Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

"Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимининг ишлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 05.10.2018 й. ПҚ-3962-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 5 октябрдаги

ПҚ-3962-сон қарорига

ИЛОВА



"Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона

электрон тизимининг ишлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими (бундан кейин - "Ijro.gov.uz" тизими)нинг ишлаш тартибини белгилайди.

"Ijro.gov.uz" тизими Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг раислиги остида ўтказилган кенгашлар баённомаларида белгиланган топшириқлар (бундан кейин - Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари) бажарилишининг назоратини таъминловчи ахборот тизими ҳисобланади.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларининг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг махфийлик грифи бўлган ҳужжатлар ва топшириқлар бундан мустасно, сифатли ва ўз вақтида бажарилишининг назоратини таъминловчи, шунингдек, "Ijro.gov.uz" тизими ишлашининг координатори сифатида иш кўрадиган Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси;


оператор - "Ijro.gov.uz" тизимини вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятига жорий қилиш учун жавобгар бўлган, шунингдек, унинг узлуксиз ишлаши ва ахборот хавфсизлигини таъминловчи Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қошидаги "UNICON.UZ" давлат унитар корхонаси;


"Ijro.gov.uz" тизими иштирокчилари - "Ijro.gov.uz" тизимида ҳаракатланаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар;


"Ijro.gov.uz" тизими фойдаланувчилари - "Ijro.gov.uz" тизимини қўллаган ҳолда ўз лавозим мажбуриятлари доирасида ҳаракатланаётган "Ijro.gov.uz" тизими иштирокчиларининг раҳбарлари ёки ваколатли ходимлари.


3. "Ijro.gov.uz" тизимининг асосий вазифалари:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларида кўзда тутилган топшириқларни ўз вақтида, сифатли, самарали ҳамда натижадорлик билан ижро этилишини таъминлаш;

"Ijro.gov.uz" тизимига уланган иштирокчилар учун ягона ахборот маконини яратиш (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 августдаги Ф-5017-сон фармойиши билан тасдиқланган "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимига уланадиган вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг рўйхатига мувофиқ);

вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларида белгиланган вазифалар ва топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун шахсий жавобгарлигини кучайтириш;

ахборот-коммуникация технологиялари воситаларини қўллаш, шунингдек, иш юритиш ички жараёнларини автоматлаштириш орқали вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш;

"Ijro.gov.uz" тизими иштирокчилари ўртасида мунтазам идоралараро электрон ҳамкорлигини таъминлаш.


4. "Ijro.gov.uz" тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларида белгиланган вазифалар ижросини назорат қилиш идоралараро электрон ҳамкорлик ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҲУЖЖАТЛАРИ ВА

ТОПШИРИҚЛАРИНИ "IJRO.GOV.UZ"

ТИЗИМИГА КИРИТИШ ТАРТИБИ


5. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг канцелярияси томонидан тегишли ҳужжат қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмай "Ijro.gov.uz" тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқларининг электрон нусхаларини тарқатиш, шу жумладан ваколатли давлат органига юбориш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли топшириғини шакллантириш амалга оширилади. Шошилинч топшириқлар "Ijro.gov.uz" тизими орқали дарҳол жўнатилиши керак.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларининг электрон нусхалари олинган кундан бошлаб - бир иш куни давомида ваколатли давлат органи томонидан масъул ижрочилари ва бажариш муддатлари кўрсатилган ҳолда "Ijro.gov.uz" тизимига назорат топшириқлари киритилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижро назоратини таъминлаш бўйича бириктирилган масъул таркибий бўлинмалари) томонидан "Ijro.gov.uz" тизими орқали келиб тушган назорат бандлари белгиланган тартибда қабул қилинади ва бир иш кунидан кечиктирмай Вазирлар Маҳкамаси Аппаратидаги масъул бажарувчиларга юборилади.


8. "Ijro.gov.uz" тизимига киритилган назорат топшириқлари "Ijro.gov.uz" тизими иштирокчиларининг раҳбарларида, шунингдек, ижро интизоми учун масъул бўлган шахсларда акс этади.



3-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

ҲУЖЖАТЛАРИ ВА ТОПШИРИҚЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ

СИФАТИ ВА МУДДАТЛАРИГА РИОЯ ЭТИЛИШИНИНГ

"IJRO.GOV.UZ" ТИЗИМИ ОРҚАЛИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ТАРТИБИ


9. Ваколатли давлат органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросининг мунтазам назорати ва таҳлили таъминланади.


10. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқларининг сифатли ва ўз вақтида ижро этилишини назорат қилиш мақсадида ваколатли давлат органига "Ijro.gov.uz" тизими орқали ижро натижалари билан танишиб чиқишга рухсат берилади.


11. "Ijro.gov.uz" тизими иштирокчилари - масъул бажарувчилар тегишли назорат топшириқларининг бажариш муддатлари яқинлашгани тўғрисида "Ijro.gov.uz" тизими орқали мунтазам хабардор қилинадилар.


12. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқларининг назорат бандлари ижро этилгани натижаларига асосан масъул ижрочилар томонидан "Ijro.gov.uz" тизимида белгиланган муддатларда ҳисоботга (назорат топшириғига бериладиган жавобга) тегишли ахборот (исботловчи ҳужжатлар) PDF форматида илова қилинади.


13. Назорат бандларини бажариш натижалари тўғрисидаги ҳисоботда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларида кўзда тутилган мақсад ва вазифаларга эришишнинг аниқ йўналишлари кўрсатиб берилади.


14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасидаги тегишли масъул ижрочилар томонидан назорат бандларини бажариш натижаларини келишиб олиш бир иш кунидан кечиктирмаган ҳолда қуйидаги тартибда амалга оширилади:

назорат бандлари қониқарсиз бажарилганида ижро натижалари қайта ишлаш учун масъул ижрочига юборилади;

назоратга олинган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқларининг назорат бандлари қониқарли даражада бажарилганида "Ijro.gov.uz" тизимига тасдиқ маълумоти киритилади.


15. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқларининг назорат бандларини бажариш натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш ваколатли орган томонидан уч иш кунидан кечиктирмай қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларида кўзда тутилган назорат бандлари масъул ижрочилар томонидан тўлиқ ва сифатли бажарилганида ваколатли давлат органи томонидан ушбу топшириқлар "Ijro.gov.uz" тизимида назоратдан олинади;

Назорат бандларини бажариш натижалари қониқарсиз деб топилганида ваколатли орган томонидан ушбу назорат бандини қайта ишлаш учун тегишли масъул бажарувчига "Ijro.gov.uz" тизими орқали бошқатдан юборилади.


16. Ваколатли давлат органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларида белгиланган назорат бандларини ижро натижалари тўғрисидаги ахборотлар Ўзбекистон Республикаси Президентига мунтазам тақдим этилади.



4-БОБ. ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРНИНГ "IJRO.GOV.UZ"

ТИЗИМИДАН ФОЙДАЛАНИШЛАРИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


17. Фойдаланувчиларнинг "Ijro.gov.uz" тизимидан фойдаланишларини ташкил қилиш оператор томонидан амалга оширилади.


18. "Ijro.gov.uz" тизимининг ишлашини техник қўллаб-қувватлашни таъминлаш мақсадида оператор қуйидагиларни амалга оширади:

"Ijro.gov.uz" тизими фойдаланувчиларни рўйхатга олиш, улаш ва ўқитиш;

"Ijro.gov.uz" тизимини модернизациялаш ва "Ijro.gov.uz" тизимининг янги версияларини ишга тушириш;

"Ijro.gov.uz" тизимининг фойдаланувчиларига Call-марказ орқали "Ijro.gov.uz" тизимини эксплуатация қилиш бўйича, шу жумладан "Ijro.gov.uz" тизимида фойдаланувчиларнинг хато ёки нотўғри ишлашларининг олдини олиш бўйича маслаҳатлар бериш;

"Ijro.gov.uz" ишининг функционал ва фойдаланиш характеристикаларини яхшилаш мақсадида тизимнинг ишлашини таҳлил қилиш.


19. "Ijro.gov.uz" тизимига янги фойдаланувчиларни улаш учун операторнинг почта манзилига белгиланган шаклдаги тўлдирилган аризалар юборилади. Аризаларнинг шаклларини "Ijro.gov.uz" тизимидан олиш мумкин.


20. Оператор аризани олган кундан бошлаб уч иш куни давомида "Ijro.gov.uz" тизимининг фойдаланувчиси билан шартнома тузиши лозим.


21. "Ijro.gov.uz" тизимига уланиш тўғрисидаги шартнома тузилгандан ва операторнинг банкдаги ҳисоб рақамига тўлов келиб тушгандан сўнг оператор уч иш куни давомида:

ҳимояланган аппарат қурилмаларида уланаётган янги фойдаланувчининг электрон рақамли имзосининг ёпиқ калитини ва очиқ калитининг сертификатини генерациялашни;

"Ijro.gov.uz" тизимининг янги фойдаланувчисига ёки иштирокчисининг ишончли вакилига электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити ва очиқ калитининг сертификати бўлган ҳимояланган аппарат қурилмаси берилишини таъминлаши шарт.



5-БОБ. "IJRO.GOV.UZ" ТИЗИМИДА

ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР ТЎҒРИСИДАГИ

МАЪЛУМОТЛАРНИ БОШҚАРИШ


22. "Ijro.gov.uz" тизимининг иштирокчиси тўғрисидаги маълумотларнинг бошқарилишини оператор таъминлайди.


23. "Ijro.gov.uz" тизимининг фойдаланувчилари тўғрисидаги маълумотларни бошқариш (маълумотларни киритиш, ўзгартириш, янгилаш, ўчириш) "Ijro.gov.uz" тизимининг иштирокчиси - ташкилот кадрлар бўлинмасининг ходими томонидан амалга оширилади.


24. "Ijro.gov.uz" тизимининг фойдаланувчиси тўғрисида маълумотлар киритилгандан кейин унга электрон рақамли имзонинг ёзилган ёпиқ калити ва очиқ калитининг сертификатига эга ҳимояланган аппарат қурилмаси берилади.


25. "Ijro.gov.uz" тизимига кириш учун "Ijro.gov.uz" тизимининг фойдаланувчиси томонидан ҳимояланган аппарат қурилмасидан фойдаланилади.


26. Ходим ("Ijro.gov.uz" тизимининг фойдаланувчиси) билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ҳимояланган аппарат қурилмаси "Ijro.gov.uz" тизимининг иштирокчиси - ташкилотнинг кадрлар бўлинмасига топширилиши керак.


27. "Ijro.gov.uz" тизимининг иштирокчиси - ташкилотнинг кадрлар бўлинмасига топширилган ҳимояланган аппарат қурилмаси, кадрлар бўлинмаси томонидан ҳимояланган аппарат қурилмасининг эгасини алмаштириш учун операторга сўров юборилгандан сўнг, "Ijro.gov.uz" тизимининг янги фойдаланувчисига берилиши мумкин.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


28. "Ijro.gov.uz" тизимининг фойдаланувчилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларидан келиб чиқадиган вазифаларни бажаришнинг бориши тўғрисидаги ахборотни ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли тақдим этилиши, шунингдек, "Ijro.gov.uz" тизимида ишлаганда ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун жавобгар ҳисобланадилар.


29. "Ijro.gov.uz" тизими иштирокчиларининг раҳбарлари кўтарилган масалаларни ва юзага келган муаммоларни ҳал қилишга, шунингдек, олдиндан қўйилган мақсадларга эришишни сўзсиз таъминлашга қаратилган вазифаларни бажариш натижаларини ўз вақтида ва сифатли тақдим этилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланадилар.


30. Оператор "Ijro.gov.uz" тизимининг узлуксиз ишлаши ва ахборот хавфсизлиги учун жавобгар ҳисобланади.


31. Зарур бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросининг назоратини ташкил қилиш жойларга чиққан ҳолда амалга оширилиши мумкин.


32. Вазирлар Маҳкамаси таркибига кирмайдиган давлат органларида ва ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқларининг ижросини ва назоратини ташкил қилиш ҳам ушбу Низомда кўзда тутилган тартибда амалга оширилади.


33. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.






Низомга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари

ва топшириқлари бажарилишининг назоратини

"Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона

электрон тизими орқали ташкил қилиш

СХЕМАСИ

   

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар


Муддатлар


1-босқич

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси канцелярияси

"Ijro.gov.uz" тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларининг электрон нусхаларини Ҳисоб палатасига юбориш.


бир кун муддатда, шошилинч топшириқлар - зудлик билан

2-босқич

Ҳисоб палатаси

"Ijro.gov.uz" тизимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларидан келиб чиққан ҳолда масъул ижрочиларни, шу жумладан Вазирлар Маҳкамасининг масъул ижрочиларини, топшириқларнинг бажариш муддатларини белгилаш.


Ҳужжатнинг электрон нусхасини олган кундан бошлаб бир кун муддатда

3-босқич

Вазирлар Маҳкамаси

1. "Ijro.gov.uz" тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари бўйича келиб тушган маълумотларни қабул қилиш.


2. Вазирлар Маҳкамаси аппаратида топшириқлар бўйича масъул ижрочини, зарур бўлганда вазирликлар ва идораларни белгилаш.


3. Топшириқларни назоратга олиш.


топшириқлар олинган кундан бошлаб бир кун муддатда






4-босқич

Масъул ижрочилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларини амалга ошириш ҳолати ва ижроси тўғрисидаги маълумотларни тасдиқловчи ахборотни илова қилган ҳолда "Ijro.gov.uz" тизимига киритиш.


белгиланган муддатларда


5-босқич

Вазирлар Маҳкамаси

Масъул ижрочилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларининг бажарилиши натижаларини кўриб чиқиш:

а) ижро натижалари қониқсиз бўлганда - уларни қайта ишлашга жўнатиш;

б) ижро натижалари қониқарли бўлганда - Ўзбекистон Республикаси Президентининг назоратга олинган ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини "Ijro.gov.uz" тизимида тасдиқлаш.



раҳбарият томонидан натижалар тасдиқлангандан кейин бир кун муддатда

6-босқич

Ҳисоб палатаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишининг боришини кўриб чиқиш:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларини бажариш натижалари қониқарсиз бўлганда - уларни қайта ишлашга жўнатиш;

б) ижро натижалари қониқарли бўлганда - "Ijro.gov.uz" тизимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларини назоратдан олиш.


уч кун муддатда



7-босқич

Ҳисоб палатаси

Ўзбекистон Республикаси Президентига Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларининг ижро ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этиш.

мунтазам равишда

Изоҳ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишини ташкил қилиш ва ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон, 2017 йил 9 августдаги Ф-5017-сон ҳужжатларига асосида ҳам амалга оширилади.

2. Зарур бўлганда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишининг назоратини ташкил қилиш жойларга чиққан ҳолда амалга оширилиши мумкин.


3. Вазирлар Маҳкамаси таркибига кирмайдиган давлат органлари ва ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишини ва ижроси назоратини ташкил қилиш ҳам ушбу Схемада кўзда тутилган тартибда амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 6 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 9 октябрь, 40-сон, 799-модда









































Время: 0.0223
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск