ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.10.2018 й. 789-сон "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган тасдиқловчи ҳужжатлар турларини тубдан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.10.2018 й.

N 789



ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ

ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН БЕРИЛАДИГАН

ТАСДИҚЛОВЧИ ҲУЖЖАТЛАР ТУРЛАРИНИ

ТУБДАН ҚИСҚАРТИРИШ БЎЙИЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолига давлат хизматлари қўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармонига мувофиқ ҳамда давлат хизматларининг кўрсатилишида бюрократизм, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларни янада бартараф этиш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мазкур соҳадаги фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2018 йил 15 октябрдан давлат ва хўжалик органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан давлат хизматлари кўрсатилишида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатларини тақдим қилиш бўйича тартиб бекор қилинсин:

а) қуйидаги фактларни тасдиқловчи:

шахснинг яшаш жойи бўйича (доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги) яшаётганлиги;

шахснинг ишсизлиги;

болани, ёлғиз шахсларни, пенсионерларни ва ногиронларни парвариш қилганлиги ҳақида;

б) шахснинг тавсифномаси.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра фуқароларга давлат хизматлари кўрсатилиши жараёнида шахснинг яшаш жойи бўйича (доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги) яшаётганлиги ҳамда унинг ишсизлигини тасдиқловчи ҳужжатларни олиш зарурияти туғилганда, давлат ва хўжалик органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мазкур маълумотларни тегишинча Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги органларидан мустақил равишда, шу жумладан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали сўраб олади.

3. Белгилансинки‚ 2020 йил 1 январдан бошлаб, давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида оила таркиби, шу жумладан қариндошлик даражаси ва фуқаронинг оилавий аҳволи ҳақидаги маълумотлар давлат ва хўжалик органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тўғридан-тўғри фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларидан мустақил равишда сўраб олинади.


4. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашига икки ой муддатда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тасдиқловчи ҳужжатларни, уларни бериш аниқ муддатларини ва бепуллигини назарда тутган ҳолда, фуқароларга тақдим қилиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия этилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

Белгилансинки, киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар 2018 йил 15 октябрдан бошлаб кучга киради.


6. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 3 октябрдаги

789-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон‚ 7-модда) билан тасдиқланган ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидалари 37-бандининг "в" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 июндаги 132-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 24-25-сон, 226-модда) билан тасдиқланган Республика олимпия захиралари теннис мактабига ўқувчиларни танлов асосида танлаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандида:

а) бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

б) олтинчи-саккизинчи хатбошилар тегишлича бешинчи-еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 июндаги 171-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 йил 6-сон‚ 43-модда) билан тасдиқланган Болалар уйлари тўғрисидаги Низомга 1-илова 12-бандининг иккинчи хатбошисидаги "оила таркиби тўғрисида яшаш жойидан маълумотнома" сўзлари "оила таркиби тўғрисида маълумотнома" сўзлари билан алмаштирилсин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги 367-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 12-сон‚ 91-модда) билан тасдиқланган Ҳарбий академик лицейлар ўқувчиларини ўқишдан четлаштириш ва бошқа таълим муассасасига ўтказиш тартиби тўғрисида Низом 8-бандининг "г" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидаларининг 17-бандида:

а) тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

б) қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ҳисобга олиш асбоблари билан таъминланмаган истеъмолчилар томонидан сарфланган сув хажмини аниқлаш учун зарур бўлган доимий ва вақтинчалик истиқомат қилувчилар сони ҳақидаги маълумотлар ИСКХ ташкилоти томонидан истеъмолчининг яшаш жойи бўйича ички ишлар органларидан мустақил равишда сўраб олинади".


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 9-сон, 342-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги Низомда:


а) 60-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига мухтож бўлган шахсларга васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахсларнинг тавсифномаларини, уларнинг яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан сўраб олади";

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 74-банднинг иккинчи хатбошисидан "яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органидан олинган маълумотнома ва тавсифнома" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


в) 80-бандда:

"ж" кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

"з" кичик бандидан "ёки яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органидан" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 81-бандда:

" кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

"ж" кичик бандидан "ёки яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органидан" сўзлари чиқариб ташлансин;


д) 82-банднинг "г" кичик банди ўз кучиии йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 декабрдаги 361-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 12-сон, 130-модда) билан тасдиқланган 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш тартиби тўғрисида Низом 13-бандининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"I гуруҳига кирувчи уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ўзларига ҳамроҳлик қилувчи шахснинг паспорт нусхасини ҳам тақдим этадилар".


15. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 январдаги 18-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й.‚ 1-сон‚ 7-модда) билан тасдиқланган Олий маҳорат спорт мактабига спортчиларни танлаш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом 7-бандининг бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 681-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 932-модда) билан тасдиқланган "Касаначиликни қўллаб-қувватлаш бўйича Консорциум" МЧЖ томонидан заём бериш тартиби тўғрисида Низом 12-бандининг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 4 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 9 октябрь, 40-сон, 800-модда








































Время: 0.1579
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск