язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Октябрь, 2018 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2018 й. 805-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини кенгайтириш ва мустақиллигини оширишга йўналтирилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.10.2018 й.

N 805



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

МАҲАЛЛИЙ   ДАВЛАТ   ҲОКИМИЯТИ

ОРГАНЛАРИНИНГ ВАКОЛАТЛАРИНИ

КЕНГАЙТИРИШ ВА МУСТАҚИЛЛИГИНИ

ОШИРИШГА   ЙЎНАЛТИРИЛГАН

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини кенгайтириш ва мустақиллигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 6 октябрдаги

805-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларда хизмат енгил автотранспортидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида" 1999 йил 2 апрелдаги 154-сон қарорининг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Белгилансинки, белгиланган лимит доирасида хизматда фойдаланиш учун транспорт воситалари:

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан маблағ олувчи ташкилотлар томонидан - фақат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда;

Қорақалпоғистон Республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан маблағ олувчи ташкилотлар томонидан - тегишли равишда фақат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда сотиб олинади ёки ижара бўйича жалб этилади.

Бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотлар ҳар йили харажатлар сметаси ва штат жадвалларини рўйхатдан ўтказишда хизмат автомобиллари сони лимитларини ва уларни сақлаш харажатларини рўйхатдан ўтказишлари шарт".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 йил, 9-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотларининг харажатларини молиялаштириш (тўлаш) тартибининг 20-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2007 йил 19 июлдаги 148-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 7-сон, 41-модда) илова 6-бандининг "п" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари) 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 28-модда) 1-илова 26-банди "е" кичик бандининг ўн тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 9 октябрь