язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Октябрь, 2018 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2018 й. 806-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.10.2018 й.

N 806



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга

механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш

самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил

29 майдаги ПҚ-3751-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 29 майдаги ПҚ-3751-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 6 октябрдаги

806-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги тармоғи учун ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маълумотига эга бўлган кадрлар тайёрлаш тизимини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 11 августдаги 222-сон қарорига 1-илова 7-позициясининг "Масъул ижрочилар" устунидаги "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ" сўзлари "Ўзагросервис" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2016 йил 10 февралдаги 33-сон қарорига 3-иловада:


а) 10-2-позиция чиқариб ташлансин;


қуйидаги мазмундаги бўлим қўшилсин.

   

"

"Ўзагросервис" АЖ

".

281.

"Ўзагросервис" АЖ

Тошкент шаҳри

     

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарорининг 1-иловасидаги "8. Хўжалик бошқаруви органлари" бўлимига қуйидаги таҳрирдаги 13-1-банд қўшилсин:

"13-1. "Ўзагросервис" акциядорлик жамияти".


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалигини ўз вақтида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 18 майдаги 373-сон қарорида:


4-банднинг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


қуйидаги мазмундаги 4-1-банд қўшилсин:

"4-1. "Ўзагросервис" АЖ 2020 йил 1 январгача бўлган муддатда машина-трактор парклари барча ўзиюрар қишлоқ хўжалиги техникасининг навигация ва мониторинг (GPS навигация) тизимлари ҳамда ҳисобга олишнинг бошқа техник воситалари билан жиҳозланишини таъминласин;"


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги 180-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси аэропортларида расмий делегацияларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги Низомга 2-рўйхатнинг "5.6. Компаниялар" бўлимининг 5.6.18.-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5.6.18. "Ўзагросервис" АЖ бош директори".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 9 октябрь