" тугмасини босади. Мазкур тугма босилганда Фуқарога Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижий давлатда ишга жойлашиши тўғрисидаги Гувоҳноманинг шакли тақдим этилади.


8. Фуқаро мазкур шаклдаги "доимий яшаш жойи" ҳамда "меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар" деб номланган қаторни тўлдиради.

Бунда, Фуқаро "доимий яшаш жойи" қисмида давлат, шаҳар ва манзил деб номланган қаторларга, шунингдек "меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар" қисмида давлат, шаҳар, манзил, корхона номи, лавозими ва касби, меҳнат фаолиятини бошлаган вақти ва ойлик иш ҳақи деб номланган қаторларга ўзи ҳақидаги маълумотларни тўғри ва тўлиқ киритади. Фуқаро мазкур шаклда "қўшимча маълумотлар" деб номланган қаторга ўзи ҳақидаги қўшимча маълумотларни киритиши мумкин.


9. Фуқаро томонидан ўзи ҳақидаги маълумотлар киритилгандан кейин у ўзи учун қулай бўлган электрон тўлов турини танлайди ва онлайн тўлов ва қабул қилиш тугмасини босади.


10. Фуқарога тўланиши лозим бўлган пул миқдори (энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари) кўрсатилган саҳифа тақдим этилади. Фуқаро "давом эттириш" тугмасини босади. Фуқарога у томонидан танланган тўлов тури бўйича маълумотларни киритиш майдончалари тақдим қилинади.


11. Фуқаро тўловни амалга ошириш учун тўлов пластик картасининг маълумотларини киритади ҳамда давом эттириш тугмасини босади.


12. Фуқаро томонидан тўлов амалга оширилгандан кейин Фуқарога Гувоҳноманинг электрон шакли тақдим этилади.

Гувоҳнома Фуқаронинг хорижий давлатда меҳнат фаолиятини амалга ошириш шартномаси амал қилиши муддатига мувофиқ амал қилади.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июлдаги ПҚ-3839-сон "Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига энг кам иш ҳақининг тўрт ярим баравари миқдорида йиллик суғурта тўловларини ихтиёрий равишда тўлаш тартиби жорий этилади, бунда тўловлар амалга оширилган даврлар белгиланган тартибда меҳнат стажига қўшилади.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3584-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг электрон базасида рўйхатдан ўтган вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган фуқароларга "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан плацкарт ва умумий вагонларга темир йўл чипталарига ҳамда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК томонидан фуқаролар учун эконом класс авиачипталарининг нархларига 20 фоиз чегирмалар тақдим этилади.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3584-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг электрон базасида рўйхатдан ўтган вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган фуқароларга "Алоқабанк" АК томонидан соддалаштирилган очиш шартлари, хизмат кўрсатиш учун минимал воситачилик ҳақи ва "ноль" суммадаги кафолат депозити билан "VISA-migrant" банк пластик карталари чиқарилади ва хизмат кўрсатилади, шунингдек йилига бир маротаба бир марталик темир йўл ва авиачипталар олиш учун бўлган харажатлар 2018-2019 йилларда 300 минг сўмгача миқдорда қисман қопланади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


16. Мазкур Низомнинг талабларини бузилишида айбдор шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 28 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 2 октябрь, 39-сон, 786-модда










































Время: 0.1464
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск