Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.11.1999 й. 514-сон "Республика корхоналари ўртасида ҳисоб-китоблар механизмини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.11.1999 й.

N 514



РЕСПУБЛИКА КОРХОНАЛАРИ ЎРТАСИДА

ҲИСОБ-КИТОБЛАР МЕХАНИЗМИНИ

КУЧАЙТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Тўлов механизмини такомиллаштириш, муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини тугатиш ҳамда "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда "Ўзкимёсаноат" уюшмаси корхоналари ва уларнинг контрагентлари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни яхшилаш юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда "Ўзкимёсаноат" уюшмаси корхоналари ва ташкилотларида дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг аҳволи устидан 1999 йил 1 декабрдан бошлаб бир йил муддатга мониторинг белгиласин.


2. Белгилансинки, қуйидагилар:

кўрсатиб ўтилган вазирликлар, идораларнинг барча хўжалик юритувчи субъектлари ҳамда банклар томонидан тўлов интизомини мустаҳкамлаш бўйича амалдаги қонун ҳужжатлари нормаларига қатъий риоя этилиши, ҳисоб-китоблар ўз вақтида ўтказилиши, солиқлар ва мажбурий тўловлар тўлиқ тўланиши устидан амалий назоратни таъминлаш;

корхоналар ва ташкилотларнинг дебиторлик қарзларини ўрганиш, ўзаро қарзларни, хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджетга ўз вақтида тўланмаган тўловларини қисқартириш юзасидан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

корхоналар ва ташкилотларнинг айланма маблаглари тайёр маҳсулот заҳираларига, капитал харажатларга жалб қилиниши сабабларини аниқлаш ҳамда уларнинг қисқартирилишини таъминловчи механизм ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

тўловга қодир бўлмаган истеъмолчилар ва буюртмачиларга маҳсулот берилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишига йўл қўймаслик устидан доимий назорат қилиш, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар, шу жумладан тизим ичидаги ўзаро ҳисоб-китоблар механизмини яхшилаш юзасидан амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ўтказилаётган мониторингнинг асосий вазифалари ва йўналишлари ҳисобланади.


3. Мониторингни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш мақсадида Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси ҳузурида 1-иловага мувофиқ таркибда махсус ишчи гуруҳ тузилсин.

Махсус ишчи гуруҳ:

мониторингнинг асосий вазифалари унинг қатнашчилари томонидан бажарилишини таъминлаш устидан назорат ўрнатсин;

банклар, молия ва солиқ органларининг, шунингдек мониторинг қатнашчиларининг ўзаро қарзларни, бюджетга ўз вақтида тўланмаган тўловларни қисқартириш ҳамда иш ҳақини ўз вақтида тўлаш юзасидан ишларини мувофиқлаштирсин;

мониторинг қатнашчиларининг ўзаро қарзларни ва бюджетга ўз вақтида тўланмаган тўловларни қисқартириш юзасидан таклифларни Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссиясининг кўриб чиқиши учун мунтазам равишда ва тезликда киритсин;

мониторинг қатнашчиларининг контрагентлар билан дебиторлик ва крёдиторлик қарзларини ўзаро солиштириш сифатли ва ўз вақтида ўтказилишини ҳамда натижалари умумлаштирилишини таъминласин.


4. "Ўзбекнефтгаз" Миллий холдинг компанияси, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" уюшмаси корхоналари ва ташкилотларининг уларнинг контрагентлари билан қарзларини ўзаро солиштириш тартиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги ҳамда "Ўзкимёсаноат" уюшмаси хизмат кўрсатувчи тижорат банклари иштирокида моддий-техника ресурслари ва саноат тусидаги хизматлар учун контрагентлар билан ўзаро дебиторлик ва кредиторлик қарзларини 1999 йил 1 декабрдаги ҳолатига кўра ва мониторинг даврида ҳар ойда ялпи хатловдан ўтказсинлар.


6. Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси ҳар ойда:

дебиторлик ва кредиторлик қарзларини солиштириш якунлари бўйича ушбу қарзларни қисқартириш юзасидан қарорлар қабул қилсин;

махсус ишчи гуруҳнинг тақдимномасига кўра мониторинг қатнашчиларининг ўзаро қарзларини, меҳнатга ҳақ тўлаш ва бюджетга ўз вақтида тўланмаган тўловларини қисқартириш юзасидан аниқ чора-тадбирларни тезликда қабул қилсин. Ўзаро қарзларни қисқартириш юзасидан чора-тадбирлар кўрилмаган ҳолда, улар бўйича материалларни айбдорларни амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш учун прокуратура органларига берсин.


7. Тижорат банклари, "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги ҳамда "Ўзкимёсаноат" уюшмаси раҳбарлари ўзларига қарашли корхоналар ва ташкилотлар, молия ва солиқ органлари билан биргаликда ҳар ҳафтада тижорат банклари филиаллари ва минтақалар даражасида дебиторлик ва кредиторлик қарзларини тўлаш, шу жумладан бюджетга тўловлар бўйича қарзларни тўлаш мақсадида ягона молия-ҳисоб-китоб кунлари ўтказсинлар.


8. Тижорат банкларига тижорат банкларининг мақсадли кредитларини бериш ва мақсадли факторинг хизматлари кўрсатиш йўли билан мониторинг қатнашчиларининг дебиторлик ва кредиторлик қарзларини (шу жумладан тизим ичидаги қарзларини) қисқартиришга қаратилган ўзаро ҳисоб-китобларнинг мақбул схемаларини ишлаб чиқишга доир аниқ қўшимча чора-тадбирлар кўриш тавсия этилсин.


9. Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва республика "Маҳалла" хайрия жамгармаси жойлардаги ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда газ, электр энергияси, иссиқлик, иссиқ ва совуқ сув таъминоти учун аҳолидан коммунал тўловларни йигиш ишларини фаоллаштирсинлар.

Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссиясининг минтақавий комиссиялари аҳолидан коммунал тўловлар йигишнинг аҳволини ҳар бир туман ва ўзини ўзи бошқариш маҳаллий органи бўйича ҳар ойда кўриб борсинлар.


10. Махфий.


11. Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича кичик комиссиялар "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги ҳамда "Ўзкимёсаноат" уюшмаси ўртасидаги ўзаро қарзлар, уларни тўлашнинг аниқ муддатлари ва уларни тўлаш чора-тадбирлари белгиланган ҳолда, ҳар ойнинг, 10-кунигача ҳар ойда солиштирилишини, шунингдек ўзаро қарзларни, шу жумладан бюджетга тўловлар бўйича қарзларни солиштириш натижалари кўриб чиқилишини таъминласинлар.

Қорақалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари хўжалик юритувчи субъектларнинг ўзаро; қарзлари кўпайишининг ҳар бир ҳолатини Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссиясининг минтақавий Комиссиялари мажлисларида кўриб чиққан ҳолда мониторинг қатнашчилари корхоналари ва ташкилотларининг ҳисоб-китоблари ҳолати устидан доимий назорат ўрнатсинлар.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 29 ноябрдаги

514-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси,

Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Коммунал

хизмат кўрсатиш вазирлиги ва улар контрагентларининг

дебиторлик ва кредиторлик қарзлари аҳволи юзасидан

мониторингни амалга ошириш бўйича махсус ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ


Нурмуродов М.Б.

-

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари, махсус ишчи гуруҳ раҳбари


Қудратов Ғ.С.

-

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг биринчи ўринбосари, махсус ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари


Махсус ишчи гуруҳ аъзолари:


Зайнутдинов И.А.

-

"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси раиси


Юсупбеков Н.Р.

-

"Ўзкимёсаноат" уюшмаси раиси


Муҳамедов Ғ.К.

-

Коммунал хизмат кўрсатиш вазири


Шоисматов Э.Р.

-

Энергетика ва электрлаштириш вазири


Хўжаев Б.А.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Жўраев А.М.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари


Зинин В.И.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Абдураҳмонов М.С.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Тошматов Қ.Ф.

-

Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси директори


Козлова Н.П.

-

"Ўзсаноатқурилишбанк" бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари


Нурхўжаев Ф.П.

-

"Ўзуйжойжамғармабанк" бошқаруви раисининг ўринбосари


Шарипов И.Р.

-

"Пахта-банк" бошқаруви раисининг ўринбосари


Ёқуббоев О.О.

-

Ҳисоб-китоблар механизмини    такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси котибиятининг етакчи мутахассиси


       




























Время: 0.1984
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск