Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона назорати ва олиб чиқиш ва олиб киришдаги бошқа назорат /

Давлат божхона қўмитасининг 31.08.2018 й. 01-02/12-59-сон "Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ваколатли шахслар билан реал вақт режимида интерактив шаклда ўзаро ҳамкорлик асосида ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 08.10.2018 й. 2823-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.10.2018 й.

N 2823-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

31.08.2018 й.

N 01-02/12-59


ҚАРОРИ



Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона

тўловлари тўланишини таъминлашни ваколатли

шахслар билан реал вақт режимида интерактив

шаклда ўзаро ҳамкорлик асосида ҳисобга олиш

ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси ва "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 19 августдаги 01-02/12-58-сон қарори (рўйхат рақами 2823, 2016 йил 13 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 37-сон, 436-модда) билан тасдиқланган Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ваколатли шахслар билан реал вақт режимида интерактив шаклда ўзаро ҳамкорлик асосида ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.



Раис                                                              М. Азимов






Қарорга

ИЛОВА



Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона

тўловлари тўланишини таъминлашни ваколатли

шахслар билан реал вақт режимида интерактив

шаклда ўзаро ҳамкорлик асосида ҳисобга олиш

ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган қўшимчалар


1. 1-банднинг олтинчи хатбошиси "ҳужжатга эга" деган сўзлардан кейин "ҳамда божхона тўловларини тўланишига жавобгар" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. Қуйидаги мазмундаги 3-1-боб билан тўлдирилсин:


"3-1-боб. Божхона органи рухсатисиз товарлар бериб

юборилганда, йўқотилганда ёки манзил божхона постига

белгиланган муддатда ва ўзгармас ҳолатда етказилмаганда

божхона тўловларини ҳисоблаш ва ундириш


13-1. Божхона органи рухсатисиз товарлар бериб юборилганда, йўқотилганда ёки манзил божхона постига белгиланган муддатда ўзгармас ҳолатда (табиий эскириш ёхуд нормал ташиш ва сақлаш шароитларида камайиш оқибатидаги ўзгаришлар бундан мустасно) етказилмаганлиги ҳолати аниқланганда манзил божхона пости мазкур ҳолатлар аниқланган санадан бошлаб 3 иш куни ичида ҳудудий бошқарма раҳбариятига ёзма ахборот беради.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган ҳолатлар бўйича манзил божхона пости томонидан ахборот келганда ҳудудий бошқарма раҳбарияти 2 иш куни ичида товарларга божхона тўловларини ҳисоблаш бўйича зарур чораларни кўради.

Тақдим қилинган ҳамда ДБҚ ЯААТдан олинган маълумотлар асосида 3 иш куни ичида мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган шаклда далолатнома тўлдирилади, ушбу далолатнома божхона тўловлари ва пеняларни сўзсиз ундириб олиш ҳақидаги талабнома билан бирга ДБҚ ЯААТ ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа йўл билан:

ваколатли шахсга;

кафилга (кафиллик билан таъминланганда);

банкка (банк кафолати билан таъминланганда);

суғурталовчи ташкилотга (суғурта билан таъминланганда) юборилади.

13-2. Божхона назорати остида ташилаётган товарларни тўлиқ манзил божхона постига етказиш чоралари кўрилиши ёки далолатнома асосида божхона тўловлари тўлаш муддати талабнома тўловчига топширилган ёки у тўловчи томонидан олинган куннинг эртасидан эътиборан ўн иш кунини ташкил этади.

13-3. Ваколатли шахс, кафил, кафолат берувчи банк ёки суғурталовчи ташкилот томонидан талабномадаги талаблар бажарилмаганда Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 47-бобига мувофиқ чоралар кўрилади, шу жумладан талабнома юборган ҳудудий бошқарма томонидан судга ваколатли шахсга чет эл товарларини ташиётган автотранспорт воситаларига нисбатан божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришдан озод қилиш бўйича идентификацион код беришни вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисида даъво аризаси киритилади.

13-4. Идентификацион код беришни вақтинча тўхтатиб туриш ҳақидаги даъво аризаси суд томонидан қаноатлантирилганда, тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари ва пенялар тўлиқ ундирилгунга қадар ваколатли шахсга чет эл товарларини ташиётган автотранспорт воситаларига нисбатан божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришдан озод қилиш бўйича идентификацион код берилиши тўхтатилади. Бу тўғрисида божхона органи томонидан ДБҚ ЯААТга тегишли форматли-мантиқий назорат ўрнатилади.

13-5. Товарларни божхона органи рухсатисиз бериб юбориш, йўқотиш ёки манзил божхона постига белгиланган муддатда ўзгармас ҳолатда етказмаслик оқибатида ҳисобланган божхона тўловлари ундириб олинганидан сўнг товарни етказиб беришнинг назорат ҳужжати назоратдан ечилади.".


3. Мазкур қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда илова билан тўлдирилсин.






Қўшимчаларга

ИЛОВА



"Чет эл товарларини ташиш жараёнида

божхона тўловлари тўланишини таъминлашни

ваколатли шахслар билан реал вақт режимида

интерактив шаклда ўзаро ҳамкорлик асосида

ҳисобга олиш ва назорат қилиш

тартиби тўғрисидаги низомга

ИЛОВА



Божхона тўловлари ва пеняларни ваколатли

шахсдан сўзсиз ундириш тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА

20___ йил "_____" _________

рўйхатдан ўтган давлат рақами




(рақами)

бўлган автотранспорт воситасини расмийлаштириш


/


/


рақамли


(пост коди)


(санаси)


(рақами)


Юкни етказиб бериш назорат ҳужжати асосида божхона назорати остида


дан

(божхона органи номи)



гача

(божхона органи номи)



томонидан берилган

(ваколатли шахс номи, жойлашуви (почта манзили)


чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловларини таъминлаш асосида


сонли идентификацион код



томонидан ташилаётган

(ташувчи номи, жойлашуви (почта манзили)


божхона қиймати


га тенг, вазни


кг бўлган товарлар


ҚШ долларида)


нетто вазни)


божхона органи рухсатисиз товарлар бериб юборилганлиги (йўқотилганлиги, белгиланган божхона органига етказилмаганлиги) ҳолати аниқланган ва 20____й. "____" ___________________________________куни қайд этилган.


товарини

божхона органи рухсатисиз товарлар бериб юборилганлиги (йўқотилганлиги, белгиланган божхона органига етказилмаганлиги) учун


идентификацион код эгаси


томонидан


(ваколатли шахс номи)


Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ, қуйидаги божхона тўловлари ва пенялар тўланиши лозим:

Божхона божи


/сумма/

ҚҚС


/сумма/

Акциз солиғи


/сумма/

Бошқа божхона тўловлари


/сумма/

Тўловлар тўланиши кечиктирилганлиги учун пеня


/сумма/

Жами: тўланиши лозим бўлган


/сумма/

20__ й. "___" ______ даги _________ -сонли сўзсиз ундирилган тўлов ҳужжати умумий

умумий суммаси

божхона органлари


сонли ҳисобрақамига


(божхона органи ҳисоб рақами, банк номи, КТУТ рақами)


____ йил "____"____________________куни келиб тушган сумма

Ваколатли шахсдан талаб қилинган суммани



сабабли ундириш имконияти мавжуд эмас.

Божхона органи ходими имзоси



(лавозими, Ф.И.О., имзо)

М.Ў.".



4. Мазкур қўшимчалар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 9 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 15 октябрь, 41-сон, 815-модда









































Время: 0.1838
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск