ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Прокуратура /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.09.2018 й. ПФ-5547-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

30.09.2018 й.

N ПФ-5547



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 23 майдаги ПФ-5446-сон Фармони, "Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 30 мартдаги ПҚ-3643-сон ва "Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 3 июлдаги ПҚ-3832-сон қарорларига мувофиқ, шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида кўмир билан узлуксиз таъминлаш ва агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги устидан тегишли назоратни таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 30 сентябрдаги

ПФ-5547-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартиш ва қўшимчалар


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 30 июндаги ПФ-5099-сон Фармонида:


4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги:

Инновация марказини мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади;

Инновация марказини ривожлантиришга кўмаклашиш борасида давлат органлари, илмий, таълим муассасалари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиришни амалга оширади;

республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантиришда Инновация маркази фаолиятини тизимли мониторинг ва таҳлил қилади;

юридик шахсларни Инновация маркази резидентлари сифатида рўйхатга олиш ва уларни резидент мақомидан маҳрум этиш тўғрисидаги қарорларни қабул қилади;

Инновация марказининг фаолиятини такомиллаштириш ва ахборот технологиялари соҳасида юридик шахслар учун шарт-шароитларни, шу жумладан илғор чет эл тажрибаси асосида яхшилаш бўйича таклифлар тайёрлайди";


илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон Фармонининг 4-бандининг саккизинчи хатбошидаги "Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга" сўзлари "Иқтисодий жиноятларга" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармонининг рус тилидаги матни 2-иловасининг 5-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

5.

Проверки по вопросам, входящим в компетенцию Инспекции по контролю за агропромышленным комплексом и обеспечением продовольственной безопасности при Генеральной прокуратуре Республики Узбекистан

  

Инспекция по контролю за агропромышленным комплексом и обеспечением продовольственной безопасности при Генеральной прокуратуре Республики Узбекистан

не более 30 дней

".


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қозоғистон Республикаси билан икки томонлама маҳсулот айирбошлашни ошириш бўйича интеграциялашув жараёни ва чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида"ги 2006 йил 25 апрелдаги ПҚ-332-сон қарорининг рус тилидаги матни иловасининг 3.1-позицияси "Тадбир номи" устунидаги "и финансированию терроризма" сўзлари "финансированию терроризма и финансированию распространения оружия массового уничтожения" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2006 йил 7 ноябрдаги ПҚ-505-сон қарорининг рус тилидаги матни иловасининг 8-позицияси "Масъуллар" устунидаги "налоговыми, валютными преступлениями и легализацией преступных доходов" сўзлари "экономическими преступлениями" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида"ги 2012 йил 21 декабрдаги ПҚ-1882-сон қарорининг 2-банди иккинчи хатбошидаги "Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга" сўзлари "Иқтисодий жиноятларга" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 сентябрдаги ПҚ-2036-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органлари ва муассасаларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги низомнинг 5-бандидаги "Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга" сўзлари "Иқтисодий жиноятларга" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида"ги 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарори 1-иловасининг 16-бандидаги "Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга" сўзлари "Иқтисодий жиноятларга" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2016 йил 31 октябрдаги ПҚ-2647-сон қарорининг 7-банди иккинчи хатбошисидаги "Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга" сўзлари "Иқтисодий жиноятларга" сўзлари билан алмаштирилсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Дори воситаларини ва тиббиёт буюмларини сотиш, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2773-сон қарорининг 4-бандидаги "Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга" сўзлари "Иқтисодий жиноятларга" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори 2-иловасининг 14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14.

Рахимов Д.Ф.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи в.б.".

15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомнинг рус тилидаги матни 9-банди 7-кичик банди ўн тўққизинчи хатбошисидаги "и финансирования терроризма" сўзлари "финансирования терроризма и финансирования распространения оружия массового уничтожения" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2935-сон қарорининг рус тилидаги матнида:


6) 1-банднинг еттинчи хатбошисидан "и аккредитации" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 2-бандининг "б" кичик бандида:

иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


в) 3-бандининг "а" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 6-бандининг тўртинчи хатбошисидан "и аккредитации" сўзлари чиқариб ташлансин;


д) 9-бандининг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


е) 10-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


ж) 1-иловада:


25-поцизия чиқариб ташлансин;


34-позициясининг "Тадбирлар номи" устунидан "и аккредитации" сўзлари чиқариб ташлансин;


з) 2-иловадан "Государственное предприятие "Узбекский центр аккредитации органов оценки соответствия" блоки чиқариб ташлансин.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 16 июндаги ПҚ-3067-сон қарорига 2-иловадан 193-позиция чиқариб чиқариб ташлансин.


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари билан ишончли таъминлашга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 23 июндаги ПҚ-3082-сон қарорида:


15-бандининг биринчи хатбошисидаги "Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга" сўзлари "Иқтисодий жиноятларга" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-бандида "Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга" сўзлари "Иқтисодий жиноятларга" сўзларига алмаштирилсин.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2017 йил 17 июлдаги ПҚ-3137-сон қарорининг 1-банди тўртинчи хатбошисидан "Ўзстандарт" агентлигида" сўзлари чиқариб ташлансин.


20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 17 январдаги ПҚ-3479-сон қарорида:


а) 9-бандининг биринчи хатбошисидан "2019 йил 1 январга қадар муддатга" чиқариб ташлансин;


б) 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Импорт қилишда божхона тўловлари тўлаш бўйича имтиёз

бериладиган (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар)

маҳсулот, хом ашё ва материаллар турларининг

РЎЙХАТИ


Т/р

Товар номи

ТИФ ТН коди

Имтиёзлар бериш муддати

1.

Цемент, шу жумладан цемент клинкери

2523

2019 йил 1 январга қадар

2.

Асбест

2524

3.

Қурилиш ойнаси

7003, 7004, 7005

4.

Ёғоч-тахта ва ёғоч-тахта материаллари

4403, 4404, 4406, 4407

5.

Кўмир

2701, 2702

2020 йил 1 январга қадар

     

Изоҳ: ушбу маҳсулот ва хом ашё турлари фақат биржа савдолари орқали реализация қилинади, қуйидаги четдан олиб кириладиганлар бундан мустасно:

ёғоч-тахта материаллари ва том ёпиш учун темир листлар - "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖ томонидан;

цемент клинкери - уларни қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқариш қувватларига эга ва тайёр цементни биржа савдоларида реализация қиладиган корхоналар томонидан;

асбест - уларни қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқариш қувватларига эга корхоналар томонидан.".


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2018 йил 14 февралдаги ПҚ-3532-сон қарорига 3-илованинг рус тилидаги матни ўнинчи хатбошисидаги "налоговыми, валютными преступлениями и легализацией преступных доходов" сўзлари "экономическими преступлениями" сўзлари билан алмаштирилсин.


22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 февралдаги ПҚ-3550-сон қарори билан тасдиқланган Контрактларни экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг рус тилидаги матни 6-1-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"субъектами предпринимательства, не указанными в подпунктах "а" и "б" пункта 6 настоящего Положения, независимо от источников финансирования. При этом, субъекты предпринимательства могут на добровольной и договорной основе вносить в Центр на экспертизу и/или регистрацию контракты, импортные контракты;".


23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотларни реализация қилишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3573-сон қарорининг 21-бандидаги "Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга" сўзлари "Иқтисодий жиноятларга" сўзлари билан алмаштирилсин.


24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида"ги 2018 йил 19 мартдаги ПҚ-3615-сон қарорининг 2-бандидаги "Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга" сўзлари "Иқтисодий жиноятларга" сўзлари билан алмаштирилсин.


25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилиги тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3723-сон қарорида:


а) 2-иловада:


11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

  

"11.

Мухамедов У.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари";

14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14.

Ачилов Ж.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи";

      

б) 3-илованинг 4-6-бандларидаги "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга" сўзлари билан алмаштирилсин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 30 сентябрдаги

ПФ-5547-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси президентининг айрим ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 2017 йил 29 сентябрдаги ПФ-5196-сон Фармонига илованинг 1-банди "б" кичик банди ва 6-банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Прокуратура органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 8 майдаги ПФ-5438-сон Фармонига 3-илованинг 7-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни ривожлантириш мақсадида давлат активларини сотиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2017 йил 29 сентябрдаги ПҚ-3297-сон қарорига илованинг рус тилидаги матни 44-банди.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сон қарорига 10-илованинг 4-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 9 октябрь, 40-сон, 795-модда





















































Время: 0.1494
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск