язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Октябрь, 2018 й./ Меҳнат қонунчилиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.10.2018 й. 784-сон "Саноат хавфсизлигини экспертизадан ўтказиш ва экспертиза хулосасини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.10.2018 й.

N 784



САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ

ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШ ВА ЭКСПЕРТИЗА

ХУЛОСАСИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлигини таъминлаш, саноат хавфсизлигини экспертизадан ўтказиш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Саноат хавфсизлигини экспертизадан ўтказиш ва экспертиза хулосасини бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


3. "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган қарорларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.С. Султанов ва "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси бошлиғи Б.В. Гулямов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 2 октябрдаги

784-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида" 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 12-сон, 64-модда):


а) 1-иловада:


19-банддаги "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш тартиби тўғрисидаги Низомга 1-илова 3-бандининг 3.3-позициясидаги "2.1" рақами "2.2" рақами билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг 7-бандидаги "саноат хавфсизлиги соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 131-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й.. 5-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги Низомда:


а) 9-банднинг "а" кичик бандида:

ўн биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўн иккинчи - йигирма иккинчи хатбошилар тегишли равишда ўн биринчи - йигирма биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 9-банднинг "в" кичик бандидаги ўн учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й.. 8-сон, 55-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхатининг 73-позицияси чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 3 октябрь