ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси /

Ўзбекистон Республикасининг 11.10.2018 й. ЎРҚ-497-сон "Юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 21.09.2018 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 27.09.2018 й. мақулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

11.10.2018 й

N ЎРҚ-497



ЮРИДИК ЁРДАМ ВА ҲУҚУҚИЙ

ХИЗМАТЛАР  КЎРСАТИШ   ТИЗИМИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 21 сентябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2018 йил 27 сентябрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 1, 2-модда, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4-моддалар, N 4, 224-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:


1) 159-1-модданинг номидаги ва матнидаги "ижарага бериш шартномасининг, текин фойдаланишга бериш шартномасининг мажбурий нотариал тасдиқланишига" деган сўзлар "давлат солиқ органларида ижарага бериш шартномасининг мажбурий ҳисобга қўйилишига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 197-1-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Адвокат сўровига ахборотни (ҳужжатларни) тақдим этмасликда, ўз вақтида тақдим этмасликда ёхуд била туриб ёлғон ёки нотўғри ахборот (ҳужжатлар) тақдим этишда ифодаланган тарзда адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилиш, шунингдек адвокатнинг ишда иштирок этишига тўсқинлик қилиш ёки унинг ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) манфаатларига зид бўлган вазиятни мажбуран эгаллашига эришиш мақсадида адвокатга қандай шаклда бўлмасин таъсир ўтказиш -

энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


3) 283-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ушбу Кодекснинг 197-1-моддасида назарда тутилган адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилинган тақдирда, адвокат маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузмасдан ўз аризасида ҳуқуқбузарнинг шахси тўғрисидаги маълумотларни, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жойни, вақтни ва бу ҳуқуқбузарликнинг моҳиятини, шунингдек ишни ҳал этиш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни кўрсатган ҳолда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга".


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, N 11-12; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 9, 229-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 182-модда; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда, N 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 4, 156, 164-моддалар, N 8, 367-модда, N 9, 416-модда, N 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, N 4, 192-модда, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 9, 337-модда; 2010 йил, N 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, N 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, N 4, 106, 109-моддалар, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда, N 12, 343-модда; 2015 йил, N 8, 310, 312-моддалар; 2016 йил, N 4, 125-модда; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 9, 510-модда, N 12, 773-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда, N 4, 224-модда, N 7, 433-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 480-модданинг биринчи қисми "ва нотариал тартибда тасдиқланиши лозим" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


2) 488-модданинг иккинчи қисми чиқариб ташлансин;


3) 574-модданинг учинчи қисмидаги "нотариал тасдиқланган бўлиши керак" деган сўзлар "давлат солиқ органларида ҳисобга қўйилиши лозим" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 603-модданинг иккинчи қисмидаги "нотариал тасдиқланган бўлиши керак" деган сўзлар "давлат солиқ органларида ҳисобга қўйилиши лозим" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 626-1-модданинг:

иккинчи қисми чиқариб ташлансин;

учинчи қисми иккинчи қисм деб ҳисоблансин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган "Нотариат тўғрисида"ги 343-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 2, 42-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда; 2006 йил, N 9, 498-модда; 2007 йил, N 12, 608-модда; 2009 йил, N 9, 337-модда; 2010 йил, N 9, 335-модда; 2012 йил, N 4, 105-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 4, 224-модда, N 7, 431-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 2-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"2-модда. Ўзбекистон Республикасида нотариус


Йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида уч йиллик иш стажига эга бўлган, шу жумладан нотариал идорада камида бир йил стажировка ўтаган, малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқароси нотариус бўлиши мумкин. Судьялик лавозимида камида беш йил ишлаган ёки нотариус ёрдамчиси ёхуд адлия органларининг нотариал фаолиятга раҳбарлик қилиш ва ушбу фаолиятни назорат қилиш билан боғлиқ лавозимларида камида уч йил ишлаган шахслар учун стажировкадан ўтиш талаб қилинмайди.

Қуйидагилар нотариус бўлиши мумкин эмас:

муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахс;

қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс;

ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун нотариус, адвокат, терговчи, суриштирувчи, прокурор, судья ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бошқа ходими сифатидаги ваколати тугатилган шахс.

Нотариус ёрдамчи ва стажёргаэга бўлиши мумкин.

Нотариусларга махсус унвонлар - мансаб даражалари берилади";


2) 2-1-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Нотариус ёрдамчисига махсус унвонлар - мансаб даражалари берилади";


3) 5 ва 6-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"5-модда. Нотариуснинг мустақиллиги ва бетарафлиги


Нотариус ўз фаолиятида мустақил ва бетараф бўлиб, уни амалга оширишда нотариат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига амал қилади.



6-модда. Нотариал ҳаракатларнинг махфийлиги


Нотариуснинг, нотариал ҳаракатларни амалга оширувчи бошқа мансабдор шахсларнинг, шунингдек амалга оширилаётган нотариал ҳаракатлар тўғрисида ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан хабардор бўлиб қолган шахсларнинг ўзларига маълум бўлган маълумотларни ошкор қилиши, шу жумладан меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин ҳам ошкор қилиши тақиқланади.

Амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар (ҳужжатлар) бу ҳаракатлар кимнинг номидан ёки кимнинг топшириғига кўра амалга оширилган бўлса, ўша шахсларнинг ўзигагина берилиши мумкин.

Амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотномалар (маълумотлар) суд, прокуратура, суриштирув ва тергов органлари юритувида бўлган ишлар муносабати билан уларнинг талабига биноан берилади.

Нотариуслар томонидан шунингдек:

махсус ваколатли давлат органига - жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотномалар (маълумотлар);

давлат солиқ хизмати органига - кўчмас мулк олди-сотди шартномаларини, мол-мулк ижараси шартномаларини тасдиқлаш ва ижара ҳақининг миқдори тўғрисидаги, шунингдек мерос ёки ҳадя тартибида фуқаролар мулкига ўтаётган мол-мулкнинг қиймати ҳақидаги маълумотномалар;

ички ишлар органига - автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ҳуқуқи учун ишончномаларни, ушбу воситаларни бошқа шахсга ўтказиш, ижарага бериш, улардан текин фойдаланиш, уларнинг гаров, лизинг шартномаларини тасдиқлаш тўғрисидаги маълумотномалар;

ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси туман (шаҳар) филиалига - бошқа шахсга ўтказилаётган кўчмас мулкнинг кадастр рақами тўғрисидаги ва олувчи ҳақидаги маълумотлар;

кредит бюросига унинг сўровига кўра - битим предмети бўлган объектни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш ёки ушбу объектга нисбатан хатлов мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномалар (маълумотлар);

риэлторлик ташкилотига унинг сўровига кўра - битим предмети бўлган кўчмас мулк объектини бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш ёки ушбу объектга нисбатан хатлов мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномалар (маълумотлар);

манфаатдор шахсларга васият қилувчининг вафотидан кейин - васиятнома тўғрисидаги маълумотномалар берилади.

Амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириши мақсадида унинг сўровига кўра тақдим этилади.

Маълумотномаларни (маълумотларни) тақдим этиш ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда амалга оширилиши мумкин";


4) 15-модда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Нотариуслар ўз касбий малакасини даврий ошириши якунлари бўйича аттестациядан ўтади. Нотариуслар алмаштириш (ротация қилиш) тартибида бошқа нотариал идораларга тайинланиши мумкин. Нотариусларни аттестациядан ўтказиш ва алмаштириш (ротация қилиш) тартиби тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади";

тўртинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисоблансин;


5) 16-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жисмоний ёки юридик шахс нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун хоҳлаган нотариусга мурожаат қилишга ҳақли, бундан ушбу Қонуннинг 37, 51, 52, 59, 63, 74, 82 ва 93-моддаларида назарда тутилган ҳоллар мустасно";


6) 17-модда қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"юридик шахсларнинг раҳбар органлари йиғилишларида уларнинг таклифига кўра иштирок этиш";


7) 18-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"18-модда. Нотариуснинг мажбуриятлари


Нотариус:

жисмоний ва юридик шахсларга ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда кўмаклашиши, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириб бериши;

тарафлар тақдим этган битимлар лойиҳаларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириши ҳамда уларнинг мазмуни тарафларнинг асл мақсадига мос келиш-келмаслигини ва ушбу битимларнинг қонун талабларига зид келиш-келмаслигини текшириши;

юридик жиҳатдан бехабарликдан жисмоний ва юридик шахсларнинг зарарига фойдаланилмаслиги учун уларни амалга оширилаётган нотариал ҳаракатларнинг оқибатлари ҳақида огоҳлантириши;

қонун ҳужжатларига мос келмайдиган нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиши;

нотариал ҳаракатларни амалга ошириш чоғида фуқаролар ёки мансабдор шахслар томонидан қонунийлик бузилганлигини аниқлаган тақдирда, зарур чора-тадбирлар кўрилиши учун тегишли корхоналар, муассасалар, ташкилотларга ёки прокурорга бу ҳақда хабар қилиши;

уч йилда камида бир марта ўз касбий малакасини ошириши;

суд, прокуратура, суриштирув ва тергов органлари юритувида бўлган ишлар билан боғлиқ нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик тўғрисида уларнинг талабига биноан маълумотномалар (маълумотлар) бериши;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотномаларни (маълумотларни) махсус ваколатли давлат органига тақдим этиши;

кўчмас мулк олди-сотди шартномаларини, мол-мулк ижараси шартномаларини тасдиқлаш ва ижара ҳақининг миқдори тўғрисидаги, шунингдек мерос ёки ҳадя тартибида фуқаролар мулкига ўтаётган мол-мулкнинг қиймати ҳақидаги маълумотномаларни давлат солиқ хизмати органига тақдим этиши;

автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ҳуқуқи учун ишончномаларни, ушбу воситаларни бошқа шахсга ўтказиш, ижарага бериш, улардан текин фойдаланиш, уларнинг гаров, лизинг шартномаларини тасдиқлаш тўғрисидаги маълумотномаларни ички ишлар органига тақдим этиши;

бошқа шахсга ўтказилаётган кўчмас мулкнинг кадастр рақами тўғрисидаги ва олувчи ҳақидаги маълумотларни ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси туман (шаҳар) филиалига тақдим этиши;

битим предмети бўлган объектни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш ёки ушбу объектга нисбатан хатлов мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномаларни (маълумотларни) кредит бюроларининг сўровига кўра тақдим этиши;

битим предмети бўлган кўчмас мулк объектини бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш ёки ушбу объектга нисбатан хатлов мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномаларни (маълумотларни) риэлторлик ташкилотининг сўровига кўра тақдим этиши;

васият қилувчининг вафотидан кейин манфаатдор шахсларга васиятнома тўғрисидаги маълумотномаларни тақдим этиши;

амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг сўровига кўра тақдим этиши шарт";


8) 21-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"21-модда. Нотариал ҳаракатлар ва нотариуслар

томонидан амалга ошириладиган бошқа

ҳаракатлар учун ҳақ тўлаш


Нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун белгиланган ставкалар бўйича давлат божи ундирилади.

Нотариус нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун ўз иш жойидан бошқа жойга борганида манфаатдор жисмоний ёки юридик шахслар унинг ҳақиқатда қилинган транспорт харажатларининг ўрнини қоплайди.

Нотариус томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ҳақ ундирилади.

Нотариус томонидан нотариал ҳаракатлар амалга оширилганда нотариал тартибда тасдиқланадиган битим лойиҳасини мустақил тайёрлаган жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқий ҳамда техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ҳақ тўлашдан озод этилади";


9) қуйидаги мазмундаги 4-1-боб билан тўлдирилсин:


"4-1-боб. Нотариатнинг ягона автоматлаштирилган

ахборот тизими



22-1-модда. Нотариатнинг ягона автоматлаштирилган

ахборот тизимининг асосий қоидалари


Нотариал фаолият тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, уларга ишлов бериш жараёнларини комплекс автоматлаштириш ҳамда нотариал ҳаракатларни амалга оширишга алоқадор давлат органлари билан ахборот ҳамкорлигининг барча турларини таъминлаш учун мўлжалланган ахборот тизими Нотариатнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимидир.

Нотариатнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тегишлидир.

Нотариатнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимидан нотариал идорага юборилган электрон мурожаатни олиш учун ҳам фойдаланилади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Нотариатнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига нотариусларнинг киришини таъминлайди.

Нотариуслар томонидан Нотариатнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига маълумотлар киритилиши нотариал ҳаракатларни амалга оширишнинг махфийлигини ошкор этиш ҳисобланмайди.



22-2-модда. Нотариатнинг ягона автоматлаштирилган

ахборот тизимига маълумотлар киритиш


Нотариатнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига маълумотларни киритиш нотариуслар томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Нотариатнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига нотариуслар томонидан киритилиши лозим бўлган маълумотларнинг рўйхатини белгилайди.

Амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар бундай ҳаракатлар амалга оширилган кундан кечиктирмай нотариус томонидан Нотариатнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилади.



22-3-модда. Электрон мурожаат


Жисмоний ва юридик шахслар нотариус қабулига олдиндан ёзилиш, битимлар ва аризаларнинг электрон шаклдаги лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда нотариал ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа мақсадлар учун ахборот тизимлари орқали нотариал идораларга мурожаат қилиши мумкин.

Электрон мурожаат электрон рақамли имзо билан тасдиқланган бўлиши лозим. Агар ҳуқуқий ва техник тусдагиқўшимча ҳаракатлар учун ҳақ тўланмаган бўлса, битимлар ва аризаларнинг электрон шаклдаги лойиҳаларини тайёрлаш тўғрисидаги электрон мурожаат кўриб чиқилмайди.

Ахборот тизимлари орқали нотариал идораларга келиб тушадиган электрон мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади";


10) 23-модданинг биринчи қисми:


4-банди чиқариб ташлансин;


қуйидаги мазмундаги 12-1-банд билан тўлдирилсин:

"12-1) юридик шахснинг раҳбар органи томонидан қарор қабул қилинганлиги фактини тасдиқлайди";


15-бандидаги "аризаларини" деган сўз "аризалари ва (ёки) бошқа ҳужжатларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11) 26-модданинг:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"26-модда. Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга

тенглаштириладиган васиятномалар,

ишончномалар ва аризалар";


биринчи қисмининг бешинчи ва олтинчи хатбошиларидаги "васиятномалари ва ишончномалари" деган сўзлар "васиятномалари, ишончномалари ва аризалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги "Васиятномалар ва ишончномаларни" деган сўзлар "Васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


12) 27-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"27-модда. Мансабдор шахслар томонидан тасдиқланган

васиятномаларни ва ишончномаларни

нотариал идорага бериш


Ушбу Қонуннинг 26-моддасида санаб ўтилган мансабдор шахслар ўзлари тасдиқлаган васиятномаларнинг ва нотариал ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ ишончномаларнинг биттадан нусхасини васият қилувчи ёки ишонч билдирувчи доимий яшайдиган жойдаги нотариал идорага сақлаш учун кечиктирмай юбориши шарт.

Агар васият қилувчининг ёки ишонч билдирувчининг Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўлмаса ёки уларнинг яшаш жойи номаълум бўлса, васиятнома ёхуд ишончнома уни қайси ташкилотнинг мансабдор шахси тасдиқлаган бўлса, ўша ташкилот жойлашган ердаги нотариал идорага сақлаш учун юборилади.

Нотариус сақлаш учун келиб тушган васиятномани ва ишончномани текшириб кўриши ҳамда уларнинг қонунга номувофиқлиги аниқланган тақдирда, бу ҳақда васият қилувчига, ишонч билдирувчига ва васиятномани тасдиқлаган мансабдор шахсга маълум қилиши шарт.

Ушбу Қонуннинг 26-моддасида санаб ўтилган мансабдор шахслар васиятномаларни ўзгартириш ва бекор қилиш, шунингдек ишончноманинг амал қилишини тугатиш учун асос бўладиган ҳужжатнинг биттадан нусхасини ушбу моддада белгиланган тартибда кечиктирмай нотариал идорага бериши шарт";


13) 28-модда биринчи қисмининг 1-бандидаги "ушбу Қонун 44-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ва Ўзбекистон Республикасида жойлашган мол-мулкни" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасида жойлашган кўчмас мол-мулкни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14) 29-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Нотариал ҳаракатни амалга ошириш чоғида нотариуслар томонидан аудио ва видеоёзув воситаларидан фойдаланилиши мумкин";


15) 31-модданинг тўртинчи қисми "нотариал ҳаракатни амалга ошириш" деган сўзлардан кейин "бир маротаба" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


16) 32-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқаронинг шахсини аниқлашда нотариус тегишли ахборот ресурсларидан фойдаланади";


17) 34-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Битимлар, аризалар ва бошқа ҳужжатлар тарафлар томонидан бармоқ изларини олиш йўли билан тасдиқланиши мумкин";

иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бундай ҳолларда нотариал ҳаракатларни амалга ошириш чоғида видеоёзув воситаларидан фойдаланилади";


18) 35-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Агар ҳужжатдаги мавжуд изоҳ берилмаган тузатишлар ёки бошқа камчиликлар тақдим этилган ҳужжатнинг мақсади учун аҳамиятсиз бўлса, нотариус бундай ҳужжатни нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун қабул қилишга ҳақли";


19) 37-моддадаги "шунингдек мазкур нотариал идоранинг ходимлари номига ва уларнинг номидан" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


20) 40-модданинг иккинчи қисмидаги "иккинчи ва учинчи қисмларида" деган сўзлар "иккинчи - тўртинчи қисмларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


21) 44-модданинг иккинчи қисми чиқариб ташлансин;


22) 62-модданинг иккинчи қисми чиқариб ташлансин;


23) 63-модда:

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Агар марҳум эрдан (хотиндан) кейин хотин (эр) томонидан мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномани олиш ҳақида ёзма ариза берилмаса, эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улуш ажратилмайди";

учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;


24) 65-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"65-модда. Ҳужжатлар кўчирма нусхаларининг

ва ҳужжатлардан олинган кўчирмаларнинг

тўғрилигини шаҳодатлаш


Нотариуслар жисмоний ва юридик шахслар томонидан берилган ҳужжатлар кўчирма нусхаларининг ва ҳужжатлардан олинган кўчирмаларнинг тўғрилигини шаҳодатлайди.

Кўчирма олинаётган ҳужжатда ўзаро боғлиқ бўлмаган бир нечта алоҳида масалага оид қарорлар мавжуд бўлган тақдирдагина кўчирманинг тўғрилиги шаҳодатланиши мумкин. Кўчирма ҳужжатнинг муайян масалага доир қисмининг тўла матнини акс эттириши керак.

Нотариус ҳужжатлар кўчирма нусхаларининг ва ҳужжатлардан олинган кўчирмаларнинг тўғрилигини шаҳодатлар экан, ҳужжат мазмунининг қонунийлигини, унда баён қилинган фактларнинг ҳақиқатга мослигини, уни имзолаган жисмоний шахсларнинг шахсини, муомалага лаёқатлилиги ва ваколатларини, ҳужжатни юборган юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини тасдиқламайди.

Агар бир қисми бошқа ҳужжатнинг кўчирма нусхасини ифодалаган бир неча варақдан иборат ҳужжат аслининг кўчирма нусхаси ёки ҳужжатнинг аслидан олинган кўчирма тўғрилиги шаҳодатланаётган бўлса, тасдиқлов ёзувида бу ҳақда белги қўйилади";


25) 67-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"67-модда. Ҳужжатлардаги имзонинг

ҳақиқийлигини шаҳодатлаш


Нотариус имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлар экан, ҳужжатда баён этилган фактларни эмас, балки фақат имзонинг муайян шахс томонидан қўйилганлигини тасдиқлайди.

Битимни ифодаловчи ҳужжатлардаги имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлашга йўл қўйилмайди";


26) қуйидаги мазмундаги 70-1-модда билан тўлдирилсин:


"70-1-модда. Юридик шахснинг раҳбар органи

томонидан қарор қабул қилинганлиги

фактини тасдиқлаш


Нотариус юридик шахснинг раҳбар органи йиғилишини чақирувчи органнинг ёки шахснинг илтимосига кўра ушбу йиғилиш ўтказилиши чоғида ҳозир бўлади ва юридик шахснинг раҳбар органи томонидан қарор қабул қилинганлиги фактини тасдиқлаш тўғрисида ҳамда ушбу қарорни қабул қилиш чоғида ҳозир бўлган иштирокчиларнинг (акциядорларнинг) таркиби ҳақида гувоҳнома беради.

Нотариус юридик шахснинг раҳбар органи томонидан қарор қабул қилинганлиги фактини белгилаш учун юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини текширади, юридик шахс раҳбар органининг қарор қабул қилиш борасидаги ваколатини, йиғилишда кворум мавжудлигини ва овозларни санаб чиқиш асосида қарор қабул қилиш учун керакли овозлар сони мавжудлигини қонун ҳужжатларига ва юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ аниқлайди";


27) 12-бобнинг номидаги "аризаларини" деган сўзлар "аризалари ва (ёки) бошқа ҳужжатларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


28) 73-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"73-модда. Аризалар ва (ёки) бошқа

ҳужжатларни топшириш


Нотариус жисмоний ва юридик шахсларнинг аризалари ва (ёки) ўзга ҳужжатларини бошқа жисмоний ва юридик шахсларга топширади.

Аризалар ва (ёки) бошқа ҳужжатлар уларнинг топширилганлигини маълум қилиш шарти билан почта орқали юборилади ёки бевосита тегишли шахсларга имзо қўйдириб топширилади. Аризалар телефакс, компьютер тармоқлари ва бошқа техник воситалардан фойдаланиб ҳам узатилиши мумкин. Аризалар ва (ёки) бошқа ҳужжатларни топшириш билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраган шахс қоплайди.

Шахснинг илтимосига кўра нотариус аризалар ва (ёки) бошқа ҳужжатларнинг топширилганлиги ҳақида гувоҳнома беради";


29) 91-модданинг:

биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги органи расмийлаштирган" деган сўзлар "расмийлаштирилган ёки апостиль қўйилган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми "расмийлаштирилмаган" деган сўздан кейин "ёки апостиль қўйилмаган" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган "Адвокатура тўғрисида"ги 349-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 2, 48-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда; 2008 йил, N 12, 641-модда; 2009 йил, N 9, 337-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 3-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Адвокат қуйидагилардан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланишга ҳақли эмас:

илмий ва педагогик фаолият;

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасидаги (бундан буён матнда Адвокатлар палатаси деб юритилади) ва унинг ҳудудий бошқармаларидаги фаолият;

патент вакили ва медиатор сифатидаги фаолият;

шартномавий-ҳуқуқий асосда давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходими сифатидаги фаолият;

ҳакамлик судларида ва халқаро тижорат арбитражларида (судларида) судья сифатидаги фаолият";


2) 3-1-модда:

иккинчи қисмидаги "олти" деган сўз "уч" деган сўз билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходими сифатида, судья, терговчи, суриштирувчи ёки прокурор лавозимида камида уч йил юридик мутахассислик бўйича иш стажига эга бўлган шахс адвокатлик тузилмасида стажировкадан ўтмасдан малака имтиҳонида иштирок этишга ҳақли";

учинчи - саккизинчи қисмлари тегишинча тўртинчи - тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

тўртинчи қисмидаги "бир йилдан" деган сўзлар "олти ойдан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 4-модданинг олтинчи ва еттинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги олтинчи - ўнинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Адвокатлик фирмасининг ёки адвокатлар ҳайъатининг жойлашган ери яшаш учун мўлжалланмаган жойда бўлиши керак.

Адвокатлик бюроларини таъсис этган адвокатлар ўз фаолиятини мулк ҳуқуқи асосида ёки бошқа қонуний асосда ўзларига тегишли бўлган турар жойларда амалга ошириши мумкин, бунда адвокатга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жойларни адвокатлик бюроси фаолиятида фойдаланиш мақсадида яшаш учун мўлжалланмаган жойлар тоифасига ўтказиш талаб қилинмайди.

Адвокатлик тузилмалари фуқаролар ва юридик шахсларга юридик ёрдам кўрсатганлик учун улардан тушадиган пул маблағлари (даромадлар) ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан таъминот олади.

Адвокатлар адвокатларнинг жамоат бирлашмаларини тузиши мумкин.

Адвокатлик фирмаси ва адвокатлар ҳайъати Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамда чет давлатларда ушбу давлатларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзининг алоҳида бўлинмаларини (ваколатхоналари ва филиалларини) ташкил этишга ҳақли. Бунда адвокатлик фирмаси ва адвокатлар ҳайъати алоҳида бўлинмани очиш тўғрисидаги қарори ҳақида рўйхатдан ўтказувчи органни олдиндан хабардор қилади";


4) 5-модданинг биринчи қисми:

тўртинчи хатбошиси "фуқаролик" деган сўздан кейин "иқтисодий ва маъмурий" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"жиноят ишлари бўйича суриштирув, дастлабки тергов босқичида ва судда ҳимоячи, жабрланувчининг вакили, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар сифатида иштирок этади";

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ҳакамлик судида ва халқаро тижорат арбитражида (судида) вакилликни амалга оширади";


5) 6-модда биринчи қисмининг:

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки терговни ўтказиш ва ишни судда кўриб чиқиш чоғидаёки маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқаётган органларда ва бошқа ваколатли органларда маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги иш ёки жиноят иши материалларига қўшиб қўйилиши, шунингдек албатта баҳоланиши лозим бўлган далилларни тўплаш ва тақдим этиш";

тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) билан махфийлик таъминланадиган шароитларда (шу жумладан уни қамоқда сақлаб туриш даврида) учрашувларнинг сони, давомийлиги чекланмаган ҳолда ҳамда ишни юритишга масъул бўлган давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг рухсатисиз холи учрашиш";


6) қуйидаги мазмундаги 7-1-модда билан тўлдирилсин:


"7-1-модда. Адвокат сўрови


Адвокат давлат органларига ва бошқа органларга, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга мазкур органлар ҳамда ташкилотларнинг ваколатларига кирадиган масалалар юзасидан адвокат томонидан малакали юридик ёрдам кўрсатилиши учун зарур бўлган маълумотномалар, тавсифномалар ва бошқа ҳужжатларни (бундан буён матнда ахборот (ҳужжатлар) деб юритилади) тақдим этиш масалалари юзасидан адвокат сўровини (бундан буён матнда адвокат сўрови деб юритилади) юборишга ҳақли.

Ахборот (ҳужжатлар), шунингдек уларнинг кўчирма нусхалари адвокат сўрови олинган санадан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай тақдим этилади.

Агар давлат органи ёки бошқа орган, шунингдек корхона, муассаса, ташкилот сўралаётган ахборотга (ҳужжатларга) эга бўлмаса, улар ўзларига мурожаат этган адвокатга сўров олинган санадан эътиборан беш кундан кечиктирмай бу ҳақда хабар қилиши шарт.

Адвокат томонидан иш бўйича суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси бошланганлиги тўғрисида далолат берадиган ҳужжат тақдим этилган тақдирда, сўровда кўрсатилган ахборот (ҳужжатлар) уч иш кунидан кечиктирмай тақдим этилиши керак.

Адвокат сўровида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

сўров юборилаётган давлат органи ёки бошқа органнинг, шунингдек корхона, муассаса, ташкилотнинг номи ва почта манзили;

адвокатнинг фамилияси, исми, отасининг исми;

адвокат ўз фаолиятини амалга ошираётган адвокатлик тузилмасининг номи, почта манзили, электрон почта манзили, телефон рақами;

адвокат сўровини қайд этиш дафтаридаги адвокат сўровининг рўйхатдан ўтказилганлик рақами ва санаси;

адвокат кимнинг манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилаётган бўлса, ўша жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки юридик шахснинг номи;

юридик ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган ахборот (ҳужжатлар);

сўралаётган ахборотни (ҳужжатларни) бериш усули (почта жўнатмаси, факсимиль алоқа, электрон почта, бевосита топшириш);

адвокатнинг имзоси.

Адвокат сўровига ордернинг кўчирма нусхаси илова қилинади.

Агар адвокатлик сўровини олган субъект сўралаётган ахборотга (ҳужжатларга) эга бўлмаса ёки маълумотларда давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сир мавжуд бўлса, шунингдек адвокат сўровида ушбу модданинг бешинчи ва олтинчи қисмларида назарда тутилган ахборот (ҳужжатлар) кўрсатилмаган бўлса, сўралаётган ахборотни (ҳужжатларни)адвокатга тақдим этиш рад этилиши мумкин.

Адвокат сўрови адвокатлик сирига риоя этилган ҳолда ахборот тизими орқали электрон шаклда ҳам берилиши мумкин.

Адвокат сўровига ахборотни (ҳужжатларни) тақдим этмаслик,

ўз вақтида тақдим этмаслик ёхуд била туриб ёлғон ёки нотўғри ахборот (ҳужжатлар) тақдим этганлик қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади";


7) 10-модда:

биринчи қисми "у ёки бу тарзда" деган сўзлардан кейин "бевосита ёки билвосита" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Суднинг адвокатни жиноят содир этишда айбдор деб топиш тўғрисидаги айблов ҳукми қонуний кучга кирган тақдирда, судья бир сутка ичида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигини ва Адвокатлар палатасини ёзма шаклда хабардор қилади";


8) 12-3-модда:

учинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Айни бир шахс кетма-кет икки муддатдан ортиқ Адвокатлар палатасининг раиси бўлиши мумкин эмас";

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Адвокатлар палатасининг раиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш бўйича мажлисларида иштирок этишга ва улар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдиришга ҳақлидир";

тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча бешинчи ва олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


9) 13-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Малака комиссиялари ҳамкасблари орасида ҳурматга сазовор бўлган адвокатлар, шунингдек ҳуқуқ соҳасидаги тажрибали мутахассислар орасидан тоқ миқдорда Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармаларининг ва адлия органларининг қўшма қарорлари билан тузилади.

Малака комиссияларининг қарорлари устидан келтирилган апелляцияларни кўриб чиқиш, малака комиссияларининг иш амалиётини умумлаштириш ва таҳлил қилиш учун Адвокатлар палатаси ҳузурида Олий малака комиссияси тузилади. Олий малака комиссиясининг таркиби ҳамкасблари орасида ҳурматга сазовор бўлган адвокатлар, шунингдек ҳуқуқ соҳасидаги тажрибали мутахассислар орасидан тоқ миқдорда Адвокатлар палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг қўшма қарори билан тасдиқланади";


10) 13-1-модданинг:

биринчи қисми:

биринчи хатбошисидаги "адвокатга гувоҳнома берган адлия органининг" деган сўзлар "малака комиссияларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи - бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"таълим муассасаларига, шу жумладан кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш курсларига ўқишга кирганда - ўқиш даврига, бироқ кўпи билан уч йилга;

ҳомиладорлик ва туғиш, уч ёшгача бўлган болани парвариш қилиш бўйича таътиллар берилганда - таътил вақтига;

адвокат ёки унинг яқин қариндоши оғир касаллиги сабабли вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик туфайли тиббий хулоса тақдим этилганда - соғайгунча, бироқ кўпи билан бир йилга";

учинчи - еттинчи хатбошилари тегишинча олтинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Адвокатда адвокатлик фаолияти билан бир ойдан ортиқ муддатга шуғулланишдан озод қилинишига қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асослар мавжуд бўлганда, адвокатнинг мақоми унинг аризасига биноан бундай озод қилиниш муддатига тўхтатиб турилиши мумкин";

иккинчи - бешинчи қисмлари тегишинча учинчи - олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

бешинчи қисмидаги "учинчи ва тўртинчи" деган сўзлар "учинчи - бешинчи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11) 14-модда:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Интизомий иш юритиш малака комиссияларининг ёки Олий малака комиссиясининг қарори билан қўзғатилади";

тўртинчи қисми:

учинчи хатбошисидаги "биринчи қисмининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларига" деган сўзлар "иккинчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошисидаги "биринчи қисмининг тўққизинчи, ўнинчи ва ўн биринчи хатбошиларига" деган сўзлар "иккинчи қисмининг иккинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги еттинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Адвокатга нисбатан интизомий жазо ножўя хатти-ҳаракат содир этилган кундан эътиборан олти ой ўтганидан кейин, молия-хўжалик фаолиятини тафтиш этиш ёки текшириш натижалари бўйича эса, адвокат томонидан ножўя хатти-ҳаракат содир этилган кундан эътиборан икки йил ўтганидан кейин қўлланилиши мумкин эмас";


12) 15-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш адвокат жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда у айбланувчи тариқасида жалб этилган пайтдан бошлаб ва суд ҳукми қонуний кучга киргунига қадар ёхуд реабилитация қилувчи асосларга биноан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилингунига қадар адвокатга гувоҳнома берган адлия органининг қарори билан амалга оширилади.

Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш адвокатга гувоҳнома берган адлия органининг ёки Адвокатлар палатасининг мурожаатига кўра маъмурий суднинг қарори билан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармасининг ёки адлия органининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган, шу жумладан адвокатнинг зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юклайдиган қарорлари адвокат томонидан бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда;

адвокат томонидан адвокатура тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари, Адвокатнинг касб этикаси қоидалари, адвокатлик сири ва адвокат қасамёди бузилганлиги аниқланганда.

Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш муддати олти ойдан ошиши мумкин эмас, бундан адвокат жиноят ишида иштирок этишга айбланувчи тариқасида жалб қилинган ҳол мустасно. Лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилган шахс лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни, агар улар бартараф этиб бўлмайдиган хусусиятга эга бўлмаса, кўрсатилган муддатда бартараф этиши шарт.

Адлия органининг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш адвокат мақомининг тўхтатиб турилишига сабаб бўлади";


13) 16-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лицензиянинг амал қилишини тугатиш адвокатга гувоҳнома берган адлия органининг қарори билан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

адвокат лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этганда, агар ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) буни талаб қилса, илгари қабул қилинган топшириқни бажариб бўлганидан сўнг;

агар лицензия бериш учун қарор қабул қилинганлиги тўғрисида билдиришнома юборилган (топширилган) пайтдан эътиборан уч ой ичида талабгор лицензия берганлик учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни адлия органига тақдим этмаган бўлса;

ушбу Қонун 3-1-моддасининг еттинчи қисмида ва 13-1-моддасининг олтинчи қисмида назарда тутилган талаблар бажарилмаганда;

адвокатнинг муомала лаёқати чекланганда ёки у белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилганда;

суднинг адвокатни жиноят содир этишда айбдор деб топиш ҳақидаги айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;

адвокат Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда;

адвокат вафот этганда ёки суднинг уни вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги қарори қонуний кучга кирганда.

Лицензиянинг амал қилишини тугатиш маъмурий суд томонидан Олий малака комиссиясининг хулосаси асосида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг мурожаатига кўра қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

адвокат касбига доир вазифаларини олти ой мобайнида узрсиз сабабларга кўра бажармаганда;

лицензия сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда;

лицензия бериш тўғрисидаги қарорнинг ғайриқонуний эканлиги аниқланганда;

лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилган шахс лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилишига олиб келган ҳолатларни суд томонидан белгиланган муддатда бартараф этмаганда;

адвокат томонидан адвокатура тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари, Адвокатнинг касб этикаси қоидалари, адвокатлик сири ва адвокат қасамёди мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузилганда, адвокатнинг шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган ҳамда адвокатуранинг обрўсини туширадиган қилмиш содир этилганда.

Лицензиянинг амал қилишини тугатиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам маъмурий суд томонидан амалга оширилиши мумкин.

Лицензиянинг амал қилишини тугатиш лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан амалга оширилади.

Адлия органининг лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

Лицензиянинг амал қилишини тугатиш адвокат мақомининг тугатилишига сабаб бўлади.

Адлия органи уч кунлик муддатда Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасини адвокатнинг мақоми тугатилганлиги ҳақида хабардор қилади, шунингдек тегишли хабарни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади. Адвокат мақомининг тугатилиши адвокатнинг Адвокатлар палатасига аъзолиги тугатилишига сабаб бўлади.

Ушбу модда иккинчи қисмининг бешинчи ва олтинчи хатбошиларида назарда тутилган асосларга кўра лицензиясининг амал қилиши тугатилган шахс уч йил мобайнида талабгор бўлишга ҳақли эмас".


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган 713-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 1, 4-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 6, 260-модда; 2007 йил, N 1, 3-модда, N 4, 156-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 12, 470-модда; 2011 йил, N 12/2, 365-модда; 2013 йил, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2016 йил,N 4, 125-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 27-модданинг биринчи қисмидаги ва 28-модданинг матнидаги "мазкур фуқароларга, уларнинг оила аъзоларига, шунингдек ушбу уйларда (квартираларда) доимий яшаётган фуқароларга" деган сўзлар "мулкдорларга" деган сўз билан алмаштирилсин;


2) 32-модданинг олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Хусусийлаштирилган квартирани ёки уйни сотиш, айирбошлаш, ҳадя қилиш ёки ижарага, арендага бериш квартира ёки уй мулкдорининг вояга етган оила аъзоларининг ва квартирани ёки уйни хусусийлаштириш учун розилик берган шахсларнинг розилиги билан амалга оширилади. Уй-жойни хусусийлаштиришга розилик берган шахснинг турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи унинг вафотидан кейин очиладиган мерос таркибига кирмайди. Хусусийлаштирилган уй-жой мулкдорининг вояга етмаган оила аъзолари манфаатларини уларнинг ота-онаси, улар бўлмаган тақдирда эсавасийлик ва ҳомийлик органлари ифодалайди";


3) 86-модданинг:

учинчи қисми чиқариб ташлансин;

тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин.

7-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


8-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонун 1-моддасининг 1-банди, 2-моддаси, 3-моддасининг 2-29-бандлари, 5-моддасининг 2 ва 3-бандлари 2019 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                         Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 12 октябрь


"Халқ сўзи", 2018 йил 12 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 15 октябрь, 41-сон, 809-модда









































Время: 0.1836
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск