ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Маъмурий жавобгарлик /

Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарнинг ички тартиб Қоидалари (АВ томонидан 29.09.2018 й. 3073-сон билан рўйхатга олинган Ички ишлар вазирининг 14.08.2018 й. 220-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 29 сентябрда 3073-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

ички ишлар вазирининг

2018 йил 14 августдаги

220-сон буйруғига

ИЛОВА



Маъмурий қамоққа олинган шахсларни

қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган

махсус қабулхоналарнинг ички тартиб

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида"ги Қонунига (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) мувофиқ маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарнинг (бундан буён матнда махсус қабулхона деб юритилади) ички тартиб қоидаларини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Махсус қабулхонанинг кун тартиби махсус қабулхоналар томонидан мазкур Қоидаларнинг 1-иловасида белгиланган намунавий кун тартибига асосан ишлаб чиқилади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг (бундан буён матнда ИИВ-ИИББ-ИИБ деб юритилади) Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари (бундан буён матнда ППХваЖТСБ деб юритилади) бошлиқлари томонидан тасдиқланади.


2. Махсус қабулхонада маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари рўёбга чиқарилишини, мажбуриятлари бажарилишини, уларнинг ажратиб қўйилишини, алоҳида-алоҳида жойлаштирилишини, шунингдек Қонунда назарда тутилган бошқа вазифалар бажарилишини таъминлайдиган режим ўрнатилади.


3. Махсус қабулхонада режимни ташкил этиш ва таъминлаш махсус қабулхона маъмурияти ва ходимлари зиммасига юклатилади.


4. Махсус қабулхонада маъмурий қамоққа олинган шахслар Қонунда белгиланган мажбуриятлар ҳамда мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида белгиланган хулқ-атвор қоидаларини бажаради.



2-БОБ. МАХСУС ҚАБУЛХОНА

ҲУДУДИГА КИРИШ ВА УНДАН ЧИҚИШ


5. Шахсларнинг махсус қабулхона ҳудудига кириши ва ундан чиқиши уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати ҳамда махсус қабулхона бошлиғи рухсатига асосан бериладиган бир марталик рухсатнома асосида амалга оширилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) махсус қабулхонага монеликсиз кириш ҳуқуқига эга. Бунда махсус қабулхона маъмурияти томонидан Вакилнинг хавфсизлиги таъминланади.

Жиноят ижроия кодексининг 18-моддасида назарда тутилган субъектлар махсус қабулхонага кириш ҳуқуқига эга. Мазкур шахсларнинг махсус қабулхонага кириш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.


7. Қуйидаги шахслар махсус қабулхонага хизмат гувоҳномасини кўрсатган ҳолда кириш ҳуқуқига эга:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари ва Сенатининг аъзолари;

Ўзбекистон Республикаси судьялари;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар прокурорлари ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорлар ва уларнинг ўринбосарлари;

Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар вазири ва унинг ўринбосарлари;

Ўзбекистон Республикасининг Ички ишлар вазирлиги марказий аппаратининг бош бошқарма ва бошқарма бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда тегишли бўлим (бўлинма) ходимлари;

тегишли ички ишлар бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларининг масъул ходимлари,

махсус қабулхона ходимлари ҳамда махсус қабулхонада меҳнат шартномаси асосида ишловчи ишчи ва хизматчилар.


8. Назорат қилувчи прокурор муассасага монеликсиз ва исталган вақтда киришга, ҳамма камералар билан танишишга ҳамда махсус қабулхонада сақланаётган шахслар билан суҳбатлашишга ҳақли.


9. Маъмурий қамоққа олинган шахс адвокат олган тақдирда махсус қабулхона маъмурияти адвокатнинг махсус қабулхона ҳудудига иш вақти давомида монеликсиз иш юритувидаги ҳужжат юзасидан киришини таъминлайди.


10. Махсус қабулхона ҳудудига киришда ва ундан чиқишда шахсларнинг ашёлари, кийим-бошлари ва пойабзаллари кўздан кечирилади, шунингдек кираётган ҳамда чиқиб кетаётган транспорт воситалари кўздан кечирилади, мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари олиб қўйилади.


11. Махсус қабулхона ҳудудига киришда адвокатларнинг, махсус қабулхонани назорат қилувчи ва текширувчи мансабдор шахсларнинг ашёлари, кийим-бошлари ва пойабзаллари кўздан кечирилмайди. Мазкур шахслар келганда, ўқотар қурол ҳамда бошқа тақиқланган ашёларни махсус қабулхонанинг навбатчилик қисмига топшириши шарт.



3-БОБ. МАЪМУРИЙ ҚАМОҚҚА

ОЛИНГАН ШАХСЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ

ВА КАМЕРАЛАРГА ЖОЙЛАШТИРИШ


12. Махсус қабулхонага маъмурий қамоққа олинган шахслар қуйидаги ҳужжатлар асосида қабул қилинади:

жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг қарори, фавқулодда ҳолат режими шароитларида эса шунингдек ҳарбий комендантнинг ёки ички ишлар органи бошлиғининг қарори;

маъмурий қамоққа олинган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати.


13. Махсус қабулхонага олиб келинган шахслар махсус қабулхона навбатчиси томонидан сутка давомида қабул қилинади.


14. Махсус қабулхона навбатчиси томонидан маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш вақтида уларни қабул қилиш учун асос бўладиган ҳужжатлар текшириб кўрилади, турли ноаниқликларнинг олдини олиш мақсадида маъмурий қамоққа олинган шахсларга саволлар берилиб, уларнинг берган жавобларини махсус қабулхонага қабул қилиш учун асос бўладиган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари билан солиштирилади ва ушбу маълумотлар махсус қабулхонага қабул қилинган шахсларни рўйхатдан ўтказиш журналига қайд этилади.


15. Қонун талаблари бузилган ҳолда расмийлаштирилган ҳужжатлар асосида олиб келинган шахслар махсус қабулхонага қабул қилинмайди.


16. Махсус қабулхонада маъмурий қамоққа олинган шахслар ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятлари ҳамда махсус қабулхонадаги режим тўғрисида хабардор қилинади. Бундай маълумотлар ҳар бир камера деворларига осиб қўйилади.


17. Махсус қабулхона маъмурияти маъмурий қамоққа олинган шахс махсус қабулхонага жойлаштирилган пайтдан бошлаб унга телефон орқали адвокатга, қариндошларига ёхуд бошқа шахсларга маъмурий қамоққа олинган шахс махсус қабулхонага жойлаштирилганлиги тўғрисида қўнғироқ қилиш ёки хабар қилиш ҳуқуқини бериши ва маъмурий қамоққа олинган шахс бу ҳуқуқидан фойдаланганлигини тасдиқлаб махсус қабулхонага қабул қилинган шахсларни рўйхатдан ўтказиш журналига имзоси билан тасдиқлаши шарт.

Агар махсус қабулхонага жойлаштирилган шахс чет эл фуқароси бўлса, унинг махсус қабулхонага жойлаштирилганлиги тўғрисидаги ёзма билдириш Қонунга мувофиқ йигирма тўрт соатдан кечиктирмай махсус қабулхона масъул ходимлари томонидан почта орқали Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юборилади.


18. Бошқа шахслардан ажратиб қўйиш талаб қилинадиган беморларни аниқлаш мақсадида махсус қабулхонага олиб келинган шахслар дастлабки тиббий кўрик ва санитария ишловидан ўтказилади.


19. Тиббиёт ходимлари томонидан чиқарилган хулосага кўра стационар шароитда даволанишга муҳтож бўлган шахслар махсус қабулхонага қабул қилинмайди.


20. Маъмурий қамоққа олинган шахсларни камераларда алоҳида-алоҳида жойлаштириш уларнинг шахси ва психологик жиҳатдан мослиги ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади. Чекувчилар чекмайдиганлардан алоҳида жойлаштирилади.

Маъмурий қамоққа олинган шахсларни жойлаштириш чоғида эркакларнинг аёллардан алоҳида жойлаштирилиши таъминланиши шарт.

Қуйидагилар маъмурий қамоққа олинган бошқа шахслардан алоҳида жойлаштирилади:

чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

юқумли касалликларга чалинган беморлар ёки тиббий кузатувга муҳтож бўлган шахслар;

собиқ судьялар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг собиқ ходимлари, собиқ адвокатлар;

ҳаёти ва соғлиғининг хавфсизлигини таъминлаш манфаатларидан келиб чиққан ҳолда айрим шахслар.

Маъмурий қамоққа олинган шахсларни бир кишилик камераларда сақлаш ушбу банднинг бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошиларида назарда тутилган талабларга риоя этилишини таъминлашнинг бошқа имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда амалга оширилади.


21. Ўта хавфли, юқумли ёки паразитар касалликлар билан касалланган шахслар карантин учун ажратилган камераларга жойлаштирилади. Карантин муддати тиббий кўрсаткичларга мувофиқ белгиланади.


22. Руҳий бузилишлари мавжуд бўлган шахслар, жумладан махсус қабулхона ходимларига ва махсус қабулхонада сақланаётган бошқа шахсларга тажовуз қилишга мойил бўлган шахслар камераларга тиббиёт ходимининг тавсиясига кўра жойлаштирилади.


23. Маъмурий қамоққа олинган шахслар махсус қабулхонанинг умумий камераларида сақланади.

Махсус қабулхонанинг бир кишилик камераларига жойлаштиришга:

мазкур Қоидаларда назарда тутилган алоҳида-алоҳида жойлаштириш талабларига риоя этилишини таъминлашнинг бошқа имконияти мавжуд бўлмаганда;

маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлашни кўзлаб;

маъмурий қамоққа олинган шахсларни, агар кундузи умумий камерада сақланаётган бўлса, тунги вақтда бир кишилик камерага жойлаштириш зарур бўлганда йўл қўйилади.


24. Маъмурий қамоққа олинган шахслар томонидан махсус қабулхонанинг бошқа камераларда ёки ўзга хоналарда сақланаётган шахслар билан сўзлашишига, уларга бирон-бир нарса беришига ҳамда улар билан ёзишмалар олиб боришига йўл қўйилмайди.


25. Ажратиб қўйишни таъминлашга доир талабларга махсус қабулхона ҳудуди ва йўлагида, сайр қилиш вақтида, санитар ишлов вақтида ва бошқа ҳолларда ҳам риоя этилиши керак.



4-БОБ. МАХСУС ҚАБУЛХОНАДА ШАХСЛАРНИ

ШАХСИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ, УЛАРНИНГ

БАРМОҚ ИЗЛАРИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ, УШБУ

ШАХСЛАРНИ ФОТОСУРАТГА ОЛИШ, АШЁЛАРИ

ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ

КЎЗДАН КЕЧИРИШ


26. Маъмурий қамоққа олинган шахслар махсус қабулхонада шахсий кўрикдан ўтказилади, уларнинг бармоқ излари ҳамда фотосурати олинади. Улар жойлаштирилган хоналар кўрикдан ўтказилади, уларнинг ёнидаги ашёлари ҳамда номига келган почта жўнатмалари ва йўқловлар эса кўздан кечирилади.


27. Махсус қабулхонага бир гуруҳ маъмурий қамоққа олинган шахслар келтирилган вақтда, улар икки соатдан ошмаган муддат ичида шахсий кўрикдан ўтказилиши шарт.


28. Шахсий кўрик тўлиқ ёки тўлиқсиз шаклда ўтказилиши мумкин.


29. Тўлиқ шахсий кўрик маъмурий қамоққа олинган шахс махсус қабулхонага олиб келинганда ва олиб кетилаётганда ўтказилади.


30. Тўлиқ шахсий кўрик ўтказишда шахс тўлиқ ечинтирилиб, унинг бадани, кийим-боши, пойабзали, махсус қабулхона тиббиёт ходими назорати остида протезлари, пластир ёпиштирилган, гипсли ва бошқа боғланган жойлари бирма-бир синчиклаб текширилади. Кийим-боши орасида тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг мавжудлиги аниқланган тақдирда, кийим-бошининг чоки сўкилади, пойабзалида мавжуд супинатор ва темир нағал эса, ажратиб олинади.


31. Тўлиқсиз шахсий кўрик қуйидаги ҳолларда ўтказилади:

маъмурий қамоққа олинган шахслар махсус қабулхона тиббиёт хонасига, сайрга, бармоқ изларини олиш ёки фотосуратга олишга олиб чиқилаётганда, шунингдек қайтариб олиб кирилаётганда;

ҳимоячи, қонуний вакил, қариндошлари ва бошқа шахслар билан учрашувга олиб чиқилаётганда, шунингдек қайтариб олиб кирилаётганда;

бошқа камерага ўтказилаётганда.


32. Тўлиқсиз шахсий кўрик ўтказишда шахс ечинтирилмасдан кўздан кечирилади, унинг кийим-боши, пойабзали пайпаслаб текширилади. Шахсда тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари мавжудлиги аниқланган тақдирда, тўлиқ шахсий кўрикдан ўтказилади.


33. Шахсий кўрик махсус қабулхонанинг кўрик қилинаётган шахс билан бир жинсда бўлган ходимлари томонидан амалга оширилади.


34. Махсус қабулхоналарда маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг бармоқ излари уч нусхада олинади.


35. Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг бармоқ изларини олиш учун типографик бўёқ ёки бармоқ изларини олишга мўлжалланган махсус воситалардан фойдаланилади.


36. Бармоқ изларини олиш икки усулда амалга оширилиши мумкин:

биринчи усулда қора рангдаги бўёқ текис юзага (шиша, пластик, металл) бир текис қилиб сурилади, валик билан ёйилади (тирноқ фалангалари етарлича бўялиши ҳамда босилаётганда папилляр нақшлари тиқилиб қолмаслиги учун қатлам жуда юпқа ва жуда қалин бўлиб кетмаслиги керак) ва маъмурий қамоққа олинган шахснинг ўнг қўли катта бармоғидан бошлаб ҳар бир бармоқнинг тирноқ фалангаси енгил эзилиб, айланма ҳаракат билан аввал бўялган юза бўйлаб бир бурчакдан бошқасига қараб босилади ва шу тартибда дактилокарта қоғозига туширилади ҳамда унинг махсус ажратилган жойларига назорат излари ва орқа томонига кафт излари босилади;

иккинчи усулда бўёқ қўл бармоғининг ўзига валик билан сурилади ва биринчи усулдаги каби дактилокарта қоғозига босилади.

Ҳар икки усулда бармоқ излари олинганда ҳам дактилокарта қоғозида бармоқларнинг излари (папилляр чизиқлар) тўлиқ кўриниб туриши, папиллярлар ораси типографик бўёқ билан тўлмаган, бўёқ ёйилиб кетмаган ва папилляр нақшларнинг барча қисмлари тасвири тушган бўлиши керак.


37. Маъмурий қамоққа олинган шахснинг тирноқ фалангаси ёки қўл бармоғи йўқ бўлса, дактилокарта қоғозидаги шу бармоқ графасида бу тўғрида изоҳ қолдирилади.


38. Маъмурий қамоққа олинган шахсларни фотосуратга олиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

маъмурий қамоққа олинган шахс кўзойнаксиз ва бош кийимсиз ҳолатда оқ ёки оч кўк рангли девор олдига тургизилади;

боши вертикал, кўзлари очиқ, сочи қулоқлари кўриниб турадиган қилиб таралган ҳолатда иккита кўкрак қисмигача бўлган фотосуратлари тайёрланади (олд ва ўнг тарафлар);

фотосуратлар бир хил ўлчамда, олд томондан суратга олинганда фотоаппарат суратга туширилаётган шахсдан бир ярим метр масофадан кам бўлмаган узоқликда ва фотоаппарат объективи кўзлар тенглигида ўрнатилган бўлиши керак.


39. Қуйидаги ҳолларда маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг ашёлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари улар иштирокида кўздан кечирилади:

махсус қабулхонага олиб келинганда ёки олиб чиқилаётганда;

бошқа камерага ўтказилаётганда.


40. Зарур ҳолларда, махсус қабулхона бошлиғининг кўрсатмасига кўра, маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг ашёлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари уларнинг йўқлигида ҳам махсус қабулхона ходимлари томонидан камера бўйича навбатчи иштирокида кўздан кечирилади.


41. Махсус қабулхонага олиб келинган ва сақланаётган маъмурий қамоққа олинган шахсларда тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг борлиги аниқланганда, бу ҳақда далолатнома тузилади.


42. Шахсий кўрик қилиш ҳамда ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини кўздан кечириш натижалари мазкур Қоидаларнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги баённома билан расмийлаштирилади.

Мазкур баённома шахсий кўрик қилган ҳамда кўздан кечиришни ўтказган махсус қабулхона ходим(лар)и ва шахсий кўрик қилинган ҳамда кўздан кечирилган шахс томонидан имзоланади. Шахс баённомада ўз эътирозларини кўрсатишга ҳақли.


43. Маъмурий қамоққа олинган шахс баённомани имзолашдан бош тортган тақдирда, бу ҳақда баённомага ёзиб қўйилади.


44. Шахсий кўрик қилиш ҳамда ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини кўздан кечиришда маъмурий қамоққа олинган шахс томонидан махсус қабулхона ходимларига фаол қаршилик кўрсатилган холларда, унга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги Қонуни талаблари асосида жисмоний куч ишлатиш ва махсус воситалар қўлланилиши мумкин.


45. Махсус қабулхона ходимлари томонидан тузилган баённома, далолатнома, маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг фотосуратлари ва бармоқ излари туширилган дактилокарта қоғозларининг бир нусхаси уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига қўшиб қўйилади.


46. Дактилокарта қоғозининг иккинчи ва учинчи нусхалари тегишлича ИИВ-ИИББ-ИИБларнинг Тезкор-маълумотлар бошқама (бўлим)лари ва Эксперт-криминалистика бўлимлари (маркази)га юборилади.


5-БОБ. ТАҚИҚЛАНГАН АШЁЛАР ВА

ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ

ОЛИБ ҚЎЙИШ


47. Тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари махсус қабулхона бошлиғининг мазкур Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги қарорига асосан олиб қўйилади.


48. Олиб қўйилган ҳужжатлар, пул маблағлари, қимматбаҳо буюмлар, нарсалар ва бошқа ашёлар махсус қабулхона навбатчилик қисмига сақлаш учун топширилади ва бу ҳақида уларнинг тавсифлари ва идентификация рақамлари санаб ўтилган ҳолда икки нусхада далолатнома тузилади. Далолатноманинг бир нусхаси маъмурий қамоққа олинган шахсга берилади, иккинчи нусхаси унинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдига қўшиб қўйилади. Олиб қўйилган ҳужжатлар, пул маблағлари, қимматбаҳо буюмлар, нарсалар ва бошқа ашёлар махсус қабулхонанинг навбатчилик қисмидаги сейфда сақланади.


49. Олиб қўйилган ва истеъмолга яроқсиз бўлиб қолган тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари махсус қабулхона бошлиғининг асослантирилган қарорига кўра йўқ қилиб ташланиб, бу ҳақда мазкур Қоидаларнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда далолатнома тузилади.


50. Муомаладан чиқарилмаган нарсалар маъмурий қамоққа олинган шахснинг аризаси ва махсус қабулхона бошлиғининг розилигига кўра унинг қариндошлари ёки бошқа шахсларга бериб юборилиши мумкин.


51. Маъмурий қамоққа олинган шахснинг ёнидан муомалада бўлиши тақиқланган ёки чекланган нарсалар аниқланганда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилади ҳамда уларни сақлаш, топшириш ёки йўқ қилиш, шунингдек, ушбу ашёларни сақлаган шахсларга нисбатан белгиланган тартибда жавобгарлик масалаларини ҳал этиш учун зудлик билан тегишли туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)га хабар берилади.


52. Санитария ишловидан ўтказиш чоғида маъмурий қамоққа олинган шахсларни назорат қилиш маъмурий қамоққа олинган шахслар билан бир жинсда бўлган махсус қабулхона ходимлари томонидан амалга оширилади.


53. Маъмурий қамоққа олинган шахслар махсус қабулхонадан озод этилган вақтида улардан олиб қўйилган нарсалар ва ашёлар ўзларига қайтариб берилади ва бу ҳақда тилхат олинади.



6-БОБ. МАЪМУРИЙ ҚАМОҚҚА

ОЛИНГАН ШАХСЛАРНИНГ

МОДДИЙ-МАИШИЙ ТАЪМИНОТИ


54. Махсус қабулхонада маъмурий қамоққа олинган шахсларга санитария қоидалари, нормалари, гигиена нормативлари талабларига ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига жавоб берадиган моддий-маиший шароитлар яратилади.


55. Маъмурий қамоққа олинган шахслар сақланадиган камералар вентиляция жиҳозларига ҳамда иситиш тизимига, шунингдек кўзга зиён етказмайдиган ҳолда ўқиш ёки ёзиш учун етарли табиий ва сунъий ёруғликка эга бўлиши керак. Камераларнинг деразалари сунъий вентиляция тизими мавжудлигидан қатъи назар, тоза ҳаво киришини таъминлаши лозим.


56. Камераларда бир кишига тўғри келадиган яшаш майдонининг нормаси икки ярим квадрат метрдан, аёллар учун эса уч квадрат метрдан кам бўлмаган ўлчамда белгиланади.

Маъмурий қамоққа олинган, юқумли касалликларга чалинган беморлар сақланадиган камераларда бир кишига тўғри келадиган майдон тўрт квадрат метрдан кам бўлмаслиги керак.

Маъмурий қамоқда яшаш нормаси белгиланган тартибда тасдиқланган санитария-гигиена ва қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлиши керак.


57. Маъмурий қамоққа олинган шахсларга алоҳида ётоқ жойи, кўрпа-тўшак (кўрпа, ёстиқ, иккита чойшаб ва ёстиқ жилди), идиш-товоқ ҳамда овқатланиш анжомлари (коса (миска), кружка ва қошиқ) берилади.


58. Маъмурий қамоққа олинган шахслар ўзининг кийим-боши, пойабзали ва шахсий гигиена воситаларидан фойдаланади.

Маъмурий қамоққа олинган шахсда зарур воситалар мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу шахснинг илтимосига кўра, унга шахсий гигиена воситалари (совун, тиш пастаси ёки кукуни), соқол оладиган асбоб ёки шахсий гигиена воситалари (аёллар учун) ҳам берилади.


59. Махсус қабулхонада маъмурий қамоққа олинган шахслар сақланадиган камералар радиоэшиттириш воситалари билан жиҳозланади.


60. Камераларга, уларда сақланиши мўлжалланган шахслар сонини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги жиҳозлар ўрнатилади:

бир қаватли ёки икки қаватли каравотлар;

стол ва стул (ўриндиқ);

озиқ-овқат маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган жиҳозлар;

кийим-бош учун илгич;

радиоэшиттириш воситаси;

ахлат қутиси;

сунъий шамоллатиш тизими (вентиляция);

санитария тармоғи (полга ўрнатилган унитаз ва бет-қўл ювгич);

иситиш тизими.


61. Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг чўмилиб-ювиниши, чойшаб ва ёстиқжилдларини алмаштириш етти кунда камида бир марта амалга оширилади.

Маъмурий қамоққа олинган шахсларга махсус қабулхонада йигирма дақиқа давомида чўмилиб-ювиниш имконияти ҳамда ҳаммомнинг махсус жиҳозланган хонасида уларга бир марталик ёки электр устара ёрдамида соч-соқол олишига рухсат берилади.


62. Махсус қабулхонада маъмурий қамоққа олинган шахслар улар организмининг нормал яшаши учун етарли бўлган овқат билан таъминланади.


63. Махсус қабулхонада маъмурий қамоққа олинган шахслар ҳар куни эҳтиёжга қараб қайнатилган ичимлик суви билан таъминланади.


64. Махсус қабулхонада маъмурий қамоққа олинган шахслар тасарруфида қоғоз ва канцелярия ашёлари бўлиши ҳуқуқига эга. Маъмурий қамоққа олинган шахсларга уларнинг илтимосига кўра, аризалар, таклифлар ва шикоятларини ёзиши учун қоғоз ва шарикли ручка берилади.



7-БОБ. МАЪМУРИЙ ҚАМОҚҚА ОЛИНГАН

ШАХСЛАРНИНГ ТИББИЙ-САНИТАРИЯ

ТАЪМИНОТИ


65. Махсус қабулхонада даволаш-профилактика ва санитария, эпидемияга қарши ишлар қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилади ва ўтказилади. Махсус қабулхона маъмурияти маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг соғлиғини сақлашни таъминлайдиган санитария-гигиена талабларини бажариши шарт.


66. Маъмурий қамоққа олинган шахсларга тиббий хизмат кўрсатиш махсус қабулхонанинг тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.


67. Махсус қабулхонага янги келган шахслар кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатилиши зарур бўлган беморларни ва тиббий ёрдамга муҳтож бўлган шахсларни аниқлаш мақсадида махсус қабулхонанинг тиббиёт ходимлари томонидан амалга ошириладиган бирламчи тиббий кўрикдан ўтадилар.


68. Махсус қабулхонага олиб келинган маъмурий қамоққа олинган шахслар улар олиб келинган кундан бошлаб икки кун ичида ўрнатилган тартибда давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббий муассасаларида мажбурий рентгенофлюрографик (рентгенофлюрографик текширувга оид маълумотлар бўлмаганда) текширувидан ўтказилади. Олинган тиббий кўрик натижалари уларнинг тиббий картасига ёзиб қўйилади.


69. Махсус қабулхоналарда маъмурий қамоққа олинган шахсларда тан жароҳатлари аниқланганда улар махсус қабулхонанинг тиббиёт ходимлари томонидан кечиктирмасдан тиббий текширувдан ўтказилади. Тиббий текширув натижалари тўғрисида дарҳол прокурорга хабар қилинади.


70. Махсус қабулхонада сақланаётган шахслар ҳар куни камераларни кўздан кечириш вақтида махсус қабулхона тиббиёт ходимларига, кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда эса, махсус қабулхонанинг исталган ходимига тиббий хизмат кўрсатилишини сўраб мурожаат қилишлари мумкин. Мурожаат қилганларга зарур тиббий хизмат кўрсатилиши шарт.


71. Махсус қабулхонада сақланаётган шахсларга амбулатор тиббий хизмат камераларда ёки махсус қабулхонанинг махсус жиҳозланган тиббиёт хоналарида кўрсатилади. махсус қабулхона тиббиёт ходими ҳар куни камераларни эрталабки кўздан кечириш вақтида, биринчи навбатда, амбулатор тиббий хизмат кўрсатилаётган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказади.


72. Маъмурий қамоққа олинган шахслар тиббий кўрсатмалар бўйича ўзларига зарур бўлган дори воситалари ва препаратларидан махсус қабулхона тиббиёт ходимининг рухсати билан фойдаланишга ҳақли.


73. Дори воситалари махсус қабулхона тиббиёт ходимининг кўрсатмаси бўйича беморнинг тиббий картасига ёзилган кўрсаткичларга мувофиқ берилади. Беморнинг хоҳишига кўра, шу жумладан бошқа тиббиёт муассасаларининг тиббиёт ходимлари томонидан тайинланган дори воситалари унинг қариндошлари ёки бошқа шахслар томонидан олиб келинган тақдирда махсус қабулхона тиббиёт ходимининг розилиги билан олиниши мумкин.


74. Шифокорнинг ёзма хулосасига кўра махсус қабулхонада сақланаётган шахсларга тавсия этиладиган дори воситаларининг миқдори чекланмайди.


75. Дори воситаларининг истеъмол қилиниши махсус қабулхона тиббиёт ходими назоратида амалга оширилади. Даволаниши узлуксиз давом этадиган (юрак мускулларининг сиқилиши (стенокардия), беморнинг тинчланишига боғлиқ бўлган қон-томир, артериал қон босимининг кўтарилиши билан кечадиган гипертоник касалликлар, қандли диабет, тутқаноқ ва бошқа шу каби касалликларга чалинган) беморларга махсус қабулхона тиббиёт ходими томонидан тайинланган дори воситалари бериб қўйилиши мумкин, бундан таркибида гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар бўлган, шунингдек кучли таъсир этувчи ва бошқа шу каби дори воситалари мустасно.

76. Маъмурий қамоққа олинган шахсларга махсус қабулхоналарда тиббий хизмат кўрсатиш Қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


77. Махсус қабулхона тиббиёт ходимининг хулосасига кўра стационар шароитларда ёрдам кўрсатилишига муҳтож бўлган шахслар ўрнатилган тартибда давлат соғлиқни сақлаш муассасаларига юборилади. Бунда уларни қўриқлаш ва хулқ-атворини назорат қилиш таъминланади. Маъмурий қамоққа олинган шахсларга стационар шароитларда тиббий ёрдам кўрсатилган тақдирда уларнинг қариндошлари ёки маъмурий қамоққа олинган шахс томонидан кўрсатилган бошқа шахслар бу ҳақда дарҳол хабардор қилинади.

Давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам ҳажмидан ташқари тиббий ва бошқа ёрдамлар харажатлари белгиланган тартибда маъмурий қамоққа олинган шахслар томонидан тўланади.

Маъмурий қамоққа олинган шахсларга стационар шароитларда тиббий ёрдам кўрсатилган вақт маъмурий қамоқ муддатига киритилади.


78. Махсус қабулхона маъмурияти, ходимлари ва тиббиёт ходимлари мунтазам равишда дезинфекция ва бошқа санитария-гигиена тадбирлари ўтказилишини таъминлаши шарт.


79. Маъмурий қамоққа олинган шахсларда ўта хавфли, юқумли ёки паразитар касалликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда зудлик билан эпидемияга қарши чора-тадбирлар ва даволаш-профилактика ишлари амалга оширилади.


80. Эпидемияга қарши курашиш мақсадида ўн кунда камида бир маротаба махсус қабулхона камералари, овқат тарқатиш хоналари ҳамда омборхона ва бошқа хоналари белгиланган тартибда кимёвий препаратлар ёрдамида зараркунандаларни йўқотиш учун профилактик дезинфекция, дезинсекция ва дератизация қилинади.


81. Махсус қабулхонани тайёр овқат билан таъминловчи ошхоналар умумий овқатланиш корхоналарига қўйиладиган санитария қоидалари ва меъёрлари талабларига жавоб бериши керак.


82. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёр овқат сифатини махсус қабулхона навбатчиси ва тиббиёт ходими текширади ҳамда бу ҳақда махсус журналга қайд қилади. Тегишли ҳужжатлари бўлмаган, яроқлилик муддати тугаган, бузилиш аломатлари бўлган озиқ-овқат маҳсулотларининг қабул қилинишига йўл қўйилмайди.


83. Маъмурий қамоққа олинган шахснинг овқат ейишдан бош тортганлиги факти аниқланганда, махсус қабулхона навбатчиси дарҳол прокурорни бу ҳақда хабардор қилиши шарт.


84. Овқат ейишдан бош тортаётган шахс махсус қабулхона тиббиёт ходимининг кузатуви остида бўлади.


85. Овқат ейишдан бош тортаётган шахснинг соғлиғини сақлаб туришга қаратилган мажбурий тусдаги чоралар (сунъий ва мажбурий овқатлантириш) агар унинг ҳаёти ёхуд соғлиғига хавф туғилса, шифокорнинг ёзма хулосаси асосида ҳамда тиббиёт ходими иштирокида амалга оширилади.



8-БОБ. МАЪМУРИЙ ҚАМОҚҚА ОЛИНГАН

ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ОЗИҚ-ОВҚАТ

МАҲСУЛОТЛАРИ ВА ЭНГ ЗАРУР

НАРСАЛАРНИ СОТИБ ОЛИШ


86. Маъмурий қамоққа олинган шахслар махсус қабулхонада сақланиш даврида бир маротаба ўзи билан сақлаш тақиқланмаган озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсаларни сотиб олиш ҳуқуқига эга.


87. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсаларни сотиб олишни хоҳловчилар махсус қабулхона бошлиғи номига мазкур Қоидаларнинг 7-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан мурожаат қилади.


88. Махсус қабулхона бошлиғи махсус қабулхонага қабул қилишда шахслардан олиб қўйилган ва навбатчилик қисмида сақланаётган пул маблағлари ҳисобидан махсус қабулхонада сақланаётган шахсларнинг қариндошлари ёки бошқа шахслар орқали озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсаларни сотиб олишлари учун шароит яратиб беради.



9-БОБ. МАЪМУРИЙ ҚАМОҚҚА ОЛИНГАН

ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ПОЧТА ЖЎНАТМАЛАРИНИ

ВА ЙЎҚЛОВЛАРНИ ОЛИШ ҲАМДА ЖЎНАТИШ


89. Маъмурий қамоққа олинган шахслар почта жўнатмалари ва йўқловларни олиш ва жўнатиш ҳуқуқига эга.


90. Маъмурий қамоққа олинган шахслар махсус қабулхонада сақланган даврида оғирлиги почта алоқаси хизматлари кўрсатиш қоидаларида белгиланган нормалардан ошмайдиган битта посилка ёки бандероль, шунингдек умумий оғирлиги ўн икки килограммгача бўлган озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат иккита йўқлов олишига рухсат этилади.


91. Одамлар ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдирадиган ёки жиноят қуроли сифатида ёхуд махсус қабулхонада сақлаш мақсадларига тўсқинлик қилиш учун фойдаланилиши мумкин бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, нарсалар ва моддаларни махсус қабулхонада сақланаётган шахсларга бериш тақиқланади.


92. Почта жўнатмалари ва йўқловларни қабул қилиш махсус қабулхонанинг махсус жиҳозланган хонасида амалга оширилади.


93. Почта жўнатмалари ва йўқловларни қабул қилиш вақти, тартиби ва уларнинг сони ҳамда миқдорини белгиловчи ҳужжатлардан кўчирмалар махсус қабулхонага келган шахсларга кўринадиган жойга осиб қўйилади.


94. Йўқлов олиб келган шахс мазкур Қоидаларнинг 8-иловасига мувофиқ шаклда икки нусхада ариза тўлдиради. Аризалар ва йўқлов уни олиб келган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан бирга махсус қабулхона навбатчисига тақдим этилади.


95. Йўқловдаги нон ва гўшт маҳсулотлари, шунингдек пишлоқ ва тузланган балиқ бўлакларга ажратилиб текширилади, суюқ маҳсулотлар махсус қабулхонанинг идишига қуйилади, консервалар очилиб, бошқа идишга солинади, тамаки, шакар ва шу кабилар махсус элакдан ўтказилади, конфетлар ўрамсиз қабул қилинади, тамаки маҳсулотлари қутисидан чиқарилган ҳолда кўздан кечирилади. Ёзишмаларни ҳамда тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини яшириш мумкин бўлган бошқа барча маҳсулотлар ҳам шу тартибда текширилади. Зарур ҳолларда, текширув жараёнида техник воситалардан фойдаланилади.

Текширув йўқловни олиб келган шахс иштирокида амалга оширилади.


96. Махсус қабулхона ходими йўқлов олиб келган шахсга унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати ва аризасининг бир нусхасини йўқловни қабул қилганлиги тўғрисида имзо қўйиб қайтариб беради ҳамда йўқловнинг оғирлигини махсус журналга қайд этади. Аризанинг иккинчи нусхасига махсус қабулхонада сақланаётган шахс йўқловни олганлиги тўғрисида имзо қўйганидан сўнг, йўқлов унга берилади ва аризанинг ушбу нусхаси унинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдига қўшиб қўйилади. Маъмурий қамоққа олинган шахс аризага йўқловни олганлиги тўғрисида имзо қўйишдан бош тортса, бу ҳақда аризанинг ушбу нусхасига ёзиб қўйилади ва далолатнома тузилади.


97. Йўқловда жиноий мақсадда фойдаланиш мумкин бўлган, махсус қабулхона ҳудудига киритиш тақиқланган яширилган ашёлар аниқланган тақдирда, махсус қабулхона жойлашган ички ишлар органи бошлиғига билдирги орқали маълум қилинади. Ички ишлар органи бошлиғининг текширув ўтказиш бўйича топшириғига асосан тезкор ходимлар томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилади.


98. Йўқловлар қуйидаги ҳолларда қабул қилинмайди:

йўқловни олиб келган шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаганда;

тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари олиб келинганда;

йўқловлар сони ёки йўқловнинг умумий оғирлиги Қонунда белгиланган нормадан ортиқ бўлганда, унинг ортиқча қисми;

маъмурий қамоққа олинган шахс давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббий муассасаларига олиб кетилганлиги сабабли, йўқловни шахсан қабул қилиш имкониятига эга бўлмаганда;

йўқлов олувчи йўқловни қабул қилишдан ёзма равишда бош тортганда;

йўқлов олувчи бошқа муассасага юборилган ёки озод этилганда;

йўқлов олувчи вафот этганда.

Келтирилган ҳолларда йўқлов уни олиб келган шахсга қайтариб берилади, бундан 97-банддаги ҳолатлар мустасно.


99. Почта жўнатмалари махсус қабулхона ходимларидан иборат уч кишилик комиссия томонидан очилади ҳамда уларнинг ичидаги ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари почта жўнатмаларининг устидаги рўйхат билан солиштирилади.


100. Очилган почта жўнатмалари бўйича далолатнома тузилади ҳамда унга ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг рўйхати, уларнинг ташқи белгилари, сифати, агар уларда тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари бўлса, далолатномада уларни сақлаш, давлат даромадига ўтказиш ёки йўқ қилиш учун топширилганлиги кўрсатилади.


101. Далолатнома маъмурий қамоққа олинган шахсга имзо қўйдириб таништирилади ва унинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдига қўшиб қўйилади.


102. Почта жўнатмалари:

маъмурий қамоққа олинган шахс уларни қабул қилишдан ёзма равишда бош тортганда;

маъмурий қамоққа олинган шахс бошқа муассасага ўтказилганда ёки озод этилганда;

номига почта жўнатмалари келган маъмурий қамоққа олинган шахс вафот этганда уларни жўнатган шахсларга почта орқали юборилади.


103. Махсус қабулхонадан озод этилган шахсларнинг номига келган почта жўнатмалари олинганидан кейин уч кунлик муддатдан кечиктирмай махсус қабулхона маъмурияти томонидан у кетган жойга жўнатилади.


104. Почта жўнатмалари қабул қилиб олингандан сўнг йигирма тўрт соат ичида, йўқловлар эса дарҳол маъмурий қамоққа олинган шахсга берилади.


105. Почта жўнатмалари ва йўқловларнинг сақланиши оқибатида уларнинг табиий бузилиши ҳамда кўздан кечириш натижасида ташқи кўринишини йўқотганлиги учун махсус қабулхона маъмурияти жавобгар бўлмайди. Бу ҳақда йўқлов олиб келган шахс йўқловни қабул қилиш вақтида огоҳлантирилиши шарт.


106. Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг почта жўнатмалари ва йўқловларни жўнатиши уларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


107. Маъмурий қамоққа олинган шахслар почта жўнатмалари ва йўқловларни жўнатиш учун зарур ашёларни (конвертлар, маркалар, телеграмма бланкалари, қоғоз ва бошқаларни) махсус қабулхона ходимлари орқали сотиб олади.


108. Маъмурий қамоққа олинган шахслардан почта жўнатмалари ва йўқловлар ҳар куни ёпилмаган конвертларда, жўнатувчи ва олувчининг реквизитлари ёзилган ҳолда махсус қабулхона ходими томонидан қабул қилинади.


109. Почта жўнатмалари ва йўқловларни адресатларга жўнатиш у жўнатишга топширилган кундан эътиборан уч кунлик муддатда махсус қабулхона маъмурияти томонидан амалга оширилади. Телеграмма адресатга дарҳол жўнатилади.



10-БОБ. МАЪМУРИЙ ҚАМОҚҚА

ОЛИНГАН ШАХСЛАР ТОМОНИДАН

ПУЛ ЖЎНАТМАЛАРИ ОЛИШ


110. Маъмурий қамоққа олинган шахслар пул жўнатмалари олиш ҳуқуқига эга.


111. Маъмурий қамоққа олинган шахслар номига келган пул жўнатмалари махсус қабулхонанинг навбатчилик қисмидаги сейфда сақланади.


112. Маъмурий қамоққа олинган шахслар томонидан пул жўнатмалари олинган сана махсус журналда қайд этилади.


113. Маъмурий қамоққа олинган шахслар махсус қабулхонадан озод этилган вақтида уларнинг номига келган пул жўнатмалари ўзларига берилади ва бу ҳақда тилхат олинади.


114. Махсус қабулхонадан кетган шахсларнинг номига келган пул жўнатмалари олинганидан кейин уч кунлик муддатдан кечиктирмай махсус қабулхонанинг маъмурияти томонидан у кетган жойга жўнатилади.



11-БОБ. МАЪМУРИЙ ҚАМОҚҚА

ОЛИНГАН ШАХСЛАРНИНГ ҲАР КУНГИ

САЙРЛАРИНИ ЎТКАЗИШ


115. Маъмурий қамоққа олинган шахслар махсус қабулхона ҳудудида махсус ажратилган жойларда кундузги вақтда давомийлиги икки соатдан кам бўлмаган ҳар кунги сайр этиш ҳуқуқига эга.


116. Беморларнинг ҳар кунги сайр этиш вақти махсус қабулхона тиббиёт ходимининг хулосасига кўра белгиланади.


117. Камерадаги шахслар сайрга бир вақтда олиб чиқилиши ва улар мавсумий кийимда бўлиши лозим.


118. Маъмурий қамоққа олинган шахслар сайрга махсус қабулхона маъмурияти томонидан белгиланган жадвал асосида олиб чиқилади.


119. Сайр вақтида махсус қабулхона тиббиёт ходимлари махсус қабулхона масъул ходимлари билан биргаликда камераларнинг санитария ҳолатини текширишлари мумкин.


120. Сайрга олиб чиқилган шахслар доимий равишда назорат қилиб турилади.


121. Маъмурий қамоққа олинган шахслар сайр вақтида сайрни муддатидан олдин тўхтатиш ҳақида назоратчига мурожаат қилишлари мумкин. Назоратчи бу ҳақда махсус қабулхона навбатчисини хабардор қилади.


122. Сайр қилиш об-ҳаво шароити ёмонлашганда (бўрон, кучли ёмғир ва ҳ.к.), фавқулодда ҳолатлар (қочиш, ўз жонига қасд қилиш ва ҳ.к) рўй берганда, вазият кескинлашганда (фавқулодда ҳолат содир этилиши тўғрисида хабар олинганда, назорат қилувчи ходимлар сони кескин қисқартирилганда)ҳамда бошқа нохуш ҳодиса (ёнғин, табиий офатлар ва ҳ.к.)лар бартараф этилгунга қадар тақиқлаб қўйилиши мумкин.


123. Маъмурий қамоққа олинган шахслар махсус қабулхона йўлагидан ўтаётганда ва сайрга чиққанда бақириш, куйлаш, тинчликни бошқача усуллар билан бузиш, махсус қабулхона ҳудудидан ташқарига нарсалар отиш, деворларга ёзувлар ёзиш, ускуна ва тўсиқларни бузиш ёки сақлаш режимини бузадиган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш тақиқланади.


124. Ушбу Қоидаларнинг 123-бандида белгиланган сайр қилиш тартиби бузилганда, маъмурий қамоққа олинган шахслар томонидан махсус қабулхона ходимларига ёки маъмурий қамоққа олинган бошқа шахсларга нисбатан ноқонуний ҳаракатлар содир этилганда ёки ушбу шахсга биринчи ёрдам кўрсатиш керак бўлганда сайр қилиш муддатидан илгари тўхтатилиши мумкин.


125. Сайр қилиш тартибини бузган шахслар махсус қабулхона бошлиғи (йўқлигида унинг ўринбосари ёки навбатчи) кўрсатмасига асосан камерасига қайтарилади.



12-БОБ. МАЪМУРИЙ ҚАМОҚҚА

ОЛИНГАН ШАХСЛАРНИНГ УЧРАШУВЛАРИНИ

ЎТКАЗИШ, ШУНИНГДЕК УЛАР ТОМОНИДАН

ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ СЎЗЛАШУВ ҲУҚУҚИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ


126. Махсус қабулхонада маъмурий қамоққа олинган шахсларга ҳимоячиси, қонуний вакили, қариндошлари ҳамда бошқа шахслар билан учрашувлар берилади. Ҳимоячи ва қонуний вакил билан монеликсиз ва холи учрашувлар уларнинг сони ҳамда давом этиш муддати чекланмаган ҳолда берилади.


127. Махсус қабулхона бошлиғи томонидан маъмурий қамоққа олинган шахсга қариндошлари ва бошқа шахслар билан давом этиш муддати икки соатгача бўлган битта учрашувга ижозат берилиши мумкин.


128. Бир вақтнинг ўзида маъмурий қамоққа олинган шахс билан икки нафар вояга етган қариндошлари ва бошқа шахсларнинг учрашувига рухсат этилади.


129. Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг қариндошлари ва бошқа шахслар билан учрашувлари махсус қабулхонанинг махсус жиҳозланган учрашув хонасида ўтказилади.


130. Маъмурий қамоққа олинган шахслар учрашувга бир вақтнинг ўзида олиб чиқилиши мумкин, бунда маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг камералар бўйича ажратилиш талабларига қатъий риоя қилиниши шарт.


131. Махсус қабулхона ходимлари томонидан учрашувга олиб чиқилаётган шахснинг ташқи кўриниши озода бўлиши таъминланиши керак.


132. Махсус қабулхона навбатчиси томонидан сменани топшириш-қабул қилиш (камида бир соат ичида) ва маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг овқатланиш (нонушта, тушлик ва кечки овқат) вақтида ҳамда тунги, яъни кеч соат 22.00 дан эрталаб соат 6.00 гача бўлган вақтда, шунингдек шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган, маст ҳолда келган шахсларга учрашув берилмайди, Жиноят процессуал кодексида (бундан буён матнда ЖПК деб юритилади) назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Бунда рад этиш сабаблари махсус қабулхона ходими томонидан тушунтирилади.


133. Маъмурий қамоққа олинган шахслар билан қуйидаги шахслар учрашишлари мумкин:

адвокат - у адвокат гувоҳномасини ва ўзининг муайян ишни юритишга бўлган ваколатини тасдиқловчи ордерни кўрсатганда;

қонуний вакил - маъмурий қамоққа олинган шахснинг қонуний вакили эканлигини ва ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатганда;

маъмурий қамоққа олинган шахснинг қариндоши ёки бошқа шахс - ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатганда.

Ушбу бандда санаб ўтилган шахслардан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

134. Адвокатнинг ҳимоя остидаги шахс билан аудио ва видео кузатув қурилмалари бўлмаган махсус хонада ҳамда бегона шахсларнинг иштирокисиз ўз вақтида ва ҳеч қандай тўсиқларсиз учрашиши таъминланади, бунда адвокат ва ҳимоя остидаги шахснинг суҳбатини учинчи шахслар эшитишини истисно этган ҳолда уларни визуал кўриб туриш имконияти сақлаб қолинади.

Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг ўз ҳимоячиси ва қонуний вакили билан учрашувлари махсус қабулхона ходими уларни кўриб турадиган, лекин эшитмайдиган шароитларда, махсус қабулхонанинг учрашув хонасида ўтказилади.


135. Адвокатнинг ҳимоя остидаги шахс билан учрашиш жараёнида электрон воситалардан (мобил телефон, фотоаппарат ва диктофон) фойдаланиш имконияти яратилади. Бунда адвокат томонидан электрон воситалардан маълумотларни қайд этиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.

Ҳимоячилар (адвокатнинг ҳимоячи сифатида иштирок этиши бундан мустасно), қонуний вакиллар, қариндошлар ва бошқа шахсларга учрашувлар берилганда, уларнинг ёнида алоқа воситалари, шахсий компьютер, фотоаппарат, видеокамера ва овоз ёзиш қурилмаларининг бўлиши тақиқланади.

136. Учрашув жараёнида адвокат томонидан маъмурий қамоққа олинган шахсларга Қоидаларнинг 3-иловасида кўрсатиб ўтилган тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини топшириш ҳолатлари аниқланганда учрашув муддатидан олдин тўхтатилади.

Адвокат билан учрашув муддатидан олдин тўхтатилган ҳолларда, махсус қабулхона маъмурияти томонидан адвокатлик сири ва дахлсизлигини таъминлашга доир қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда далолатнома расмийлаштирилади. Далолатнома нусхаси Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасига ва ушбу адвокатга гувоҳнома берган ҳудудий адлия органига юборилади.

137. Қариндошлар ва бошқа шахслар билан учрашувлар махсус қабулхона ходимларининг назорати остида амалга оширилади. Ҳимоячи, қонуний вакил, қариндошлар ва бошқа шахслар томонидан маъмурий қамоққа олинган шахсларга мазкур Қоидаларнинг 3-иловасида кўрсатиб ўтилган тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини топширишга уринилган ҳолларда учрашув муддатидан олдин тўхтатиб қўйилади. Учрашувга келган шахс бу ҳақда учрашув бошланишидан олдин махсус қабулхонанинг масъул ходимлари томонидан огоҳлантирилиши шарт.

138. Махсус қабулхонада учрашувлар вақтинча тўхтатиб турилган ҳолларда назорат қилувчи прокурорга хабар берилади ва бу ҳақда учрашувга келганларни қабул қилиш хонасига эълон осиб қўйилади.


139. Махсус қабулхона маъмурияти томонидан маъмурий қамоққа олинган шахсларга махсус қабулхонада техник имкониятлар мавжуд бўлганида стационар телефон-автоматлари орқали, ёки маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг шахсий алоқа воситалари ва зарядлаш қурилмаларини уларга бериш (олиш) ёрдамида, телефон мулоқотларининг кетма-кетлик тартибида тақдим этилади.


140. Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг телефон мулоқотлари махсус қабулхона маъмурияти ёки ходимлари иштирокида ёхуд улар йўқлигида аудиовизуал назорат орқали амалга оширилади.


141. Маъмурий қамоққа олинган шахсларга шахсий алоқа воситалари ва зарядлаш қурилмалари фақат телефон мулоқотларини амалга ошириш вақтида берилади.


142. Маъмурий қамоққа олинган шахсларга шахсий алоқа воситалари ва зарядлаш қурилмалари махсус қабулхона маъмуриятининг шахсий алоқа воситалари ва зарядлаш қурилмаларини маъмурий қамоққа олинган шахсларга бериш (олиш) ва телефон мулоқотларини тақдим этишни ҳисобга олиш журналига қўйилган белгиси орқали берилади (олинади).


143. Маъмурий қамоққа олинган шахсларга телефон мулоқотлари сайр вақтлари, санитар, гигиеник ва бошқа шу турдаги тадбирлар ҳамда махсус қабулхона маъмурияти ва ходимлари томонидан маъмурий қамоққа олинган шахслар хавфсизлиги ва маъмурий қамоқни ўташ тартибини таъминлаш мақсадида ўтказиладиган чора-тадбирлардан ташқари, махсус қабулхона кун тартибига мувофиқ ҳар куни соат 10.00 дан 12.00 гача ва 19.00 дан 21.00 гача тақдим этилади.



13-БОБ. МАЪМУРИЙ ҚАМОҚҚА

ОЛИНГАН ШАХСЛАРНИНГ ДИНИЙ

РАСМ-РУСУМЛАРНИ АДО ЭТИШИ


144. Маъмурий қамоққа олинган шахслар, агар бу мазкур Қоидаларни, шунингдек бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузмаса, махсус қабулхона хоналарида диний расм-русумларни адо этиш ҳуқуқига эга.


145. Маъмурий қамоққа олинган шахслар диний расм-русумларни ўзлари сақланаётган камераларда, имкон бўлганда эса махсус қабулхонанинг ушбу расм-русумларга мўлжаллаб жиҳозланган махсус хоналарида ўз диний анъаналарга мувофиқ амалга оширади.


146. Махсус қабулхона маъмурияти маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг диний расм-русумларни адо этиши учун зарур шарт-шароит яратилишини таъминлайди.


147. Маъмурий қамоққа олинган шахсларга махсус қабулхона кутубхонасидаги қонун ҳужжатлари, адабиётлар ва даврий матбуот нашрларидан фойдаланишга рухсат этилади.



14-БОБ. МАЪМУРИЙ ҚАМОҚҚА ОЛИНГАН

ШАХСЛАРНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ, ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ВАКИЛЛИК

ОРГАНЛАРИ САЙЛОВЛАРИДА ВА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ РЕФЕРЕНДУМИДА

ИШТИРОК ЭТИШИ


148. Маъмурий қамоққа олинган шахслар Ўзбекистон Республикаси Президенти, давлат ҳокимияти вакиллик органлари сайловларида ва Ўзбекистон Республикасининг референдумида (бундан буён матнда сайлов деб юритилади) иштирок этиш ҳуқуқига эга.


149. Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг сайловда иштирок этиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида махсус қабулхонанинг ўзида сайлов участкаси ташкил этилади.


150. Махсус қабулхонада сайлов участкасини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси ва "Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида"ги Қонуни асосида амалга оширилади.

151. Маъмурий қамоққа олинган шахсларни куч ишлатиш, алдаш, қўрқитиш орқали ёки бошқа йўллар билан уларнинг сайлаш ва референдумда иштирок этишдан иборат ҳуқуқларидан фойдаланишларига тўсқинлик қилиш Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.



15-БОБ. МАЪМУРИЙ ҚАМОҚҚА ОЛИНГАН

ШАХСЛАРНИ МЕҲНАТГА ЖАЛБ ЭТИШ


152. Маъмурий қамоққа олинган шахслар махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлар ўрнини қоплаш мақсадида меҳнат қилиш истагини билдириб махсус қабулхона бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


153. Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг аризаси махсус қабулхона маъмурияти томонидан дарҳол кўриб чиқилади ва тегишли шароитлар мавжуд бўлганда маъмурий қамоққа олинган шахслар ҳақ тўланадиган меҳнатга жалб этилади.


154. Маъмурий қамоққа олинган шахсларни меҳнатга жалб этиш учун шароит бўлмаган ҳолларда аризачига рад этиш сабаблари тушунтирилади.


155. Махсус қабулхона маъмурияти томонидан маъмурий қамоққа олинган шахсларни ҳақ тўланадиган меҳнатга жалб этиш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимликларига мурожаат этилади ҳамда ҳокимликлар томонидан тавсия этилган корхона ва ташкилотлар билан махсус қабулхона ўртасида шартнома тузилади.


156. Маъмурий қамоққа олинган шахслар шартнома асосида меҳнатга жалб этилган ҳолларда доимий назорат остида бўлади ва махсус қабулхона ходимларининг кўрсатмаси бўйича ишлайди.


157. Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг меҳнат шароити қонун ҳужжатларида белгиланган хавфсизлик, санитария ва гигиена талабларига жавоб бериши керак. Маъмурий қамоққа олинган шахслар ўз меҳнати учун тегишли ҳақ олишга ҳақлидир.


158. Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг иш вақти ва меҳнатига ҳақ тўлаш меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.


159. Белгиланган иш ҳажмларини бажарган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан кам бўлмаслиги лозим.


160. Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиш натижасида олинган пул маблағлари уларни махсус қабулхоналарда сақлаш ва овқатлантиришга йўналтирилади.


161. Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхоналарда сақлаш ва овқатлантириш қийматидан ортиқ бўлган сумма уларнинг номига очиладиган махсус банк ҳисобварақларига ўтказилади.


162. Маъмурий қамоққа олинган шахслар махсус қабулхона хоналаридаги санитария-гигиена, маиший шароитларни яхшилаш, шунингдек ички ишлар органи ёки махсус қабулхона ҳудудини ободонлаштириш билан боғлиқ бўлган, давомийлиги суткасига икки соатдан кўп бўлмаган ҳақ тўланмайдиган жисмоний ишларга ўз розилигига кўра жалб этилади.


163. Маъмурий қамоққа олинган шахсларни ҳақ тўланмайдиган жисмоний ишларга жалб этиш уларнинг соғлиғи ҳолати ҳисобга олинган ҳолда ва навбатма-навбат амалга оширилади.


164. Маъмурий қамоққа олинган меҳнатга қобилиятсиз шахслар жисмоний ишларга жалб этилишдан озод қилинади.



16-БОБ. МАЪМУРИЙ ҚАМОҚҚА

ОЛИНГАН ШАХСЛАРНИНГ АРИЗАЛАР,

ТАКЛИФЛАР ВА ШИКОЯТЛАР ЮБОРИШИ


165. Маъмурий қамоққа олинган шахслар махсус қабулхона маъмуриятига, давлат ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ҳамда жамоат бирлашмаларига ўз она тилида ёки бошқа тилда аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга.


166. Махсус қабулхона ходимлари ҳар куни камераларни айланиш чоғида маъмурий қамоққа олинган шахслардан ёзма ва оғзаки шаклдаги ариза, таклиф ва шикоятлар қабул қилади.


167. Оғзаки шаклда қабул қилинган ёки махсус қабулхона бошлиғи номига берилган аризалар, таклифлар ва шикоятлар журналга қайд этилади ҳамда махсус қабулхона бошлиғига баён қилинади.


168. Махсус қабулхона бошлиғи унинг номига ёзилган аризалар, таклифлар ва шикоятлар зудлик билан кўриб чиқилишини таъминлайди.


169. Махсус қабулхона ходимларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятлар берилган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай махсус қабулхона бошлиғи томонидан прокурорга бевосита топширилади, прокурорнинг ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятлар эса юқори турувчи прокурорга почта орқали юборилади.


170. Бошқа давлат органлари ва ташкилотлари номига йўлланган аризалар, таклифлар ва шикоятлар цензурадан ўтказилмайди ҳамда берилган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай махсус қабулхона маъмурияти томонидан олувчиларга почта орқали юборилади.


171. Аризалар, таклифлар ва шикоятларга жавоблар махсус қабулхонага келиб тушган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай махсус қабулхона навбатчиси томонидан тегишли ариза, таклиф ва шикоятни берган шахсга етказилади.


172. Маъмурий қамоққа олинган шахснинг аризалари, таклифлари ва шикоятларини жўнатиш харажатларининг ўрни махсус қабулхона маблағлари ҳисобидан қопланади.


173. Маъмурий қамоққа олинган шахснинг аризалари, таклифлари ва шикоятларини қабул қилиш ҳамда кўриб чиқишнинг асоссиз равишда рад этилиши, уларни кўриб чиқиш ёки олувчиларга топшириш тартиби ва муддатларининг бузилиши ёхуд маъмурий қамоққа олинган шахснинг берилган аризалар, таклифлар ва шикоятлар муносабати билан таъқиб қилиниши қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.



17-БОБ. МАЪМУРИЙ ҚАМОҚҚА

ОЛИНГАН ШАХСЛАРНИНГ МАХСУС

ҚАБУЛХОНА БОШЛИҒИ ВА У ВАКОЛАТ

БЕРГАН ШАХСЛАР ТОМОНИДАН

ШАХСАН ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ


174. Маъмурий қамоққа олинган шахслар махсус қабулхона бошлиғига ёки у ваколат берган шахсга, шунингдек махсус қабулхоналарни назорат қилувчи ёки текширувчи мансабдор шахсларга шахсан қабул қилиш тўғрисида илтимос билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


175. Махсус қабулхона бошлиғи ёки унинг ўрнини босувчи шахсларнинг шахсий қабулига ёзилиш махсус қабулхона ходимлари томонидан ҳар куни камераларни айланиб чиқиш чоғида амалга оширилади. Қабул қилиш тўғрисидаги мурожаат ёзма ёки оғзаки равишда махсус қабулхона бошлиғи номига берилади ва шахсий қабул журналида навбат билан рўйхатга олинади.


176. Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхона бошлиғи ёки унинг ўрнини босувчи шахслар томонидан қабул қилиш ҳар куни белгиланган жадвалга мувофиқ иш вақти давомида амалга оширилади, дам олиш ва байрам кунлари бундан мустасно. Зарур ҳолларда, маъмурий қамоққа олинган шахслар жадвалдан ташқари қабул қилиниши мумкин.


177. Мурожаат қилганларни қабул қилиш шахсий қабул журналидаги рўйхат бўйича амалга оширилади ва қабул натижалари журналга ёзиб қўйилади. Ёзма равишда берилган мурожаатларга унинг натижаси ҳақида белги қўйилиб, маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдига қўшиб қўйилади.


178. Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг қариндошлари ва бошқа шахсларни махсус қабулхона бошлиғи ёки унинг ўрнини босувчи шахслар томонидан шахсан қабул қилиш махсус қабулхонанинг учрашув хонасида амалга оширилади. Қабулга келган шахслар махсус журналда рўйхатга олинади ва қабул натижалари журналга ёзиб қўйилади.



18-БОБ. МАЪМУРИЙ ҚАМОҚҚА

ОЛИНГАН, МАХСУС ҚАБУЛХОНАДА

ВАФОТ ЭТГАН ШАХСЛАРНИНГ

ЖАСАДЛАРИНИ БЕРИШ


179. Маъмурий қамоққа олинган шахс махсус қабулхонада вафот этган тақдирда, махсус қабулхона бошлиғи бу ҳақда унинг яқин қариндошларига, қонуний вакилига ва прокурорга дарҳол хабар қилади. Маъмурий қамоққа олинган шахснинг вафот этганлиги факти бўйича ЖПКда назарда тутилган тартибда терговга қадар текширув ўтказилади.


180. Махсус қабулхонада вафот этган шахснинг жасади у билан боғлиқ терговга қадар текширув ўтказилаётган жараёнда мазкур ишни юритаётган мансабдор шахс ёки органнинг қарорига асосан сақлаш учун махсус қабулхона яқинида жойлашган соғлиқни сақлаш муассасасининг ўликхонасига топширилади.


181. Махсус қабулхонада вафот этган шахснинг жасади суд-тиббий экспертизасидан ўтказилганидан, шунингдек ЖПКда назарда тутилган бошқа ҳаракатлар бажарилганидан кейин вафот этган шахснинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандлари ва бошқа қариндошларига ёки қонуний вакилларига ёхуд дафн этишни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахсларга топширилади.


182. Вафот этган шахснинг жасади уни талаб қилган шахснинг аризаси ва ҳолат юзасидан тергов ҳаракатларини амалга ошираётган мансабдор шахс ёки органнинг қарори асосида дафн этиш учун берилади. Бунда вафот этган шахсга тегишли бўлган ҳужжатлар, ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари унинг ариза билан мурожаат қилган қариндошлари ёки бошқа шахсларга белгиланган тартибда топширилади.

Ариза билан мурожаат қилган шахс ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатиши зарур.


183. Махсус қабулхонада вафот этган шахснинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандлари ва бошқа қариндошлари ёки қонуний вакилларидан ёхуд дафн этишни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахслардан жасадни бериш тўғрисида ариза тушмаган тақдирда, вафот этган шахсни дафн этиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



19-БОБ. МАЪМУРИЙ ҚАМОҚҚА

ОЛИНГАН ШАХСЛАРНИ МАХСУС

ҚАБУЛХОНАДАН ОЗОД ҚИЛИШ ТАРТИБИ


184. Маъмурий қамоққа олинган шахс махсус қабулхонадан қуйидаги ҳолларда озод қилинади:

маъмурий қамоқ тарзидаги маъмурий жазони қўллаш тўғрисидаги қарор бекор қилинганда;

маъмурий қамоқ муддати ўтаб бўлинганда.


185. Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонадан озод қилиш махсус қабулхона маъмурияти томонидан дарҳол амалга оширилади.


186. Маъмурий қамоққа олинган шахслар махсус қабулхонадан озод қилинаётганда махсус қабулхонанинг тиббиёт ходимлари томонидан қайта тиббий кўрикдан ўтказилади.

Маъмурий қамоққа олинган шахсларда тан жароҳатлари аниқланганда махсус қабулхонанинг тиббиёт ходимлари томонидан дарҳол прокурорга хабар қилинади.


187. Махсус қабулхоналардан озод қилиш чоғида махсус қабулхона маъмурияти томонидан маъмурий қамоққа олинган шахс махсус қабулхонага келиб тушганда олиб қўйилган ҳужжатлар, пул маблағлари, қимматбаҳо буюмлар, нарсалар ва бошқа ашёларни тилхат билан уларга қайтаради ҳамда озод этилганлиги тўғрисида белгиланган шаклда маълумотнома беради.


188. Зарур бўлган тақдирда, махсус қабулхона маъмурияти махсус қабулхонадан озод қилинган шахсни яшаш жойига етиб олиши учун йўл ҳужжатлари ва йўлда кетиш учун белгиланган нормалар бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлайди.



20-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


189. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган.






Қоидаларга

1-ИЛОВА



Махсус қабулхонанинг намунавий

КУН ТАРТИБИ


Уйғониш - соат 6.00 да.

Эрталабки текширув ва камералар тозаланиши - соат 6.00 дан 8.00 гача.

Нонушта - соат 8.00 дан 9.00 гача.

Аризалар, таклифлар ва шикоятларни юбориш - соат 9.00 дан 10.00 гача.

Телефон қилиш - соат 10.00 дан 12.00 гача, 19.00 дан 21.00 гача.

Сайр - кундузги вақтда камида 2 соат.

Тушлик - 13.00 дан 14.00 гача.

Диний расм-русумларни адо этиш - адо этиш вақтларида.

Қариндошлар ёки бошқа шахслар билан учрашув - соат 16.00 дан 18.00 гача.

Ҳимоячи ёки қонуний вакил билан учрашув - Ички тартиб қоидаларнинг 132-банди талабларидан ташқари вақтлар ва ҳолларда давом этиш муддати чекланмайди.

Кечки овқат - соат 18.00 дан 19.00 гача.

Кечки текширув - соат 21.00 дан 22.00 гача.

Тунги вақтда ухлаш (узлуксиз) - соат 22.00 дан 6.00 гача.


Эслатма:


1. Кун тартиби ҳар бир махсус қабулхонада йил фасли, кунининг давомийлиги ва маҳаллий шароитлардан келиб чиқиб тузилади.


2. Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг сайрга чиқиши, диний расм-русумларни адо этиши, ҳимоячи, қонуний вакил, қариндошлар ва бошқа шахслар билан учрашувлари тўғрисида маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг камерадан чиқишини рўйхатга олиш журналига ёзиб қўйилади.






Қоидаларга

2-ИЛОВА



Махсус қабулхонада маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг

ХУЛҚ-АТВОР ҚОИДАЛАРИ


1. Махсус қабулхонада сақланаётган маъмурий қамоққа олинган шахсларга қуйидаги мажбуриятлар юклатилади:

Қонунда белгиланган ички тартиб қоидаларига риоя қилиш;

махсус қабулхона ходимларининг қонуний талабларини сўзсиз бажариш;

шахсий гигиена ва санитария талабларига риоя этиш;

ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш;

махсус қабулхонанинг мол-мулкига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш;

камераларни озода сақлаш, ётиш жойи, кўрпа-тўшакларини бир хил қилиб йиғиштириш, озиқ-овқат маҳсулотларини, нарса ва буюмларини сақлаш талабларига риоя этиш;

махсус қабулхона ходимлари ҳамда бошқа шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи хатти-ҳаракатларни содир этмаслик;

махсус қабулхона маъмуриятининг қонуний талабларини бажариши, шунингдек махсус қабулхона ходимларининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилмаслиги;

ўзининг ҳамда бошқа шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солувчи хатти-ҳаракатларни қасддан содир этмаслик;

махсус қабулхона ходимлари ва бир-бирлари билан хушмуомалада бўлиш;

ички ишлар органлари ходимлари, прокуратура ва бошқа назорат қилувчи мансабдор шахслар камера ичига кирган вақтида берилган кўрсатма асосида ўрнидан туриш ва белгиланган жойга сафланиш;

белгиланган тартиб асосида сайр қилиш ва учрашув пайтида ўзини тутиши;

махсус қабулхона ходимларининг ва бошқа мансабдор шахсларнинг талаби асосида ўзининг фамилиясини, исми ва отасининг исмини айтиши;

тинчликни сақлаш;

навбат билан камера бўйича навбатчилик қилиш.


2. Камера бўйича навбатчи:

камерага махсус қабулхона ходимлари ёки текширувчи ходимлар кирганида сақланаётган шахслар сони тўғрисида ахборот беради;

жиҳозлар, буюмлар ва бошқа нарсаларнинг сақланишини назорат қилади;

камерада сақланаётганлар учун идиш товоқларни олади ва топширади;

камера тозалигига риоя қилинишини назорат қилади.


3. Махсус қабулхонада сақланаётган маъмурий қамоққа олинган шахсларга қуйидагилар тақиқланади:

бошқа камера ва хоналардаги шахслар билан суҳбатлашиш, мулоқот қилиш, шовқин солиш (деворларни, камерадаги жиҳозларни тақиллатиш ва бошқа тақиқланган ҳаракатлар);

сақланиши, тарқатилиши, истеъмол қилиниши, фойдаланилиши тақиқланган пуллар, қимматли қоғозлар ҳамда бошқа қимматликлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, нарсалар ва моддалар билан муомала қилиш;

махсус қабулхона ходимларининг рухсатисиз камера ва маъмурий биносининг бошқа хонасидан ташқарига чиқиш;

белгиланмаган жойларда чекиш;

бирор-бир манфаатни кўзлаб ўйинлар ташкил қилиш ёки ўйнаш;

татуировка чизиш;

махсус қабулхона маъмуриятининг рухсатисиз ётоқ жойини ўзгартириш ва унга парда тутиш;

камерада олов ёқиш;

махсус қабулхона ходимларининг рухсатисиз сантехника, ёритиш ва бошқа асбоб-ускуналарни созлаш ёки камерадаги ёруғликни ўзгартириш;

қўлбола электр ускуналардан фойдаланиш;

диний экстремистик ғояларни тарғиб қилиш ҳамда уларга риоя этишга мажбурлаш;

камерадаги жиҳозларга зарар етказиш, деворларига ёки фойдаланишга берилган нарсаларга ёзиш, чизиш ёки белги қўйиш, шунингдек деворларга қоғозлар, фотосуратлар, адабиётлар, даврий матбуот нашрлари ва бошқаларни қирқиб ёпиштириш, фотосурат, рўзнома ҳамда журналлардан қирқиб олинган расмлар ёки мақолаларни ёпиштириш;

сафда ҳаракатланаётганда сафдан чиқиш, чекиш, суҳбатлашиш ва махсус қабулхона ходимларининг рухсатисиз бошқа ҳаракатлар қилиш;

шахсий фойдаланишида бўлган нарсаларни сотиш, совға қилиш, алмашиш ёки бошқа усуллар билан ўзга ушлаб турилганлардан тортиб олиш;

камера деразасидан ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини ташқарига улоқтириш, деразага ва эшикнинг туйнугига ёпишиб туриш ёки уларни бекитиш ёхуд улардан қараш.






Қоидаларга

3-ИЛОВА



Тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг

РЎЙХАТИ


1. Барча турдаги ўқотар ва совуқ қуроллар ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёлар, шунингдек ўқ-дорилар.

2. Пуллар, қимматли қоғозлар, қимматбаҳо тошлар, дурлар ва улардан ясалган буюмлар, турли маркадаги соатлар ва бошқа қимматликлар.


3. Оптик асбоблар, кўзойнак бундан мустасно.


4. Алкоголь маҳсулотлари, шунингдек таркибида спирт бўлган атир ва бошқа маҳсулотлар.


5. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва кучли таъсир этувчи препаратлар.

6. Барча турдаги радиоаппаратура, компьютер техникаси, ёзув машинкаси, нусха кўчириш воситалари.


7. Алоқа воситалари, жумладан уяли алоқа воситаси, радиотелефонлар, пейжерлар, рациялар ва уларнинг барча турдаги қисмлари.


8. Инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли ҳамда жиноят қуроли сифатида қўлланилиши мумкин бўлган, саноат усулида ёки қўлбола тарзда ясалган тиғли, кесувчи, учи ўткирланган санчиладиган касбий ва хўжалик-маиший (пичоқ, бигиз, устара (электр устара бундан мустасно), қайчи ва бошқалар) ашёлар.

9. Ойналар, бундан камера деворига ўрнатилган ойна мустасно.


10. Чилангарлик ва бошқа асбоб-ускуналар.


11. Спорт анжомлари.


12. Ўйин карталари.


13. Ҳар қандай турдаги фото, аудио ва видеоаппаратуралар ҳамда уларнинг қисмлари.


14. Порнографик ва диний экстремистик хусусиятга эга бўлган нашр ва материаллар, шунингдек тақиқланган адабиётлар.


15. Топографик хариталар ва компас.


16. Ҳарбий ва бошқа формали кийим-бош ҳамда унинг жиҳозлари.


17. Нусха кўчирадиган қоғозлар (копирка).


18. Мусиқа асбоблари.


19. Хамиртуруш ва ачитқилар.


20. Уйда пиширилган, шунингдек истеъмол қилиниши иситиш ва пиширишни талаб қиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари.






Қоидаларга

4-ИЛОВА



Шахсий кўрик қилиш ҳамда ашёлар ва

озиқ-овқатмаҳсулотларини кўздан кечириш

БАЁННОМАСИ

  

йил

"


"

да туғилган







(Ф.И.О)

20_____ йил "___" ___________ соат ________ да махсус қабулхонага олиб келинган.

20___ йил "___" _________________да шахсий кўрик қилиниб ҳамда ашёлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари кўздан кечирилиб, ундан қуйидагилар олиб қўйилди:

(ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг номи)


Мазкур баённомага олиб қўйилган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари тўлиқ киритилди.

Шахсий кўрик қилган ҳамда ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини кўздан кечирган махсус қабулхона ходимлари:


(лавозими ва унвони)

(имзо)

(Ф.И.О)

(лавозими ва унвони)

(имзо)

(Ф.И.О)

(лавозими ва унвони)

(имзо)

(Ф.И.О)

(лавозими ва унвони)

(имзо)

(Ф.И.О)

      

   

Мени шахсий кўрик қилиш ҳамда ашёларим ва озиқ-овқат маҳсулотларимни кўздан кечирилишига нисбатан эътирозим йўқ ёки бор.*

(эътироз бўлганда, унинг қисқача мазмуни ёзилади)

(шахсий титув қилинган ҳамда ашёлари ва озиқ-овқат маҳсулотларини

кўздан кечириш ўтказилган шахснинг имзоси ва Ф.И.О)

Изоҳ:


*) кераклисининг тагига чизилади.






Қоидаларга

5-ИЛОВА



Тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини

олиб қўйиш тўғрисида

ҚАРОР


йилда туғилган




(Ф.И.О)

шахсий кўрик қилинганда ҳамда ашёлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари кўзданкечирилганда тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари аниқланганлиги сабабли, "Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига асосан:

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

дан

қуйидаги тақиқланган



(ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг номи)


олиб қўйилсин.

Шулардан



(ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг номи)

молия бўлимига,

омборхонага сақлаш ёки вақтинчалик сақлаш ва келгусида шахснинг қариндошлари ёки бошқа шахсларга бериб юбориш, давлат даромадига ўтказиш учун топширилсин*,

(ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг номи)



йўли билан йўқ қилинсин.

(йўқ қилиш усуллари кўрсатилади)


________________туман (шаҳар)

ИИБ Махсус қабулхона

бошлиғи

(унвони)

(имзо ва муҳр)

(Ф.И.О)

20___ йил "___" ________

_____-сон

орқа томони

Қарор билан танишдим



(маъмурий қамоққа олинган шахснинг имзоси ва Ф.И.О)

20____ йил "___"____________



Изоҳ:


*) кераклисининг тагига чизилади.



Давлат даромадига ўтказиш тўғрисида қабул қилинган қарор прокурор билан келишилади.






Қоидаларга

6-ИЛОВА




"ТАСДИҚЛАЙМАН"

Махсус қабулхона бошлиғи





(унвони ва Ф.И.О)







(имзо)



20 ___ йил "___"__________

Тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотларини йўқ қилиш ҳақида

ДАЛОЛАТНОМА

20 ____ йил "___" ___________





(ҳудуд номи)

Биз қуйида имзо чекувчилар,

(махсус қабулхона ходимларининг лавозими, унвони ва Ф.И.О)

йўли билан

(йўқ қилиш усуллари кўрсатилади)


нинг

(маъмурий қамоққа олинган шахснинг Ф.И.О)

қуйидаги тақиқланган


(озиқ-овқат маҳсулотларининг номи)

йўқ қилинганлигини

маълум қиламиз.

Махсус қабулхона тиббиёт

ходими:

    

(лавозими ва унвони)

(имзо)

(Ф.И.О)

Махсус қабулхона ходими:


(лавозими ва унвони)

(имзо)

(Ф.И.О)

Махсус қабулхона ходими:


(лавозими ва унвони)

(имзо)

(Ф.И.О)





Қоидаларга

7-ИЛОВА



Махсус қабулхона навбатчилик қисми сейфида маъмурий қамоққа олинган_______________________________________________

га тегишли

(Ф.И.О)


   

_____сўм ______тийин мавжуд.



Махсус қабулхона навбатчиси








(имзо)



20 __йил "___" ___________

---------------------------------------------------------------------------------------------------------------------



Махсус қабулхона бошлиғи









(унвони)

га




(Ф.И.О)










дан



(маъмурий қамоққа олинган шахс, Ф.И.О)


А Р И З А


Қуйидаги ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олишга рухсат беришингизни сўрайман:

Т.р.

Ашё ва озиқ-овқат маҳсулотининг номи

Оғирлиги

Ажратилган маблағ

сўм

тийин

1.


кг.

гр.



2.






3.






...






Жами:






---------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

______________ сўмлик ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиб олдим.







(имзо)








20 ___йил "___" _______


  





Қоидаларга

8-ИЛОВА





Махсус қабулхона бошлиғи









(унвони)

га




(Ф.И.О)


А Р И З А

Мен,



(туғилган йили, санаси, яшаш манзили ва Ф.И.О)


, сиздан

маъмурий қамоққа олинган



(туғилган йили, санаси ва Ф.И.О)

учун олиб келган йўқловни қабул қилишингизни сўрайман.

Йўқловдаги ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг рўйхати:

Т.р.

Ашё ва озиқ-овқат маҳсулотининг номи

Оғирлиги

Миқдори

Изоҳ

1.


кг.

гр.



2.






3.






...













(аризачининг имзоси ва Ф.И.О)








20 ___йил "___" _______


Йўқловни маъмурий қамоққа олинган шахсга

топшириш учун қабул қилдим:


(махсус қабулхона ходимининг имзоси ва Ф.И.О)

20 ___ йил "___" ______________

Йўқловни олдим:


(маъмурий қамоққа олинган шахснинг имзоси ва Ф.И.О)

20 ___ йил "___" ______________

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 2 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 9 октябрь, 40-сон, 801-модда





























































Время: 0.1381
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск