язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Октябрь, 2018 й./ Тадбиркорлик/ Лицензиялаш/ Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.10.2018 й. 782-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 2 октябрдаги

782-сон қарорига

1-ИЛОВА



Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган

ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек,

портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш,

ташиш, сақлаш ва реализация қилиш фаолиятини

лицензиялаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомнинг амал қилиши қурол-яроғлар ва ўқ-дориларни яратиш, ишлаб чиқариш, шунингдек, заҳарли моддалардан тиббиёт мақсадларида фойдаланиш фаолиятига татбиқ этилмайди.


3. Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади) томонидан амалга оширилади.


4. Лицензияловчи орган лицензия бериш ёки беришни рад этиш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёхуд уни бекор қилиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассисларидан иборат идоралараро эксперт гуруҳи ташкил этилади. Идоралараро эксперт гуруҳининг шахсий таркиби лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади.

Лицензияловчи орган тегишли хулосалар тайёрлаш мақсадида лицензия бериш ёки беришни рад этиш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёхуд уни бекор қилиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш учун бошқа экспертларни ҳам жалб этишга ҳақли.


5. Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш фаолияти ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича лицензияланади.


6. Лицензия фақат юридик шахсларга унинг амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади.


7. Лицензия талабгорининг аризасига кўра, лицензия фаолият тури ёки унинг бир қисми учун берилиши мумкин.



2-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ

ВА ШАРТЛАРИ


8. Қуйидагилар портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

лицензиатнинг портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига, давлат стандартларига, техника хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, табиатни муҳофаза қилиш ҳамда санитария норма ва талабларига албатта риоя этиш;

портловчи ва заҳарли моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотлар, шунингдек, портлатиш воситалари яратиладиган, ишлаб чиқариладиган объектларнинг ишончли қўриқланишини, уларни ташишнинг кузатиб борилишини таъминлаш ҳамда портловчи ва заҳарли моддалардан рухсатсиз фойдаланишга йўл қўймасликка қаратилган режимни белгилаш ва бошқа чоралар кўриш;

фаолиятнинг лицензияланаётган турига тегишли қисми бўйича портловчи ва заҳарли моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотлар, шунингдек, портлатиш воситаларининг мавжудлигини ва сарфланишини ҳисобга олиб бориш;

лицензия талабгори томонидан портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилишнинг амалга оширилишини тартибга солувчи зарур норматив-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги;

лицензия талабгорида фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалдаги норма ва қоидалар талабларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда бажариш учун унга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган зарур моддий-техника базасининг (бинолар, хоналар, ҳудудлар, аппаратлар, асбоб-ускуналар, транспорт, назорат, ўлчаш, ҳисоблаш ва ташкилий техника воситаларининг) мавжудлиги;

штатда тегишли малакага эга бўлган, норма ва қоидалар талабларига мувофиқ портловчи ва заҳарли моддалар билан ишлашга рухсат этилган техник ходимнинг, шу жумладан лицензияда кўрсатилган фаолият тури бўйича тегишли маълумотга ва камида бир йил иш стажига эга бўлган раҳбарлар ҳамда муҳандис-техник ходимларнинг мавжудлиги;

сурункали руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизм бўйича ҳисобда турувчи, шунингдек, портловчи ва заҳарли моддаларни қўлланиш билан боғлиқ қасддан жиноят содир этганлиги учун муддати ўталмаган ёки олиб ташланмаган судланганлиги бўлган ходимларнинг йўқлиги;

фаолиятнинг лицензияланаётган тури билан боғлиқ ишларни бевосита бажарувчи ходимларнинг мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказилиши;

заҳарли моддаларнинг ёнишини ва сирқиб чиқиб кетишини бартараф этиш учун зарур бўлган воситаларнинг мавжудлиги ва ишга тайёр ҳолатда сақланиши.


9. Лицензия битимида мазкур Низомнинг 8-бандида қайд этилган аниқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин.



3-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН

ЗАРУР ҲУЖЖАТЛАР


10. Лицензия талабгори лицензия олиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

лицензия бериш тўғрисида юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисобрақами, юридик шахс амалга оширишни мўлжаллаётган лицензияланадиган фаолият тури (унинг бир қисми) кўрсатилган ариза;

фаолиятнинг лицензияланадиган турларини амалга оширишга рухсат этилган тегишли малакали техник ходимларнинг ички ишлар ҳудудий органлари билан белгиланган тартибда келишилган рўйхати;

лицензия талабгорида портловчи ва заҳарли моддаларни амалдаги норма ва қоидалар талабларига мувофиқ сақлаш жойларининг (портловчи материаллар омборининг тайёрлиги тўғрисидаги далолатнома, омбор ижарага олинганлиги ҳақида шартнома ва бошқалар), уларни ташиш учун техник воситалар, портловчи моддаларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналарнинг мавжудлигини тасдиқловчи техник ҳужжатлар;

ходимнинг лицензияланадиган фаолият билан боғлиқ ҳалокатли вазиятларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар режаси.

Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги орқали, шу жумладан электрон шаклда мустақил олади. Ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборот бундан мустасно.


11. Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


12. Ҳужжатлар лицензияловчи органга лицензия талабгори томонидан бевосита ёки уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан бирга почта алоқа воситаси орқали ёхуд электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия талабгорининг электрон имзоси билан тасдиқланади.

Ҳужжатлар лицензияловчи органнинг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).


13. Лицензия талабгори ишончли бўлмаган ёки бузилган маълумотлар тақдим этгани учун амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.



4-БОБ. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА

ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШ ЁКИ БЕРИШНИ РАД

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


14. Талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган ва ариза тақдим этилган кунда амалда бўлган энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Лицензиатнинг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилгани учун йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ғазначилик ҳисобрақамига ўтказилади. Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим қайтарилмайди.


15. Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш фаолияти ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича лицензияланади.

Лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензияловчи орган лицензия талабгорининг аризасини олган кундан бошлаб, йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.


16. Лицензияловчи орган лицензия талабгорининг ҳужжатларини улар қабул қилинган кунда кўриб чиқиш учун идоралараро эксперт гуруҳига юборади.

Идоралараро эксперт гуруҳи лицензия талабгорининг ҳужжатларни ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқади ва лицензияловчи органга эксперт хулосасини тақдим этади.

Лицензияловчи орган ва идоралараро эксперт гуруҳи лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини аниқлаш учун юқорида кўрсатиб ўтилган муддат доирасида:

лицензия талабгорида лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун мавжуд шарт-шароитларни жойига бориб ўрганиш;

тегишли хулосалар тайёрлаш учун экспертларни шартнома асосида жалб этиш ҳуқуқига эга.

Лицензияловчи орган эксперт хулосаси олингандан кейин беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор протоколини тасдиқлайди. Лицензияловчи орган қабул қилган қарор протоколи лицензияловчи орган раҳбари (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.


17. Лицензияловчи орган лицензия талабгорини қабул қилинган қарор ҳақида тегишли қарор қабул қилингандан сўнг бир кун давомида хабардор қилади.

Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисобрақами реквизитлари, давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).


18. Лицензия битими лицензияловчи орган ва лицензиат ўртасида тузилади ҳамда қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;

томонларнинг реквизитлари;

амалга оширилишига лицензия бериладиган фаолият турининг номи;

лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;

томонларнинг лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун жавобгарлиги;

лицензиат томонидан лицензия битимининг талаблари ва шартлари бажарилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби.

Лицензия битими икки нусхада - лицензиат ва лицензияловчи орган учун бир нусхадан тузилади.


19. Лицензия бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензия бланкалари намуналари лицензияловчи орган томонидан ишлаб чиқилади, лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади ва лицензияловчи орган буюртмаси бўйича "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади. Лицензияловчи орган раҳбари лицензиялар бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун шахсан жавоб беради.

Лицензиялар масъул шахс томонидан расмийлаштирилади ва лицензияловчи орган раҳбари (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.


20. Лицензия лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилиб, лицензия битимини имзолагандан кейин уч кун муддатда берилади.

Агар, лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб, лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни уч ой мобайнида тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, комиссия лицензия бериш тўғрисидаги қарорни бекор қилишга ҳақлидир.


21. Лицензия бериш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.

Лицензия талабгори лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек, лицензияловчи органнинг мансабдор шахси хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


22. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.


23. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.

Бунда лицензияловчи орган ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин беш кун мобайнида идоралараро эксперт гуруҳи билан биргаликда улар юзасидан эксперт хулосасини тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда тегишли қарор протоколи лойиҳасини тасдиқлайди.

Лицензия талабгорларининг аризаси такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.

Агар лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати мобайнида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаса, лицензия талабгори кўрсатилган муддат ўтганидан сўнг лицензияловчи органни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда аризада кўрсатилган фаолият турини амалга оширишга ҳақлидир. Бунда лицензияловчи орган лицензия талабгорининг ёзма билдиришномаси олингандан кейин беш иш куни мобайнида унга лицензия бериши шарт.



5-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯНИ ҚАЙТА

РАСМИЙЛАШТИРИШ, ДУБЛИКАТ БЕРИШ


24. Лицензиат қайта ташкил этилиб, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.


25. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.


26. Лицензияловчи орган лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияловчи орган тегишли ҳужжатлар илова қилинган лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида лицензияни қайта расмийлаштиради.

Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ғазначилик ҳисобрақамига ўтказилади.


27. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин.

Лицензия дубликатини беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ғазначилик ҳисобрақамига ўтказилади.



6-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА

ШАРТЛАРИГА РИОЯ ЭТИЛИШИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ


28. Лицензиатнинг лицензия талаблари ва шартларига риоя этиши лицензияловчи орган томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилинади.


29. Лицензияловчи орган лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилишда ўз ваколатлари доирасида:

лицензиатнинг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмасдан, унинг лицензия талаблари ва шартларига риоя этишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текшириш;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;

текширишлар натижалари асосида лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

лицензиат зиммасига аниқланган бузилишларни бартараф этишни юклайдиган қарор чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор қабул қилиш ва судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


30. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида лицензияловчи органнинг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади ва унинг бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.



7-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТЎХТАТИШ ВА

ЛИЦЕНЗИЯНИ БЕКОР ҚИЛИШ


31. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, уни бекор қилиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22, 23 ва 24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.

Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, лицензияловчи органнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.


32. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, шунингдек, уни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиш мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида унга етказилган зарар миқдорида жавобгар бўлади.



8-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯЛАР РЕЕСТРИ


33. Лицензияловчи орган лицензиялар реестрини юритади.

Реестрда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

юридик шахснинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;

лицензия берилган сана ва унинг тартиб рақами;

лицензияни қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;

лицензияни бекор қилиш асослари ва санаси;

дубликат бериш асослари ва санаси.


34. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ бўлади.



9-БОБ. ДАВЛАТ БОЖИНИ

ТЎЛАШ ТАРТИБИ


35. Лицензия берганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.


36. Лицензия берганлик учун давлат божи республика бюджетига ўтказилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва

реализация қилиш фаолияти лицензияланиши шарт

бўлган портловчи ва заҳарли моддалар, уларни қўллаган

ҳолда материаллар ва маҳсулотлар, шунингдек,

портлатиш воситаларининг

РЎЙХАТИ



А. Портловчи моддалар ва портлатиш воситалари


Портловчи моддалар:


аммиакли селитралар асосида (аммонитлар, аммоналлар, акватоллар, граммонитлар, гранулитлар, детонитлар, динамонлар, карбатоллар, порэмитлар ва бошқалар);

нитробирикмалар ва уларнинг аралашмалари (тротил, динитронафталин, нитроглицерин, нитроглеколь, ТЭН - пентаэрититтетранитрат, гексоген, октоген, тетрил ва бошқалар);

тутунли ва тутунсиз порохлар, зарядлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар;

иссиққа чидамли портловчи моддалар, зарядлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар.



Портлатиш воситалари:


ўт ўтказувчи пилта, порохларни ёқишнинг махсус воситалари;

пистон - портлатгичлар, пистонсиз портлатишда тезлаштирадиган воситалар, электрпортлатгичлар, шунингдек, электр алангалатувчилар ва қудуқларда ўқ отиб портлатиш ишлари учун иссиққа чидамли портловчи патронлар;

тез портловчи пилталар, тез портловчи тасмалар, пиротехник реле;

оралиқ портлатгичлар ва шашка-портлатгичлар.



Б. Заҳарли моддалар


акрилонитрил (вентокс);

метил спирти;

мишьякли ангидрид;

мишьяксимон ангидрид;

дихлорид симоблар (сулема) ва бошқа симоб тузлари;

никель тетракарбонили;

сариқ фосфор;

цианидли водород ва унинг тузлари (натрий цианид, калий цианид, кадмий цианид, кумуш цианид, симоб цианид ва оксицианид, қўрғошин цианид, мис цианид, рух цианид, кальций цианид);

циан қотишма;

"циклон";

этилмеркурхлорид.






Низомга

2-ИЛОВА



Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда

материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш

воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш

ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш

СХЕМАСИ

  

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Лицензия талабгори - юридик шахс

1. Лицензия олиш учун ҳужжатлар Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ тайёрланади.


2. "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясига ҳужжатларни бевосита ёки уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан бирга почта алоқа воситаси орқали ёхуд электрон шаклда тақдим этади.

Лицензия талабгорининг хоҳишига кўра

  



2-босқич

"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси

1. Лицензия талабгори томонидан лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).


2. Лицензия талабгорининг ҳужжатларини кўриб чиқади ва кўриб чиқиш учун идоралараро эксперт гуруҳига юборади.


3. Лицензия талабгори лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран тақдим этганда уларни қайта кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисида протокол тузади.

1) Ҳужжатлар қабул қилинган кунда



2) Ҳужжатлар қабул қилинган кунда


3) Ҳужжатлар такроран тақдим этилгандан сўнг ўн кун давомида

Идоралараро эксперт гуруҳи

Лицензия талабгорининг ҳужжатларини кўриб чиқади, эксперт хулосасини тузади ва "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясига юборади.

Ўн кун муддатда



3-босқич

"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси

1. Олинган эксперт хулосасини кўриб чиқади, лицензия талабгорига лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида протокол тузади.


2. Қарор протоколини тасдиқлайди (раҳбар ёки унинг ўринбосари).


3. Лицензия талабгорини қабул қилинган қарор ҳақида ёзма равишда хабардор қилади. Лицензия талабгорига бир вақтнинг ўзида лицензия бериш ҳақида қабул қилинган қарор тўғрисидаги билдиришнома билан бирга лицензия битими имзолаш учун юборилади.


4. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).

1) Беш кун муддатда

2) Бир кун муддатда


3) Бир кун муддатда

4) Бир кун муддатда





4-босқич


Лицензиат

"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси лицензия бериш учун давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади ва лицензия битимини имзолайди. Ушбу шартлар бажарилмаган тақдирда "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси лицензияни бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли.

Лицензия талабгорига билдиришнома юборилган вақтдан бошлаб уч ойдан кечикмасдан

Лицензия талабгори

1. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран тақдим этиш ҳуқуқига эга.


2. Лицензия талабгорларининг аризаси такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


3. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.

Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги билдиришномада кўрсатилган муддатда



5-босқич

"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси

1. Лицензиат лицензия бериш учун давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиб, лицензия битимини имзолагандан сўнг лицензиянинг тегишли бланкини расмийлаштиради.


2. Лицензиатга "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси раҳбари (унинг ўринбосари) имзолаган лицензияни беради ва реестрга тегишли ёзув киритади.

1) Бир кун муддатда



2) Уч кун муддатда

   


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 3 октябрь