ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.04.1999 й. 166-сон "Меъёрланадиган айрим ҳаражатлар нормативларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.04.1999 й.

N 166



МЕЪЁРЛАНАДИГАН АЙРИМ

ҲАРАЖАТЛАР НОРМАТИВЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг монопол бирлашмалар (корхоналар) Давлат реестрига киритилган табиий монополиялар субъектлари ва монопол корхоналар товарлари (ишлари, хизматлари)га нархлар (тарифлар)ни шакллантиришда харажатларнинг айрим моддаларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Вакиллик мақсадларига харажатлар нормативлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қуйидагилар:

шаҳарлараро ва халқаро телефон сўзлашувлари учун маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни сотишдан тушган тушум йиллик ҳажмининг 0,5 фоизи миқдорида йиллик харажатлар нормативлари белгилансин;

реклама учун қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотишдан тушум йиллик ҳажмининг 2,0 фоизи миқдорида.

3. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси тасдиқланган нормативларни табиий монополиялар субъектларига ва монопол корхоналарга етказсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юксансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов




Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 9 апрелдаги

166-сон қарорига

ИЛОВА



Йиллик вакиллик харажатлари

НОРМАТИВИ

Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни

сотишдан олинган йиллик тушум

(қўшилган қиймат солиги ҳам

қўшилган) ҳажми


Смета бўйича вакиллик

харажатларининг чеклаиган

миқдорлари


базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 минг баравари миқдоригача*

тушум ҳажмининг 1 фоизи

базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 минг бараваридан 35 минг баравари миқдоригача


базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 минг баравари миқдоригача бўлган тушум ҳажмининг 1 фоизи + базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 минг баравари миқдоридан ортиқ тушум ҳажмининг 0,2 фоизи


базавий ҳисоблаш миқдорининг 35 минг бараваридан ортиқ

базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 минг баравари миқдоригача бўлган тушум ҳажмининг 1 фоизи + базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 минг баравари миқдоридан ортиқ тушум ҳажмининг 0,2 фоизи + базавий ҳисоблаш миқдорининг 35 минг баравари миқдоридан ортиқ тушум ҳажмининг 0,05 фоизи


Эслатма: Фойдадан солиқ тўлайдиган савдо, таъминот ва сотиш корхоналари вакиллик харажатларининг чекланган миқдорларини ҳисоблаб чиқишда товарларни сотишдан олинган ялпи даромад кўрсаткичидан фойдаланадилар.

*) Фойдадан тўланадиган солиқ бўйича солиқ солинадиган базани ҳисоблаб чиқишда ҳисобот санасидаги энг кам иш ҳақи миқдоридан фойдаланилади.






























































Время: 0.2055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск