ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Чорвачилик. Қоракўлчилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.10.2018 й. 793-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Давлат резиденцияларига хизмат кўрсатиш ва тадбирларини ташкиллаштириш бошқармаси негизида меҳмонхона комплексини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.10.2018 й.

N 793



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ АДМИНИСТРАЦИЯСИНИНГ

ДАВЛАТ РЕЗИДЕНЦИЯЛАРИГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

ВА ТАДБИРЛАРИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ БОШҚАРМАСИ

НЕГИЗИДА МЕҲМОНХОНА КОМПЛЕКСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Давлат резиденцияларига хизмат кўрсатиш ва тадбирларини ташкиллаштириш бошқармаси фаолиятини, меҳмонхона хизматлари кўрсатишни ташкил этган ҳолда ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Давлат резиденцияларига хизмат кўрсатиш ва тадбирларини ташкиллаштириш бошқармаси ташкилотлари:

б) "Turkiston mehmonxonalar kompleksi" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда лойиҳа ташаббускори деб аталади) томонидан - Тошкент шаҳри, Юнус Ражабий кўчаси, 64-уйдаги мавжуд меҳмонхона биноларини реконструкция қилиш ва ресторан қуриш орқали халқаро стандартлар бўйича премиум-класс тоифасидаги меҳмонхона хизматлари кўрсатишни йўлга қўйган ҳолда, замонавий меҳмонхона комплексини ташкил этиш лойиҳалари амалга оширилаётгани маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ушбу қарорнинг 1-бандида қайд этилган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида:

а) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Давлат резиденцияларига хизмат кўрсатиш ва тадбирларини ташкиллаштириш бошқармаси - буюртмачи;

б) "Bauraum Group" МЧЖ - бош пудратчи этиб;

в) тижорат банкларининг кредитлари халқаро стандартлар асосида премиум-класс тоифасидаги меҳмонхона хизматлари кўрсатишни йўлга қўйган ҳолда замонавий меҳмонхона комплексини ташкил этишни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.

3. Лойиҳалар ташаббускорлари манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

лойиҳаларни амалга оширишнинг тармоқ жадвали бир ой муддатда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини;

лойиҳаларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ва техник-иқтисодий асоси икки ой муддатда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини;

етказиб берувчилар ва пудратчилар билан энг яхши таклифларни танлаш асосида шартномалар тузилишини;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги "Лойиҳа ва импорт контрактларини комплекс экспертизадан ўтказиш маркази" ДУКда лойиҳалар ва импорт шартномаларнинг техник-иқтисодий асосини экспертизадан ўтказишни таъминласинлар.

6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига халқаро стандартлар бўйича премиум-класс тоифасидаги меҳмонхона хизматлари кўрсатишни йўлга қўйган ҳолда замонавий меҳмонхона комплексини ташкил этиш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида зарур бўлган импорт ускуналарни харид қилишни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган ставкада 10 йил муддатга, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли даврга миллий валютада кредит ажратиш ҳамда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ кафолатини кредит бўйича таъминот сифатида қабул қилиш тавсия этилсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Бош вазир ўринбосари З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 октябрь










































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск