ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари / Умумий қоидалар. Лицензияловчи органлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.10.2018 й. 782-сон "Саноат ва радиация хавфсизлиги соҳасидаги айрим фаолият турларини лицензиялашни ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.10.2018 й.

N 782



САНОАТ ВА РАДИАЦИЯ ХАВФСИЗЛИГИ

СОҲАСИДАГИ АЙРИМ ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИНИ

ЛИЦЕНЗИЯЛАШНИ ВА РУХСАТ БЕРИШ ТАРТИБ-

ТАОМИЛЛАРИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки, портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш фаолиятини, ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолиятни ҳамда қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошларни қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун аввал берилган лицензиялар уларнинг амал қилиш муддати тугагунича амалда қўлланилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.С. Султанов ва "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси бошлиғи Б.В. Ғуломов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 2 октябрдаги

782-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар, шунингдек ядровий материаллар айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида" 2009 йил 13 августдаги 231-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й.. 8-сон, 60-модда):


а) 1-илова 3-бандининг иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари "Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-иловада:


3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Барча ядровий материаллар (уран, плутоний, торий) уларнинг миқдоридан, жисмоний ҳолатидан қатъи назар давлат томонидан ҳисобга олинади ва назорат қилинади, қазиб олишда ёки қайта ишлашда руданинг таркибида бўлган ядровий материаллар бундан мустасно".


185416 - bm_п16утр 185416 - bm_п16утр 16-18, 22-24-бандлар ва 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


19-21, 25-27, 28-90-бандлар тегишли равишда 16-18, 19-21, 22-84-бандлар деб ҳисоблансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 июндаги 360-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 95-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 2 октябрдаги

782-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Портловчи ва заҳарли моддаларни яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш соҳасида хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 5 мартдаги 109-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 22-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 2004 йил 6 мартдаги 111-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 24-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошлар қазиб олиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 2004 йил 9 мартдаги 112-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 25-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида" 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ-186-сон қарори)" 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 6-сон, 57-модда) илованинг 43-45-бандлари.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон қарори)" 2010 йил 17 декабрдаги 301-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 12-сон, 69-модда) илованинг 19-21-бандлари.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2011 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-292-сон Қонуни)" 2012 йил 1 февралдаги 26-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда) илованинг 25-27-бандлари.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони)" 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 11-сон, 79-модда) илованинг 59-61-бандлари.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 12 июндаги 156-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 6-сон, 62-модда) 2-илова.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сон қарори)" 2014 йил 17 июлдаги 196-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 73-модда) 1-илованинг 21 ва 22-бандлари.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 12-сон, 138-модда) илованинг 19 ва 20-бандлари.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2915-сон қарори)" 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сон қарорига 1-илованинг 24-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 3 октябрь









































Время: 0.0082
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск