язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Октябрь, 2018 й./ Таълим тўғрисида/ Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 10.09.2018 й. 20-2018-сон "Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва "устоз-шогирд" ишларини белгилаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 08.10.2018 й. 3076-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.10.2018 й.

N 3076




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРИНИНГ

10.09.2018 й.

N 20-2018


БУЙРУҒИ




Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар

таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий,

илмий-тадқиқот ва "устоз-шогирд" ишларини

белгилаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси "Таълим тўғрисида"ги ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунларига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги Фармони, 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон "Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ, шунингдек профессор-ўқитувчилар таркибининг шахсий иш режасини тартибга солиш ва тизимлаштириш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва "устоз-шогирд" ишларини белгилаш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2015 йил 9 сентябрдаги 5-2015-сон "Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар юкламасини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2720, 2015 йил 19 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 42-сон, 540-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                           И. Маджидов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 9 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 15 октябрь, 41-сон, 816-модда