Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.04.2004 й. 190-сон "2004-2005 йилларда маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури лойиҳаларини амалга ошираётган корхоналарнинг раҳбарларини ва муҳандис-техник ходимларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.04.2004 й.

N 190



2004-2005 ЙИЛЛАРДА МАҲАЛЛИЙ ХОМ АШЁ

НЕГИЗИДА ТАЙЁР МАҲСУЛОТЛАР, БУТЛОВЧИ

БУЮМЛАР ВА МАТЕРИАЛЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ

МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ДАСТУРИ ЛОЙИҲАЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРАЁТГАН КОРХОНАЛАРНИНГ

РАҲБАРЛАРИНИ ВА МУҲАНДИС-ТЕХНИК

ХОДИМЛАРИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури лойиҳаларини амалга ошираётган корхоналарнинг раҳбарларини ва муҳандис-техник ходимларини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки:

Маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишда қатнашганлиги учун корхоналар бошқарув ходимларини ва муҳандис-техник ходимларни моддий рағбатлантириш бир марта тўланадиган мукофотлар тарзида амалга оширилади;

бир марта тўланадиган мукофотлар ҳар бир йил якунларига кўра Маҳаллийлаштириш дастурининг маҳаллийлаштириш даражаси, ишга туширилаётган қувватлар ва ишлаб чиқариш ҳажмлари бўйича корхона учун белгиланган параметрлар бажарилган тақдирда тўланади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2004-2005 йиллар даврида маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 14 январдаги 18-сон қарорининг 5-бандига мувофиқ солиқлар ва божхона тўловларидан озод қилиш ҳисобига корхоналар ихтиёрида қоладиган пул маблағларининг бир қисми бир марта тўланадиган мукофотларни тўлаш манбаи ҳисобланади;

бир марта тўланадиган мукофотни тўлашга йўналтириладиган маблағлар (шу жумладан ҳисобланган ягона ижтимоий тўлов) солиқлар ва божхона тўловларидан озод қилиш натижасида бўшайдиган маблағлар суммасининг 15 фоизидан ошмаслиги керак.


2. 2004-2005 йилларда маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури лойиҳаларини амалга ошираётган корхоналарнинг раҳбарларини ва муҳандис-техник ходимларини рағбатлантириш тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 16-сон, 186-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 4, 39-модда.
























Время: 0.1902
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск