ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Озиқ-овқат саноати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.01.1999 й. 2-сон "Спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши устидан давлат назоратини мустаҳкамлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.01.1999 й.

N 2



СПИРТ ВА АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАР

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА УЛАРНИНГ АЙЛАНИШИ

УСТИДАН ДАВЛАТ НАЗОРАТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Аҳоли саломатлиги ва ҳаётини муҳофаза қилиш, бозорга тушаётган маҳсулотлар сифатини ошириш, озиқ-овқат этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши соҳасида давлат томонидан назоратни ва тартибга солишни кучайтириш, барча даражалардаги бюджетларга даромадлар тушишини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

5. Белгилаб қўйилсинки:

озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи юридик шахсларга - хом ашё ресурслари, спирт ва алкоголли маҳсулотни сарфлаш ва сақланишини таъминлаш, уларни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг белгиланган тартибини бузганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солинади;

алкоголли маҳсулотни акциз маркаларисиз ишлаб чиқарувчи юридик шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваридан 500 бараваригача миқдорда жарима солинади;

акциз маркаларисиз ёки сохта акциз маркалари билан ноқонуний ишлаб чиқарилган алкоголли маҳсулотни сотувчи юридик шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима солинади ва улар алкоголли маҳсулот билан савдо қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилади.

Жарима санкциялари суд тартибида қўлланилади, тадбиркорлик субъектлари томонидан содир этилган қонунни бузиш айби тан олинган ва жарима санкциялари суммаси ихтиёрий равишда тўланган ҳолларда эса солиқ органлари томонидан қўлланилади ва улар давлат бюджетига тушади.

Хўжалик фаолияти субъектининг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг 20 фоизидан ортиқ бўлган жарималарни ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида тўловларни ҳар ойда бўлиб-бўлиб тўлаш имконини берган ҳолда амалга оширилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 1999 йилдан бошлаб:

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда барча ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларни ҳисобга олган ҳолда озиқ-овқат спирти ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш балансини ишлаб чиқсин;

озиқ-овқат спирти ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш баланси бажарилишининг мониторингини таъминласин, бунда баланс барча ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар бўйича бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин;

тегишли лицензияларга эга бўлган барча корхоналар томонидан озиқ-овқат спирти ишлаб чиқариш, спиртни ва тайёр алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳажмларини акс эттирувчи статистика ҳисоботи шаклини жорий этсин.

8. Белгилансинки, ишлаб чиқарувчи корхоналарга алкоголли маҳсулотларни алкоголли маҳсулотлар билан савдо қилиш ҳуқуқи белгиланган тартибда бериладиган юридик шахсларгагина сотишга рухсат этилади.


9. Алкоголли маҳсулотларга акциз маркалари ҳар 2 йилда белгиланган тартибда янгиланадиган тартиб ўрнатилсин, бунда уларнинг сифати ва муҳофаза даражасини тубдан яхшилаш назарда тутилсин.

10. "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" ва "Ўзқурилишматериаллари" компаниялари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар билан биргаликда қайта фойдаланиш ёки саноат йўли билан қайта ишлаш учун шиша идишлар, шу жумладан, ностандарт шиша идишлар қабул қилиш пунктларини ташкил этиш юзасидан бир ой муддатда чора-тадбирлар кўрсинлар.


11. "Ўздавстандарт" маркази "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси, "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси, "Ўзкимёсаноат" уюшмаси ва "Шарқ" концерни билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган алкоголли маҳсулотларни, алкоголли маҳсулотларнинг ташқи кўриниши ва дизайни бўйича ҳам ички, ҳам ташқи бозорларда рақобатбардошлигини таъминловчи этикетка ва тиқинлар тайёрлаш мақсадида, мувофиқлик белгиси билан маркалаш тартибини бир ой муддатда қайта кўриб чиқсин.


12. "Ўзкимёсаноат" уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда техник спиртдан фойдаланишга барҳам бериш учун унда органик люминофорларни қўллаш ҳақидаги таклифни 1999 йил 1 мартгача ишлаб чиқсин ва киритсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуматининг қарорларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.


Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                      И. Каримов


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 1, 2-модда.































Время: 0.1927
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск