ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар / Диний ташкилотлар /

Диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосасини олиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 27.09.2018 й. 3071-сон билан рўйхатга олинган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 26.09.2018 й. 1-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 27 сентябрда 3071-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Дин ишлари бўйича қўмитанинг

2018 йил 26 сентябрдаги

1-сон қарорига

ИЛОВА


Диний ташкилотларни рўйхатдан

ўтказиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича

қўмитанинг хулосасини олиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ диний ташкилотни рўйхатдан ўтказишда рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг (кейинги ўринларда - Қўмита) хулосасини олиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


диний таълим муассасаси - муайян конфессияга мансуб бўлган, диний ташкилотларнинг профессионал хизматчиларини ва улар учун зарур бўлган диний ходимларни тайёрлаш учун диний ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича марказий бошқарув органи томонидан ташкил этилган муассаса;


диний ташкилот - фуқароларнинг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган, биргаликда динга эътиқод қилиш, ибодат қилиш, диний расм-русумлар ва маросимларни бажариш мақсадида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз иштирокчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган кўнгилли бирлашмаси (маҳаллий диний ташкилот, диний таълим муассасаси ва диний ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича марказий бошқарув органи);


диний ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича марказий бошқарув органи - бир конфессиянинг маҳаллий диний ташкилотлари, шунингдек диний таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг камида саккизта маъмурий-ҳудудий бирлигида (Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятда, Тошкент шаҳрида) рўйхатдан ўтиб фаолият кўрсатаётган маҳаллий диний ташкилотлар томонидан ташкил этилган диний ташкилот;


маҳаллий диний ташкилот - Ўзбекистон Республикасининг тегишли тумани (шаҳари) ҳудудида доимий яшаётган, ўн саккиз ёшга тўлган, эллик нафардан кам бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ташаббуси билан ташкил этилган, фаолиятини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, ва Тошкент шаҳри, туман ёки шаҳар ҳудудида амалга оширувчи диний ташкилот (масжидлар, черковлар, синагогалар, ибодатхоналар ва бошқалар).



2-БОБ. ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАРНИ РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИШ ЮЗАСИДАН ХУЛОСА ОЛИШ


2. Қўмитага диний ташкилотни ташкил этиш ташаббускорлари ёки улар томонидан вакил қилинган шахслар хулоса олиш учун мурожаат қилади.


3. Мурожаатга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

а) марказий бошқарув органи учун:

таъсис йиғилишининг (конференциясининг) марказий бошқарув органини ташкил этиш, унинг уставини тасдиқлаш ва бошқарув органларини сайлаш тўғрисидаги маълумотларини ўз ичига олган қарорининг нусхаси;

марказий бошқарув органининг давлат тилидаги устави нусхаси;

жойлашган еридан диний ташкилотнинг почта манзили сифатида фойдаланиши мўлжалланаётган кўчмас мулкка эгалик қилиш ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;

марказий бошқарув органининг таъсисчилари тўғрисидаги мазкур Низомнинг 1-иловасидаги шаклга мувофиқ маълумот;

марказий бошқарув органининг раҳбар органи аъзолари тўғрисидаги мазкур Низомнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ маълумот;

марказий бошқарув органининг раҳбарида диний профессионал маълумот мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси, бундан таълимоти диний профессионал таълим тизимини назарда тутмайдиган конфессиялар мустасно (диний маълумот ҳақидаги ҳужжат хорижий давлатда берилганда унинг тан олинганлиги бўйича ҳужжат нусхаси ҳам тақдим қилинади);

б) диний таълим муассасалари учун:

марказий бошқарув органининг диний таълим муассасасини ташкил этиш, унинг уставини тасдиқлаш ва раҳбар органларини сайлаш (тайинлаш) бўйича маълумотларни ўз ичига олган қарорининг нусхаси;

диний таълим муассасасининг давлат тилидаги устави нусхаси;

диний таълим муассасасининг раҳбар органи аъзолари тўғрисидаги мазкур Низомнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ маълумот;

в) маҳаллий диний ташкилотлар учун:

таъсис йиғилишининг маҳаллий диний ташкилотни ташкил этиш, унинг уставини тасдиқлаш ва раҳбар органларини сайлаш тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган қарорининг нусхаси;

маҳаллий диний ташкилотни давлат тилидаги уставининг нусхаси;

Ўзбекистон Республикасининг тегишли тумани (шаҳари) ҳудудида доимий яшаётган, маҳаллий диний ташкилотни ўз ташаббусига кўра тузаётган, ўн саккиз ёшга етган эллик нафардан кам бўлмаган маҳаллий диний ташкилотни ташкил этиш ташаббускорлари томонидан имзоланган мазкур Низомнинг 3-иловасидаги шаклга мувофиқ маълумот;

маҳаллий диний ташкилотнинг раҳбар органи аъзолари тўғрисидаги мазкур Низомнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ маълумот;

маҳаллий диний ташкилот раҳбарида диний профессионал маълумот мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси, бундан таълимоти диний профессионал таълим тизимини назарда тутмайдиган конфессиялар мустасно (диний маълумот ҳақидаги ҳужжат хорижий давлатда берилганда унинг тан олинганлиги бўйича ҳужжат нусхаси ҳам тақдим қилинади);

маҳаллий диний ташкилотнинг почта манзили сифатида фойдаланилиши мўлжалланаётган кўчмас мулкнинг шаҳарсозлик нормалари талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалар илова қилинган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари хулосасининг нусхаси.


4. Диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш учун хулоса олиш тўғрисидаги мурожаат олинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда кўриб чиқилади.


5. Диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун хулоса олиш тўғрисидаги мурожаатлар Қўмитанинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари орқали ўрганилади.

Бунда, ҳудудий бошқармаларга юборилган мурожаатлар ўн беш кунлик муддатдан ошмасдан жойига чиққан ҳолда ўрганилиб чиқилади.


6. Қўмита мурожаатни кўриб чиқиш якунларига кўра, тақдим этилган ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикасининг "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонуни ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан мурожаат қилувчига хулоса тақдим этади.


7. Қуйидагилар диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш учун хулоса олиш тўғрисидаги мурожаатни рад этишга асос бўлади:

мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган тегишли ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги;

тақдим этилган ҳужжатларда атайин нотўғри маълумотлар кўрсатилганлиги;

илгари худди шу номдаги ёки адаштириб юборадиган даражада ўхшаш бўлган номдаги диний ташкилотнинг рўйхатдан ўтказилганлиги;

ҳужжатлар суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар томонидан тақдим этилганлиги.

Диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш учун хулоса олиш тўғрисидаги мурожаатни мазкур бандда назарда тутилмаган асослар билан рад этишга йўл қўйилмайди.


8. Диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш учун хулоса олиш тўғрисидаги мурожаат рад этилган тақдирда, Қўмита томонидан шу куннинг ўзида мурожаат қилувчига рад этиш асослари кўрсатилган хабарнома юборилади.

Бунда, хабарномада мурожаат рад этилган кундан бошлаб ўттиз иш куни ичида унинг рад этилишига асос бўлган камчиликлар бартараф этилган ҳолда Қўмитага такроран тақдим қилиниши мумкинлиги кўрсатилиши лозим.


9. Рад этилган кундан бошлаб ўттиз иш куни ичида такроран тақдим этилган мурожаат, Қўмита томонидан, у келиб тушган кундан бошлаб ўн беш иш куни ичида, ушбу мурожаатнинг аввал рад этилишига асос бўлган қисмигина кўриб чиқилади.


10. Қўмитага рад этилган кундан бошлаб ўттиз иш куни ўтгандан кейин тақдим қилинган мурожаат янгидан тақдим этилган деб ҳисобланади ҳамда умумий асосларда кўриб чиқилади.


11. Мурожаатни такроран кўриб чиқишда Қўмита томонидан аввалги рад этиш учун асосларда баён этилмаган сабаблар келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


12. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавобгарликка тортиладилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Марказий бошқарув органи таъсисчилари тўғрисидаги

МАЪЛУМОТ

Т/р


Ташаббускор

диний ташкилот

номи


Диний ташкилот

рўйхатдан ўтган

санаси ва рақами


Диний

ташкилот

манзили


Диний ташкилот

раҳбарининг

Ф.И.О.


Ташаббускор

диний ташкилот

раҳбарининг имзоси

ва диний ташкилот

муҳри






    

    

Марказий бошқарув органи раҳбари



(Ф.И.О. ва имзоси)

        





Низомга

2-ИЛОВА



Диний ташкилотнинг раҳбар органи аъзолари тўғрисидаги

МАЪЛУМОТ

Т/р

Ф.И.О.


Туғилган

йили, ой, кун


Турар жойи


Иш жойи

ва лавозими








Диний ташкилотнинг раҳбари



(Ф.И.О. ва имзоси)

         





Низомга

3-ИЛОВА



Диний ташкилот ташаббускорлари тўғрисидаги

МАЪЛУМОТ

Т/р

Ф.И.О.


Туғилган

йили, ой, кун


Турар жойи


Имзо




Диний ташкилотнинг раҳбари



(Ф.И.О. ва имзоси)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 28 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 2 октябрь, 39-сон, 787-модда



































































Время: 0.0148
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск