ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.10.2018 й. 798-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "2018 йил ҳосили пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 30 августдаги 703-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.10.2018 й.

N 798




ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"2018 ЙИЛ ҲОСИЛИ ПАХТА ХОМ АШЁСИНИ

ЙИҒИБ-ТЕРИБ ОЛИШ ИШЛАРИНИ УЮШҚОҚЛИК

БИЛАН   ТАШКИЛ ЭТИШ   ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 2018 ЙИЛ 30 АВГУСТДАГИ 703-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА



2018 йил ҳосили пахта хомашёсини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш, пахта йиғим-теримида иштирок этадиган теримчиларнинг моддий манфаатдорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "2018 йил ҳосили пахта хомашёсини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 30 августдаги 703-сон қарорининг 1-банди тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятларида, Қашқадарё вилоятининг Косон, Муборак, Нишон, Касби туманларида, Сурхондарё вилоятининг Қизириқ ва Музработ туманларида (пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотлари фаолият юритаётган ҳудудлардан ташқари) теримчиларни пахта йиғим-теримига қўшимча равишда жалб этиш мақсадида қўлда терилган бир килограмм пахта хомашёси учун теримчига қўшимча 150 сўм устама ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари учун 150 сўм, жами 300 сўм миқдорида, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё,Самарқанд ва Хоразм вилоятларида (мазкур қарор иловасида назарда тутилган туманлардан ташқари) қўлда терилган бир килограмм пахта хомашёси учун теримчига қўшимча 100 сўм нақд пулда кунлик устама тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ҳисобидан амалга оширилиши, шунингдек, қўшимча тўланган тўловлар қишлоқ хўжалиги корхоналари билан якуний ҳисоб-китобларда ҳисобга олинмаслиги;".


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Бош вазир ўринбосарлари З.Т. Мирзаев, А.А. Абдуҳакимов, Н.С. Отажонов, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси вазифасини бажарувчи А.А. Хаитов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 октябрь










































Время: 0.0327
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск