язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Октябрь, 2018 й./ Тадбиркорлик/ Инвестициялар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2018 й. 803-сон "Бухоро-агро" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.10.2018 й.

N 803




"БУХОРО-АГРО" ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАСИ

ДИРЕКЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бухоро-агро" эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 10 июлдаги ПҚ-3843-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда "Бухоро-агро" эркин иқтисодий зонаси ҳудудида лойиҳаларни амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектлари жалб этилишини, улар билан тизимли ишлар олиб борилишини, шунингдек, лойиҳаларни "Бухоро-агро" эркин иқтисодий зонаси ҳудудига жойлаштириш бўйича инвестиция буюртманомаларини сифатли ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бухоро-агро" эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 10 июлдаги ПҚ-3843-сон қарорига мувофиқ Бухоро вилоятида "Бухоро-агро" эркин иқтисодий зонаси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Бошқарув ходимларининг умумий сони 10 нафардан иборат бўлган "Бухоро-агро" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) ташкил этилсин.

Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашига, зарурат бўлганда, Дирекциянинг тузилмаси ва бошқарув ходимлари умумий сонига инвестициялар ҳажми ва лойиҳалар сонидан келиб чиққан ҳолда ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Қуйидагилар:

"Бухоро-агро" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонасининг тузилмаси 1-иловага;

"Бухоро-агро" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонасининг устави 2-иловага;

"Бухоро-агро" эркин иқтисодий зонаси ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ҳамда қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилаб қўйилсинки, "Бухоро-агро" эркин иқтисодий зонаси қатнашчиларига ер участкалари бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 январдаги 29-сон қарори билан тасдиқланган Эркин иқтисодий зоналар қатнашчиларига ер участкалари бериш тартиби тўғрисида Низомга мувофиқ амалга оширилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда ҳар йили келгуси йиллар учун Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурини шакллантиришда, белгиланган тартибда, уларга "Бухоро-агро" эркин иқтисодий зонасининг муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар киритилишини назарда тутсин.


6. Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда "Бухоро-агро" эркин иқтисодий зонасида замонавий иссиқхона хўжаликларини, жумладан, гидропоника технологияларини қўллаган ҳолда, кластер усули асосида барпо этиш, иссиқхоналар қуриш учун конструкциялар, жиҳозлар ва бошқа бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш, қайта ишлашни чуқурлаштириш, шунингдек, логистика хизматлари кўрсатишнинг замонавий инфратузилмасини шакллантириш бўйича "йўл харитаси"ни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан:

Дирекцияни келгуси йилларда, ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказиш шарти билан, 2018-2019 йиллар даврида сақлаш харажатлари учун асосланган ҳисоб-китоблар бўйича зарур маблағлар ажратилишини;

Дирекциянинг устав фондини шакллантирилишга 1,0 млрд. сўм миқдорида маблағлар ажратишни таъминласин.


8. Бухоро вилояти ҳокимлиги:

Дирекцияни Бухоро вилояти, Бухоро шаҳар, И. Мўминов кўчаси, 2-уй манзилидаги бинода текин фойдаланиш ҳуқуқи билан вақтинчалик жойлаштирилишини ва кейинчалик доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан намунавий лойиҳа асосидаги янги замонавий маъмурий бино қурилишини;

иккита автотранспорт воситаси, жумладан битта енгил ва битта йўлтанламас автомобиллари харид қилиш ва уларни 2018-2019 йиллар давомида сақлаш харажатлари учун лимит ажратиш шунингдек, зарур инвентарлар, ташкилий техника ҳамда самарали фаолият олиб бориш учун талаб этиладиган воситалар билан таъминлаш;

бир ой муддатда "Бухоро-агро" эркин иқтисодий зонаси бош режаси ишлаб чиқилиши Бухоро вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга оширилишини;

Дирекцияни малакали мутахассислар билан тўлдириш, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг мазкур йўналишдаги илғор тажрибалари асосида уларнинг малакасини мунтазам равишда ошириб боришни таъминласин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари  Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ва Бухоро вилояти ҳокими Ў.И. Барноев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 6 октябрдаги

803 сон қарорига

1-ИЛОВА



"Бухоро-агро" эркин иқтисодий зонаси

дирекцияси" унитар корхонасининг

ТУЗИЛМАСИ

         


Директор













Директор ўринбосари

Бухгалтер







Хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб

этиш ва тажрибаларни ўрганиш бўлими

3

Юрисконсульт





АКТ бўйича

мутахассис





Инфратузилмани

ривожлантириш шуъбаси

2







Бошқарув ходимларининг умумий сони - 10 нафар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 6 октябрь