язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Октябрь, 2018 й./ Нотижорат ташкилотлар/ Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 27.09.2018 й. 3071-сон билан рўйхатга олинган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 26.09.2018 й. 1-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 27 сентябрда 3071-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Дин ишлари бўйича қўмитанинг

2018 йил 26 сентябрдаги

1-сон қарорига

ИЛОВА



Диний ташкилотларни давлат

рўйхатидан ўтказиш учун розилик

бериш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 409-сон "Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартириш, мустақиллиги, яхлитлиги ва хавфсизлигини бузиш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини камситиш, уруш, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб этиш, фуқароларнинг соғлиғи, маънавияти ва ахлоқига қасд қилинишини олдини олиш мақсадида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш амалга оширилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) томонидан диний ташкилотлар давлат рўйхатидан ўтказилишидан аввал розилик хати берилади.


3. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг динга эътиқод қилиш, ибодат, расм-русумлар ва маросимларни биргаликда адо этиш мақсадида тузган кўнгилли бирлашмалари (диний жамиятлар, масжидлар, черковлар, синагогалар, монастирлар ва бошқалар), шунингдек диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари ва диний таълим муассасалари диний ташкилотлар деб эътироф этилади.



2-БОБ. ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАРНИ

ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ

УЧУН РОЗИЛИК БЕРИШ


4. Қўмитага диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органи ёки диний ташкилот тузиш ташаббускорлари (марказий бошқарув органи бўлмаган ҳолларда) розилик хати олиш учун мурожаат қилади.


5. Қўмитага қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:


а) диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари учун:

таъсис йиғилиши (конференцияси)нинг раиси ва котиби ҳамда диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органини тузиш ташаббускорлари бўлган ўн саккиз ёшга етган юз нафардан кам бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси имзолаган мазкур Низомнинг 1-иловасидаги шаклга мувофиқ ариза;

диний ташкилотни ташкил қилиш, уставини тасдиқлаш ва раҳбар органларини сайлаш бўйича маълумотлар мавжуд бўлган таъсис йиғилиши баёни ва диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органи уставининг нусхалари;

диний ташкилот таъсисчилари тўғрисидаги мазкур Низомнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ маълумот;

диний ташкилотнинг раҳбар органи аъзолари тўғрисидаги мазкур Низомнинг 3-иловасидаги шаклга мувофиқ маълумот;

диний ташкилот раҳбарларининг диний маълумоти ҳақидаги ҳужжатлари (диний маълумот ҳақидаги ҳужжат хорижий давлатда берилганда унинг нострификация қилинганлиги бўйича ҳужжат нусхаси ҳам тақдим қилинади) нусхалари;

диний ташкилотнинг юридик (почта) манзили тўғрисида тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Давлат санитария-эпидемиология хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг тегишли бўлинмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг розилик хатининг нусхаси илова қилинган ҳолда) кафолат хати нусхалари;


б) диний таълим муассасалари учун:

диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органи раҳбари ҳамда диний таълим муассасаси тузиш ташаббускорлари бўлган ўн саккиз ёшга етган юз нафардан кам бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси имзолаган мазкур Низомнинг 1-иловасидаги шаклга мувофиқ ариза;

диний таълим муассасасини ташкил қилиш, уставини тасдиқлаш ва раҳбар органларини сайлаш бўйича маълумотлар мавжуд бўлган диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органининг ваколатли раҳбар органи йиғилиши баёни ва диний таълим муассасаси уставининг нусхалари;

диний таълим муассасаси таъсисчиси - диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органи рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома ва уставининг нусхалари;

диний таълим муассасасининг раҳбар органи аъзолари тўғрисидаги мазкур Низомнинг 3-иловасидаги шаклга мувофиқ маълумот;

диний таълим муассасаси раҳбарларининг диний маълумоти ҳақидаги ҳужжатлари (диний маълумот ҳақидаги ҳужжат хорижий давлатда берилганда унинг нострификация қилинганлиги бўйича ҳужжат ҳам тақдим қилинади) нусхалари;

диний таълим муассасасининг юридик (почта) манзили тўғрисида тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Давлат санитария-эпидемиология хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг тегишли бўлинмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг розилик хати нусхаси илова қилинган ҳолда) кафолат хати нусхалари;


в) бошқа диний ташкилотлар учун:

диний ташкилот тузиш ташаббускорлари бўлган ўн саккиз ёшга етган юз нафардан кам бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари имзолаган мазкур Низомнинг 1-иловасидаги шаклга мувофиқ ариза;

диний ташкилотни ташкил қилиш, уставини тасдиқлаш ва раҳбар органларини сайлаш бўйича маълумотлар мавжуд бўлган таъсис йиғилиши баёни ва диний ташкилот уставининг нусхалари;

диний ташкилот ташаббускорлари тўғрисидаги мазкур Низомнинг 4-иловасидаги шаклга мувофиқ маълумот;

диний ташкилотнинг раҳбар органи аъзолари тўғрисидаги мазкур Низомнинг 3-иловасидаги шаклга мувофиқ маълумот;

диний ташкилот раҳбарларининг диний маълумоти ҳақидаги ҳужжатлари (диний маълумот ҳақидаги ҳужжат хорижий давлатда берилганда унинг нострификация қилинганлиги бўйича ҳужжат ҳам тақдим қилинади) нусхаси;

диний ташкилотнинг юридик (почта) манзили тўғрисида тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Давлат санитария-эпидемиология хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг тегишли бўлинмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг розилик хати нусхаси илова қилинган ҳолда) кафолат хати нусхалари;

диний ташкилот атрофидаги яқин диний ташкилотлар билан оралиқ масофа ҳақида аниқ маълумот;

диний ташкилотнинг фаолият олиб бориши учун зарур бўлган молиявий манбалари ҳақида маълумотнома.


6. Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш тўғрисидаги ҳужжатлар у берилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда кўриб чиқилади.


7. Кўриб чиқиш натижалари бўйича Қўмита томонидан ариза берувчиларга қуйидаги мазмундаги жавоб хатларидан бири юборилади:

диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш тўғрисида;

диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик беришни рад этиш тўғрисида.


8. Қуйидаги ҳолларда диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш рад этилади:

диний ташкилотнинг таъсис ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартириш, мустақиллиги, яхлитлиги ва хавфсизлигини бузиш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини камситиш, уруш, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб этиш, фуқароларнинг соғлиғи, маънавияти ва ахлоқига қасд қилиш мақсадига эга бўлса;

диний ташкилот устави қоидалари ва бошқа ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонунига ёки бошқа қонун ҳужжатларига зид бўлса;

диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш учун ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда ёки улар зарур тартибда расмийлаштирилмаганда.


9. Қўмитанинг диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик беришни рад этиш тўғрисидаги жавоб хати юзасидан белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


10. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавобгарликка тортиладилар.






Низомга

1-ИЛОВА



АРИЗА


(диний ташкилотларни тузувчи фуқаролар ёки ташкилот раҳбарининг Ф.И.О.)



(диний ташкилотнинг номи)

диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш мақсадида ҳужжатларни тақдим этади.

Устав


да


(устав қабул қилинган йил, ой, кун)



томонидан қабул қилинган

(Уставни қабул қилган органнинг номи)


Диний ташкилотнинг тури, унинг қайси динга мансублиги

Диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш ҳақида музокаралар олиб боришга вакил қилинган шахсларнинг Ф.И.О. манзили, телефони

Аризачиларнинг Ф.И.О.

Аризачиларнинг яшаш манзили

сана


Имзо





Низомга

2-ИЛОВА



Диний ташкилот таъсисчилари тўғрисидаги маълумотла

(диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органи учун)

РЎЙХАТИ

Т/р

Ташаббускор диний

ташкилот номи

Диний ташкилот рўйхатдан

ўтган санаси ва рақами

Диний ташкилот манзили

Диний ташкилот

раҳбарнинг

Ф.И.О.

Ташаббускор диний ташкилот

раҳбарининг имзоси ва диний

ташкилот муҳри





























































   

  

Диний ташкилотларнинг

марказий бошқарув органи

раҳбари


(Ф.И.О. ва имзоси)





Низомга

3-ИЛОВА



Диний ташкилотнинг раҳбар органи аъзолари

РЎЙХАТИ

Т/р

Ф.И.О.

Туғилган йили,

ой, кун

Турар жойи

Иш жойи ва лавозими

Телефон рақами








































  

Диний ташкилотнинг

раҳбари

(Ф.И.О. ва имзоси)





Низомга

4-ИЛОВА



Диний ташкилот ташаббускорлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Ф.И.О.

Туғилган йили,

ой, кун

Турар жойи

Иш жойи ва лавозими

Телефон рақами





































  

Диний ташкилотнинг

раҳбари


(Ф.И.О. ва имзоси)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 28 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 2 октябрь, 39-сон, 787-модда