язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Октябрь, 2018 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.09.2018 й. 766-сон "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.09.2018 й.

N 766



ФУҚАРОЛАРНИНГ ДАВЛАТ

ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Меҳнат фаолиятини амалга оширувчи айрим алоҳида тоифадаги пенсионерларга мақбул шароитлар яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 28 декабрдаги ПФ-5291-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек, фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 сентябрдаги

766-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 октябрдаги 223-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 79-модда) билан тасдиқланган Автомобиль бензини сотиб олиш ҳаражатларининг бир қисми учун шахсларнинг айрим тоифаларига ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомда:


а) 18-банддаги "10-кундан" сўзи "3-кундан" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 19-банддаги "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компаниясининг унитар корхоналари (нефть базалари) ҳар ойда 27-кундан" сўзлари "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик жамиятининг "Нефтбаза" МЧЖлари ҳар ойда 10-кундан" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги 30-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисидаги Низомда:


а) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"13. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Жамғарма билан ахборот алмашинувини, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон ҳамкорликни амалга оширади ва Жамғарманинг ижро этувчи аппаратига:

Жамғармага ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача вазирликлар, идоралар ва ҳудудлар кесимидаги мажбурий тўловлар, бадаллар ва бошқа тўловлар турлари бўйича (боқиманда) қарздорлик тўғрисидаги тезкор ҳисоботни;

юридик шахслар томонидан чораклик ва йиллик ҳисобот тақдим этилгандан кейин 25 кун мобайнида мажбурий тўловлар, бадаллар ва бошқа тўловларни ҳисоблаш тўғрисидаги ҳисоботни вазирликлар, идоралар ва ҳудудлар бўйича тақдим этади.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 4-сон, 27-модда):


а) 1-иловада:


13-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Вақтинчалик прописка (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида келган жойи бўйича ҳисобга олиш)нинг ёки яшаш учун рухсатноманинг амал қилиш муддатининг тугаши билан вақтинчалик прописка (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида келган жойи бўйича ҳисобга олиш)нинг ёки яшаш учун рухсатноманинг кейинги санаси ўртасида узилиш мавжуд бўлган тақдирда Пенсия жамғармаси бўлими томонидан нафақани тўлаш вақтинчалик прописка (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида келган жойи бўйича ҳисобга олиш)нинг ёки яшаш учун рухсатноманинг янги санасидан бошлаб давом эттирилади. Бунда нафақани тўлаш нафақа тўлаш тўхтатилган пайтдан, бироқ ўн икки ойдан ортиқ бўлмаган пайтдан бошлаб давом эттирилади.";


21-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"21. Ногиронлиги бўлган болага, ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахс ёки 16 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсга тегишли бўлган ва унинг ўлими сабабли олинмай қолган нафақа суммаси мерос таркибига киритилмайди ва унинг ота-онасига, эрига (хотинига), шунингдек, ногиронлиги бўлган бола, ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахс ёки 16 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахс билан у вафот этган кунда бирга яшайдиган оила аъзоларига тўланади.

Ногиронлиги бўлган бола, ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахс ёки 16 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахс вафот этган ой учун тўлиқ олинмай қолган нафақа суммаси юқорида кўрсатиб ўтилган шахсларга мазкур ойнинг ногиронлиги бўлган шахснинг ўлимигача бўлган кунлари учун тўланади.

Бир неча шахс мурожаат қилишганда уларга тегишли нафақа суммаси улар ўртасида тенг миқдорда тақсимланади.

Кўрсатиб ўтилган сумма, уни олиш учун ногиронлиги бўлган бола, ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахс ёки 16 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахс вафотидан кейин 6 ойдан кечикмай мурожаат қилинган тақдирда тўланади. ";


б) 2-иловада:


9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Ногиронлик нафақаси ногиронлик содир бўлган ҳолларда, ёшидан қатъи назар, иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга тайинланади ва тўланади";


11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"11. Қабул қилинган хулоса асосида ТМЭК етти кун муддатда тиббий текшириш далолатномасидан кўчирмани Пенсия жамғармаси бўлимига юборади";


25-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Вақтинчалик прописка (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида келган жойи бўйича ҳисобга олиш)нинг ёки яшаш учун рухсатноманинг амал қилиш муддатининг тугаши билан вақтинчалик прописка (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида келган жойи бўйича ҳисобга олиш)нинг ёки яшаш учун рухсатноманинг кейинги санаси ўртасида узилиш мавжуд бўлган тақдирда Пенсия жамғармаси бўлими томонидан нафақани тўлаш вақтинчалик прописка (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида келган жойи бўйича ҳисобга олиш)нинг ёки яшаш учун рухсатноманинг янги санасидан бошлаб давом эттирилади. Бунда нафақани тўлаш нафақа тўлаш тўхтатилган пайтдан, бироқ ўн икки ойдан ортиқ бўлмаган пайтдан бошлаб давом эттирилади".


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Дафн этишга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 14 июндаги 174-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2011 й., 6-сон, 51-модда):


а) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. Ушбу Низомда назарда тутилган тартибда дафн этиш мажбуриятини зиммасига олган шахс нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлади. Дафнни ўтказганлик ҳолати ўзини ўзи бошқариш органларидан олинган маълумотлар асосида белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари хорижий давлат ҳудудида дафн этилган тақдирда, дафн этиш ҳолати тегишли ҳужжатлар, шунингдек, дафн этиш мажбуриятини ўз зиммасига олган фуқаронинг паспортидаги Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини кесиб ўтганлигини тасдиқловчи ёзувлар (муҳр, штамплар ёки белгилар) орқали аниқланади";


б) 24-банддаги ""Ўзбекистон почтаси" ОАЖ почта алоқасининг объектлари операторлари ва провайдерлари (кейинги ўринларда почтанинг таркибий бўлинмалари деб аталади)" сўзлари "нафақани етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот" сўзлари билан алмаштирилсин";


в) 25-бандда:

иккинчи хатбошидаги "почтанинг тегишли таркибий бўлинмасига" сўзлари "нафақани етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилотга" сўзлари билан алмаштирилсин";

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ариза берувчи мурожаат қилган кунда нафақа тўлашга ведомостни расмийлаштириш ҳамда ариза берувчига нафақа тўлашни амалга ошириш учун нафақани етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилотга ахборот тизими орқали тақдим этиш";

тўртинчи хатбошидаги "почтанинг таркибий бўлинмаси" сўзлари "нафақани етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 26-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"26. Нафақани етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ведомостга ва ариза берувчининг паспортига, паспорт бўлмаган тақдирда эса ариза берувчининг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатга қатъий асосланиб нақд пул маблағларини тўлайди";


д) 27 ва 43-бандлар ўз кучини йўқотган ҳисоблансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 9-сон, 75-модда) билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомда:


4-банддаги "кўриб чиқиш" сўзларидан кейин "Қонунда назарда тутилган шартлар ва нормалар асосида ҳамда" сўзлари қўшилсин;


31-банднинг иккинчи хатбошидаги "махсус дафтарда" сўзлари "Пенсия жамғармасининг ахборот тизимида" сўзлари билан алмаштирилсин;


35-бандда:

"а" кичик бандида:

тўртинчи хатбошидаги "иш вақти" сўзларидан кейин "олти кунлик иш ҳафтасидан келиб чиқиб" сўзлари қўшилсин;

олтинчи хатбошидаги "маҳсулотларини сотиш" сўзларидан кейин ", шунингдек шахсий ёрдамчи хўжаликларда қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг бошқа турларини (ўсимликшунослик, чорвачилик, балиқчилик маҳсулотларини) етиштириш билан банд бўлган" сўзлари қўшилсин;


46-банднинг биринчи хатбошидаги "маҳсулотларини сотиш" сўзларидан кейин "‚ шунингдек шахсий ёрдамчи хўжаликларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бошқа турларини (ўсимликшунослик, чорвачилик, балиқчилик маҳсулотларини) етиштириш" сўзлари қўшилсин;


55-банднинг иккинчи хатбошидаги "ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ органлари томонидан тадим этиладиган маълумотлар асосида Пенсия жамғармаси бўлими" сўзлари "давлат солиқ хизмати органлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


56-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари фуқароларга иш стажини тасдиқлаш учун қонунчиликда назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда судларга даъволар тайерлашда кўмаклашишади";


70-банддаги "ташкилотнинг" сўзидан кейин "(солиқ тўловчи ташкилотнинг идентификация рақамини кўрсатган ҳолда)" сўзлари қўшилсин;


79-банддаги "таътилларда бўлиш" сўзларидан кейин ", шунингдек тайёрлов курсларида ўқиш даври" сўзлари қўшилсин;


88-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Меҳнат дафтарчасидаги суд тартибида сохталаштирилган (қалбакилаштирилган) деб топилган ёзувлар меҳнат фаолиятининг охирги ўн йиллик даврига киритилмайди.";


91-банддаги "Мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликлари" сўзлари "Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


113-1-банднинг биринчи хатбошидаги "пенсияга" сўзи "ишламайдиган пенсионернинг пенсиясига" сўзлари билан алмаштирилсин;


134 ва 145-бандларнинг тўртинчи хатбошилардаги "махсус дафтарда" сўзлари "Пенсия жамғармасининг ахборот тизимида" сўзлари билан алмаштирилсин;


163-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"163. 2011 йил 1 январдан кейин ногиронликнинг III гуруҳи белгиланган шахсларга, шу жумладан, такрорий тиббий кўрикдан ўтказилгандан сўнг ногиронликнинг III гуруҳи белгиланган шахсларга ногиронлик пенсияси тайинланмайди ва тўланмайди, Чернобиль ҳалокати оқибатида III гуруҳ ногиронлигини олган шахслардан ташқари.

Мисол: Фуқарога 2010 йилда тайинланган III гуруҳ ногиронлик пенсияси ногиронликнинг бутун даври давомида тўланади. Ушбу фуқаро 2011 йил 1 январдан кейин такрорий тиббий кўрикдан ўтказилгандан сўнг қайта ногиронликнинг III гуруҳи белгиланса пенсия тўланиши тўхтатилади.";


172-бандда:

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши қўшилсин:

"Пенсионер хорижий давлатда бўлган ва соғлиғи туфайли Ўзбекистон Республикасига келиш имкониятига эга бўлмаган ҳолатларда пенсионер Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига пенсия тўловини тиклаш юзасидан мурожаат этиши мумкин ва хорижий давлат ҳудудида доимий яшаш ҳолати мавжуд эмаслигини, шунингдек, пенсия ёки ижтимоий нафақа олмаслигини тасдиқлаши лозим.";

ўн биринчи хатбоши ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

ўн иккинчи хатбошидаги "қамоқ" сўзи "озодликдан маҳрум этиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


177-банднинг иккинчи хатбошидаги "ҳисоблаб чиқилади" сўзларидан кейин ", бунда ариза берилган ойда ҳисобланган (тўланган) пенсия пули ҳисобга олинади" сўзлари қўшилсин;


202-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Пенсионер Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг ортиқча тўланган пенсия суммасини чегириб қолиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда, аниқланган қарздорлик у аниқланган санадан бошлаб кўпи билан уч йил учун суд орқали ундирилади";


203-банддаги "Назорат-тафтиш" сўзлари "Давлат молиявий назорати" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 52-сон‚ 622-модда) билан тасдиқланган "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга ҳаражатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомда:


4-банддаги "10" рақами "25" рақами билан алмаштирилсин;


5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда ойнинг 15-санасигача Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг ҳаражатлари бўйича қарздорлиги суммаси тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.".


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 2-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартибини, шунингдек, уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида Низомда:


а) 2-банднинг иккинчи хатбошидан "шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси бўйича агентлик ёки фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги минтақавий Бюролардан (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рухсатнома олган" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс бошқа давлатда ишлаган ҳар бир ойи учун Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини ихтиёрий равишда тўлайди.

Чет элда бўлиш даври меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар, паспортдаги Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисидаги ёзувлар (муҳрлар, штамплар ёки белгилар) ҳамда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг кўрсатиб ўтилган шахснинг бошқа давлатда бўлган вақти ва консуллик ҳисобига қўйилганлиги маълумоти кўрсатилган тегишли ҳужжатлар асосида тасдиқланади.".


в) 8-бандда:

"ҳар ой учун Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш санасида қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробаридан кам бўлмаган" сўзлари "йилига Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш санасида қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт ярим баробари" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 11-бандда:

биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишли равишда биринчи ва иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


д) 19-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Ушбу мақсадларда" сўзлари "Пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этиш учун" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи ва еттинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

тўртинчи - олтинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

еттинчи хатбошидаги ", шу жумладан" сўзлари чиқариб ташлансин;


е) 21-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"21. Давлат солиқ органи якка тартибдаги тадбиркордан (чет элда ёлланган ҳолла ишловчи шахсдан, деҳқон хўжалиги аъзосидан ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзоси учун) Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тушиши юзасидан доимий назорат олиб боради.";


ж) 23-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"23. Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланганлигини тасдиқловчи асосий ҳужжатлар сифатида:

2018 йилгача - Пенсия жамғармасига суғурта бадалларининг тўланганлигини тасдиқловчи банк квитанциялари ва тўлов ҳужжатлари;

2018 йилдан бошлаб - давлат солиқ хизмати органларининг маълумотлари ҳисобланади.";


з) 28-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


и) 38-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Якка тартибдаги тадбиркор (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, солиқ агенти ҳисобланмайдиган иш берувчидан даромад олувчи ходим, деҳқон хўжалиги аъзоси ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзоси) томонидан Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўлаш далили гувоҳлар кўрсатмалари билан тасдиқланмайди.";


к) 1-3 ва 5-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 26 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 2 октябрь, 39-сон, 781-модда