язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Октябрь, 2018 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.08.2018 й. ПФ-5497-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

01.08.2018 й.

N ПФ-5497



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини

тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил

17 апрелдаги ПФ-5418-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси

Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил

17 апрелдаги ПҚ-3671-сонли ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Сув

хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сонли қарорлари)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3671-сонли ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сонли қарорларига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Б.Т. Юсупов ва Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Ҳамроев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 1 августдаги

ПФ-5497-сонли Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартиш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Истеъмол товарларининг айрим турларини олиб келиш ва олиб чиқиб кетишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 25 декабрдаги ПФ-2160-сонли Фармонининг 2-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пахта нархини шакллантириш механизми тўғрисида" 2002 йил 20 августдаги ПФ-3114-сонли Фармонининг 2-бандидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сонли Фармони иловасининг I-бўлимида:


а) 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги";


б) қуйидагича мазмундаги 3-1-банди билан тўлдирилсин:

"3-1. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 29 октябрдаги ПФ-3932-сонли Фармони 2-бандининг бешинчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Озиқ-овқат экинлари экиладиган майдонларни оптималлаштириш ва уларни етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 20 октябрдаги ПФ-4041-сонли Фармони 3-бандининг биринчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фермер хўжаликларини қайта ташкил этиш ва уларнинг ер майдонларини оптималлаштиришда қонунчиликка риоя этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 18 апрелдаги ПФ-4301-сонли Фармонининг 5-бандидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида инновация технопаркини ташкил қилиш тўғрисида" 2017 йил 5 июндаги ПФ-5068-сонли Фармонининг 1-иловасида:


а) 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги";


б) қуйидагича мазмундаги 1-1-банди билан тўлдирилсин:

"1-1. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги".


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 8 сентябрдаги ПФ-5185-сонли Фармони 4-иловасидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмол товарлари соҳасида давлат бошқаруви тизимини танқидий ўрганиш ва уни тубдан ислоҳ қилишга оид таклифлар тайёрлаш бўйича 7-Ишчи гуруҳ таркиби" бўлимида:


а) 13-бандидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 19-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. И.А. Холмирзаев - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи"


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 16 ноябрдаги ПФ-5241-сонли Фармонининг 8-бандидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Сув хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигини ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий препаратлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 31 январдаги ПҚ-272-сонли қарори 2-бандининг биринчи ва еттинчи хатбошилари ҳамда 6-бандининг иккинчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Орол денгизининг Ўзбекистонга тегишли қисмига нисбатан Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимни амалга ошириш тартиби ва механизми ҳақида" 2006 йил 24 октябрдаги ПҚ-498-сонли қарорининг 8-бандидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Сув хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Жануби-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларида геология-қидирув ишларини ўтказиш, углеводород конларини очиш ва қазиб чиқариш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 16 январдаги ПҚ-567-сонли қарорининг 13-бандидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Сув хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 февралдаги ПҚ-585-сонли қарори билан тасдиқланган Хавфли гидрометеорология ва геология ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини тугатиш бўйича ишларни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомда:


а) 12-бандининг учинчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари "Сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 14-бандининг биринчи хабошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Сув хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2007 йил 31 октябрдаги ПҚ-718-сонли қарорида:


а) 2-иловасида:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"З.Т. Мирзаев - Бош вазир ўринбосари, Кенгаш раиси";

ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ш.Р. Ҳамроев - сув хўжалиги вазири";

қуйидагича мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Б.Т. Юсупов - қишлоқ хўжалиги вазири";

ўн иккинчи - ўн саккизинчи хатбошилар тегишли равишда ўн учинчи - ўн тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн еттинчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 3-иловада:


7-бандининг учинчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари "Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-бандининг учинчи ва тўққизинчи хатбошиларида, 9-бандининг олтинчи хатбошида, 10-бандининг бешинчи хатбошида, 12-бандининг учинчи - бешинчи хатбошиларидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Сув хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Сув хўжалиги ташкилотлари истеъмол қиладиган электр энергия учун тўловлар механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 5 ноябрдаги ПҚ-723-сонли қарори кириш қисмида, 1-бандининг иккинчи, учинчи, тўртинчи, олтинчи хатбошиларида ва иловасининг номланишидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Сув хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалик машинасозлигини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 7 апрелдаги ПҚ-832-сонли қарори 5-иловасининг 2-бандидаги "қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "қишлоқ хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сонли қарорининг 9-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фермер хўжаликлари уюшмаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Андижон вилоятидаги "Гулбаҳор 1К" насос станциясини реконструкция қилиш" инвестиция лойҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 2 февралдаги ПҚ-1052-сонли қарори 2-бандининг иккинчи хатбошидаги, 4 ва 5-бандларидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Сув хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида" 2010 йил 25 мартдаги ПҚ-1310-сонли қарорининг 3-бандидаги "қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "қишлоқ хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ислом тараққиёт банки иштирокида "Хоразм вилояти Тошсоқа тизимининг магистрал суғориш каналларини тиклаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 6 ноябрдаги ПҚ-1849-сонли қарорида:


а) 2-бандининг иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплекси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 6-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири" сўзлари "Агросаноат комплекси ва озиқ-овқат таъминоти соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги раҳбари" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 7-бандида:

иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ ва сув хўжалигида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази (кейинги ўринларда - Марказ)" сўзлари "Агросаноат комплекси ва озиқ-овқат таъминоти соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик)" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Маркази" сўзи "Агентлиги" сўзи билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Урганч шаҳрида Агентликка ҳақ тўламасдан фойдаланиш учун бино ажратилишини таъминласин";


г) 11 ва 12-бандларидаги "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг" сўзлари "Агросаноат комплекси ва озиқ-овқат таъминоти соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Агросаноат комплекси ва озиқ-овқат таъминоти соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг буюртманомаларига биноан мазкур лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи юқори малакали мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномалар беришни (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин".


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сонли қарорида:


а) 2-иловасида:


13-позициясининг "Лицензия ва рухсат этиш характерига эга ҳужжатларни бериш бўйича ваколатли орган" графасидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари "Давлат ветеринария қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


18-позицияси чиқариб ташлансин;


б) 4-иловада 3 ва 29-позицияларнинг "Лицензия ва рухсат этиш характерига эга ҳужжатларни бериш бўйича ваколатли орган" графасидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари "Давлат ветеринария қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 5-иловасининг 10-позициясидаги "Лицензиялаш органи" графасидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари "Давлат ветеринария қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Навоий вилоятидаги "Конимех-1" насос станциясини реконструкция қилиш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 6 майдаги ПҚ-2172-сонли қарори 6-бандининг учинчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Сув хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Навоий вилоятидаги "Касаба" насос станциясини реконструкция қилиш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 6 майдаги ПҚ-2173-сонли қарори 6-бандининг учинчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Сув хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Наманган вилоятидаги "Қуқумбой" насос станциясини реконструкция қилиш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 13 майдаги ПҚ-2175-сонли қарори 6-бандининг учинчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Сув хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2412-сонли қарори 2-иловасининг "Тадбиркорлик субъектига ҳужжат берувчи ваколатли орган" графасида:


а) 15-позициясидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари "Сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 16-позициясидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари "Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2016-2020 йилларда мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларининг хом ашё базасини янада ривожлантириш, уларни қайта ишлашни чуқурлаштириш, озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 5 мартдаги ПҚ-2505-сонли қарори 1-бандининг биринчи ва тўққизинчи хатбошиларида, 6-бандининг биринчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 12 апрелдаги ПҚ-2520-сонли қарорида:


а) 1-бандининг биринчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 7-бандининг биринчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


28. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Сечанкўл, Оқжар ва Чимбой инвестиция блокларида геология-қидирув ишларини олиб бориш, шунингдек, Урга, Ақчалак ва Чандир гуруҳи конларини қазиш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 22 сентябрдаги ПҚ-2607-сонли қарорининг 9-бандидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Сув хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


29. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллий ижроия ҳокимият органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сонли қарорининг давлат тилидаги матнида:


а) 1-илованинг "Ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари - Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи" блокидаги " - Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 2а-иловасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар

ҳокимликлари бошқарув аппаратининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

       

Ҳоким

Ҳокимнинг чегара маслалари

бўйича ёрдамчиси - 1*

Ёрдамчи - 1

Ҳокимнинг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари

Ҳокимнинг

саноатни ривожлан-

тириш, капитал қурилиш,

ва коммунал хўжалик

масалалари

бўйича

ўринбосари

Ҳокимнинг инвестициялар, инновациялар, хусусий-

лаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризми ривожлан-

тириш масалалари бўйича ўринбосари

Ҳокимнинг

қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари**

Ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлан-

тириш ва маънавий-

маърифий ишлар бўйича ўринбосари

Ҳоким ўринбосари - хотин-қизлар қўмитаси раиси

Ташкилий-назорат гуруҳи:

раҳбар - 1

етакчи мутахассис - 1

1-тоифали мутахассис 0-1


2-3***



  



бош мутахассис - 1

етакчи мутахассис - 1

1-тоифали мутахассис - 0-1

2-3****



бош мутахассис - 1


1

бош мутахассис - 1

етакчи мутахассис - 0-1


1-2***

бош мутахассис - 1

етакчи мутахассис - 1


2

бош мутахассис - 1

етакчи мутахассис - 1


2**

бош мутахассис - 1



1

хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар*****


Вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идораларо комиссия котиби

1

Бухгалтерия

1-2***

Бош юрисконсульт

1

Девонхона

2

Бошқарув ходимларини чекланган сони 21-29 нафар.


*) Бекобод, Хонобод, Ширин ва Қувасой шаҳарлари ҳокимликларига тегишли.

**) Қувасой шаҳар ҳокимлигига тегишли.

***) Бошқарув ходимларининг чекланган сони вилоятга бўйсунувчи шаҳарларнинг тоифасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади;

****) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонининг 6-иловасидаги 1-тоифали туманларда (шаҳарларда) назарда тутилган.

*****) Бошқарув ходимларининг чекланган сонига киритилмаган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонига мувофиқ хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис лавозими ҳар бир фуқаролар йиғинида 1 нафадан, 2000 та ва ундан ортиқ оила яшаётган фуқаролар йиғинларида эса 2 нафардан кўзда тутилган.";


в) 2б-иловасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Қишлоқ туманлари ҳокимликлари бошқарув аппаратининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

   

Ҳоким

Ҳокимнинг чегара маслалари

бўйича ёрдамчиси - 1*

Ёрдамчи - 1

Ҳокимнинг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари

Ҳокимнинг биринчи ўрин-

босари**

Ҳокимнинг

саноатни

ривожлан-

тириш,

капитал қурилиш,

ва коммунал

хўжалик

масалалари

бўйича

ўринбосари

Ҳокимнинг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаш-

тирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризми ривожлан-

тириш масалалари бўйича ўринбосари

Ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

Ҳокимнинг

ёшлар сиёсати,

ижтимоий ривожлан-

тириш

ва маънавий-

маърифий

ишлар бўйича

ўринбосари

Ҳоким ўринбосари - хотин-қизлар қўмитаси раиси

Ташкилий-назорат гуруҳи:

раҳбар - 1

етакчи мутахассис - 1

1-тоифали мутахассис 0-1


2-3***








бош мутахассис - 1


1

бош мутахассис - 1

етакчи мутахассис - 0-1


1-2***

бош мутахассис - 1

етакчи мутахассис - 1


2

бош мутахассис - 1

етакчи мутахассис 0 - 1

1-2***

бош мутахассис - 1

етакчи мутахассис 0 - 1


1-2***


бош мутахассис - 1

етакчи мутахассис - 1

1-тоифали мутахассис - 0-1

2-3****



хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар*****





Вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идораларо комиссия котиби

1

Бухгалтерия


1-2***

Бош юрисконсульт


1

Девонхона


2







     

Бошқарув ходимларини чекланган сони - 23-31 нафар.


*) Тахтакўпир, Мўйноқ, Қўнғирот, Тўрткўл, Амударё, Нукус, Шуманай, Тахиатош, Хўжайли, Избоскан, Пахтаобод, Жалақудук, Хўжаобод, Булоқбоши, Мархамат, Олот, Қоракўл, Мирзачўл, Фориш, Бахмал, Янгиобод, Дехқонобод, Ғузор, Миришкор, Шахрисабз, Китоб, Учқудуқ, Томди, Поп, Чуст, Косонсой, Янгикўрғон, Чорток, Уйчи, Учқўрғон, Булунғур, Ургут, Мирзаобод, Оқолтин, Ховос, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Узун, Термиз, Музработ, Шеробод, Бўстонлиқ, Қибрай, Зангиота, Тошкент, Оҳангарон, Янгийўл, Чиноз, Бекобод, Бўка, Пискент, Данғара, Фурқат, Бешариқ, Ўзбекистон, Қува, Фарғона, Олтиариқ, Риштон, Сўҳ, Боғот, Янгиариқ, Хива, Қўшкўпир, Шовот, Гурлан туманлари ҳокимликларига тегишли (жами - 71 та).

**) Кегейли, Миришкор, Чироқчи, Пайариқ, Пастдарғом, Ховос, Шеробод ва Қизириқ туманларига тегишли.

***) Бошқарув ходимларининг чекланган сони қишлоқ туманларининг тоифасидан келиб чиққан холда белгиланади;

****) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонинг 6-иловасидаги 1-тоифали туманларда (шаҳарларда) назарда тутилган.

*****) Бошқарув ходимларининг чекланган сони киритилмаган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонига мувофиқ хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис лавозими ҳар бир фуқаролар йиғинида 1 нафардан, 2000 та ва ундан ортиқ оила яшаётган фуқаролар йиғинларида эса 2 нафардан кўзда тутилган.";


г) 2в-иловасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Алоҳида туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ*

       

Ҳоким

Ҳокимнинг чегара маслалари

бўйича ёрдамчиси - 1*

Ёрдамчи - 1

Ҳокимнинг биринчи ўринбосари - шаҳар ҳокими

Ҳокимнинг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари

Ҳокимнинг саноатни ривож-

лантириш, капитал қурилиш, ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари

Ҳокимнинг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаш-

тирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризми ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари

Ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

Ҳокимнинг

ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш

ва маънавий-

маърифий

ишлар бўйича ўринбосари

Ҳоким ўринбосари - хотин-қизлар қўмитаси раиси

Ташкилий-назорат гуруҳи:

раҳбар - 1

етакчи мутахассис - 1

1-тоифали мутахассис 0-1


2-3***








бош мутахассис - 1

етакчи мутахассис  1

1-тоифали мутахассис - 0-1


2-3***

бош мутахассис - 1


1

бош мутахассис - 1

етакчи мутахассис - 1


2

бош мутахассис - 1

етакчи мутахассис - 1


2

бош мутахассис - 1

етакчи мутахассис 0 - 1

1-2***

бош мутахассис - 1


1


бош мутахассис - 1

етакчи мутахассис - 1

1-тоифали мутахассис - 0-1

2-3****



хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар*****






Вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идораларо комиссия котиби

1

Бухгалтерия


1-2***

Бош юрисконсульт


1

Девонхона


2








Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 27-33 нафар.


*) Қўрғонтепа, Асака, Ромитан, Зомин, Нишон, Сирдарё, Сариосиё ва Ҳазорасп ҳокимликларига тегишли.

**) Асака тумани ҳокимлигидан ташқари.

***) Бошқарув ходимларининг чекланган сони қишлоқ туманларининг тоифасидан келиб чиққан холда белгиланади.

****) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонининг 6-иловасининг 1-тоифали туманларда (шаҳарларда) назарда тутилган.

*****) Бошқарув ходимларининг чекланган сонига киритилмаган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сонли Фармонига мувофиқ хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис лавозими ҳар бир фуқаролар йиғинида 1 нафардан, 2000 та ва ундан ортиқ оила яшаётган фуқаролар йиғинларида эса 2 нафардан кўзда тутилган.".


30. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Саноат тармоқлари корхоналарининг жисмоний ишдан чиққан ва маънавий эскирган машина-ускуналарини жадал янгилаш, шунингдек, ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2692-сонли қарорида:


а) 1-илова 18-позициясининг "Ташкилотларнинг номи" графасидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари "Сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-илова 17-позициясининг "Ташкилотларнинг номи" графасидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари "Сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


31. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида" 2017 йил 18 январдаги ПҚ-2731-сонли қарорида:


а) 2-бандининг учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


9-позициясининг "Масъуллар" графасидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари "Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 64-67-позицияларининг "Масъуллар" графасидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари тегишли равишда "Сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 2-иловасида:


6-бандидаги " - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири" сўзлари чиқариб ташлансин;


қуйидагича мазмундаги 8-1- ва 8-2-бандлари билан тўлдирилсин:

"8-1. Б.Т. Юсупов - қишлоқ хўжалиги вазири

8-2. Ш.Р. Ҳамроев - сув хўжалиги вазири".


32. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 1 февралдаги ПҚ-2750-сонли қарори 3-иловаси 3-позициясининг "Масъул органлар" графасидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (А.Ж. Вахобов)" сўзлари "Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Ҳамроев)" сўзлари билан алмаштирилсин.


33. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Геномика ва биоинформатика соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни, шунингдек инновация ишларини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 10 февралдаги ПҚ-2769-сонли қарорида:


а) 7-бандининг тўртинчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловасида:


3-8, 16-позицияларининг "Масъул ижрочилар" графасидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-позициясининг "Масъул ижрочилар" графасидаги "Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


34. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чорвачиликда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 16 мартдаги ПҚ-2841-сонли қарорида:


а) 8-бандининг тўртинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан келишилган ҳолда" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 9-бандининг иккинчи хатбошидаги "билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг қарорига биноан" сўзлари чиқариб ташлансин.


35. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда ер ости сувлари захираларидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш ва ҳисобга олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 4 майдаги ПҚ-2954-сонли қарорида:


а) 1-иловаси 10-12-позицияларининг "Масъул ижрочилар" графасидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари "Сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 9-иловасининг номланишидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳузуридаги Насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармалари" сўзлари "Сув хўжалиги вазирлиги Ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 10-иловасининг номланишидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Сув хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 12-иловасининг олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ш.Р. Ҳамроев - сув хўжалиги вазири".


36. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 11 майдаги ПҚ-2966-сонли қарори 7-бандининг тўққизинчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


37. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сонли қарори 7-иловасида 54-позициясининг "Масъул ижрочилар" графасидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


38. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3003-сонли қарорида:


а) 6-бандининг иккинчи ва бешинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;


б) 13-16 ва 18-бандлари, шунингдек, 8-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 19-бандидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Сув хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 22-бандининг биринчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Олий ва ўрта махсус таълим" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 1-иловада:

иккинчи хатбошидаги "М.М. Каримов" сўзи "У.Ш. Бегимқулов" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидагича мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилари билан тўлдирилсин:

"Б.Т. Юсупов - қишлоқ хўжалиги вазири

Ш.Р. Ҳамроев - сув хўжалиги вазири".

тўртинчи - йигирма олтинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи - йигирма саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


е) 3-иловасидаги "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" блоки "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги" блоки билан алмаштирилсин;


ж) 5-иловада:


4, 5, 10, 11, 13, 14, 15, 20 ва 21-позицияларининг "Масъул ижрочилар" графасидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари "Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-позициясининг "Тақдим этилаётган ҳужжатнинг амалга ошириш механизми ва шакли" ҳамда "Масъул ижрочилар" графаларидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари тегишли равишда "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


17-19-позицияларидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;


и) 9-иловада:

иккинчи хатбошидаги "Р.С. Касимов" сўзи "И.У. Мажидов" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидагича мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Ш.Р. Ҳамроев - Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири

Б.Т. Юсупов - Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири";

учинчи - ўн бешинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи - ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"А.Ж. Холиқов - Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги кадрларни тайёрлаш ва олий таълим муассасаларини ташкилий-методик жиҳатдан таъминлаш бош бошқармаси бошлиғи, Ишчи гуруҳ котиби".


39. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида" 2017 йил 26 майдаги ПҚ-3012-сонли қарорида:


а) 2-бандининг биринчи ва еттинчи хатбошиларидаги ҳамда 6-иловасининг номланишидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Сув хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 7-иловасининг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Б.К. Рўзибоев - сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари".


40. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 31 майдаги ПҚ-3024-сонли қарори 6-иловасида 5-9-позицияларининг "Масъул ижрочилар" графасидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


41. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 1 июндаги ПҚ-3026-сонли қарорида:


а) 4-бандининг иккинчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 12-иловасининг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

    

"З.Т. Мирзаев

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раиси

А.Ж. Ваҳобов

-

Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари".

42. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3057-сонли қарорининг 1-банди ва 8-бандининг биринчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


43. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 16 июндаги ПҚ-3067-сонли қарорида:


а) 1-иловада:

"Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" позицияси "Сув хўжалиги вазирлиги" позицияси билан алмаштирилсин;


11 ва 13-бандлари чиқариб ташлансин;


б) 2-иловада:

"Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" позицияси "Сув хўжалиги вазирлиги" позицияси билан алмаштирилсин;


16, 18, 20, 21, 25, 27, 43, 45, 50, 74, 76-84-бандлари чиқариб ташлансин.


44. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари билан ишончли таъминлашга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 23 июндаги ПҚ-3082-сонли қарорида:


а) 1-иловада:

қуйидагича мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Б.Т. Юсупов - Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири";

еттинчи - ўн саккизинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи - ўн тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 2-илованинг еттинчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


45. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 27 июндаги ПҚ-3096-сонли қарорида:


1-иловада:

еттинчи хатбошидаги "лавозими бўйича" сўзи "А.А. Хаитов" сўзи билан алмаштирилсин.


46. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ва Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳри ҳокимликларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 11 июлдаги ПҚ-3124-сонли ўзбек тилидаги қарори 1-иловасининг 11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Ш.Р. Ҳамроев - сув хўжалиги вазири";


47. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3151-сонли давлат тилидаги қарорида:


а) 1-илованинг 4-позициясида:

"Комплекс раҳбарлари, мутасадди раҳбарлар" графасидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири" сўзлари чиқариб ташлансин;


"Бириктирилган олий таълим муассасалари" графасида:

4-банди чиқариб ташлансин;


5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Самарқанд ветеринария медицинаси институти";


5-8-бандлари тегишли равишда 4-7-бандлари деб ҳисоблансин;


б) 3-иловада:


2, 7 ва 8-позицияларининг "Масъул вазирлик ва идоралар" графасидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги," сўзлари чиқариб ташлансин;


3, 6, 9-12, 19 ва 20-позицияларининг "Масъул вазирлик ва идоралар" графасидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


48. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Регламентининг 2-иловасида:


а) 29-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"29. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги";


б) қуйидагича мазмундаги 29-1-позицияси билан тўлдирилсин:

"29-1. Сув хўжалиги вазирлиги".


49. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Сейсмология, сейсмик чидамли қурилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлиги соҳасида илмий тадқиқотлар олиб боришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 9 августдаги ПҚ-3190-сонли қарори 1-иловасида 4, 17 ва 21-позицияларининг "Масъул ижрочилар" графасидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари "Сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


50. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3217-сонли қарори 1-иловасида 14, 16 ва 17-позицияларининг "Масъул ижрочилар" графасидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ваҳобов)" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Юсупов)" сўзлари билан алмаштирилсин.


51. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2018 йилда қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида" 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3281-сонли қарорида:


а) 1, 5, 8, 13, 15 ва 18-бандларининг биринчи хатбошиларида, 14-бандининг олтинчи хатбошида, 3 ва 9-бандларидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 7-бандининг биринчи хатбошидаги ва 23-бандидаги " - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 11 ва 12-бандларининг биринчи хатбошиларидаги " - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири" ҳамда " - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири" сўзлари чиқариб ташлансин.


52. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. 2-фаза" лойиҳасини Жаҳон банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 16 сентябрдаги ПҚ-3282-сонли қарорида:


а) 2-бандида:

иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агросаноат комплекси ва озиқ-овқат таъминоти соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги лойиҳани амалга ошириш, кредитлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, шунингдек, лойиҳанинг барча мақсадли кўрсаткичларига эришишни таъминлаш учун жавоб берадиган ижро этувчи ҳисобланади ҳамда унинг зиммасига лойиҳани амалга оширишни бошқариш ва мувофиқлаштириш вазифалари юкланади, лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланишига мувофиқ у қўшимча ходимлар билан таъминланади";

тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидаги "Марказга" ва "Марказнинг" сўзлари тегишли равишда "Агентликга" ва "Агентликнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи - олтинчи хатбошилар тегишлича учинчи - бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 5 ва 14-бандларидаги "З.Т. Мирзаев", "қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев" сўзлари тегишли равишда "С.Р. Холмуродов", "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмуродов" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 8-бандидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 11-13-бандларидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг" сўзлари "Агросаноат комплекси ва озиқ-овқат таъминоти соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


53. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт ассоциацияси иштирокида "Ўзбекистон Республикасида чорвачилик секторини ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 16 сентябрдаги ПҚ-3283-сонли қарорида:


а) 2-бандида:

учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агросаноат комплекси ва озиқ-овқат таъминоти соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги лойиҳанинг ўз вақтида ва тўла ҳажмда амалга оширилиши учун жавобгар бўлган ижро этувчи орган ҳисобланади ҳамда лойиҳа амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва бошқариш, шунингдек, лойиҳани амалга ошириш даврида ҳисоботни юритиш ва мониторинг қилиш функциялари унинг зиммасига зиммасига юкланади";

бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 5 ва 12-бандларидаги "З.Т. Мирзаев", "қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев" сўзлари тегишли равишда "С.Р. Холмуродов", "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмуродов" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 6-бандининг учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий ўзгартириш агентлиги" сўзлари "Агросаноат комплекси ва озиқ-овқат таъминоти соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


г) 10 ва 11-бандларидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг" сўзлари "Агросаноат комплекси ва озиқ-овқат таъминоти соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


54. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 25 сентябрдаги ПҚ-3286-сонли қарорида:


а) 1-бандининг учинчи хатбошидаги ва 4-бандининг биринчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Сув хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) илованинг 7-бандидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Сув хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


55. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 26 сентябрдаги ПҚ-3290-сонли қарорининг давлат тилидаги матнида:


а) 1-иловадаги "II. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" бўлимининг номланиши чиқариб ташлансин;


б) 2-илованинг 4-бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

       

"

4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



45.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини меҳанизациялаш муҳандислари институти қошидаги "Интернейшенл-Хаус" Тошкент академик лицейи



46.

Тошкент давлат аграр университети

Тошкент давлат аграр университети қошидаги Қибрай академик лицейи



47.

Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали

Нукус давлат педагогика институти қошидаги 4-сон Чимбой академик лицейи



48.

Тошкент давлат аграр университетининг Андижон филиали

Тошкент давлат аграр университетининг Андижон филиали академик лицейи



49.

Самарқанд ветеринария медицинаси институти

Самарқанд ветеринария медицинаси институти академик лицейи

".

  

56. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ""Ўзмелиомашлизинг" давлат унитар корхонаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 6 октябрдаги ПҚ-3313-сонли қарорида:


а) 6-бандининг иккинчи ва бешинчи хатбошиларидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Сув хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-иловада:


3-бандининг биринчи ва бешинчи хатбошиларидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Сув хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК томонидан лизингга мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини харид қилиш ва тақдим этиш тартиби тўғрисидаги Низом иловасида:

"Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" блоки "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги" блоки билан алмаштирилсин;


7-бандидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Сув хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


57. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарори 7-иловасининг "Масъул ижрочилар" графасида:


а) 12-позициясидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Сув хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 13-позициясидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Т. Сафаров)" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А. Эргашев)" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 32 ва 33-позицияларидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


58. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикамизда асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 16 октябрдаги ПҚ-3327-сонли қарорида:


а) 1, 5 ва 7-бандларидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-иловада:

биринчи хатбошидаги "қишлоқ ва сув хўжалиги вазири" сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошидаги "қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "қишлоқ хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 4-иловаси 2.1, 2.2, 2.3, 3.1, 3.2, 3.3, 4.1, 4.2, 4.3, 4.4 ва 4.5-позицияларининг "Масъуллар" графасидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


59. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва "Ўзбекозиқовқатзаҳира" уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 20 октябрдаги ПҚ-3344-сонли қарори 1-бандининг биринчи хатбошидаги ва 4-бандининг тўртинчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


60. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент вилояти таркибида Тошкент тумани, шунингдек вилоятга бўйсунувчи Янгийўл, Оҳангарон ва Нурафшон шаҳар ҳокимликларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3375-сонли қарорининг давлат тилидаги матнида:


а) 1-илованинг 10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Ш.Р. Ҳамроев - Сув хўжалиги вазири";


б) 2-илова 2-позициясининг "Ташкилот номи" графасидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


61. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёқилғи-энергетика ресурслари ҳамда бошқа юқори ликвидли маҳсулотлар билан таъминлаш борасида рақобат муҳитини такомиллаштириш, суиистеъмолчиликлар ва талон-тарожликлар шароитини тугатиш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 ноябрдаги ПҚ-3386-сонли қарори 8-бандининг биринчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


62. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2018-2019 йилларда ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастури тўғрисида" 2017 йил 27 ноябрдаги ПҚ-3405-сонли қарорида:


а) 1-бандининг биринчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари "Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Ҳамроев, А.Д. Ваҳобов)" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Ҳамроев), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Б.Т. Юсупов)" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 5, 7-бандларидаги ва 6-бандининг иккинчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Сув хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 8-бандининг тўртинчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 1-иловада:


2-позициясининг "Масъул ижрочилар" графасидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (А. Ваҳобов, Ш. Ҳамроев)" сўзлари "Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Ҳамроев), "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Б. Юсупов)" сўзларига алмаштирилсин;


3, 5, 8, 9, 10-позицияларининг "Амалга ошириш шакли" ва "Масъул ижрочилар" графаларидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари тегишли равишда "Сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-позициясининг "Масъул ижрочилар" графасидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (А. Ваҳобов)" сўзлари "Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Ҳамроев), "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Б. Юсупов)" сўзларига алмаштирилсин;


6 ва 7-позицияларининг "Амалга ошириш шакли" ва "Масъул ижрочилар" графаларидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги", "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (А. Ваҳобов)" сўзлари тегишли равишда "Сув хўжалиги вазирлиги", "Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Ҳамроев)" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-позициясида:

"Тадбирлар" графасидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Сув хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Амалга ошириш шакли" ва "Масъул ижрочилар" графаларидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари тегишли равишда "Сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


12-20, 22-24-позицияларининг "Масъул ижрочилар" графасидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари "Сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 11-илованинг номланишидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Сув хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


63. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигининг техник жиҳозланиш даражасини янада ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 4 январдаги ПҚ-3459-сонли қарори 1 ва 9-бандининг биринчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


64. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада ипакчилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 12 январдаги ПҚ-3472-сонли қарори 8-бандининг биринчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари чиқариб ташлансин.


65. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тебинбулоқ кони негизида кон-металлургия комплекси қурилиши" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш борасидаги ишларни ташкиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 12 январдаги ПҚ-3473-сонли қарори 9-бандининг биринчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Сув хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


66. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёғ-мой тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 19 январдаги ПҚ-3484-сонли қарори иловаси 3-позициясининг "Масъул ижрочилар" графасидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


67. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2018 йилда балиқ маҳсулотларини етиштириш ҳажмларини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3505-сонли қарорида:


а) 2, 4 ва 9-бандларининг биринчи хатбошиларидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-бандида:

иккинчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Сув хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


68. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қоракўлчилик соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 4 мартдаги ПҚ-3603-сонли қарори 2-бандининг иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


69. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сонли қарорининг 12-бандидаги "Юнусобод тумани" сўзлари "Мирзо Улуғбек тумани" сўзлари билан алмаштирилсин.


70. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика ипакчилик тармоғи корхоналарини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 24 мартдаги Ф-4881-сонли фармойишининг 3-бандидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 1 августдаги

ПФ-5497-сонли Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган баъзи ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 4 августдаги ПФ-5134-сонли Фармони.


2. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 ноябрдаги ПФ-5250-сонли Фармони иловасининг 14-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли қарори 31-иловасининг 15-банди.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоққурилишлойиҳа" масъулияти чекланган жамият лойиҳа-қидирув институтини ташкил этиш тўғрисида" 2009 йил 27 январдаги ПҚ-1049-сонли қарори 3-иловасининг 3-банди.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати тузилмасига ўзгартиш киритиш тўғрисида" 2009 йил 15 апрелдаги ПҚ-1098-сонли қарори.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сонли қарори 35-иловасининг 16-банди.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 10 февралдаги ПҚ-2125-сонли қарори 3-иловасининг 3-банди.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 4 августдаги ПҚ-3172-сонли қарори.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 август