ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Чиқиндиларни қайта ишлаш /

Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш Қоидалари (ЎзР ВМ 02.10.2018 й. 787-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 2 октябрдаги

787-сон қарорига

1-ИЛОВА



Санитария жиҳатидан тозалаш

инфратузилмаси объектларини жойлаштириш

ва улардан фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар

билан боғлиқ ишларни амалга ошириш

ҚОИДАЛАРИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Қоидалар санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини яратиш ва улардан фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, шунингдек, уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш тартибини белгилайди ҳамда барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан унга риоя этилиши мажбурий ҳисобланади.


2. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ободонлаштириш объектлари - кўчалар, айланма кўчалар, йўллар, марказий майдонлар, йўлкалар, кўприклар, туннеллар, йўловчилар ўтадиган ер ости йўллари, фавворалар, ариқлар, каналлар, дарёлар, кўллар ва бошқа сув ҳавзаларининг қирғоқлари, аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини ва ҳордиқ чиқаришини қондириш учун фойдаланиладиган объектлар (маданият ва истироҳат боғлари, ўрмон массивлари, боғлар, бульварлар, хиёбонлар), ташқи ёритиш, реклама паннолари, йўл кўрсаткичлари, порталлар, пешлавҳалар, дренаж (дренажнинг вертикал, ёпиқ ва очиқ горизонтал, ёпиқ коллектори), ирригация новлари тармоқлари, ташқи ёритиш тармоқлари;


санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектлари - қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва вақтинчалик сақлаш учун, шунингдек, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ фойдаланиладиган объектлар (чиқинди қутилари, контейнерлар, чиқинди тўплаш шохобчалари, шу жумладан, махсус ажратилган ва жиҳозланган жойлар);


қаттиқ маиший чиқиндилар - жисмоний шахсларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳамда юридик шахсларнинг фаолияти натижасида ҳосил бўлувчи органик ва ноорганик чиқиндилар, шунингдек, уларнинг ҳудудида ва ободонлаштириш объектларидаги табиий жараёнлар натижасида ҳосил бўлувчи чиқиндилар (озиқ-овқат ва ўсимлик чиқиндилари, тўқимачилик маҳсулотлари, ўраш-жойлаш (қадоқлаш) материаллари, шиша, резина, қоғоз, пластмасса, ёғоч чиқиндилари, ўзининг фойдаланиш хусусиятларини йўқотган уй-рўзғор буюмлари, супуринди, шунингдек, қаттиқ ёқилғида ишловчи маиший печкалар ва иситиш буғқозонларидан фойдаланиш натижасида ҳосил бўлувчи чиқиндилар);


суюқ маиший чиқиндилар - жисмоний шахсларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳамда юридик шахсларнинг фаолияти натижасида ҳосил бўлувчи чиқиндилар (оқова сувлар, чиқинди тўкиладиган ўралар ва септикларда йиғилган турли хил суюқ чиқиндилар, ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган ювинди чиқиндилари, марказлашмаган канализациянинг нажас чиқиндилари);


йирик габаритли маиший чиқиндилар - жисмоний ва маънавий жиҳатдан эскирган мебеллар, маиший техникалар (совуткичлар, кир ювиш машиналари, телевизорлар ва шу кабилар), ташкилий техникалар (компьютерлар, принтерлар ва шу кабилар), техник ускуналар, автотранспорт воситаларини алмаштириш натижасида ҳосил бўладиган қаттиқ маиший чиқиндилар, шунингдек, дарахт ва буталарни кесиш ҳамда агротехник ишлов беришда ҳосил бўладиган чиқиндилар (дарахт ва бута шох-шаббалари, кесиш ишлари қолдиқлари, барглар ва бошқалар) ва ўлчамлари бўйича 0,75 м-3 ҳажмли контейнерларга жойлаштиришнинг имкони бўлмаган қурилиш чиқиндилари.


қурилиш чиқиндилари - бино ва иншоотлар, шу жумладан, йўллар ва муҳандислик коммуникацияларини ҳамда ишлаб чиқариш объектларини қуриш, реконструкция ва (ёки) монтаж қилиш, таъмирлаш ва бузиш ишларини амалга оширишда ҳосил бўладиган чиқиндилар;

хавфли маиший чиқиндилар - фойдаланиш хусусиятини йўқотганидан сўнг инсонлар ҳаёти, соғлиғи ва атроф табиий муҳитга хавф солувчи, шунингдек, утилизация қилиниши лозим бўлган ва йиғиш, ташиш ҳамда зарарсизлантиришнинг махсус технологияларидан фойдаланишни талаб қилувчи товарлардан ҳосил бўладиган чиқиндилар (симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурслари, симобли термометрлар чиқиндилари, барча турдаги аккумуляция қилувчи элементлар ва шу кабилар);


иккиламчи моддий ресурслар - маиший хўжаликда ва иқтисодиёт тармоқларида ҳосил бўладиган, бевосита ёки қўшимча ишлов беришдан сўнг такрор фойдаланиш имкони мавжуд бўлган, истеъмол ва ишлаб чиқариш чиқиндилари (металл, пластмасса, шиша, қоғоз чиқиндилари ва шу кабилар);

иккиламчи хомашё - иқтисодиёт тармоқларида фойдаланиш учун техник имконият ва иқтисодий мақсадга мувофиқлиги мавжуд бўлган иккиламчи моддий ресурслар;

иккиламчи хомашёни тайёрлаш - иккиламчи моддий ресурсларни сотиб олиш ёки бепул қабул қилиш, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаш;

"сигнал" усули - чиқинди ташиш техникаси билан аҳоли яшаш пунктларини айланиб чиқиб, сигнал бериш йўли билан истеъмолчиларни хабардор қилиш орқали якка тартибдаги тураржой секторидаги қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш.


3. Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш мазкур Қоидаларнинг иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. САНИТАРИЯ ЖИҲАТИДАН

ТОЗАЛАШ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


4. Санитария жиҳатидан тозалаш ишларига ҳудудларни (ободонлаштириш объектлари, тураржой ва ташкилотлар ҳудудини) тозалаш, маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш ишлари киради.


5. Ҳудудларни тозалаш:

ободонлаштириш объектларида - шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари томонидан;

кўп квартирали уйлар атрофидаги ҳудудларда - хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ёки бошқарувчи ташкилотлар томонидан;

якка тартибдаги турар жой уйлари ва ташкилотларнинг ер участкаларида ажратилган ер участкаси доирасида - жисмоний ва юридик шахслар (ер участкалари эгалари, мулкдорлари ёки доимий фойдаланувчилари, шунингдек, ижарага олувчилар) томонидан;

автомобиль йўллари ва сунъий йўл иншоотларида ажратилган ер участкаси доирасида - ушбу объектларга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар (балансда сақловчилар) томонидан;

темир йўлларда ажратилган ер участкаси доирасида (чуқур қиялик ва кўтармалар, темир йўлни кесиб ўтиш ва айланиб ўтиш жойлари ва ҳ.к.) - ушбу объектларга хизмат кўрсатувчи темир йўл ташкилотлари томонидан;

бозорлар ҳудуди ва уларга туташ ҳудудларда - бозорлар маъмурияти томонидан;

жамоат йўловчи транспорти бекатларида жойлашган вақтинчалик савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида - ушбу объект эгалари томонидан, агар ижара шартномаларида бошқалар назарда тутилмаган бўлса);

савдо дўконлари ёки бошқа савдо нуқталарига, шу жумладан, кўчма шохобчаларга туташ ҳудудларда 5 м радиусда - кичик чакана савдо ва умумий овқатланиш (озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш ва умумий овқатланиш соҳасида хизматлар кўрсатиш палаткалари, дўкончалари), шунингдек, маиший хизмат кўрсатиш (пойабзал таъмирлаш ва шу кабилар) соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектлар томонидан амалга оширилади.


6. Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилотлар (кейинги ўринларда ихтисослашган ташкилот деб аталади) томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда, шартнома асосида амалга оширилади.

Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш кўп квартирали турар жой секторида - чиқинди тўплаш шохобчаларидан, якка тартибдаги турар жой секторида эса чиқинди тўплаш шохобчаларидан ёки "сигнал" усулида амалга оширилади.

Қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг минимал даврийлиги чиқинди тўплаш шохобчаларидан бир кунда бир марта, "сигнал" усулида - уч кунда бир мартани ташкил этади.



3-БОБ. ҚАТТИҚ МАИШИЙ ЧИҚИНДИЛАРНИ

ТЎПЛАШ УЧУН ЧИҚИНДИ ҚУТИЛАРИНИ

ЖОЙЛАШТИРИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


7. Ҳудудлар, бинолар ва иншоотларнинг қаттиқ маиший чиқиндилар билан ифлосланишининг олдини олиш мақсадида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва вақтинча сақлаш учун мўлжалланган махсус чиқинди қутилари ўрнатилади.


8. Чиқинди қутилари мазкур Қоидаларнинг 5-бандига мувофиқ, ҳудудларни тозалаш учун масъул бўлган жисмоний ва юридик шахслар томонидан мажбурий тартибда қуйидагиларда ўрнатилади:

кўп квартирали уйларнинг подъездига кириш йўлида - 1 та;

ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ташкилотлар, шунингдек, савдо объектларининг биносига кириш (чиқиш) йўлида - 1-2 та;

метро, ер ости ва ер усти ўтиш жойларининг ҳар бир кириш (чиқиш) йўлида - 2 та;

аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини ва ҳордиқ чиқаришини қондириш учун мўлжалланган объектларда (маданият ва истироҳат боғлари, ўрмон массивлари, боғлар, бульварлар, скверлар, хиёбонлар ва бошқалар) - объектнинг ҳар 800 м-2 майдонида 1 та ва йўлаклар ва йўлкалар чизиғи бўйлаб ўрнатилганда бир-биридан 40 метрдан узоқ бўлмаган масофада;

бозорлар ва савдо объектларида (супермаркет, гипермаркет ва бошқаларда) - объектнинг ҳар 250 м-2 майдонида 1 та ва савдо дўконлари қатори бўйлаб ўрнатилганда - бир-биридан 10 метрдан узоқ бўлмаган масофада;

жамоат йўловчи транспорт бекатларида - 1-2 та;

автотураргоҳлар ва автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш майдончаларига кириш (чиқиш) йўлида - 1-2 та;

даволаш муассасаларининг ҳовли ҳудудида - объектнинг ҳар 700 м-2 майдонида 1 та, асосий аллеяларда эса - бир биридан 10 метрдан узоқ бўлмаган масофада;

чекиш учун махсус ажратилган жойларда - 1-2 та;

пляжлар ва сув акваториялари (дарёлар, кўллар, кўрфазлар ёки ҳовузлар)га туташ рекреация зоналарида - сув бўлинишидан 15 м ҳамда яшил экинлардан 3-5 м узоқликда жойлаштирган ҳолда, объектнинг ҳар 800 м-2 майдонида 1 та;

кўп квартирали уйлар атрофидаги ҳудудларда ва марказий майдонларда, йўлкаларда ҳамда магистрал кўчаларнинг пиёдалар зонаси бўйлаб, шунингдек, кўприкларда - ҳудуддан фойдаланиш интенсивлигидан келиб чиқиб, пиёдалар серқатнов ҳудудда - ҳар 50 метрдан ошмаган масофада ва одам кам жойларда - ҳар 100 метрдан ошмаган масофада 1 тадан.


9. Турғун кўча чиқинди қутилари ҳаракатланадиган конструкцияга (ағдариладиган механизмга) эга бўлиши ва уларни ўрнатиш учун ажратилган жойга мустаҳкамлаб қўйиш учун асос қисмига эга бўлиши лозим.

Вақтинчалик савдо дўконлари, шу жумладан, кўчма шохобчаларга (озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш ва умумий овқатланиш соҳасида хизматлар кўрсатиш палаткалари, дўкончаларига) туташ ҳудудларда - 5 метр радиусгача кўтариш механизмли ёки уларни бўшатиш учун алмаштириладиган челакларга эга бўлган кўчма чиқинди қутилари ўрнатилади.


10. Чиқинди қутилари, улардан белгиланган мақсадда фойдаланилиши ва хизмат кўрсатилиши (тозалаш, бўшатиш в.ҳ.) учун қулай бўлган жойга ўрнатилиши, пиёдалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва болалар аравачалари ҳамда велосипедлар ҳаракатига халақит бермаслиги, тоза ва соз ҳолатда сақланиши, шунингдек, барча санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ бўлиши лозим.

Чиқинди қутиларини бўшатиш ва тозалаш уларнинг тўлишига кўра мунтазам равишда, лекин суткада бир маротабадан кам бўлмаган ҳолда олиб борилиши лозим.

Чиқинди қутиларини ювиш ва дезинфекция қилиш бир ойда камида бир маротаба амалга оширилиши лозим ёки уларнинг тозалигини ва қулай бўшатилишини таъминлаш учун махсус чиқинди қоплари (пакетлар) қўлланилиши мумкин.


11. Чиқинди қутиларини ўрнатиш, ўз вақтида хизмат кўрсатилишини таъминлаш (тозалаш, бўшатиш, ювиш, дезинфекция қилиш ва таъмирлаш) мазкур Қоидаларнинг 5-бандига мувофиқ, ҳудудларни тозалаш учун масъул бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.



4-БОБ. ЧИҚИНДИЛАРНИ ТЎПЛАШ

ШОХОБЧАЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


12. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кўмагида хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати, профессионал бошқарув ташкилоти ёки тегишли ҳудудда яшовчиларнинг бевосита мурожаати бўйича чиқиндиларни тўплаш шохобчаларини жойлаштириш жойларини аниқлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал қиладилар.

Ёпиқ турдаги чиқинди тўплаш шохобчаларини қуриш белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ва келишилган намунавий ёки индивидуал лойиҳа (эскиз) асосида амалга оширилади.

Гавжумроқ жойларда ҳудудлардан фойдаланиш интенсивлигига боғлиқ равишда чиқинди тўплаш шохобчаларининг қўриқланмайдиган (модулли) иншоотлари ташкиллаштирилиши мумкин.

Фаолият юритаётган чиқинди тўплаш шохобчаларини бузиш ишлари уларнинг ўрнига янги чиқинди тўплаш шохобчалари қурилганидан сўнг амалга оширилади.


13. Чиқинди тўплаш шохобчалари турар жой биноларининг деразалари, болалар муассасалари участкаларининг чегараси, дам олиш жойларидан 20 метрдан кам бўлмаган ва 100 метрдан узоқ бўлмаган масофада, шунингдек, моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг қўриқланадиган тегралари чегараларидан ташқарида жойлаштирилади.

Чиқинди тўплаш шохобчасининг ҳудуди ўтиш йўлига туташ бўлиши, лекин махсус автотранспорт воситасининг киришига халақит бермаслиги лозим. Алоҳида жойлашган майдончада (ўтиш йўлидан узоқда) махсус автотранспорт воситасининг контейнерларни бўшатиш учун қулай кириш имконияти ва бурилиш майдончаси (12 м х 12 м) кўзда тутилади.


14. Чиқинди тўплаш шохобчаларини жойлаштириш (имкон даражасида) бинолар фасадининг кўча томонидаги транспорт ва пиёда транзит коммуникациясининг кўриниш зонаси ташқарисига лойиҳалаштирилади.


15. Чиқинди тўплаш шохобчасининг майдони ва унда жойлаштириладиган контейнерлар сони санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ белгиланади.


16. Чиқинди тўплаш шохобчалари ва контейнерларидан турар жой хоналарининг деразалари ва кириш йўлларигача бўлган масофа қатъий равишда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ белгиланади.


17. Чиқинди тўплаш шохобчалари ободонлашган кириш йўли, тунги ташқи ёриткичлари, салқин ичимлик сув таъминоти ва канализацияга оқим тизими, шунингдек, ёмғир сувларини оқизиш канализацияга эга бўлиши лозим.


18. Контейнерларни ўрнатиш майдончаларининг юзаси асфальтланган ёки бетон қопламали бўлиши лозим. Сув туриб қолишига ва контейнерларнинг сирпаниб кетишига йўл қўймаслик мақсадида майдонча қопламасининг қиялиги ўтиш йўли қисми тарафга 5-10 фоизни ташкил этган ҳолда ва махсус автотранспорт воситасининг киришига қулай тарзда ўрнатилади.


19. Чиқинди тўплаш шохобчалари ҳудудида қуйидаги маълумотлар жойлаштирилади:

чиқинди тўплаш шохобчасининг номи ёки рақами;

чиқинди тўплаш шохобчасидан фойдаланувчи ташкилотнинг номи ва алоқа боғлаш маълумотлари, шу жумладан диспетчерлик хизматининг телефон рақами;

ҳудудий экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларининг ишонч телефон рақами, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвали.



5-БОБ. ЧИҚИНДИ ТЎПЛАШ ШОХОБЧАЛАРИНИ

КОНТЕЙНЕРЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ


20. Чиқинди тўплаш шохобчалари қаттиқ маиший чиқиндиларни алоҳида тўплаш учун мазкур Қоидаларнинг 42-бандига мувофиқ, ажратиб турувчи ранглар ва махсус белгилар ҳамда ёзувлар билан маркаланган контейнерлар билан таъминланиши лозим.

Контейнерларни чиқинди ташиш машиналарига бўшатиш учун улар (хавфли маиший чиқиндилар учун махсус контейнерлар бундан мустасно) тўртта ғилдиракчалар билан жиҳозланган ва мустаҳкам олд деворига, шунингдек, махсус автотранспорт воситасининг манипулятори билан ишлаши учун мосламага эга бўлиши лозим.


21. Контейнерларга механик мустаҳкамлигини таъминловчи усул билан (контейнернинг инвентарь рақами ва балансда сақловчининг номи тўғрисида) маълумотлар қайд этилади.


22. Контейнерлар хизмат кўрсатиш (фойдаланиш) муддатининг тугаши, шунингдек, ҳақиқий техник ҳолатига (механик ва бошқа шикастларга) кўра янгисига ёки санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига жавоб берувчи, шикастланмаганларига (таъмирланганларига) алмаштирилиши лозим.

Контейнерлар кириш йўлаги билан тенг даражада жойлашиши лозим.



6-БОБ. МАИШИЙ ЧИҚИНДИЛАР БИЛАН

БОҒЛИҚ ИШЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ


23. Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни жойлаштириш ва сақлаш мазкур Қоидалар, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, экологик талабларга мувофиқ ҳамда чиқиндилардан оқилона фойдаланишни таъминловчи усулларда ёки уларни бошқа шахсларга топшириш орқали амалга оширилади.


24. Жисмоний шахслар:

кўп квартирали уйларда - қаттиқ маиший чиқиндиларни чиқинди тўплаш шохобчаларига жойлаштиришда контейнерларга ташлайдилар;

якка тартибдаги турар жой секторида - қаттиқ маиший чиқиндиларни махсус автотранспорт воситаси "сигнал" усулида, жадвал бўйича келгунига қадар ўз ҳудудларида сақлайдилар ва махсус автотранспорт воситасига жойлаштирадилар.

Бунда, махсус чиқинди қоплари (пакетлар) ёки ғилдиракли ва зич ёпиладиган қопқоқли контейнерлардан (40-120 л) фойдаланилиши мумкин.


25. Ихтисослашган ташкилотнинг хизмат кўрсатиш ҳудудида жойлашган юридик шахслар маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан шартнома тузадилар ва эгаллаб турган ер участкасида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш учун ғилдиракли ва зич ёпиладиган қопқоқли ҳамда махсус автотранспорт воситасининг манипулятори билан ишлаши учун мосламага эга бўлган контейнерларни ўрнатган ҳолда, қаттиқ маиший чиқиндиларни вақтинчалик тўплаш ва сақлаш жойларини ташкиллаштирадилар (агар ижара шартномаларида бошқалар назарда тутилмаган бўлса).

Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектлари ҳудудида қаттиқ маиший чиқиндиларни вақтинчалик тўплаш ва сақлаш жойлари бинолар фасадининг транспорт ва пиёда транзит коммуникацияси кўринмайдиган зонасида (имкон қадар) ташкил этилади ва бунда чиқинди ташиш махсус автотранспорт воситаларининг мазкур объектларга шикаст етказмаслик чоралари кўрилади.

Агар ер участкасида (кўчмас мулкда) ўз маиший ва хўжалик фаолиятини ер участкасининг (кўчмас мулкнинг) мулкдори билан ижара шартномаси ёки бошқа келишув асосида амалга ошираётган жисмоний ёки юридик шахс ўз кучи билан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетилишини ташкиллаштирмаган тақдирда, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетилишини ташкиллаштириш бўйича мажбуриятлар ер участкасининг (кўчмас мулкнинг) мулкдори зиммасига юкланади.

Ҳовлиларнинг ички ҳудудидаги контейнерларни ўрнатиш майдончаси махсус автотранспорт воситасининг кириш йўлларига яқин жойлашиши лозим.


26. Жисмоний ва юридик шахслар учун қуйидагилар тақиқланади:

қаттиқ маиший чиқиндиларни рухсат этилмаган жойларга ва объектларга (кўчаларга, ҳовлиларга, сув йўлларига, ариқ ва қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, жойлаштириш ва кўмиш учун мўлжалланмаган бошқа жойларга) ташлаш ҳамда жойлаштириш;

суюқ маиший чиқиндиларни рухсат этилмаган жойларга ва объектларга (уйлар ҳудудидан ташқарига, суғориш тизими коллекторларига, сув йўлларига, ариқларга, ёмғир сувларининг канализация тизимига, очиқ, горизонтал ва вертикал ёпиқ дренажларга ҳамда ушбу мақсадлар учун мўлжалланмаган бошқа жойларга) оқизиш;

қаттиқ маиший чиқиндиларни автотранспорт воситаларидан уларнинг тўхташи, тўхтаб туриши ёки ҳаракатланиши вақтида рухсат этилмаган жойларга ва объектларга ташлаш;

қаттиқ маиший чиқиндиларни уларни жойлаштириш объектларида (ер ўралар, идишлар ва ҳ.к.), ташкилот ҳудуди, далалар ва аҳоли яшаш пунктларида махсус техник қурилмаларсиз ёқиш;

баргларни ёқиш;

кўп квартирали уйнинг умумий фойдаланиладиган жойларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва сақлаш жойларини ташкиллаштириш;

йирик габаритли маиший чиқиндилар ва қурилиш чиқиндиларини чиқинди тўплаш шохобчаларига ташлаш ва жойлаштириш;

қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни ташиш учун мўлжалланмаган (ҳужжатда назарда тутилмаган) транспорт воситаларида (йирик габаритли маиший чиқиндилар ва қурилиш чиқиндилари, шунингдек, дарахт ва буталарни кесиш ҳамда агротехник ишлов беришда ҳосил бўладиган чиқиндилар (дарахт ва бута шох-шаббалари, кесиш ишлари қолдиқлари ва бошқалар) бундан мустасно), шунингдек, маиший чиқиндиларни ташиш билан боғлиқ бўлмаган шахслар ҳамроҳлигида ташиш.



7-БОБ. ЙИРИК ГАБАРИТЛИ

МАИШИЙ ЧИҚИНДИЛАР


27. Йирик габаритли маиший чиқиндилар 8-10 м-2дан кам бўлмаган майдонли, сунъий сув ўтказмайдиган қоплама ва ёмғир сувларини оқизиш тизимлари билан жиҳозланган, махсус ажратилган майдончаларда тўпланиши лозим.


28. Йирик габаритли маиший чиқиндиларни тўплаш учун майдончалар:

кўп квартирали тураржой секторида - қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш шохобчаларига бевосита яқинликда;

якка тартибдаги турар жой секторида - майдончанинг 100-200 метр радиусдаги самарали қамрови ҳисоби билан энг яқин тураржой ва (ёки) одамларнинг доимий бўлиш жойи объектларигача 20 метрдан яқин бўлмаган масофада ажратилади.

Йирик габаритли маиший чиқиндиларни тўплаш учун майдончаларнинг муқобил варианти бўлиб, мультилифт тизими билан жиҳозланган махсус автотранспорт воситалари ёрдамида ташиладиган, 3-6 м-3 ҳажмли контейнерларни (алмашадиган кузовларни) ўрнатиш ҳисобланади.


29. Йирик габаритли маиший чиқиндиларни уларнинг ҳосил бўлиш жойидан олиб чиқиб кетиш ихтисослашган ташкилотлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг буюртманомаси асосида, алоҳида тўлов эвазига амалга оширилиши мумкин.



8-БОБ. ҚУРИЛИШ ЧИҚИНДИЛАРИ


30. Қурилиш, монтаж, таъмирлаш, шунингдек, бино ва иншоотларни бузиш ишларини амалга оширувчи шахслар мазкур объектларда ҳосил бўлувчи қурилиш чиқиндиларининг зич тўпланишини таъминлаши лозим.

Аҳолидан ҳосил бўлувчи қурилиш чиқиндилари йирик габаритли маиший чиқиндиларни тўплаш майдончаларига йиғилади.

Объектларни қуриш, реконструкция қилиш ёки бузиш ишларини амалга оширувчи ташкилотлар улар томонидан ҳосил бўладиган қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жараёнлари тартибини белгилайдиган техник ва технологик ҳужжатларга шунингдек, атроф муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисидаги баёнот лойиҳа ҳужжатлари бўйича ва давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасига эга бўлиши лозим.

Чиқиндиларни қурилиш майдончаларидан олиб чиқиб кетиш ва бунда табиатни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилиш масъулияти, агар буюртмачи билан шартномада бошқа шартлар назарда тутилмаган бўлса, ишларни бажаришда пудратчи бўлган жисмоний ёки юридик шахс зиммасига юкланади.


31. Фаолияти натижасида қурилиш чиқиндилари ҳосил бўладиган ташкилотлар қурилиш чиқиндиларини максимал утилизация қилиш, сотиш ёки чиқиндиларни тўплаш, ташиш, утилизация қилиш билан шуғулланувчи бошқа юридик ва жисмоний шахсларга топшириш учун комплекс чораларни амалга ошириши, шунингдек, утилизация қилинмайдиган қурилиш чиқиндиларини экологик хавфсиз кўмилишини таъминлаши лозим.


32. Қурилиш чиқиндиларини уларнинг ҳосил бўлиш жойидан олиб чиқиб кетиш, ихтисослашган ташкилотлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг буюртманомаси асосида, алоҳида тўлов эвазига амалга оширилиши мумкин.



9-БОБ. АВТОТРАНСПОРТ ЧИҚИНДИЛАРИ


33. Жисмоний ва юридик шахслар (автотураргоҳлар эгалари, ёнилғи қуйиш шохобчалари, автотранспорт, механизмлар ва бошқа техникаларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш устахоналари) барча ҳосил бўлувчи автотранспорт чиқиндиларини тўплаш, олиб чиқиб кетиш, қайта ишлаш ва зарарсизлантирилишини таъминлаши шарт.


34. Барча турдаги транспорт, машина ва механизмларнинг чиқиндилари қисмларга бўлиниши ва тури бўйича алоҳида тўпланиши лозим, жумладан:

ишлатилиб бўлинган мойлар мазкур чиқиндиларни тўплаш, утилизация қилиш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи ташкилотларга топширилади;

аккумуляторларнинг электролитлари махсус идишларга тўкилади ва мазкур чиқиндиларни тўплаш, утилизация қилиш ҳамда қайта ишлаш билан шуғулланувчи ташкилотларга зарарсизлантириш учун топширилади;

электролити тўкилган кислотали аккумулятор батареялари иккиламчи хомашё ва рангли металларни қабул қилувчи пунктларда тўпланади;

автомобиль покришкалари мазкур чиқиндиларни тўплаш, утилизация қилиш ҳамда қайта ишлаш билан шуғулланувчи ташкилотларга қайта ишлаш учун топширилади;

иккиламчи моддий ресурс ҳисобланган бошқа чиқиндилар (пластмасса, металл ва ҳ.к.) қабул қилиш пунктларига топширилади.



10-БОБ. ЎСИМЛИКЛАРДАН ҲОСИЛ БЎЛАДИГАН

ЧИҚИНДИЛАРНИ ТОЗАЛАШДА, ШУНИНГДЕК,

ДАРАХТ ВА БУТАЛАРНИ КЕСИШ ҲАМДА

АГРОТЕХНИК ИШЛОВ БЕРИШДА ҲОСИЛ

БЎЛАДИГАН ЧИҚИНДИЛАР


35. Хазонлар тўкилиши даврида тўкилган баргларни ҳар куни йиғиштириш зарур.

Тўпланган барглар махсус ажратилган жойлар ёки компостёрлаш майдонларига олиб чиқилади. Тўпланган баргларни олиб чиқиб кетиш мазкур Қоидаларнинг 5-бандига мувофиқ, ҳудудларни тозалаш учун масъул бўлган жисмоний ва юридик шахслар томонидан ёки шартнома асосида (алоҳида буюртма бўйича) ихтисослашган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

Компостёрлаш жараёни филтрацияга қарши асосга, дренаж сувларини тўплаш ва оқизиш тизимига эга бўлган, махсус тайёрланган майдончада амалга оширилади. Чиқиндилар уюм қилиб жойлаштирилади.


36. Ҳудудларнинг дарахт ва буталарни кесиш ҳамда агротехник ишлов беришда ҳосил бўладиган чиқиндилар (дарахт ва бута шох-шаббалари, кесиш ишлари қолдиқлари, барглар ва бошқалар) билан бир суткадан ортиқ ифлослантирилишига йўл қўйилмайди.



11-БОБ. СУЮҚ МАИШИЙ ЧИҚИНДИЛАР


37. Марказлашган канализация тармоқлари мавжуд бўлмаган уйларда суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш учун белгиланган тартибда оқова йиғилувчи, герметик резервуарли чиқинди тўкиладиган ўралар ўрнатилади.

Чиқинди тўкиладиган ўра махсус автотранспорт воситасининг (ассенизация автомобилининг) эркин ҳаракатланиши ҳисобга олинган ҳолда жойлашиши ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.


38. Суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш махсус автотранспорт воситасига (ассенизация автомобилига) эга бўлган ихтисослашган ташкилотлар томонидан шартнома асосида ёки алоҳида буюртма бўйича амалга оширилади.


39. Чиқинди тўкиладиган ўраларни тозалаш даврийлиги санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ амалга оширилади.

Суюқ маиший чиқиндилар қуйиладиган станциялар, ассенизация далалари ёки суюқ маиший чиқиндиларни қабул қилиш бўйича махсус объектларга олиб чиқиб кетилади.



12-БОБ. ХАВФЛИ МАИШИЙ ЧИҚИНДИЛАР


40. Чиқинди тўплаш шохобчаларида хавфли маиший чиқиндиларни тўплаш учун махсус контейнерлар (хавфли маиший чиқиндиларни сақлаш, юклаш-тушириш ишлари ва ташишда уларнинг бутлигини таъминлайдиган тўпловчи идишлар) ўрнатилади.


41. Йиғилган хавфли чиқиндилар мазкур чиқиндиларни йиғиш, утилизация қилиш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи ташкилотларга топширилади.



13-БОБ. ҚАТТИҚ МАИШИЙ ЧИҚИНДИЛАРНИ

АЛОҲИДА ТЎПЛАШ ВА ОЛИБ ЧИҚИБ КЕТИШ


42. Чиқинди тўплаш шохобчаларида алоҳида тўплашни ташкиллаштириш мақсадида мажбурий тарзда қуйидагилар учун тўрт турдаги контейнерлар ўрнатилади:

қайта ишланадиган қаттиқ маиший чиқиндилар (иккиламчи моддий ресурслар аралашмасидан иборат чиқиндилар) учун - кўк ранг;

органик қаттиқ маиший чиқиндилар (озиқ-овқат ва бошқа биологик чирийдиган чиқиндилар) учун - жигарранг;

қайта ишланмайдиган қаттиқ маиший чиқиндилар (бошқа маиший чиқиндилар) учун - кулранг;

хавфли маиший чиқиндилар учун - тўқ сариқ ранг;

Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўлиқ саралаб йиғиш учун ажратиб турувчи рангли ва (ёки) махсус белгилар ҳамда ёзувлар билан маркаланган қўшимча контейнерлар (пластмасса чиқиндилари - сариқ, шиша ва шиша синиқлари - оқ, қоғоз чиқиндилари - ҳаво ранг) ўрнатилиши мумкин.

Бунда, қайта ишланадиган ва хавфли маиший чиқиндилар кейинчалик чиқиндиларни утилизация қилиш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи юридик шахсларга шартнома асосида сотиш ва (ёки) бериш учун саралашга юборилади.


43. Алоҳида тўпланган ва сараланган қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун чиқинди ташиш машиналаридан фойдаланган ҳолда, олиб чиқиб кетишнинг бир нечта жадвалларини ташкиллаштириш орқали ёки қаттиқ маиший чиқиндиларнинг турли фракциялари учун алоҳида камералар ўрнатилган бункерли махсус автотранспорт воситаларидан фойдаланилиши мумкин.



14-БОБ. МАИШИЙ ЧИҚИНДИЛАРНИ

ТАШИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН

АСОСИЙ ТАЛАБЛАР


44. Маиший чиқиндиларни ташиш уларни ташилишида тушириб қолдириш, авария ҳолатини пайдо қилиш, инсонлар саломатлиги ва атроф-муҳитга зарар етказиш эҳтимолларини истисно қилувчи усуллар билан амалга оширилади.

Қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиш махсус автотранспорт воситаларида (чиқинди ташиш машиналари ва бошқа махсус машиналарда) амалга оширилади (йирик габаритли маиший ва қурилиш чиқиндилари, шунингдек, дарахт ва буталарни кесиш ҳамда агротехник ишлов беришдан ҳосил бўладиган чиқиндилар бундан мустасно).

Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларига шикаст етказилишининг олдини олиш мақсадида улар жойлашган ҳудудларга беш тоннадан юқори вазнга эга катта ҳажмли чиқинди ташиш махсус автотранспорт воситалари киритилишига йўл қўйилмайди.

Маиший чиқиндиларни махсус автотранспорт воситасининг кузовидан ташқарида ташилишига йўл қўйилмайди.

Маиший ва бошқа чиқиндилар ташиб кетиладиган махсус транспорт воситаларини бошқаришга махсус тайёргарлик, инструктаж ва тиббий кўрикдан ўтган ҳайдовчилар қўйилади.


45. Маиший чиқиндиларни ташиш уларни ташиш учун ҳаракат йўналиши кўрсатилган ҳолда, белгиланган тартибда тўлдирилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда амалга оширилади.



15-БОБ. ҚАТТИҚ МАИШИЙ ЧИҚИНДИЛАРНИ

КЎМИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН АСОСИЙ ТАЛАБЛАР


46. Қаттиқ маиший чиқиндилар полигонлар, чиқиндиларни қайта ишлаш ва ёқиш заводлари, компостёрлаш майдонларига олиб чиқиб кетилади.

Қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.


47. Қайта ишланадиган қаттиқ маиший чиқиндиларни полигонларга кўмиш тақиқланади.



15-1-БОБ. ИККИЛАМЧИ ХОМАШЁНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ

ШОХОБЧАЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ, ШУНИНГДЕК, ИККИЛАМЧИ

ХОМАШЁНИ ТАЙЁРЛАШГА ДОИР

АСОСИЙ ТАЛАБЛАР


1-§. Иккиламчи хомашёни қабул қилиш шохобчаларини

ташкил этиш ва улардан фойдаланиш


47-1. Иккиламчи хомашёни қабул қилиш шохобчаларини (кейинги ўринларда - қабул қилиш шохобчалари) ташкил этиш алоҳида қурилган биноларда ёки нотурар жой биноларининг алоҳида хоналарида, шунингдек, кўчма (мобиль) воситаларда амалга оширилиши мумкин.

Алоҳида қуриладиган бинолардаги қабул қилиш шохобчаларини жойлаштириш аҳоли пунктларининг бош режаларига ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашларининг розилиги олиниши зарур.

Аҳоли гавжумроқ жойларда ҳудудлардан фойдаланиш интенсивлигига боғлиқ равишда, шунингдек, чиқинди тўплаш шохобчаларида иккиламчи хомашёни тўплаш ва тайёрлаш учун вақтинчалик иншоотлар ташкил этилиши мумкин.

Нотурар жой биноларида жойлаштириладиган қабул қилиш шохобчалари иккиламчи хомашёни қабул қилиш ва олиб чиқиб кетиш учун алоҳида кириш/чиқиш йўли мавжуд бўлган зарур хоналарга эга бўлиши лозим.

Қабул қилиш шохобчаларининг бевосита турар жой биноларида ташкил этилишига йўл қўйилмайди.


47-2. Қабул қилиш шохобчаси фаолиятини ташкил этиш учун иккиламчи хомашёни тайёрловчилар атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга (экологик нормативларга) ва давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасига эга бўлиши лозим.


47-3. Алоҳида қурилган биноларда жойлашган қабул қилиш шохобчаларининг оралиқ масофаси турар жой ва маъмурий бинолардан 20 метрдан кам бўлмаган ва даволаш, мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда ўқув муассасалари, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш ҳамда умумий овқатланиш объектлари, шунингдек, дам олиш жойларидан 50 метрдан кам бўлмаган масофани ташкил ҳамда моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг қўриқланадиган тегралари чегараларидан ташқарида жойлашиши этиши лозим.

Иккиламчи хомашёни сақлаш омборхоналари ва майдончалари даволаш, мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда ўқув муассасаларидан, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш ҳамда умумий овқатланиш объектлари, шунингдек, дам олиш жойларидан 50 метрдан кам бўлмаган узоқликда бўлиши керак.


47-4. Алоҳида қурилган биноларда жойлашган қабул қилиш шохобчалари қуйидагиларга эга бўлиши зарур:

ободонлаштирилган кириш йўллари;

иккиламчи хомашёни қабул қилиш учун алоҳида хона ва (ёки) майдонча;

ҳар хил турдаги иккиламчи хомашёни вақтинчалик сақлаш учун алоҳида-алоҳида бўлинган омборхоналар ва (ёки) майдончалар;

тоза ва ишлатилган (ишчи) кийимларни сақлаш учун шкаф ва дезинфекция воситалари;

табиий ва сунъий (шу жумладан, тунги ташқи) ёритқичлар;

ичимлик сув таъминоти ва канализацияга оқим тизими, санузел, шунингдек, ёмғир сувларини оқизиш канализацияси.

Марказлаштирилган ичимлик сув таъминоти тармоғи мавжуд бўлмаганда, ходимлар қўл ювиши учун қўлювгичлардан фойдаланилади. Марказлашган канализация тармоғи мавжуд бўлмаганда ўралар ўрнатилишига йўл қўйилади.


47-5. Барча турдаги қабул қилиш шохобчаларида:

полнинг юзаси осон тозаланадиган ва дезинфекция қилинадиган қопламага эга бўлиши;

деворлар осон ювиладиган материаллар билан қопланган бўлиши;

хона шамоллатиладиган бўлиши;

контейнерларни ўрнатиш майдончаларининг юзаси асфальтланган ёки бетон қопламали бўлиши керак.

Сув туриб қолишига ва контейнерларнинг сирпаниб кетишига йўл қўймаслик мақсадида майдонча қопламасининг қиялиги ўтиш йўли қисми тарафга 5-10 фоизни ташкил этган ҳолда ва транспорт воситасининг киришига қулай тарзда ўрнатилади.


47-6. Барча турдаги қабул қилиш шохобчалари (шу жумладан, омборхоналар ва майдончалар) ёнғин ҳавфсизлиги талабларига жавоб бериши ва тоза тутилиши керак.

Хоналар ҳар куни намлантириб тозаланиши ва камида бир ҳафтада бир марта - дезинфекция, зарур ҳолларда - дезинфекция ва дератизация қилиниши лозим.

Иккиламчи хомашёни қабул қилиш ва сақлаш контейнерлари ва бошқа идишлар вақти-вақти билан дезинфекция қилиниши ва ювилиб турилиши керак (камида ҳар уч ойда бир марта).

Бунда дезинфекция воситаларини уларни қўллаш бўйича йўриқномаларга мувофиқ ишлатиш, ишлаб чиқарувчининг асл қадоқлаш идишида, алоҳида ажратилган жойларда сақлаш зарур.

Қабул қилиш шохобчасига туташ ҳудуд (5 м радиусда) ҳар куни тозаланиши ва озода сақланиши керак.


47-7. Иккиламчи хомашёни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган контейнерлар ва бошқа идишлар хизмат кўрсатиш (фойдаланиш) муддатининг тугаши, шунингдек, ҳақиқий техник ҳолатига (механик ва бошқа шикастланишларга) кўра янгисига ёки техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар (санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари) талабларига жавоб берувчи, шикастланмаганларига (таъмирланганларига) алмаштирилиши лозим.


47-8. Турғун қабул қилиш шохобчаларида кўринадиган жойга қуйидаги маълумотлар осиб қўйилиши (жойлаштирилиши) керак:

ташкилотнинг номи ва алоқа боғлаш маълумотлари (шу жумладан, телефон рақами);

иш вақти (иккиламчи хомашёни қабул қилиш);

қабул қилинадиган иккиламчи хомашё турлари ва нархлари.



2-§. Иккиламчи хомашёни тайёрлаш ва ташиш


47-9. Иккиламчи хомашёни тайёрлаш:

қабул қилиш шохобчалари орқали иккиламчи хомашёни сотиб олиш ёки бепул қабул қилиш;

иккиламчи хомашё доимий равишда ҳосил бўладиган объектларни контейнер, чиқинди қутиси, яшик ва бошқа махсус воситалар билан таъминлаш;

қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта юклаш станциялари ва полигонларида иккиламчи хомашёни саралаш йўли билан амалга оширилиши мумкин.

Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни комплекс амалга ошириш кластерларига хизмат кўрсатиш учун белгиланган тартибда бириктириб берилган ҳудудларда иккиламчи хомашёни (металл парчалари ва чиқиндиларини сотиб олишдан ташқари) қабул қилиш шохобчалари орқали тайёрлаш мазкур кластерлар томонидан амалга оширилади (мазкур ҳудудда қайта ишловчи ташкилотларнинг иккиламчи хомашёни ўзларига тегишли шохобчалар орқали сотиб олиши ёки қабул қилиши бундан мустасно).


47-10. Қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта юклаш станциялари ва полигонларида иккиламчи хомашёни тайёрлаш фақат саралаш ускуналаридан фойдаланиш орқали ва барча техника хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилади.


47-11. Иккиламчи хомашёни тайёрлаш жараёнида фуқаролар саломатлигига ва атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатмайдиган замонавий технология ва усуллар қўлланилиши керак.


47-12. Иккиламчи хомашёни тайёрлашда оғир меҳнат талаб қилинадиган технологик жараёнлар механизациялаштирилган бўлиши лозим.


47-13. Иккиламчи хомашёни вақтинча сақлаш омборхоналарда ва (ёки) махсус ажратилган майдончаларда амалга оширилади.


47-14. Тайёрланган макулатура, газлама ва полимер материаллар хомашёси уларни вақтинча сақлаш жойларида турлари бўйича алоҳида прессланган ҳолда сақланиши керак.

Иситиладиган омборларда (хоналарда) сақланганда иккиламчи хомашё иситиш мосламасидан 1 метрдан яқин бўлмаган масофада жойлаштирилади. Бунда иситиш мосламаларининг олди тўсилган бўлиши зарур.


47-15. Қуйидагилар тақиқланади:

а) даволаш-профилактика (инфекция, тери-таносил, онкологик, сил) муассасаларида ва бўлинмаларида (паталого-анатомик, йирингли жарроҳлик ва бошқалар), ветеринария муассасаларида, шунингдек, заҳарли моддалар ишлаб чиқарувчи ва (ёки) улардан фойдаланувчи ташкилотларда иккиламчи хомашёни тайёрлаш;

б) қабул қилиш шохобчасида тиббиёт чиқиндилари хомашёсини тайёрлаш;

в) маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматини кўрсатиш жараёнида, шунингдек, маиший чиқиндиларни тўплаш шохобчалари ва саралаш пунктларидан маиший чиқиндилар таркибидаги иккиламчи хомашёни ихтисослашган ташкилотнинг розилигисиз ажратиб олиш ва ўзлаштириш;

г) иккиламчи хомашё вақтинча йиғиладиган ва сақланадиган жойлар яқинида (5 метрдан кам бўлмаган радиусда) очиқ оловдан фойдаланиш ва пайвандлаш ишларини олиб бориш;

д) иккиламчи хомашёни утилизация қилиш ва (ёки) қайта ишлашни ушбу мақсадлар учун мўлжалланмаган ускуна ва жиҳозларда ўзбошимчалик билан амалга ошириш;

е) иккиламчи хомашёни йўловчи ва озиқ-овқат ташишга мўлжалланган транспорт воситалари, шунингдек, ҳайвонларга қўшиб тортиладиган, двигатель билан жиҳозланмаган қурилмаларда ташиш;

ж) иккиламчи хомашёни ташишда уни транспорт воситасининг кузовидан ташқарисига жойлаштириш.


47-16. Иккиламчи хомашёни ташиш фаолияти авария ҳолатини юзага келтириш, фуқаролар саломатлиги ва атроф муҳитга зарар етказиш эҳтимолларини истисно қилувчи усуллар билан, шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя этган ҳолда амалга оширилади.

Иккиламчи хомашёни очиқ кузовли транспорт воситаларида ташишда уларнинг усти брезент ёки бошқа материаллар билан ёпиб қўйилиши шарт.


47-17. Иккиламчи хомашёни ташишга мўлжалланган транспорт воситаси қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

ҳайдовчи кабинаси юк платформасидан муқим ўрнатилган тўсиқ билан ажратилган бўлиши;

кузов тубининг юзаси ва деворлари герметик, бортлардан бири эса очиладиган бўлиши;

транспорт воситасининг барча қисмлари тозалаш ва дезинфекция қилиш учун қулай бўлиши;

кузовнинг ички қисми ювиш ва дезинфекция воситалари таъсирига чидамли материаллар билан қопланган бўлиши;

кузов ташқи қисмининг уч томонида "Иккиламчи хомашё" ёзуви бўлиши.



3-§. Топшириладиган иккиламчи хомашё учун ўзаро

ҳисоб-китоб қилиш ва нақд пул маблағларини сарфлаш


47-18. Иккиламчи хомашёни топширувчилар билан ўзаро ҳисоб-китоблар ҳақиқатда топширилган иккиламчи хомашё миқдори учун:

юридик шахслар билан - нақдсиз шаклда;

жисмоний шахслар билан-нақд шаклда, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ тўловнинг бошқа усулларида амалга оширилади.


47-19. Қабул қилинаётган иккиламчи хомашё учун ўзаро ҳисоб-китоб қилинишида иккиламчи хомашёни топширишни рағбатлантирувчи, тайёрловчилар томонидан белгиланадиган эркин (келишилган) нархлар қўлланилади.


47-20. Қабул қилиш шохобчаларида иккиламчи хомашёни қабул қилиш учун тарози ва бошқа зарур ўлчов асбоблар бўлиши шарт.


47-21. Тайёрланадиган иккиламчи хомашё учун ҳисоб-китобларни амалга оширишда зарур бўладиган нақд пул маблағларини олиш мақсадида иккиламчи хомашёни тайёрловчилар хизмат кўрсатувчи тижорат банкига ҳисобланган ҳажмларда иккиламчи хомашё қабул қилишни (сотиб олишни) таъминлайдиган суммага пул чекини топширадилар.


47-22. Иккиламчи хомашёни тайёрловчилар қарамоғидаги қабул қилиш шохобчаларига нақд пул маблағларини ажратишни харажат касса ордери ёки ташкилот раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланган тўлов қайдномаси бўйича амалга оширадилар.


47-23. Иккиламчи хомашёни тайёрловчиларнинг таркибий бўлинмалари ҳисобланган қабул қилиш шохобчалари ҳар ойда уларга нақд пул маблағларига талаб ва харажатлар тўғрисида ҳисобот тақдим этадилар.


47-24. Нақд пул маблағларидан бошқа мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмайди. Тайёрланган иккиламчи хомашёни сотиш қонунчиликда белгиланган тартибда, савдо қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.


47-25. Пул маблағларининг тушиши, уларни қабул қилиш шохобчаларига тарқатиш, нақд пул маблағларининг сақланиши, нақд пул маблағлари ва иккиламчи хомашё ҳаракати билан боғлиқ бўлган барча операциялар бўйича бирламчи ҳужжатларни тўғри ва ўз вақтида расмийлаштириш учун жавобгарлик ташкилот раҳбари ва бош бухгалтерига юкланади.



4-§. Тайёрланаётган иккиламчи хомашёни ҳисобга олиш


47-26. Иккиламчи хомашёни тайёрловчи ташкилот раҳбарининг буйруғи билан иккиламчи хомашё ҳаракатининг ҳисоби ва назоратини юритиш бўйича масъул шахс тайинланади.


47-27. Юридик шахслардан иккиламчи хомашёни қабул қилишда уч нусхада қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилади, унинг бир нусхаси кейинчалик ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш учун иккиламчи хомашёни топширувчига берилади.

Иккиламчи хомашёнинг миқдори (оғирлиги) ва тавсифи иккиламчи хомашёни тайёрловчи томонидан ҳақиқатда қабул қилиш ҳолати бўйича тузиладиган қабул қилиш-топшириш далолатномаларида қайд қилинади.


47-28. Қабул қилиш-топшириш далолатномасининг қатъий ҳисоботи юритилади ва у ҳар бир варағи белгиланган тартибда рақамланган ва тикилган қабул қилиш-топшириш далолатномаларини ҳисобга олиш дафтарида қайд этилади.



5-§. Иккиламчи хомашёни қабул қилиш (тўплаш) ва тайёрлашда

ходимларнинг шахсий гигиенаси ва хавфсизлигини таъминлаш


47-29. Иккиламчи хомашёни қабул қилиш (тўплаш), саралаш, сақлаш ва ташиш билан шуғулланадиган, шунингдек, транспорт воситалари ва контейнерларга санитар ишлов бериш ишларини амалга оширувчи ходим дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтиши (бир йилда камида бир марта) ва қонунчиликда белгиланган тартибда кўп учрайдиган ҳамда ўта ҳавфли инфекцияли касалликларга (сил, гепатит, ўлат, вабо ва бошқалар) қарши профилактик иммунизация (вакцинация) қилиниши лозим.


47-30. Иккиламчи хомашёни қабул қилиш (тўплаш), саралаш, сақлаш ва ташишга қўйилган ходим тегишли махсус кийим ва шахсий гигиена ҳамда ҳимоя воситалари (ниқоб ёки респиратор, қўлқоп, ҳимоя комбинезони, ювиш воситалари ва бошқалар), шунингдек, биринчи тиббий ёрдам воситалари билан бирга дори қутиси билан таъминланиши керак.

Махсус кийим қулай ва ишловчиларни чанг ҳамда бошқа ифлосланишлардан ҳимоя қилиши, осон тозаланадиган ва дезинфекция қилинадиган бўлиши лозим.


47-31. Санитария-эпидемиологик жиҳатидан хавф туғдирувчи иккиламчи хомашё тезкор изоляция қилиниши ва зарарсизлантирилиши керак.



16-БОБ. ҲУДУДЛАРНИ ЙИЛ

МАВСУМЛАРИ БЎЙИЧА ТОЗАЛАШ


48. Ҳудудларни баҳор-ёзги тозалаш ишлари ҳар йили март-август даврида амалга оширилади ва қуйидагилардан иборат бўлади:

кўча - йўллар тармоғининг қатнов қисмини, йўлкалар ва майдонларни супуриш ва ювиш (сув сепиш);

кўп квартирали уйлар атрофидаги барча ҳудудларни кунлик (якшанбадан ташқари) санитария жиҳатидан тозалаш, йўлкаларни, кириш йўллари зиналарини супуриш;

ҳудудларни қаттиқ маиший чиқиндилар билан ифлосланишдан тозалаш;

чиқинди тўплаш шохобчаларини тозалаш, чиқинди қутиларини тозалаш ва ювиш;


49. Ҳудудларни куз-қишки тозалаш ишлари сентябрдан февраль ойигача амалга оширилади ва қуйидагилардан иборат бўлади:

баргларни супуриш ва тўплаш, ариқларни тозалаш;

кўча - йўллар тармоғининг қатнов қисмини, йўлкалар ва майдонларни супуриш;

қаттиқ қопламаларга музга қарши материаллар билан ишлов бериш;

қорларни супуриш ва суриш, сирпанчиқларни бартараф этиш, кўча - йўллар тармоғининг қатнов қисми, йўлкалар, майдонларда ҳосил бўлган қорва қор-музликларни йўқ қилиш;

кўп квартирали уйлар атрофидаги барча ҳудудларни кунлик (якшанбадан ташқари) санитария жиҳатидан тозалаш, йўлкаларни, кириш йўллари зиналарини супуриш;

ҳудудларни қаттиқ маиший чиқиндилар билан ифлосланишдан тозалаш;

чиқинди тўплаш шохобчаларини тозалаш, чиқинди қутиларини тозалаш ва ювиш;


50. Уй атрофидаги ҳудудларни механизация воситасида тозалаш ишлари кундузи амалга оширилиши лозим.

Тозалаш машиналари ёрдамида тозалашнинг имкони бўлмаган жойлар, ушбу машиналар иш бошлашидан аввал қўл ёрдамида тозаланиши лозим. Йўлкалар ва уй атрофидаги ҳудудларнинг ўтиш йўлларидаги қор қўл ёрдамида тозаланганда курак билан тўлиқ олиб ташланиши лозим.



17-БОБ. МАЗКУР ҚОИДАЛАРГА РИОЯ

ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


51. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг давлат экологик назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслари (кейинги ўринларда мансабдор шахслар деб аталади) мазкур Қоидаларга риоя қилиниши юзасидан доимий назоратни амалга оширадилар.

52. Мазкур Қоидаларнинг 3, 4 ва 5-боблари, шунингдек, 15-1-бобнинг 2-параграфи талабларини бузиш ҳоллари аниқланганда, мансабдор шахслар қуйидаги таъсир кўрсатиш чораларини кўрадилар:

чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида қонунчилик талабларига риоя этилишининг мониторинги ёки давлат экологик назорати натижалари бўйича, далолатнома (маълумотнома) расмийлаштирган ҳолда, жисмоний ва юридик шахсларга мазкур Қоидаларнинг 3, 4 ва 5-боблари, шунингдек, 15-1-бобнинг 2-параграфи талабларининг бузилиши бўйича аниқланган ҳолатларни бартараф этиш тўғрисида мажбурий кўрсатмалар беради;

қонун бузилишларининг жисмоний ва юридик шахслар томонидан бартараф этилиши юзасидан аввалги мониторинг ёки давлат экологик назорати натижаларига кўра фақатгина далолатномада (маълумотномада) кўрсатилган фактлар бўйича ва муддатларда ёки жисмоний ёки юридик шахсларнинг мурожаатига кўра - белгиланган муддатдан олдин, назорат қилувчи орган буйруғига асосан бир иш куни давомида назоратни амалга оширадилар;

жисмоний ва юридик шахслар томонидан мансабдор шахсларнинг мажбурий кўрсатмалари бажарилмаган ҳолларда, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонунчиликни бузганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортиш чораларини кўрадилар.

Мазкур банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган функциялар назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи органлар билан қўшимча келишувсиз амалга оширилиб, улар бир иш куни давомида хабардор қилинади.


53. Маиший чиқиндиларни рухсат этилмаган жойларга жойлаштирган шахсларни аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, мансабдор шахслар, мазкур Қоидаларнинг 5-бандига мувофиқ ҳудудларни тозалаш учун масъул бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг маблағлари ҳисобига рухсат этилмаган ва тартибсиз чиқиндихоналарни бартараф этиш ёки ҳудудларни тозалаш, шунингдек, чиқиндихона ҳудудини қайта тиклаш бўйича мажбурий кўрсатмалар бериш (икки иш кунидан тўрт иш кунигача бўлган муддат белгилаган ҳолда) ҳуқуқига эгалар.

Мажбурий кўрсатмалар масъул шахслар томонидан белгиланган муддатларда бажарилмаган тақдирда, мансабдор шахслар "Тоза ҳудуд" ва "Махсустранс" давлат унитар корхоналарини, шунингдек, хусусий ихтисослашган ташкилотларни келишув асосида жалб этган ҳолда, рухсат этилмаган ва тартибсиз чиқиндихоналарни бартараф этиш ёки ҳудудларни тозалаш, шунингдек, чиқиндихона ҳудудини қайта тиклаш чораларини кўриб, мажбурий кўрсатмаларни бажармаган шахсларга санитария жиҳатидан тозалаш хизматлари бўйича тўловларни амалга ошириш учун ҳисоб-китобларни(тўлов муддатини белгилаган ҳолда) тақдим этадилар.

Бунда мансабдор шахс, мажбурий кўрсатмани олган шахс (ёки унинг вакили), ихтисослашган ташкилот, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати вакили томонидан имзоланадиган, рухсат этилмаган ва тартибсиз чиқиндихоналарни бартараф этиш ёки ҳудудларни тозалаш, шунингдек, чиқиндихона ҳудудини қайта тиклаш чоралари кўрилганлигини тасдиқловчи далолатнома тузилади.

Мажбурий кўрсатмани олган шахс (ёки унинг вакили) далолатномани имзолашдан бош тортган тақдирда, ушбу далолатномага имзо қўйишдан бош тортганлик сабабларини далолатнома тузилган куннинг ўзида ёзма равишда асослаши керак.

Мажбурий кўрсатмани олган шахс (ёки унинг вакили) келмаган тақдирда, мансабдор шахс, ихтисослашган ташкилот, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати вакилининг имзоси етарли ҳисобланади.

Санитария жиҳатидан тозалаш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз муддатида тўламаслик ёки рад этиш (бош тортиш) ҳолларида мансабдор шахслар судларга тўловларни ундириш билан боғлиқ даъволар киритадилар.


54. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати қонунчиликда белгиланган тартибда, аҳоли яшаш жойларини тозалаш объектлари бўйича жорий санитария назорати ўрнатади.

55. Оммавий ахборот воситалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида жамоатчилик назоратини амалга оширадилар.


18-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


56. Мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Қоидаларга

ИЛОВА



Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси

объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш

СХЕМАСИ

           

Босқичлар

Жараёнлар

Ташкилий тадбирлар

1-босқич

Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини

жойлаштириш

Жисмоний ва юридик шахслар

Санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослашган ташкилотлар

1. Ҳудудларни тозалаш учун масъул бўлган жисмоний ва юридик шахслар, мажбурий тартибда ҚМЧларни тўплаш учун чиқинди қутиларини ўрнатадилар.


2. Юридик шахслар маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан ихтисослашган ташкилотлар билан шартнома тузадилар ва эгаллаб турган ер участкасида контейнерларни ўрнатган ҳолда ҚМЧларни вақтинчалик тўплаш ва сақлаш жойларини ташкиллаштирадилар.


3. Санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослашган ташкилотлар:

чиқинди тўплаш шохобчалари қуришни;

чиқинди тўплаш шохобчаларини контейнерлар билан таъминлашни амалга оширадилар.

V

V

Қаттиқ маиший чиқиндиларни (ҚМЧ) тўплаш учун чиқинди қутиларини жойлаштириш

Чиқиндиларни тўплаш шохобчаларини ташкил этиш

2-босқич

Санитария жиҳатидан тозалаш ишларини ташкил этиш

Ҳудудларни тозалаш

Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш

1. Ҳудудлар, бино ва иншоотларнинг тозалигини таъминлаш мақсадида жисмоний ва юридик шахслар ўз ҳудудларида тозалаш ишларини амалга оширадилар.


2. ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш кўп квартирали турар жой секторида - чиқинди тўплаш шохобчаларидан, якка тартибдаги турар жой секторида эса "сигнал" усулида амалга оширилади.


3. ҚМЧларни олиб чиқиб кетишнинг минимал даврийлиги чиқинди тўплаш шохобчаларидан бир кунда бир марта, "сигнал" усулида - уч кунда бир мартани ташкил этади.


4. ҚМЧларни ташиш махсус автотранспорт воситаларида ҳамда уларни ташилишида тушириб қолдириш, авария ҳолатини пайдо қилиш, инсонлар саломатлиги ва атроф муҳитга зарар етказиш эҳтимолларини истисно қилувчи усуллар билан амалга оширилади.

V

V

Баҳор-ёзги тозалаш ишлари

ҚМЧларни қайта ишлаш корхоналари

V

V

Куз-қишки тозалаш ишлари

ҚМЧ полигонлари

3-босқич

Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларидан фойдаланиш

Чиқинди қутиларига хизмат кўрсатиш (тозалаш, бўшатиш)

Чиқинди тўплаш шохобчаларини сақлаш

1.Чиқинди қутиларини бўшатиш ва тозалаш уларнинг тўлишига кўра мунтазам равишда, лекин суткада бир маротабадан кам бўлмаган ҳолда амалга оширилади.


2. Чиқинди қутиларини ювиш ва дезинфекция қилиш бир ойда камида бир маротаба амалга оширилади.


3. Чиқинди тўплаш шохобчалари санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ бўлиши лозим.


4. Контейнерлар фойдаланиш муддатининг тугашига кўра янгисига ёки шикастланмаганларига (таъмирланганларига) алмаштирилиши лозим.

4-босқич

Назоратни амалга ошириш


Мониторинг юритиш

Таъсир чораларини кўриш

1. Давлат экология қўмитаси давлат экологик назоратни амалга оширади.


2. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати аҳоли яшаш жойларини тозалаш объектлари бўйича жорий санитария назорати ўрнатади.

3. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ННТ ва фуқаролар чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида жамоатчилик назоратини амалга оширадилар.

          


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 3 октябрь










































Время: 0.2033
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск