язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Октябрь, 2018 й./ Банк қонунчилиги/ Марказий банк Бошқарувининг 329-В-2-сон, Молия вазирлигининг 123-сон "Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 27.08.2018 й. Қарори (АВ томонидан 28.09.2018 й. 2527-2-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.09.2018 й.

N 2527-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

27.08.2018 й.

N 329-В-2


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

27.08.2018 й.

N 123


ҚАРОРИ




Тижорат банклари томонидан давлат

мақсадли жамғармалари кредит линиялари

ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш

тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва

қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3856-сон "Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2013 йил 14 октябрдаги 329-В ва 98-сон қарори (рўйхат рақами 2527, 2013 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 47-сон‚ 622-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси

М. Нурмуратов

Молия вазири

Д. Кучкаров





Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банклари томонидан давлат

мақсадли жамғармалари кредит линиялари

ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш

тартиби тўғрисида низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Микромолиялаш тўғрисида"ги‚ "Оилавий тадбиркорик тўғрисида"ги‚ "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3856-сон "Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартибини белгилайди.".


2. 1-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қарз олувчилар (қарздор) - аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида рўхатга олинган ишсиз шахслар, меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар, турмушида оғир ҳаётий вазиятта тушиб қолган хотин-қизлар, кам таъминланган оилаларнинг аъзолари ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд қатлами вакиллари, якка тартибдаги тадбиркорлар, микрофирмалар, кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда оилавий тадбиркорик субъектлари;";

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"тавсиянома - мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарлари ва туман (шахар) Бандликка кўмаклашиш марказлари раҳбарлари томонидан бериладиган имтиёзли кредитлаш бўйича ҳужжат.".


3. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Микрокредитлар энг кам иш ҳақининг 500 бараваригача бўлган миқдорда 3 йиллик муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр билан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги фоиз ставкаси, шу жумладан тижорат банкининг ажратиладиган кредит ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги маржа билан тақдим этилади.

Бунда микрокредитлар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида рўйхатга олинган ишсиз шахсларга, меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларга, турмушида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, кам таъминланган оилаларнинг аъзоларига ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига гаров таъминотисиз энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдоридан ошмаган ҳажмда ажратилиши мумкин.

Бунда тижорат банклари кредитнинг қайтмаслик хатарини суғурталайди.".


4. 4-банд ўз кучини йўқоттан деб топилсин.


5. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Давлат мақсадли жамғармаси кредит линияси ҳисобидан микрокредитлар қарз олувчиларга қуйидаги мақсадлар учун ажратилади:

шахсий томорқа ва деҳқон хўжаликларида ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида иссиқхоналар ташкил этиш, балиқчилик ва асаларичиликни ривожлантириш, қуён боқиш ва етиштириш, уруғликлар, кўчатлар, чорва моллари ва паррандалар, қишлоқ хўжалиги инвентари ва ускуналари, суғориш мосламалари (насослар, артезиан қудуқлари ва бошқалар) харид қилиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш, қурилиш материаллари, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол моллари ишлаб чиқариш учун замонавий мини-ускуна ва хом ашё харид қилиш;

хизмат кўрсатиш соҳасида, айниқса, ҳунармандчилик, маиший, таъмирлаш, таълим, тиббий, ахборот-коммуникация ва бошқа талаб юқори бўлган соҳаларда фаолият кўрсатадиган корхоналар ташкил этиш ва жиҳозлаш;

қишлоқ туманларида, айниқса, хотин-қизлар ўртасида касаначиликни ривожлантириш;

туман ва шаҳарларнинг ишлаб чиқариш ихтисослашуви, мавжуд минерал хом ашё, ер, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ресурсларни ҳисобга олган ҳолда бошқа йўналишлар.".


6. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён зтилсин:

"9. Қарз олувчи - жисмоний шахслар микрокредит олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ ариза;

паспорт нусхаси;

тавсиянома.".


7. Қуйидаги мазмундаги 9-1-банд билан тўлдирилсин:

"9-1. Қарз олувчи - тадбиркорлик субъектлари микрокредит олиш учун хизмат кўрсатувчи банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ариза;

қарз олувчининг банк ҳисобварағига пул тушумлари (пул оқими) прогнози кўрсатилган бизнес-режа;

тегишли давлат солиқ инспекциясининг қарз олувчи охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси (1-сон шакл), 90 кундан ортиқ муддатдаги қарзларга доир солиштириш далолатномалари, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-сон шакл), янги ташкил этилган юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, оилавий тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно;

мазкур Низомнинг 11-бандида назарда тутилган кредит таъминот турларидан бири.".


8. 11-банднинг иккинчи хатбоши "мол-мулк гарови" деган сўзлардан кейин "(жисмоний шахслар бундан мустасно)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


9. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ таҳрирда 1 ва 2-иловалар билан тўлдирилсин.


10. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА



"Тижорат банклари томонидан давлат

мақсадли жамғармалари кредит линиялари

ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш

тартиби тўғрисида низомга

1-ИЛОВА



Аҳоли бандлигини таъминлаш учун кредит олиш бўйича

ТАВСИЯНОМА


вилоят/шаҳар,


туман,


МФЙ,


кўчаси,

 


уйда истикомат қилувчи фуқаро




йил



(Ф.И.О.)




"_____" ____________________ да туғилган.

Фуқаро -


,

маълумоти


,

мутахассислиги


,

умумий иш стажи


йил,


(Ф.И.О.)






охирги иш жойи


,

иш жойидан бўшаган вақти


,

меҳнат органидан иш изловчи

      

сифатида рўйхатга олинган сана


(шахсий карточка рақами ва санаси).

   

Фуқаро


уй шароитида


фаолият тури билан шуғулланиш орқали банд


(Ф.ИО.)





бўлиш истагини билдирган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3856-сон "Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига ҳамда Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2527, 2013 йил

19 ноябрь) асосан фуқаро


га фаолият тури билан шуғулланиш учун

  

энг кам иш ҳақининг


бараваригача бўлган миқдорда имтиёзли кредит ажратилишини тавсия этамиз.

   

Фуқаро томонидан унга ажратилган кредитнинг мақсадли фойдаланиши ҳамда унинг тўлов қобилияти кредит ажратган тижорат банки билан ҳамкорликда доимий назорат қилиб борилади. Кредит ва унга ҳисобланган фоизлар ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш чоралари кўрилади.

Туман (шахар) сектор раҳбари


2018 йил "_____" ____________


(имзо, муҳр, Ф.И.О.)

Туман (шаҳар) Бандликка

кўмаклашиш маркази директори


2018 йил "_____" ____________


(имзо, муҳр, Ф.И.О.)





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА



"Тижорат банклари томонидан давлат

мақсадли жамғармалари кредит линиялари

ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш

тартиби тўғрисида низомга

2-ИЛОВА



АРИЗА

Мен,


(паспорт рақами


,

20_________ йил "________"________________ да


(Ф.И.О.)





     


туман (шаҳар) ИИБ томонидан берилган)

_________ йил "________"________________ да




    


туман (шаҳар)да туғилганман.

Ҳозирда


туман (шаҳар)‚


МФЙ,




      

______________________________________ кўчаси, ______ уйда истиқомат қиламан.

     

Менга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3856-сон "Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига ҳамда Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2527, 2013 йил 19 ноябрь) асосан иш билан банд бўлишим учун


юритиш мақсадида

(фаолият тури ва мақсади)


йиллик Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги ________ фоиз устама тўлаш шарти билан ____ (_____) йил муддатга, шу жумладан асосий қарз тўлови бўйича _____ ойлик имтиёзли давр билан __________сўм (сумма сўз билан) миқдорида имтиёзли кредит ажратишингизни сўрайман.


Аризамга қуйидаги ҳужжатларни илова қиламан:

_________________________________________________________________________________________;

_________________________________________________________________________________________;

_________________________________________________________________________________________;

_________________________________________________________________________________________.


Олинган кредит маблағидан мақсадли фойдаланиш, кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўлиқ тўлаб боришни ўз зиммамга оламан.



Ариза берувчи, фуқаро                                                (имзо)                                                           Ф.И.О.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 29 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 2 октябрь, 39-сон, 788-модда