язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Октябрь, 2018 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Алоҳида соҳалар фаолиятини ташкил этиш/ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 24.09.2018 й. 243-сон "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни танлаш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 10.10.2018 й. 3060-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.10.2018 й.

N 3060-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ

ҚЎМОНДОНИНИНГ

24.09.2018 й.

N 243


БУЙРУҒИ




Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга

номзодларни танлаш ва қабул қилиш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва

қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 январдаги ПҚ-257-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2018 йил 25 июлдаги 199-сон буйруғи (рўйхат рақами 3060, 2018 йил 28 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2018 й., 10/18/3060/1806-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни танлаш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Қўмондон                                                                     Б. Ташматов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга

номзодларни танлаш ва қабул қилиш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Танловда иштирок этиш истаги бўлган фуқаролар қоида тариқасида доимий яшаш жойлари бўйича Миллий гвардия бўлинмаларига мурожаат этишлари лозим.".


2. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Миллий гвардия бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилишда номзод бўйининг баландлиги қуйидаги махсус антропометрик параметрларга жавоб бериши талаб этилади:

Фахрий қоровул ва бошқа барча бўлинмаларга - 185 сантиметрдан паст бўлмаслиги;

Отлиқ аскарлар эскадронига - 175 сантиметрдан паст бўлмаслиги.".


3. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган махсус талабларга жавоб бермайдиган илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлган фуқаролар, тор ихтисослик бўйича мутахассислар, шунингдек спортнинг алоҳида турлари бўйича республика ёки халқаро мусобақаларда юксак натижаларга эришган спортчилар ҳамда спорт усталари истисно тариқасида Миллий гвардия бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинишига рухсат этилади.".


4. 21-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ҳарбий-профессионал танлашдан ўта олмаган номзодлар танловнинг кейинги босқичига қўйилмайди."


5. 30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"30. Умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синовда қониқарсиз деб баҳоланган номзод, ҳарбий-профессионал танлашнинг кейинги босқичига қўйилмайди.

Номзод, умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш машқларини у баҳоланган кундан бошлаб 1 йил давомида 3 маротаба қайта топшириши мумкин, бироқ синов бўлиб ўтган куннинг ўзида қайта топширишга йўл қўйилмайди.".


6. 7-илованинг иловаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:



"Психологик тест синовларини

қабул қилиш методикасига

ИЛОВА



Психологик тест натижаларини ҳисоблаш

ЖАДВАЛИ

     

Тоифаси

1-вазифа

2-вазифа

3-вазифа

4-вазифа

5-вазифа

6-вазифа

Асабий-руҳий барқарор

Асабий-руҳий

беқарор

I

36-40

26-30

60-70

22-25

39-50

1-2

1-3

II

30-35

19-25

47-59

17-21

25-38

6-3

22-4

III

24-29

13-18

33-46

11-16

15-24

9-7

41-23

IV

0-23

0-12

0-32

0-10

0-14

10-25

99-42

6-вазифа бўйича олинган натижаларни

"Ишончлилик" шкаласи бўйича баҳолаш

Ишончлилик шкаласи


Самимий

Носамимий


0 дан 8 гача

9 дан 19 гача

".

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 10 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 15 октябрь, 41-сон, 818-модда