язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Октябрь, 2018 й./ Стaтистика/ Давлат статистика қўмитасининг 26.09.2018 й. 5-мб-сон "Электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон шаклда давлат статистика ҳисоботини тақдим этиш тартиби тўғрисида низомнинг 1-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 08.10.2018 й. 2479-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.10.2018 й.

N 2479-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ

26.09.2018 й.

N 5-мб


ҚАРОРИ




Электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда

электрон шаклда давлат статистика ҳисоботини

тақдим этиш тартиби тўғрисида низомнинг

1-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси "Давлат статистикаси тўғрисида"ги Қонунининг 5-1-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июлдаги "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3852-сон қарорига мувофиқ, Давлат статистика қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2013 йил 24 июндаги 3-мб-сон қарори (рўйхат рақами 2479, 2013 йил 17 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 29-сон, 380-модда) билан тасдиқланган Электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон шаклда давлат статистика ҳисоботини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди иккинчи хатбошидаги "ва муҳри" сўзлари ", шу жумладан электрон рақамли имзоси" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Мазкур ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Давлат статистика қўмитаси раиси                                Б. Бегалов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 9 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 15 октябрь, 41-сон, 814-модда