Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумреспублика миқёсидаги солиқлар /

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича юридик шахслар томонидан акциз солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (янги таҳрири) (АВ томонидан 15.03.2004 й. 1325-сон билан рўйхатга олинган 15.01.2004 й. МВ 16-сон, ДСҚ 2004-13-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 15 мартда 1325-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2004 йил 15 январдаги

16, 2004-13-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарлар

бўйича юридик шахслар томонидан акциз солиғини

ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА

(Янги таҳрири)


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг V бўлимига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган акцизланадиган товарларга доир акциз солиғи бўйича бюджет билан ҳисоб-китоблар тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Акциз солиғи билвосита солиқ кўринишида бюджетга киритиладиган (олинадиган), нархда ва қўшилган қиймат солиғи солиш базасида ҳисобга олинадиган соф даромаднинг бир қисмидир.

Акциз солиғи ставкалари ва акцизланадиган товарлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади ҳамда белгиланган тартибда солиқ тўловчиларга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан етказилади.



II. АКЦИЗ СОЛИҒИ ТЎЛОВЧИЛАРИ


2. Акцизланадиган товарлар ишлаб чиқарадиган, мулкчилик шаклидан қатъи назар, юридик шахслар акциз солиғи тўловчилари ҳисобланади. Солиқ солиш мақсадида юридик шахслар деганда мазкур Йўриқномада мулкида, хўжалик юритишида ёки тезкор бош-қарувида мол-мулки бўлган ва ўз мажбуриятлари бўйича ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, шунингдек мустақил баланс ва ҳисоб-китоб варағига эга бўлган алоҳида корхоналар ҳам тушунилади.



III. СОЛИҚ СОЛИШ ОБЪЕКТИ


3. Акцизланадиган товарлар учун солиқ солиш объекти бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

акциз солиғининг қатъий ставкалари белгиланган алкоголли маҳсулот, тамаки маҳсулотлари, ўсимлик (пахта) ёғи, этил спирти, пиво, бўйича - сотилган маҳсулот ҳажми натура ифодасида;

бошқа акцизланадиган маҳсулотлар бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олмасдан, юклаб жўнатилган товарнинг шартномавий нархлар бўйича қиймати (ўз ичига акциз солиғи суммасини олади).

Текинга бериладиган акцизланадиган маҳсулот бўйича қуйидагилар солиқ солиш объекти бўлиб ҳисобланади:

акциз солиғининг қатъий ставкалари белгиланган алкоголли маҳсулот, тамаки маҳсулотлари, ўсимлик (пахта) ёғи, этил спирти, пиво, бўйича - сотилган маҳсулот ҳажми натура ифодасида;

бошқа акцизланадиган маҳсулотлар бўйича  солиқ тўловчида товарни бериш пайтида шаклланган нархлар даражасидан келиб чиқиб ҳисобланган, бироқ мазкур акцизланадиган товарни ишлаб чиқариш бўйича ҳақиқатда шаклланган харажатлардан паст бўлмаган қиймат.

Буюртмачи томонидан бериладиган хом ашёдан маҳсулотга акциз солиғини ҳисоблаш чоғида акциз солиғи солинадиган маҳсулотни сотишга доир айланма қуйидагича белгиланади:

акциз солиғининг қатъий ставкалари белгиланган маҳсулот бўйича  тайёр маҳсулотнинг физик ҳажмидан келиб чиқиб;

бошқа маҳсулотлар бўйича  тайёр маҳсулотни ишлаб чиқаришга доир ишлар қийматидан ва буюртмачи томонидан бериладиган хом ашё қийматидан келиб чиқиб.



IV. АКЦИЗ СОЛИҒИНИ

ҲИСОБЛАБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


4. Акциз солиғи суммаси қуйидаги формулалар бўйича аниқланади:


Сувсиз этил спиртининг 1 литри учун акциз солиғининг

қатъий ставкалари белгиланган маҳсулот бўйича

маҳсулот бирлигига алкоголли маҳсулот

(кам спиртли вино, шампан виносидан ташқари)


(Ф х А) / 100, бунда:


Ф - тайёр маҳсулот таркибидаги спирт (ўткирлиги), фоизларда (ундан спирт тайёрланган хом ашё туридан қатъи назар);

А - акциз солиғининг қатъий ставкаси, ўлчов бирлигига сўмларда.


Тайёр маҳсулот бирлигига акциз солиғининг қатъий

ставкалари белгиланган маҳсулот бўйича

(кам спиртли вино, шампан виноси, этил спирти,

пиво, ўсимлик (пахта) ёғи ва тамаки маҳсулотлари)


С х А, бунда:


С - тегишли ўлчов бирликларида сотилган маҳсулотнинг физик ҳажми;

А - акциз солиғининг қатъий ставкаси, ўлчов бирлигига сўмларда.

Бошқа акцизланадиган маҳсулотлар бўйича


(О х А) / 100, бунда:


О - ўз ичига акциз солиғини оладиган нарх, ҚҚСсиз;

А - акциз солиғи ставкаси, фоизларда.

5. Акциз маркалари билан маркаланган товарлар бўйича акциз солиғи белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқилади. Бунда акциз маркаларининг номинал қиймати акциз солиғини тўлаш ҳисобига киритилмайди.

Алкоголли маҳсулот бўйича акциз солиғи ҳисоб-китобининг мисоли мазкур Йўриқномага 1-сон иловада келтирилган.

Бошқа акцизланадиган маҳсулотлар бўйича акциз солиғи ҳисоб-китобининг мисоли мазкур Йўриқномага 2-сон иловада келтирилган.



V. АЛОҲИДА ТОВАРЛАР БЎЙИЧА БЮДЖЕТГА

ТЎЛАНАДИГАН АКЦИЗ СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАБ

ЧИҚИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ


Алкоголли маҳсулот бўйича


6. Алкоголли маҳсулот бўйича бюджетга тўланадиган акциз солиғи суммаси белгиланган ставкалар бўйича ҳисоблаб ёзилган солиқ суммаси билан “Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компаниясини реконструкция қилиш ва ривожлантириш жамғармаси ҳисобварағига (кейинги ўринларда - “Ўзвиносаноат-холдинг” ХК махсус ҳисобварағи) ўтказиладиган солиқ суммаси ўртасидаги фарқ сифатида белгиланади.

Тегишли ҳисобот чораги учун корхона бўйича ҳамда умуман республика бўйича алкоголли маҳсулот бўйича акциз солиғининг белгиланган хомчўтлари бажарилмаганда ёки кўрсатилган солиқ тури бўйича боқиманда мавжуд бўлганда “Ўзвиносаноат-холдинг” ХК махсус ҳисобварағи ўтказилиши лозим бўлган солиқнинг бир қисми ёки ҳамма суммаси хомчўтга етмайдиган сумма миқдорида бюджетга ўтказилади ва солиқ тўловчининг шахсий ҳисобварағида ҳисобланган солиқ суммаси сифатида акс эттирилади.

7. Акциз солиғини “Ўзвиносаноат-холдинг” ХК махсус ҳисобварағига тўлаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

12. Алкоголли маҳсулотнинг айрим турлари бўйича бюджетга тўланадиган акциз солиғи ҳисоб-китобининг мисоли мазкур Йўриқномага 3-сон иловада келтирилган.


Ўсимлик (пахта) ёғи бўйича


13. Белгиланган тартибга мувофиқ озиқ-овқатда ишлатиладиган ўсимлик (пахта) ёғи бўйича, бундан саломас ва “Ўзбекистон” ёғини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган ёғ мустасно, бюджетга тўланадиган акциз солиғининг суммаси бўлиб умумбелгиланган ставка бўйича ҳисоблаб чиқилган солиқ суммаси билан махсус ҳисобвараққа ўтказиладиган солиқ суммаси ўртасидаги фарқ ҳисобланади.

21.

Озиқ-овқат учун ишлатиладиган ўсимлик (пахта) ёғи бўйича бюджетга тўланадиган акциз солиғи ҳисоб-китобига мисол, бундан саломас ва “Ўзбекистон” ёғи ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган ёғ мустасно, мазкур Йўриқномага 4-сон иловада келтирилган.



VI. АКЦИЗ СОЛИҒИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ


22. Унга доир акциз солиғи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўланган хом ашёдан (маҳсулотдан) акцизланадиган товар ишлаб чиқарилган тақдирда, хом ашё (маҳсулот) бўйича тўланган акциз солиғи суммаси ишлаб чиқариш харажатларига киритилмайди, балки тайёр маҳсулотнинг сотилган ҳажми бўйича бюджетга тўланадиган акциз солиғи суммасини аниқлаш чоғида ҳисобга олиниши керак.


23. Ҳисобга олинадиган акциз солиғи суммаси устидан назоратни амалга ошириш учун акцизланадиган хом ашё (маҳсулот) етказиб берувчилар ҳисобварақ-фактураларда юклаб жўнатилган хом ашё (маҳсулот) бўйича акциз солиғи суммасини ажратиб кўрсатишлари керак.

Агар харид қилинаётган акцизланадиган хом ашё (маҳсулот) бўйича акциз солиғи суммаси ҳисобварақ-фактурада ажратиб кўрсатилмаган бўлса, у ҳисоб-китоб йўли билан ҳисоблаб чиқарилмайди ва тайёр маҳсулот бўйича ҳисобга олинмайди.


24. Кейинчалик ҳисобга олинадиган, харид қилинадиган акцизланадиган хом ашё (маҳсулот) бўйича акциз солиғи суммаси алоҳида очиладиган “Харид қилинадиган акцизланадиган хом ашё (маҳсулот) бўйича акциз солиғи” ҳисобварағида ҳисобга олинади ва бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олиш ҳисобварағининг дебетига сотилган маҳсулот (солиқ солинадиган айланма) ҳажмига тўғри келадиган ҳиссада ҳисобдан чиқарилади.

Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хом ашё (спирт) бўйича акциз солиғини ҳисобга олиш мисоли мазкур Йўриқномага 5-сон иловада келтирилган.



VII. АКЦИЗ СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР


25. Қуйидагиларга акциз солиғи солинмайди:

а) акцизланадиган товарларни экспортга етказиб бериш, бундан рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган айрим товарлар мустасно;

б) саломас ва “Ўзбекистон” ёғини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган пахта ёғини етказиб бериш;

в) халқ таълими ва соғлиқни сақлаш тизимининг эҳтиёжлари учун Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган махсус мебель.

Имтиёзлар тақдим этиш учун махсус мебель деганда:

давлат ва нодавлат таълим ва тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш учун;

бўйсунишдаги таъминот-сотиш ташкилотларига таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларини жиҳозлаш учун сотиладиган мебель тушунилади.

Мазкур имтиёз таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларини жиҳозлаш учун махсус мебелни харид қилишга тузилган контрактлар (шартномалар) мавжуд бўлганида тақдим этилади.

Мазкур мебель бошқа истеъмолчиларга сотилганда унга умумбелгиланган тартибда солиқ солинади.



VIII. АКЦИЗ СОЛИҒИНИ ТЎЛАШ ВА

ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ ТАҚДИМ

ЭТИШ ТАРТИБИ, МУДДАТЛАРИ


26. Тўловчилар томонидан мазкур Йўриқноманинг 4-бандига мувофиқ сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилган акциз солиғи суммаси бюджетга қуйидаги муддатларда тўланади:

жорий ойнинг 13-кунидан кечиктирмай - жорий ойнинг биринчи ўн кунлиги учун;

жорий ойнинг 23-кунидан кечиктирмай - жорий ойнинг иккинчи ўн кунлиги учун;

кейинги ойнинг 3-кунидан кечиктирмай - ҳисобот ойининг қолган кунлари учун.

Товарга илова қилинадиган ҳужжатларда кўрсатилган маҳсулот юклаб жўнатилган кун сотиш куни бўлиб ҳисобланади.

Ўн кунлик тўловлар бўйича акциз солиғининг келиб тушган суммаси Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг шахсий ҳисобварақларида бир вақтда солиқни “Ҳисоблаб ёзиш” ва “Тўлаш” устунларида акс эттирилади.


27. Акциз солиғи бўйича ҳисоб-китоб рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилади:

корхоналар томонидан (микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари) - ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмасдан ҳар ойда, мазкур Йўриқномага 6-12-сон иловаларга мувофиқ шаклда, унга солиқ солинмайдиган айланмалар суммалари расшифровкаси илова қилинган ҳолда;

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан - биринчи чорак, ярим йиллик ва 9 ой якунлари бўйича, ўн кунликларга тақсимлаган ҳолда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмасдан, йил якунлари бўйича эса - мазкур Йўриқномага 13-19-сон иловаларга мувофиқ шаклда, йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатида.

28. Дам олиш (ишланмайдиган) ёки байрам кунига тўғри келадиган акциз солиғини тўлаш муддатлари, тегишинча, ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатлари ҳам дам олиш ёки байрам кунидан кейинги биринчи иш кунига кўчирилади.


29. Ҳисобот даври мобайнида ўн кунлик тўловлар билан киритилган акциз солиғи суммалари тегишли ҳисобот даври учун ҳисоб-китоб бўйича ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасида ҳисобга олиниши керак.

Ортиқча киритилган акциз солиғи суммалари бўлғуси тўловлар ҳисобига киритилади ёки унинг ёзма аризаси олинган кундан бошлаб Давлат солиқ хизмати органи томонидан 30 кун ичида тўловчига қайтарилади (агар бюджетга тўловлар бўйича қарз мавжуд бўлмаса).



IХ. АКЦИЗ СОЛИҒИ БЎЙИЧА БУХГАЛТЕРИЯ

ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


30. Акциз солиғи бўйича бюджет билан ҳисоб-китоблар ҳисоби бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олиш ҳисобварақларида юритилади.

Акциз солиғининг бюджетга киритиладиган ҳисоблаб чиқарилган суммаси харидорлар ва буюртмачилардан олинадиганларни ҳисобга олиш ҳисобварағи дебети ҳамда бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олиш ҳисобварағи кредити бўйича акс эттирилади. Бюджетга акциз солиғи суммасини тўлаш бюджетга тўловларга доир қарзларни ҳисобга олиш ҳисобварағи дебети бўйича пул маблағларини ҳисобга олиш ҳисобварақлари билан корреспонденцияда акс эттирилади.

Акциз маркаларини харид қилиш чоғида бошқа жорий активларни ҳисобга олиш ҳисобварағи дебети ва пул маблағларини ҳисобга олиш ҳисобварағи кредити бўйича бухгалтерия ёзуви амалга оширилади.

Маҳсулотни маркалаш учун акциз маркаларидан фойдаланишга қараб бухгалтерия ёзуви амалга оширилади: давр харажатларини ҳисобга олиш ҳисобварағи дебети ва бошқа жорий активларни ҳисобга олиш ҳисобварағи кредити.



Х. ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ МАСЪУЛИЯТИ


31. Солиқ тўловчилар акциз солиғининг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва ўз вақтида тўланиши учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.



ХI. ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ

ОРГАНЛАРИНИНГ НАЗОРАТИ


32. Акциз солиғининг тўғри ҳисоблаб ёзилиши ва бюджетга тўланиши устидан назоратни Давлат солиқ хизмати органлари Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги қонуни, мазкур Йўриқнома ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.





Йўриқномага

1-СОН ИЛОВА


Алкоголли маҳсулот бўйича

акциз солиғи суммаси ҳисоб-китобига

МИСОЛ

(1 литр учун)

N


Коньяк

Ароқ

Қувватлантирилмаган вино

1.

Тайёр маҳсулот таркибида бўлган спирт ҳажми (%)

42

40


2.

Акциз солиғи ставкаси




а)

(сувсиз этил спиртининг 1 литрига сўмда)

4 000,0

2 660,0

-

б)

(тайёр маҳсулотнинг 1 литрига сўмда)

-

-

273,9

3.

Ҳисоблаб ёзилган акциз солиғининг суммаси




а)

(1-сатр х 2а-сатр / 100) (тайёр маҳсулотнинг 1 литри учун сўмда)

1 680,0

1 064,0


б)

(2б-сатр) (тайёр маҳсулотнинг 1 литри учун сўмда)

-

-

273,9


Изоҳ.

Масалан, 10 минг дал ароқ сотилганида акциз солиғининг ҳисоблаб ёзилган суммаси (спирт бўйича акциз солиғини ҳисобга киритмасдан) қуйидаги миқдорни ташкил этади: 1064 х 100000 = 106,4 млн сўм.





Йўриқномага

2-СОН ИЛОВА


Ставкалари фоизларда белгиланган акцизланадиган

маҳсулот бўйича акциз солиғининг ҳисоб-китобига

ШАРТЛИ МИСОЛ


Акциз солиғи суммасининг ҳисоб-китоби учун акцизни ўз ичига оладиган нарх қуйидаги формула бўйича аниқланади:


О = (С х 100) / 100  А,


бу ерда:

О - ҚҚСсиз акциз солиғини ўз ичига оладиган нарх;

С - корхонанинг ҳисоб-китоб (улгуржи) нархи (меъёрий харажатлар ва фойда меъёри);

А - акциз солиғи ставкаси.


Акциз солиғи суммаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:


О х А / 100

1.

Маҳсулот бирлигининг таннархи

сўм

1 500,0

2.

Зарур фойда

сўм

100,0

3.

Маҳсулотнинг ҳисоб-китоб (улгуржи) нархи (1-сатр + 2-сатр)

сўм

1 600,0

4.

Акциз солиғи ставкаси

%

20

5.

Акциз солиғи билан маҳсулотнинг нархи (ҚҚСсиз) (3-сатр х 100) / (100  4-сатр)

сўм

2 000,0

6.

Акциз солиғининг суммаси (5-сатр - 3-сатр)

сўм

400,0




Йўриқномага

3-СОН ИЛОВА


Алкоголли маҳсулот бўйича бюджетга

тўланадиган акциз солиғи ҳисоб-китобига

МИСОЛ

(1 литр учун)

N


Коньяк

Ароқ

Қувватлантирилмаган вино

1.

Тайёр маҳсулот таркибида бўлган спирт ҳажми (%)

42

40


2.

Акциз солиғи ставкаси




а)

(сувсиз этил спиртининг 1 литрига сўмда)

4 000,0

2 660,0

-

б)

(тайёр маҳсулотнинг 1 литрига сўмда)

-

-

273,9

3.

Ҳисоблаб ёзилган акциз солиғининг суммаси




а)

(1-сатр х 2а-сатр / 100) (тайёр маҳсулотнинг 1 литри учун сўмда)

1 680,0

1 064,0


б)

(2б-сатр) (тайёр маҳсулотнинг 1 литри учун сўмда)

-

-

273,9

4.

"Ўзвиносаноат-холдинг" ХК махсус ҳисобварағига йўналтириладиган акциз солиғининг ставкаси




а)

(сувсиз этил спиртининг 1 литрига сўмда)

60,0

60,0

-

б)

(тайёр маҳсулотнинг 1 литрига сўмда)

-

-

12,0

5.

"Ўзвиносаноат-холдинг" ХК махсус ҳисобварағига йўналтириладиган акциз солиғининг ставкаси




а)

(1-сатр х 4а-сатр / 100)          (тайёр маҳсулотнинг 1 литри учун сўмда)

25,2

24,0

-

б)

(4б-сатр)                               (тайёр маҳсулотнинг 1 литри учун сўмда)

-

-

12,0

6.

Бюджетга тўланадиган акциз солиғининг суммаси




а)

(3а-сатр - 5а-сатр)          (тайёр маҳсулотнинг 1 литри учун сўмда)

1 654,8

1 040,0

-

б)

...
Время: 0.2112
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск