Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.03.1999 й.

N 136



ВИНО-АРОҚ МАҲСУЛОТЛАРИНИ

УЛГУРЖИ ВА ЧАКАНА СОТИШНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА


Вино-ароқ маҳсулотларининг ноқонуний айланиши ва улар нархларининг сунъий равишда оширилиши ҳолларининг олдини олиш, алкоголли маҳсулотлар савдосини ташкил этишни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Қуйидагилар:

ишлаб чиқарувчи корхоналарга ва ҳудудий ихтисослаштирилган улгуржи савдо базаларига вино-ароқ маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш;

вино-ароқ маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқига эга бўлган савдо ташкилотларига бу маҳсулотлар билан улгуржи ва майда савдо қилиш тақиқлансин.


3. "Ўзшаробсаноат" АЖ:

бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида вино-ароқ маҳсулотларининг ҳудудий ихтисослаштирилган савдо базаларини белгиланган тартибда ташкил этсин ва уларни рўйхатдан ўтказсин ҳамда уларнинг фаолият кўрсатишини таъминласин;

республиканинг барча минтақаларини зарур ҳажмда ва турлардаги вино-ароқ маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш мақсадида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг мунтазам маркетингини таъминласин;

икки ҳафта муддатда ўзига қарашли барча фирма дўконларини юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказсин;

хизмат кўрсатувчи тижорат банклари билан биргаликда улгуржи савдо базалари ва фирма дўконларини зарур айланма маблағлар билан таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси Марказий банк билан биргаликда вино-ароқ маҳсулотларини улгуржи ва чакана сотишдан тушумни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг махсус тартибини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

"Ўзшаробсаноат" АЖга ҳудудий ихтисослаштирилган савдо базаларини ташкил этишда ва уларнинг фаолиятини ташкил этишда кўмаклашсинлар;

икки ҳафта муддатда вино-ароқ маҳсулотлари билан савдо қилиш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар, улардан улгуржи ва майда улгуржи савдо қилиш ҳуқуқини чиқариб ташлаган ҳолда, қайта рўйхатдан ўтказилишини таъминласинлар.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг улар ҳудудидан ташқаридаги омборларидан ва уларнинг юридик шахс мақомига эга бўлмаган фирма дўконлари орқали вино-ароқ маҳсулотларининг сотилишини тақиқласин;

спирт ва вино-ароқ ишлаб чиқарувчи корхоналарга тайинланган молия инспекторларини уларнинг касб лаёқатига талабчанликни кучайтирган ҳолда, жорий йилнинг март-апрель ойларида қайта аттестациядан ўтказсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси ва Давлат солиқ қўмитаси вино-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришда, уларнинг айланишида ва сотилишида қонун бузишлар ва суиистеъмолларнинг олдини олиш мақсадида таъсирчан ва мунтазам назоратни таъминловчи зарур комплекс чора-тадбирлар кўрсинлар.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.С. Ҳамидов, Б.М. Олимжонов ва М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 3, 16-модда.









































Время: 0.2484
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск