ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Чиқиндиларни қайта ишлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.09.2018 й. 765-сон "Санитария жиҳатидан тозалаш соҳасида хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун ҳудудларни бириктириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.09.2018 й.

N 765



САНИТАРИЯ ЖИҲАТИДАН

ТОЗАЛАШ СОҲАСИДА ХИЗМАТЛАР

КЎРСАТИШ ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ УЧУН ҲУДУДЛАРНИ БИРИКТИРИШ

ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Санитария жиҳатидан тозалаш соҳасида хизматлар кўрсатиш  фаолиятини амалга ошириш учун ҳудудларни бириктириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 18 майдаги ПҚ-3730-сон қарорини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш учун ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тадиқлансин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда:

санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган ташкилотларга бириктирилган ҳудудлар ихтисослаштирилган ташкилотларнинг махсус автотранспорт воситаларининг юк ташиш қуввати бириктирилган ҳудудларда қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш ва ўз вақтида олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг зарур сифатини таъминлашга мувофиқлиги юзасидан хатловдан ўтказилишини ва ўрганиб чиқилишини;

хатлов натижалари бўйича санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган ташкилотларга бириктирилган ҳудудлар ихтисослаштирилган ташкилотларнинг махсус автотранспорт воситаларининг ҳақиқий қувватини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқилишини ва қайта кўриб чиқиш натижаси бўйича бўшаган участкалар "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали электрон аукцион воситасида танлов савдоларига қўйилишини таъминласинлар.

3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 26 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 2 октябрь, 39-сон, 780-модда







































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск