Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.04.2004 й. 181-сон "Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси таркибини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.04.2004 й.

N 181



ҚУРИЛИШ СОҲАСИДА ИСЛОҲОТЛАРНИНГ

АМАЛГА    ОШИРИЛИШИ    МОНИТОРИНГИ

ВА ФАОЛИЯТНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ БЎЙИЧА

РЕСПУБЛИКА КОМИССИЯСИ ТАРКИБИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Капитал қурилишда бозор принципларининг яхлит тизимини жорий этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида" 2003 йил 6 майдаги ПФ-3240-сон Фармонида ва Ҳукуматнинг капитал қурилишда ислоҳотларга доир кейинги қарорларида белгиланган капитал қурилишда янги хўжалик муносабатларига самарали ўтишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ;

Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши, ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши, пудрат ва лойиҳалаш ишлари бозорининг шакллантирилиши бўйича доимий мониторингни амалга ошириш;

бозор принциплари ва механизмларини капитал қурилишда бошқарув, нарх белгилаш ва хўжалик муносабатлари тизимига кенг жорий қилишни, лойиҳалаш ва қурилиш ишларини бажаришга буюртмаларни жойлаштиришда танлов савдолари (тендерлар) ташкил этиш даражасини оширишни, пудрат шартномалари ролини кучайтиришни ҳамда уларнинг ижроси юзасидан буюртмачилар ва пудратчиларнинг жавобгарлигини оширишни, қурилишда лойиҳа, смета ва технология интизомини мустаҳкамлашни таъминлаш;

қурилишни ташкил этишнинг асосий шакли сифатида, қурилишда объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда барпо этишга ўтиш, марказлаштирилган манбалар ҳисобига амалга ошириладиган объектлар қурилишини ташкил этиш ва молиялаштириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;

лойиҳалаш ва пудрат қурилиш ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини тугаллаш, улар негизида асосан хусусий ва қўшма корхоналар ташкил этиш, лойиҳалаш ва пудрат ишлари бозорида рақобат муҳитини шакллантиришни давом эттириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан мониторинг ўрнатиш;

Капитал қурилишда нарх белгилашнинг смета-норматив базасини такомиллаштириш ва янгилаш дастурининг ўз вақтида амалга оширилиши, янги ишлаб чиқилган смета-норматив ҳужжатларни қурилиш жараёни қатнашчиларига етказиш устидан таъсирчан назоратни амалга ошириш;

қурилиш материаллари бозорини янада кенгайтириш, қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмлари биржа савдосини ташкил этиш ва ривожлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

қурилиш соҳасида фаолиятнинг айрим турларини амалга ошириш ҳуқуқига лицензиялар бериш, лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш ва лицензияларни бекор қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қабул қилинган ҳужжатларнинг амалга оширилиши мониторинги бўйича Ҳукумат комиссиясини ташкил этиш тўғрисида" 2003 йил 19 июндаги 278-сон қарори билан тузилган Ҳукумат комиссиясининг капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларга доир вазифалари ва функциялари Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссиясига юклансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ва баъзиларига ўзгартиришлар киритилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Ф.Файзуллаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 14 апрелдаги

181-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши

мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича

Республика комиссияси

ТАРКИБИ

Ханов Н.М.


-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Комиссия раиси

Хўжаев Б.А.


-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири, Комиссия раисининг ўринбосари

Мақсумов Н.Э.


-

Вазирлар Маҳкамаси Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири, Комиссия котиби

Комиссия аъзолари:


лавозимига кўра


-

Вазирлар Маҳкамаси Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг мудири

Обидов О.О.

-

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири


Турдиев У.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси раисининг ўринбосари

Тохтаев А.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси


Ҳасанов С. С.

-

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


Абдуллаев И.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари


Абдураҳмонов М.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари


Гадоев Э.Ф.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Рогозникова Т.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Хоназаров Б.Д.

-

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари


лавозимига кўра

-

"Ўзмахсусмонтажқурилиш" акциядорлик компанияси бошқаруви раиси

Зарипов Б.К.

-

"Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик жамияти раиси

Жумагелдиев М.Р.

-

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари


Шораҳбаров Р.Қ.

-

"Ипотека" - банк" акциядорлик тижорат ипотека банки раиси

Рустамов Қ.Қ.

-

"Ўзсаноатқурилишбанк" бошқаруви раиси


Ҳафизов Б.Я.

-

"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари


лавозимига кўра

-

"Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси раисининг ўринбосари


Ғуломов Б.В.

-

"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг бошлиғи

Тешабоев Б.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг бош директори


Миртемиров Р.М.

-

Қурилиш ва қурилиш материаллари саноати ходимлари касаба уюшмалари марказий қўмитаси раиси


Шайхов А.Э.

-

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси

лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарлари

         


Изоҳ. Республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига уларнинг лавозимига янгидан тайинланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 14 апрелдаги

181-сон қарорига

3-ИЛОВА



I. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Капитал қурилишни бошқариш тузилмасини янада қайта ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 13 апрелдаги 144-сон қарорининг 2-банди.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан ташкил этилган комиссиялар ва кенгашлар таркибини тасдиқлаш тўғрисида" 2000 йил 30 сентябрдаги 374-сон қарорига 23-илова.



II. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 24 сентябрдаги 410-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 87-модда):

2-банд ва 7-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

1-6-иловаларнинг 2-бандларидаги "Вазирлар Маҳкамасининг қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш комиссияси" сўзлари "Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин;

Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомларга иловалар сифатида берилган схемалардаги "Вазирлар Маҳкамасининг қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш комиссияси" сўзлари "Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 15-сон, 177-модда.

















































Время: 0.1871
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск