ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар /

"Бухоро-агро" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонасининг Устави (ЎзР ВМ 06.10.2018 й. 803 сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 6 октябрдаги

803-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Бухоро-агро" эркин иқтисодий зонаси

дирекцияси" давлат унитар корхонасининг

УСТАВИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. "Бухоро-агро" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) оператив бошқарув учун ўзига берилган давлат мулки бўлган мулк, жумладан ер майдонлари негизида давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилган тижорат ташкилоти ҳисобланади, у ўзига бириктирилган мулкка нисбатан, қонунда белгиланган доирада, ўз фаолияти мақсадларига, мулкдор (ёки унинг топшириғи билан унинг томонидан масъул этиб тайинланган давлат органи - муассис) топшириқларига мувофиқ эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқини амалга оширади.


2. Дирекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Уставга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


3. Дирекция юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мулкка, мустақил балансга, банкларда ҳисобрақамларига, шу жумладан, валюта ҳисобрақамларига, эмблемага, штамплар ва бланкаларга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бошқа реквизитларга эга бўлади.


4. Дирекциянинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - "Buxoro-agro" erkin iqtisodiy zona direktsiyasi" davlat unitar korxonasi;

қисқартирилган номи - "Buxoro-agro" EIZ Direktsiyasi" DUK;

б) рус тилида:

тўлиқ номи - Государственное унитарное предприятие "Дирекция свободной экономической зоны "Бухоро-агро";

қисқартирилган номи - ГУП "дирекция СЭЗ "Бухоро-агро";

в) инглиз тилила:

тўлиқ номи - "Directorate оf free economic zone "Buxoro-agro" State Unitary Company

қисқартирилган номи - "Directorate of FEZ "Buxoro-agro" SUC.


5. Дирекциянинг жойлашган жойи (почта манзили): Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, И. Мўминов кўчаси, 2-уй.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Дирекциянинг муассиси (кейинги ўринларда Муассис деб аталади) ҳисобланади.


7. Дирекция ўз номидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ва амалга ошириши, мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши низоларни ҳал этишда бошқа органларда вакиллик қилиши мумкин.


8. Дирекция Муассиснинг розилигига қўра тижорат ташкилотларининг, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик шахсларнинг қатнашишига йўл қўйиладиган нотижорат ташкилотларда қатнашчи (акциядор, аъзо) бўлиши мумкин.


9. Дирекция бошқа давлат корхонасининг муассиси бўлиши мумкин эмас.



2-БОБ. ДИРЕКЦИЯ ФАОЛИЯТИНИНГ

АСОСИЙ МАҚСАДИ, ВАЗИФАСИ

ВА ЙЎНАЛИШЛАРИ


10. "Бухоро-агро" эркин иқтисодий зонасини (кейинги ўринларда "Бухоро-агро" ЭИЗ деб аталади) ривожлантириш дастурларининг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек‚"Бухоро-агро" ЭИЗ ҳудудида алоҳида ҳуқуқий режимга риоя этилишини таъминлаш йўли билан оператив бошқариш, "Бухоро-агро" ЭИЗ қатнашчиларига хизматлар кўрсатишдан ҳамда ушбу Уставда назарда тутилган бошқа ишлар (хизматлар)ни бажаришдан (кўрсатищдан) фойда олиш Дирекция фаолиятининг асосий мақсади ҳисобланади.


11. Қуйидагилар Дирекция фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:

белгиланган тартибда танланган инвесторлар билан "Бухоро-агро" ЭИЗнинг Бухоро вилояти махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зонаси маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади) қарорларига мувофиқ "Бухоро-агро" ЭИЗ ҳудудида инвестициялаш тўғрисида битимлар бўйича шартномалар тузиш;

белгиланган тартибда танланган инвесторлар томонидан ўз зиммасига қабул қилган мажбуриятларнинг зарур даражада бажарилишини назорат қилиш, кейинчалик унинг натижаларини Маъмурий кенгашга тақдим этиш;

ишлаб чиқилган "Бухоро-агро" ЭИЗнинг бош режаси ва Маъмурий кенгаш қарори билан маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш;

"Бухоро-агро" ЭИЗ ҳудудида жойлашган давлат мулки бўлган кўчмас мулк объектларини Дирекцияга берилган ваколатлар доирасида бошқариш;

"Бухоро-агро" ЭИЗ қатнашчиларига инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш, ташкилотларни ишга тушириш ва уларнинг фаолияти учун зарур бўлган инфратузилма (электр энергия, газ ва сув таъминот, канализация, кириш йўллари ва бошқалар) билан таъминлашга доир масалаларни ҳал этищда кўмаклашиш;

"Бухоро-агро" ЭИЗ қатнашчиларига, шу жумладан давлат органларида уларнинг манфаатларини ифодалаш йўли билан хизматглар кўрсатиш;

"Бухоро-агро" ЭИЗ қатнашчиларига инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш, ташкилотларни ишга тушириш ва уларнинг самарали фаолияти учун зарур бўлган инфратузилма (электр энергияси, газ ва сув таъминоти, канализация, кириш йўллари ва бошқалар) билан таъминлашга доир масалаларни ҳал этишда кўмаклашиш;

Маъмурий кенгаш ваколатларига кирувчи масалалар бўйича унинг мажлисларида кўриб чиқиш учун материаллар тайёрлаш;

"Бухоро-агро" ЭИЗни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш;

"Бухоро-агро" ЭИЗ фаолият кўрсатиши билан боғглиқ масалалар бўйича давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиягини мувофиқлаштириш;

"Бухоро-агро" ЭИЗнинг ҳар йилги бюджетни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

"Бухоро-агро" ЭИЗ фаолиятини оператив бошқариш бўйича бошқа функцияларни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ушбу Уставда назарда тутилган тегишли фаолият турининг лицензияланиши зарурлиги белгиланган тақдирда, Дирекция фаолиятнинг ушбу турини лицензия олмасдан, тегишли лицензияловчи орган билан тузилган лицензия битими асосида амалга оширишга ҳақлидир.


12. Дирекция Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятнинг бошқа турларини ҳам амалга ошириши мумкин.



3-БОБ. ДИРЕКЦИЯ ФАОЛИЯТИНИ БОШҚАРИШ


13. Дирекция Муассисга ва Маъмурий кенгашга ҳисобот беради.

14. Муассис қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Дирекция фаолиятининг мақсади ва йўналишларини белгилаш;

Дирекция Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

Дирекциянинг ортиқча, фойдаланилмаётган ёхуд белгиланган мақсадда фойдаланилмаётган мулкини олиб қўйиш ва тасарруф этиш;

Дирекцияга берилган мулкдан фойдаланишдан олинган соф фойданинг бир қисмини ёки ҳаммасини олиш;

Дирекция мулки билан амалга оширилган битимларни ҳаққоний эмас деб эътироф этиш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш;

Дирекцияга етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида даъво тақдим этиш;

Дирекцияни қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш ва тугатиш балансини тасдиқлаш;

Дирекция раҳбари билан меҳнат шартномасини меҳнатта оид қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда муддатидан олдин тугатиш.

Муассис қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


15. Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси дирекция фаолиятига раҳбарлик қилади ва назоратни амалга оширади.

"Бухоро-агро" ЭИЗ мустақил бюджети ва "Бухоро-агро" ЭИЗни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Маъмурий кенгаш томонндан амалга оширилади.

17. Маъмурий кенгаш ваколатига қуйидагилар киради:

Дирекция фаолиятига раҳбарликни амалга ошириш;

Дирекция фаолиятини назорат қилиш;

Дирекция директори лавозимига номзодларни тасдиқлаш учун Республика кенгашига киритиш;

Дирекция мутахассисларини танлаб олиш;

Дирекциянинг штат жадваллари ва харажатлар сметасини келишиш;

Дирекция фаолиятини режали ташкиллаштириш, дирекциянинг чораклик иш режаларини тасдиқлаш ва уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

"Бухоро-агро" ЭИЗнинг мустақил бюджетидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан назоратни амалга ошириш.

Маъмурий кенгаш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


18. Маъмурий кенгаш ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун Дирекция фаолиятига тааллуқли бўлган ҳужжатларни талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга. Олинган ҳужжатлардан Маъмурий кенгаш томонидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилади.


19. Дирекциянинг жорий фаолиятига раҳбарликни Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Директор амалга оширади.

20. Директор ижро этувчи орган ҳисобланади.


21. Директор:

қонун ҳужжатлари талабларини бажаришга, Дирекция ходимларининг меҳнат шароитларини муҳофаза қилиш ва яхшилашга, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдалаииш соҳасидаги норма ва қоидаларга риоя қилишини таъминлашга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқади ва жорий этади;

"Бухоро-агро" ЭИЗни ривожлантириш дастурлари амалга оширилишини ташкил этади;

Дирекциянинг асосий фаолиятини такомиллаштиришга, бошқаришнинг энг замонавий усулларини жорий этишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширади;

Дирекция номидан ишончномасиз ҳаракат қилиш, барча ташкилотларда, шу жумладан хорижий ташкилотгларда унинг манфаатларини ифодалайди;

ходимларни ишга қабул қилади‚ улар билан меҳнат шартномалари (контрактлар) тузади ҳамда уларни ўзгартиради ва амал қилишини тўхтади;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончномалар беради;

кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш чора-тадбирларини амалга оширади;

Дирекциянинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар ва кўрсатмалар қабул қилади;

Дирекциянинг ички иш тартибини ва хўжалик фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни тасдиқлайди;

Дирекция томонидан қонун ҳужжатларига риоя қилинишини ва назорат амалга оширилишини таъминлайди;

Дирекцияга юкланган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа фунқцияларни амалга оширади.


22. Директор:

Муассис ва маъмурий кенгашга Дирекция фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда ҳисобот беради;

Дирекциянинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланадиган мустақил бюджет маблағларининг тасарруф этувчиси ҳисобланади;

Дирекциянинг мустақил бюджет ижроси тўғрисидаги ҳисоботни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.


23. Директор ўз зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши, шунингдек, Дирекцияга берилган давлат мулкининг сақланиши ва ундан мақсадли фойдаланилиши юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.



4-БОБ. ДИРЕКЦИЯНИНГ

УСТАВ ФОНДИ


24. Дирекциянинг устав фонди "Бухоро-агро" ЭИЗ фаолиятини оператив бошқаришни амалга ошириш учун Муассис томонидан ўзига берилган маблағлар, мол-мулк ва бошқа активлар йиғиндисидан иборат бўлади.


25. Дирекция устав фондининг миқдори 1,0 млрд. сўмни ташкил этади.



5-БОБ. ДИРЕКЦИЯ МУЛКИНИ

ТАСАРРУФ ЭТИШ


26. Муассис томонидан Дирекцияга оператив бошқариш ҳуқуқи билан берилган асосий фондлар ва айланма маблағлар Дирекция мол-мулкини ташкил этади.


27. Дирекциянинг асосий фондлари ва айланма маблағлари бўлинмайди ва улушлар (ҳиссалар, пайлар) бўйича тақсимланиши мумкин эмас.


28. Маъмурий кенгаш Дирекцияга берилган давлат мулкидан белгиланган мақсадда фойдаланилишини ва унинг сақланишини, шунингдек ўзгага берилишини Муассис номидан назорат қилади.


29. Директор Муассис билан келишган ҳолда Дирекция мулкини қуйидаги ҳолатларда тасарруф этиши мумкин:

асосий воситаларни сотиш, уларни ижарага ёки гаровга бериш;

мол-мулкни бошқа хўжалик жамиятининг устав фондига улуш сифатида киритиш;

бошқа хўжалик жамғармаларининг акциялари (улушлари)ни сотиб олиш ва сотиш;

давлат корхонаси фаолияти мақсадларига мувофиқ бўлмаган мол-мулкни бошқача тарзда тасарруф этиш.



6-БОБ. ДИРЕКЦИЯ БЮДЖЕТИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ


30. Қуйидагилар Дирекция фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

давлат мулки бўлган ва "Бухоро-агро" ЭИЗ ҳудудида жойлашган бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан олинган даромадларнинг бир қисми;

хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;

Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланган миқдорда ЭИЗ қатнашчиларининг ажратмалари ва ЭИЗ қатнашчилари сифатида рўйхатдан ўтиш учун тўловлари;

Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларидаги маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.



7-БОБ. ЗАХИРА ВА БОШҚА

ФОНДЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


31. Дирекция ўз тасарруфига қоладиган соф фойда ҳисобига захира фондини, шунингдек бошқа фондларни ташкил этиши мумкин, уларнинг миқдори, шакллантириш ва фойдаланиш тартиби Муассис томонидан тасдиқланади.



8-БОБ. ҲИСОБОТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ


32. Дирекция ҳисобот даври тугагач ваколатли органларга молия ҳисоботини ва рўйхати қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим этади ҳамда ҳужжатларнинг сақланиши ва уларнинг давлат томонидан сақлашга берилиши юзасидан белгиланган тартибда жавоб беради.



9-БОБ. ДИРЕКЦИЯНИНГ

ЖАВОБГАРЛИГИ


33. Дирекция ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мулк билан жавоб беради. Муассис дирекциянинг мулки етарли бўлмаган тақдирда унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарликни амалга оширади.


34. Дирекция Муассис мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.



10-БОБ. ДИРЕКЦИЯНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА ТУГАТИШ


35. Дирекция Муассиснинг қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ёки суд қарорига биноан қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.


36. Дирекция тугатилганда унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсларга ўтмайди. Дирекция қайта ташкил этилган тақдирда унинг ҳуқуқи ва мажбуриятлари ҳуқуқий ворисга ўтади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 6 октябрь










































Время: 0.1956
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск