ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ерости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2018 й. 809-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.10.2018 й.

N 809



Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва

рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш

ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-

шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"

2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармони)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 6 октябрдаги

809-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Портловчи моддалар ва портлатиш воситаларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, транспортда ташиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 6 майдаги 213-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 46-модда):


а) 1-банднинг учинчи хатбоши, 5-банд ва 2-илова ўз кучини йуқотган деб ҳисоблансин;


б) 2-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"саноат мақсадидаги портловчи материалларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш портловчи моддалар айланмаси соҳасида фаолиятни амалга оширувчи юридик шахсларга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан бериладиган рухсатномалар асосида амалга оширилади";

қуйидаги мазмундаги учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилар қўшилсин:

"портловчи материалларни Ўзбекистон Республикасига жисмоний шахслар томонидан олиб кириш, шу жумладан кузатилмайдиган багажда олиб кириш тақиқланади;

портловчи моддаларни (олиб киришга рухсатнома мавжуд бўлганда) транспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан ўтказиш пунктлари орқали устувор тартибда (навбатсиз) ўтказилади;

портловчи материалларни божхонада текшириш фақат махсус жиҳозланган жойларда (портловчи материалларни сақлаш омборларида) амалга оширилади";

учинчи-еттинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи-ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 июндаги 360-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 95-модда) киритилаётган ўзгартиришлар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 9 октябрь











































Время: 0.0068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск