язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Октябрь, 2018 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Туризм, меҳмонхона хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.10.2018 й. 793-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаментининг Давлат резиденциялари дирекцияси негизида иссиқхона, чорвачилик ва меҳмонхона комплексларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.10.2018 й.

N 793



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ АДМИНИСТРАЦИЯСИ

МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ

ДАВЛАТ РЕЗИДЕНЦИЯЛАРИ ДИРЕКЦИЯСИ

НЕГИЗИДА ИССИҚХОНА, ЧОРВАЧИЛИК ВА

МЕҲМОНХОНА КОМПЛЕКСЛАРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Озиқ-овқат товарлари турларини кўпайтириш ва уларни ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаментининг Давлат резиденциялари дирекцияси фаолиятини, меҳмонхона хизматлари кўрсатишни ташкил этган ҳолда ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаментининг Давлат резиденциялари дирекцияси ташкилотлари:

а) "Agro Serviсе" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда лойиҳа ташаббускори деб аталади) томонидан:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаменти Давлат резиденциялари дирекциясининг Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган ва помидор ҳамда бодринг етиштириш учун ойнали блокдан (3 га) иборат бўлган "Agro Serviсе" ДУКнинг мавжуд иссиқхона-парник хўжалиги негизидаги иссиқхоналарни реконструкция қилиш;

"ЕСО" замонавий ихтисослаштирилган иссиқхона блоки (1,2 га) ва гул етиштириш учун иссиқхона блокини (0,5 га) ташкил этиш;

Тошкент вилоятида қорамоллар боқиш учун чорвачилик комплекси ва эчкиларни боқиш бўйича сут фермасини ташкил этиш;

б) "Turkiston mehmonxonalar kompleksi" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда лойиҳа ташаббускори деб аталади) томонидан - Тошкент шаҳри, Юнус Ражабий кўчаси, 64-уйдаги мавжуд меҳмонхона биноларини реконструкция қилиш ва ресторан қуриш орқали халқаро стандартлар бўйича премиум-класс тоифасидаги меҳмонхона хизматлари кўрсатишни йўлга қўйган ҳолда, замонавий меҳмонхона комплексини ташкил этиш лойиҳалари амалга оширилаётгани маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ушбу қарорнинг 1-бандида қайд этилган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида:

а) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаментининг Давлат резиденциялари дирекцияси - буюртмачи;

б) "Bauraum Group" МЧЖ - бош пудратчи этиб;

в) қуйидагилар:

2019 йилда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастури параметрларида назарда тутиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари - "ЕСО" замонавий ихтисослаштирилган иссиқхона блоки ва гул етиштириш учун иссиқхона блокини ташкил этиш:

тижорат банкларининг кредитлари - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Молия-хўжалик департаментининг Давлат резиденциялари дирекциясининг "Agro Serviсе" ДУК иссиқхона-парник хўжалиги негизидаги иссиқхоналарини реконструкция қилиш, Тошкент вилоятида қорамоллар боқиш учун чорвачилик комплекси ва эчкиларни боқиш бўйича сут фермасини ташкил этиш, халқаро стандартлар асосида премиум-класс тоифасидаги меҳмонхона хизматлари кўрсатишни йўлга қўйган ҳолда замонавий меҳмонхона комплексини ташкил этиш бўйича молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.


3. Лойиҳалар ташаббускорлари манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

лойиҳаларни амалга оширишнинг тармоқ жадвали бир ой муддатда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини;

лойиҳаларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ва техник-иқтисодий асоси икки ой муддатда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини;

етказиб берувчилар ва пудратчилар билан энг яхши таклифларни танлаш асосида шартномалар тузилишини;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги "Лойиҳа ва импорт контрактларини комплекс экспертизадан ўтказиш маркази" ДУКда лойиҳалар ва импорт шартномаларнинг техник-иқтисодий асосини экспертизадан ўтказишни таъминласинлар.


4. Тошкент вилояти ҳокимлиги:

қорамоллар боқиш учун чорвачилик комплекси ва эчкиларни боқиш бўйича сут фермасини қуришга ер участкалари, озуқа экинларини етиштириш, шунингдек, "ЕСО" замонавий ихтисослаштирилган иссиқхона блоки ва гул етиштириш учун иссиқхона блокини ташкил этишга зарур ер майдонлари ажратилишини;

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзтрансгаз" ва "Ўзбекэнерго" акциядорлик жамиятлари, лойиҳа ташаббускорлари билан биргаликда Тошкент вилоятида қорамоллар боқиш учун чорвачилик комплекси ва эчкиларни боқиш бўйича сут фермасини, "ЕСО" замонавий ихтисослаштирилган иссиқхона блоки ва гул етиштириш учун иссиқхона блокини муҳандислик-коммуникация тармоқларига белгиланган тартибда улаш, шу жумладан энергия ресурсларининг зарур лимитлари ва суғориш учун сув таъминоти ҳажмлари ажратилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси:

жорий йил биринчи ярим йилида капитал қўйилмаларнинг ўзлаштирилиши якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Молия-хўжалик департаменти Давлат резиденциялари дирекциясининг "Agro Serviсе" давлат унитар корхонасига 2018 йил учун тасдиқланган капитал қўйилмаларнинг умумий лимитлари доирасида бюджет маблағлари ажратилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2019 йил учун Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурининг параметрларини шакллантиришда зарур бўлганда, ушбу қарорга мувофиқ амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида объектлар қурилишини якунлаш учун капитал қўйилмалар лимитларини назарда тутсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Молия-хўжалик департаменти Давлат резиденциялари дирекциясининг "Agro Serviсе" ДУК иссиқхона-парник хўжалиги базасидаги иссиқхоналарни реконструкция қилиш, Тошкент вилоятида қорамоллар боқиш учун чорвачилик комплекси ва эчкиларни боқиш бўйича сут фермасини, шунингдек, халқаро стандартлар бўйича премиум-класс тоифасидаги меҳмонхона хизматлари кўрсатишни йўлга қўйган ҳолда замонавий меҳмонхона комплексини ташкил этиш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида зарур бўлган импорт ускуналарни харид қилишни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган ставкада 10 йил муддатга, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли даврга миллий валютада кредит ажратиш ҳамда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ кафолатини кредит бўйича таъминот сифатида қабул қилиш тавсия этилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Бош вазир ўринбосари З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 октябрь