язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Октябрь, 2018 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2018 й. 800-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.10.2018 й.

N 800



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

АТОМ ЭНЕРГЕТИКАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 19 июлдаги ПФ-5484-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 19 июлдаги ПҚ-3870-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 19 июлдаги ПФ-5484-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда "Ўзатом" агентлиги деб аталади) Илмий-техник ва эксперт кенгаши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 19 июлдаги ПҚ-3870-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигининг Атом энергетикасини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигининг Илмий-техник ва эксперт кенгаши таркиби 1-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигининг Илмий-техник ва эксперт кенгаши тўғрисидаги низом 2-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигининг Атом энергетикасини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. "Ўзатом" агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.С. Султанов ва "Ўзатом" агентлиги бош директори Ж.Т. Мирзамаҳмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 7 октябрь