ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва объектлар. Қизил китоб /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.04.2004 й. 179-сон "Наманган вилоятида Норин дарёсининг сувни муҳофаза қилиш зонасини ва соҳилбўйи полосасини белгилаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.04.2004 й.

N 179


НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА НОРИН

ДАРЁСИНИНГ СУВНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

ЗОНАСИНИ ВА СОҲИЛБЎЙИ ПОЛОСАСИНИ

БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "1999-2005 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури тўғрисида" 1999 йил 20 октябрдаги 469-сон қарорига мувофиқ ва Норин дарёсининг сув ресурсларини ифлосланишдан муҳофаза қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Наманган вилоятидаги Норин дарёсининг сувни муҳофаза қилиш зонаси ва соҳилбўйи полосасининг умумий майдони 1-иловага* мувофиқ ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарага олувчиларга бириктирилган туманлар бўйича тегишли равишда 4310,7 га ва 459,3 га этиб тасдиқлансин.


2. Наманган вилояти ҳокимлиги:

Норин дарёсининг соҳилбўйи полосасидаги 452,2 га майдондаги ерларни ўрмон мелиорацияси ва бошқа сувни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш мақсадида, 2-иловага* мувофиқ сув хўжалиги объектлари эгаллаб турган ерлардан ташқари, белгиланган тартибда ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарага олувчилардан олсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ўрмон хўжалиги ташкилотларига доимий эгалик қилиш учун берсин;

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан келишган ҳолда, экология жиҳатидан потенциал хавфли объектларни 2006 йилгача сувни муҳофаза қилиш зонасидан, сув хўжалигидан ташқари барча объектларни соҳил бўйи полосасидан чиқариш чора-тадбирларини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин;

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда сувни муҳофаза қилиш зонаси ерларини дарахтзорлар барпо этиш учун ажратиш имкониятини кўриб чиқсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат комплекси котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.































Время: 0.2039
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск