ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Тиббиёт муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.10.2018 й. ПҚ-3973-сон "Ўзбекистон Республикасида тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

16.10.2018 й.

N ПҚ-3973



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТЕЗ ТИББИЙ

ЁРДАМ ХИЗМАТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, тез тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида қўйилган вазифаларни тўлиқ бажаришга тўсқинлик қилаётган бир қатор тизимли муаммолар ва камчиликлар сақланиб қолаётганлиги қайд этилсин.

Жумладан, республикада тез тиббий ёрдам хизматини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш юзасидан қабул қилинган бир нечта қарорларнинг натижалари бугунги кунга қадар сезилмаяпти. Тез тиббий ёрдам чақирувларини қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш эскича, қўл механизмлари ёрдамида бажарилмоқда.

Тез тиббий ёрдам кўрсатиш вақтида беморларнинг касалхонага етиб боргунга қадар вафот этиши кўпайиб бормоқда. Тошкент, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида эса ўлим сони икки баравардан тўрт бараваргача ошган.

Мурожаатларни саралашнинг амалдаги тартиби мавжуд куч ва воситаларни энг муҳим чақирувларга хизмат кўрсатиш учун йўналтириш имконини бермайди, натижада ёлғон чақирувлар сони ошмоқда ёки сурункали касалликлари авж олган, бироқ ҳаёти хавф остида бўлмаган беморларга хизмат кўрсатилмоқда.

Ажратилаётган бюджет маблағлари сифатли тез тиббий ёрдам кўрсатиш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш имконини бермаяпти.

Тез тиббий ёрдам хизматини жадал ривожлантириш, унинг молиявий барқарорлигини таъминлаш, бу йўналишда тезкор, технологик ва самарали фаолият кўрсатишга эришиш мақсадида:


1. Шошилинч ёрдамга муҳтож ҳар бир кишига юқори сифатли тиббий хизматларни ўз вақтида кўрсатиш тез тиббий ёрдам хизматининг устувор вазифаси деб ҳисоблансин.


2. Тез тиббий ёрдам хизматини ривожлантиришга амалий кўмаклашиш ва унинг моддий-техника базасини яхшилаш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этилсин.


3. Қуйидагилар 2019 йил 1 январдан бошлаб Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

халқаро ва хорижий молия институтларининг, ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларнинг грантлари ва техник кўмак маблағлари;

Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини жойлаштиришдан тушган даромадлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг хайрия маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар.

Жамғарманинг маблағлари қуйидагиларга сарфланиши белгилаб қўйилсин:

тез тиббий ёрдам хизматининг махсус автотранспортини харид қилиш ва транспорт паркини ўз вақтида янгилаш, шунингдек, уларни замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш, эҳтиёт қисмлар ва сарфланадиган материалларни харид қилиш;

тез тиббий ёрдам хизматининг ходимларини ўқитиш, малакасини ошириш ва амалиёт ўташини, шу жумладан, хорижий давлатларнинг илмий-тадқиқот, таълим ва бошқа муассасаларида амалиёт ўташини ташкил этиш;

тез тиббий ёрдам хизмати ходимларига устамалар, мукофот пуллари ва бошқа рағбатлантирувчи тўловларни тўлаш;

тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш.

Тез тиббий ёрдам хизматини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларидан молиялаштиришнинг амалдаги тартиби ва ҳажмлари сақлаб қолинсин.

Жамғарманинг маблағларини бошқариш ва тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) ҳайъати қарори асосида амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.


4. Вазирлик белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича махсус автотранспорт воситалари ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, тиббиёт ускуналари ва сарфланадиган материаллар, компьютер техникаси, алоқа воситалари, техник ўқитиш воситалари, адабиётлар ва тез тиббий ёрдам хизматига зарур бошқа моддий-техника ресурслар учун 2022 йил 1 январгача бўлган муддатда божхона тўловларидан озод этилсин (божхона йиғимлари бундан мустасно).


5. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:

Жамғарма тўғрисидаги низомни ҳамда Жамғарма даромадларини шакллантириш ва маблағларини сарфлаш тартибини;

Жамғарманинг 2019 йилга мўлжалланган харажатлар сметасини, шу жумладан, ушбу қарорни ижро этиш учун зарур маблағларни назарда тутган ҳолда тасдиқласин.


6. Қуйидагилар:

2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ;

Тез тиббий ёрдам хизмати фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг намунавий индикаторлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки:

тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги мунтазам баҳоланиши ва Вазирликнинг веб-сайтида эълон қилиб борилиши лозим;

баҳолаш натижалари тез тиббий ёрдам хизмати ходимларини моддий рағбатлантириш учун асос бўлади, шунингдек, хизмат муассасаларини раҳбар кадрлар билан тўлдиришда ҳисобга олинади.


7. Вазирлик:

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (кейинги ўринларда -Миллий палата) билан биргаликда икки ой муддатда Тез тиббий ёрдам хизмати фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг намунавий индикаторларини ҳисобга олган ҳолда тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва методикасини тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК билан биргаликда тез тиббий ёрдам хизматини 2020 йилдан бошлаб авиация техникаси билан жиҳозлаш ва (ёки) авиация хизматларини харид қилиш, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида харид қилиш бўйича таклифларни 2019 йил 1 мартга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

чақирувлар тузилмасидан, тез тиббий ёрдам бригадалари томонидан кўрсатиладиган ёрдам ҳажми ва хусусиятидан келиб чиқиб, фельдшерлик бригадалари улушини оширган ҳолда тез тиббий ёрдам хизматини 2019 йил якунига қадар қайта тузиб чиқсин;

икки ой муддатда республиканинг айрим ҳудудлардаги тез тиббий ёрдам хизматини бошқариш ҳуқуқини давлат-хусусий шериклиги асосида инвесторларга ўтказиш бўйича аниқ таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. Вазирликнинг Шошилинч тиббий ёрдам ўқув марказини Республика шошилинч тиббий ёрдам ўқув-машғулот маркази этиб (кейинги ўринларда - Марказ) қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилансинки, Марказ тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар ёрдам кўрсатиш соҳасида кадрларни ўқитиш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича базавий методик муассаса ҳисобланади.


9. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

авария-қутқарув хизматлари, давлат органлари ва ташкилотлари, бошқа юридик шахслар ходимларини, шунингдек, фуқароларни шошилинч тиббий ва тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар ёрдам кўрсатиш кўникмаларига ўқитиш, қайта ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш;

шифохонагача тиббий ёрдам кўрсатиш шакллари ва методларини ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштириш;

шошилинч тиббий ҳамда тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар ёрдам кўрсатиш соҳасида илмий тадқиқот ишларини олиб бориш;

шошилинч тиббий ҳамда тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар ёрдам кўрсатиш соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурларини такомиллаштириш;

шошилинч тиббий ҳамда тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар ёрдам кўрсатиш соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича бошқа муассасаларнинг илмий тадқиқот фаолиятида методик ёрдам кўрсатиш;

шошилинч тиббий ҳамда тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар ёрдам кўрсатиш соҳасида семинар-тренинглар, мастер-класслар, вебинарлар, телекўприклар ташкил этиш ва бу жараёнга етук хорижий мутахассисларни жалб қилиш;

шошилинч тиббий ҳамда тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар ёрдам кўрсатиш соҳасида хорижий илмий-тадқиқот ва ўқув марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, ушбу йўналишда грантлар ва техник кўмак маблағларини жалб қилиш.


10. Юклатилган вазифалар доирасида Марказга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан, давлат тиббиёт ташкилотларидан Марказ ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур ахборотни, статистик ва архив маълумотларини белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида филиалларни ташкил этиш;

давлат органлари, илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотлар мутахассисларини, шунингдек, бошқа экспертларни, шу жумладан, хорижий экспертларни таълим жараёнига шартнома асосида жалб қилиш.


11. Шошилинч тиббий ҳамда тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар ёрдам кўрсатиш кўникмалари ўқитиладиган курслардан ўтиш учун Республика шошилинч тиббий ёрдам ўқув-машғулот марказига юбориладиган давлат органлари ва давлат улушига эга бўлган ташкилотлар ходимларининг контингенти 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


12. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан таъминлаб туриладиган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар ўз ходимларини Марказда ўқитиш учун ҳар йилги бюджетдан маблағ ажратилишини назарда тутсин.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Ўзбекнефтгаз" АЖ ва "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ўз ходимлари ва инструкторларини ўз маблағлари ҳисобидан ҳар йили ўқишга юборсин.

Тез тиббий ёрдам хизмати бригадаларининг ҳайдовчилари Марказда шошилинч тиббий ҳамда тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар ёрдам кўрсатиш кўникмалари ўқитиладиган курслардан Жамғарма маблағлари ҳисобидан ўтиши белгилаб қўйилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Вазирлик билан биргаликда Марказдаги таълим жараёни, кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш сифати устидан мунтазам назорат ва мониторинг ўрнатсин.


14. Вазирлик Тошкент вилояти ҳокимлиги ва "Чорвоқ" эркин туристик зонаси дирекцияси билан биргаликда 2019 йил 1 апрелга қадар "Чорвоқ" эркин туристик зонаси ҳудудида тез тиббий ёрдам хизмати парамедиклари фаолиятини ташкил этиш бўйича қуйидагиларни назарда тутган синов лойиҳасини амалга оширсин:

парамедиклар томонидан фуқароларга кеча-кундуз узлуксиз юқори малакали тез тиббий ёрдам кўрсатиш;

тез тиббий ёрдам хизматининг аҳолига имкон қадар яқинлаштирилишини ҳисобга олиб, парамедиклар кучларини мувофиқлаштирилган ҳолда жойлаштириш ва бошқаришнинг самарали механизмини жорий этиш;

фуқароларнинг ёки ички ишлар, фавқулодда вазиятлар органларининг тегишли хизматлари, давлат органлари ва ташкилотлари, мулкчилик шаклидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларнинг чақирувлари бўйича воқеа жойига тез етиб келишни таъминлаш;

тез тиббий ёрдам хизматининг бошқа бригадалари билан оператив ҳамкорлик қилиш механизмини жорий этган ҳолда фуқаролар ва туристлар тўпланадиган жойларда парамедиклар патруллик қатновларни йўлга қўйиш.


15. Вазирлик:

2019 йил 1 февралга қадар парамедиклар томонидан тез тиббий ёрдам кўрсатиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

2019 йил 1 апрелга қадар Марказда зарур миқдордаги фельдшерларни парамедиклар ихтисослигига ўқитишни, шу жумладан, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасидаги етук хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўқитишни таъминласин;

2019 йил якуни бўйича тез тиббий ёрдам хизматида парамедиклар фаолиятини кенгайтириш бўйича асослантирилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


16. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда:

а) 2019 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳрида, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб республиканинг қолган ҳудудларида тез тиббий ёрдам бошқармасининг қуйидаги имкониятларга эга автоматлаштирилган тизимини (кейинги ўринларда - автоматлаштирилган тизим) яратсин ва фойдаланишга топширсин:

аҳолининг чақирувларини қабул қилиш ва рўйхатга олиш, устунлик тартибида хизмат кўрсатиш лозим бўлган чақирувларни автоматик белгилаш;

махсус автотранспорт ҳаракатини бошқариш, шу жумладан, GPS-навигациядан фойдаланган ҳолда, кейинчалик босқичма-босқич рақамли радиоалоқага ўтиш орқали автотранспорт ҳаракатини мониторинг қилиш;

тез тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган шахслар жойлашган жойни телефон (мобиль) алоқаси орқали автоматик аниқлаш;

тез тиббий ёрдам ёрдам бригадаларини мобиль иловалар ёрдамида, шу жумладан, имкониятлари чекланган шахслар учун чақириш;

фойдаланиладиган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ҳисобга олиш;

вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларни шошилинч хизматларининг ахборот тизимлари билан бирлаштириш;

фуқаролар томонидан тез тиббий ёрдам станциялари фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва уларнинг рейтингини юритиш.

б) Тез тиббий ёрдам хизмати станцияларининг Сall-марказларини нормативларга мувофиқ тўлиқ жиҳозлаш учун 2018 йил якунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бюджетлари маблағлари ҳисобидан қўшимча телефон линиялари (рақамлари) ажратилишини таъминласин.

Белгилаб қўйилсинки:

автоматлаштирилган тизимни ишлаб чиқиш ва унга хизмат кўрсатиш, техник қўллаб-қувватлаш ва кейинчалик модернизациялаш бўйича буюртмачининг функциялари Вазирликка юклатилади;

автоматлаштирилган тизимнинг техник ва лойиҳаолди ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тайёрланади;

ушбу бандда назарда тутилган тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Шошилинч тиббий ёрдам хизматининг фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 16 мартдаги ПҚ-2838-сонли қарорида белгиланган ҳажмлар ва манбаларда молиялаштирилади.

Вазирлик Жамғарма маблағлари ҳисобидан автоматлаштирилган тизимни фойдаланишга топшириш назарда тутилган муддатларда ички локал-ҳисоблаш тармоқлари яратилишини ҳамда тез тиббий ёрдам хизмати бўлинмаларини зарур ускуналар ва анжомлар, шу жумладан, GPS-навигаторлар ва алоқа воситалари билан жиҳозланишини таъминласин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда (ёки) унинг ҳудудий бўлинмалари буюртманомалари бўйича тез тиббий ёрдам хизмати станцияларининг Сall-марказларини телефон линиялари (рақамлари) билан таъминлаш учун маҳаллий бюджетдан зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.


17. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири

А.Қ. Шодмонов - тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш, махсус автотранспорт харид қилиш ва транспорт паркини ўз вақтида янгилаш, шунингдек, замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш учун;

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Содиқов - автоматлаштирилган тизимнинг техник ва лойиҳаолди ҳужжатларини сифатли ва ўз вақтида тайёрлаш, ушбу тизимни яратиш ва фойдаланишга топшириш, шунингдек, тез тиббий ёрдам хизмати эҳтиёжлари учун телефон линиялари (рақамлари) ажратиш учун;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.А. Абдуҳакимов - вазирлик ва идораларни улар зиммасига юкланган вазифаларни лозим даражада бажариши учун самарали мувофиқлаштириш, шунингдек, ушбу қарорни амалга ошириш жараёнини мунтазам равишда кўриб бориш учун шахсан жавобгар ҳисобланади.


18. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

а) илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда икки ой муддатда:

тез тиббий ёрдам бригадалари учун фельдшерларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича махсус ўқув дастурларини;

тез тиббий ёрдам чақирувларининг шошилинчлилигига қараб жойлаштириш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

б) 2019 йил 1 январга қадар:

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб республиканинг тиббий касб-ҳунар коллежларида тез тиббий ёрдам бригадалари учун фельдшерларни тайёрлаш бўйича махсус ўқув дастурларини жорий этиш чораларини кўрсин;

санитар авиация шаклида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тартибини тасдиқласин;

в) қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


19. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 16 октябрдаги

ПҚ-3973-сон қарорига

1-ИЛОВА



2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида

тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштиришга оид

чора-тадбирлар дастури

 

Т/р

Тадбирлар номланиши

Амалга ошириш механизми

Сумма

(млн. сўмда)*

Молиялаштириш манбалари

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

I. ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ ХИЗМАТИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Тез тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ва қоидаларини қуйидагилар орқали такомиллаштириш:

тез тиббий ёрдам бригадаларини оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларида жойлаштириш;

аҳоли гавжум туманларда ва тез тиббий ёрдам мобил бригадалари зиммасига иш кўп юкланган соатларда патрулликни ташкил этиш;

санитар авиация шаклида тиббий ёрдам кўрсатиш;

санитар авиация шаклида тиббий хизматлар кўрсатиш учун ҳаво транспортидан (вертолёт, самолётдан) фойдаланиш;

қабул қилинаётган чақирувларни шошилинчлилигига қараб жойлаштириш;

ИИВ ва ФВВнинг тегишли бўлинмалари, шунингдек, "Ўзбекнефтгаз" АЖ ва "Ўзбекэнерго" АЖ шошилинч ёрдам кўрсатиш хизматлари билан ҳамкорлик қилиш.

Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи

-

-

2019 йил

1 январгача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шодмонов),

ИИВ (П. Бобожонов),

ФВВ (А. Кулдашев),

"Ўзбекнефтгаз" АЖ (Б. Ашрафханов),

"Ўзбекэнерго" АЖ (У. Мустафоев)

2.

Тез тиббий ёрдам кўрсатиш стандартлари ва баённомаларини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, шу жумладан:

юракни ва ўпкани реанимация қилишни;

катталар ва болаларда нафас сиқиши юз берганда шошилинч ёрдам кўрсатишни;

катталар ва болаларда юрак-қон томир фаолияти жиддий бузилганда интенсив терапия алгоритмларини бажариш;

жароҳат олганда касалхонагача шошилинч ёрдам кўрсатишни;

неонатал реанимацияни назарда тутади.

Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи

-

-

2019 йил

1 апрелгача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

(А. Шодмонов), Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (Р. Изамов)

3.

Тез тиббий ёрдам хизмати фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг намунавий индикаторларини ҳисобга олган ҳолда тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ҳамда услубиятларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи

-

-

2019 йил

1 январгача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

(А. Шодмонов), Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (Р. Изамов)

4.

Чақирувлар хусусиятларини, тез тиббий ёрдам бригадалари томонидан кўрсатиладиган ёрдам ҳажми ва характерини ҳисобга олган ҳолда фельдшерлик бригадалари улушини кўпайтириб, тез тиббий ёрдам хизматларини қайта тузиб чиқиш.

Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи

-

-

2019 йил

1 декабргача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

(А. Шодмонов),

Молия вазирлиги (Д. Султанов)

5.

Ёритиш-овоз бериш сигнализацияси ёқилганда тез тиббий ёрдам автотранспорти ўтиб кетиши учун тўсқинлик қилганлик ва халақит берганлик учун халқаро амалиётни ҳисобга олган ҳолда йўл ҳаракати иштирокчилари жавобгарлигини кучайтириш.

Қонун лойиҳаси

-

-

2019 йил

1 августгача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шодмонов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Олий суд (К. Камилов)

II. ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ ХИЗМАТИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИК

БАЗАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

6.

Тез тиббий ёрдам хизмати учун махсус автотранспорт харид қилиш, шу жумладан:

Ташкилий-амалий чора-тадбирлар


Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шодмонов)

а) 2019 йилда:

25 та "С" классга мансуб автомобиль;

ҳаракатланиши қийин бўлган йўллардан юра оладиган 50 та автомобиль;

25 000,0

7 500,0

2019 йил

1 июлгача

50 та "С" классга мансуб автомобиль;

50 000,0

2019

1 октябргача

б) 2020 йилда:

50 та "В" классга мансуб автомобиль

25 000,0

2020 йил

1 мартгача

100 та "В" классга мансуб автомобиль

50 000,0

2020 йил

1 октябргача

в) 2021 йилда:

200 та "В" классга мансуб автомобиль

100 000,0

2021 йил

1 сентябргача

7.

Тез тиббий ёрдам хизмати парамедиклари бригадалари учун 5 дона скутер (электрскутер) харид қилиш.

Ташкилий-амалий чора-тадбирлар

55,0

Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2019 йил

1 мартгача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шодмонов)

8.

Тез тиббий ёрдам хизматининг махсус автотранспорт воситаларини зарур эҳтиёт қисмлар (мой, фильтрлар, автошиналар, аккумуляторлар ва ҳоказолар) билан таъминлаш.

Ташкилий-амалий чора-тадбирлар

24 948,0

Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2019-2021 йиллар давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шодмонов)

9.

Тез тиббий ёрдам хизмати автомобилларини тўлиқ жиҳозлаш учун 2144 та товушли сирена ва 2500 та видеорегистратор харид қилиш.

Ташкилий-амалий чора-тадбирлар

6 000,0

Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2019 йил

1 сентябргача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шодмонов)

10.

Тез тиббий ёрдам хизматининг махсус автотранспорт воситаларини тиббиёт ускуналари комплектлари (ЭКГ, транспортда ўпкани сунъий вентиляция қилиш воситаси, электр сўргич, дефибриллятор ва ҳоказолар) билан жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш).

Ташкилий-амалий чора-тадбирлар

47 250,0

Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2019 - 2021 йиллар давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шодмонов)

11.

Тез тиббий ёрдам хизматининг бригадаларини 1600 та GPS-трекер ва 2500 та планшет билан жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш).

Ташкилий-амалий чора-тадбирлар

11 500,0

Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2019 йил

1 апрелгача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шодмонов)

12.

Тез тиббий ёрдам хизматининг автотранспорти устидан мониторинг олиб борувчи GPS тизимини жорий этиш. Бу тизим:

тез тиббий ёрдам хизматининг автотранспорти жойлашган жойни;

ёқилғи даражаси датчигидан фойдаланган ҳолда ёқилғи сарфини;

транспорт воситаси юрган масофани;

белгиланган геозоналарга борганини;

тезлик режимига амал қилганини;

ҳайдовчилар фаолиятини назорат қилиш имконини беради.

Хизматлар етказиб берувчилари билан контрактлар тузиш


Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида

2019 йил

1 апрелгача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шодмонов)

III. ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ ХИЗМАТИ ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ

МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ, УЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ

ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

13.

Тез тиббий ёрдам хизмати тиббиёт ходимларининг меҳнатига ушбу хизмат фаолияти самарадорлигини баҳолаш индикаторларига асосланган табақалашган тарзда ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш механизмларини жорий этиш.

Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи

70 000,0

Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2019 йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шодмонов),

Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (Р. Изамов),

Молия вазирлиги (Д. Султанов)

90 000,0

2020 йил давомида

90 000,0

2021 йил давомида

14.

Тез тиббий ёрдам хизмати врачлари ва ўрта тиббиёт ходимларини мунтазам қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни, уларни тез ёрдам кўрсатиш халқаро стандартларига (ACLS, PALS, PНTLS) ўқитишни, шу жумладан хорижий мамлакатларнинг ихтисослашган ўқув юртлари негизида ўқитишни ташкил этиш.

Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи

7 000,0

Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2019 - 2021 йиллар давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шодмонов),

Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (Р. Изамов)

15.

Тез тиббий ёрдам хизмати ходимларининг малакасини ошириш учун ҳудудларга сафарларни ташкил этиш.

Жадвал режаси


Ижро этувчилар ва тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2019 - 2021 йиллар давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

(А. Шодмонов), Республика шошилинч тиббий ёрдам ўқув-машғулот маркази

(В. Аваков)

16.

Тез тиббий ёрдамни ривожлантиришни такомиллаштириш муаммолари бўйича йиллик илмий-амалий конференциялар, семинарлар, маҳорат-дарслари ва телекўприклар ўтказиш.

Ташкилий-амалий чора-тадбирлар


Ижро этувчилар ва тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2019 - 2021 йиллар давомида

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази

(А. Хаджибаев) ва унинг ҳудудий филиаллари

  

Изоҳлар:


*) ушбу дастурда назарда тутилган тадбирлар ижросининг якуний суммаси 604,2 млрд. сўмни ташкил этади;


**) асбоб-ускуналарнинг ва ушбу дастурда назарда тутилган бошқа харажатларнинг якуний суммаси (қиймати) давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб-таомиллар якунлари бўйича аниқланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 16 октябрдаг

ПҚ-3973-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тез тиббий ёрдам хизмати

фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг

намунавий индикаторлари

 

Т/р

Индикаторлар гуруҳи

Индикаторлар

Кўрсаткичлар

1.

Моддий-техник ва кадрлар билан таъминланганлик

Махсус автотранспорт билан жиҳозланганлик

Шундан

"А"

класс

"В"

класс

"С"

класс




Алоқа воситалари билан таъминланганлик

Шундан

Радио-алоқа

Телефон алоқаси

(Планшетлар)



GPS-навигация тизими билан таъминланганлик


Дори воситалари билан таъминланганлик


Тиббиёт буюмлари билан таъминланганлик


Кадрлар билан тўлдирилганлик (тасдиқланган штат нормативларига мувофиқ)

Врачлар

Фельдшерлар



2.

Тез тиббий ёрдам кўрсатиш оперативлиги

Тез тиббий ёрдам машинаси жўнайдиган ўртача вақт


Беморнинг олдига етиб келишга кетадиган ўртача вақт


Тез тиббий ёрдам бригадасига бир суткада тушадиган ўртача юклама


Асоссиз чақирувлар


3.

Охирги натижа бўйича тез тиббий ёрдам кўрсатиш сифати

Тез тиббий ёрдам келгунига қадар ўлим


Тез тиббий ёрдам бригадаси борлигида ўлим


Такрорий чақирувлар (тез тиббий ёрдам бригадаси айби билан)


Даволаш-профилактика муассасаларининг даъволари ва фуқаролар шикоятлари


   

Индикаторлар тез тиббий ёрдам хизматининг иш ҳажмларидан ва ривожланиш суръатларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан тўлдирилиши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 16 октябрдаги

ПҚ-3973-сон қарорига

3-ИЛОВА



Шошилинч тиббий ҳамда тиббиёт ходимлари

етиб келгунига қадар ёрдам кўрсатиш кўникмалари

ўргатиладиган курслардан ўтиш учун Республика шошилинч

тиббий ёрдам ўқув-машғулот марказига юбориладиган

давлат органлари ва давлат улушига эга

бўлган ташкилотлар ходимларининг

контингенти

 

Т/р

Номланиши

Ходимлар сони

2019 йил

2020 йил

2021 йил

1.

Ички ишлар вазирлиги

100

110

120

2.

Мудофаа вазирлиги

150

160

170

3.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

50

60

70

4.

Халқ таълими вазирлиги

50

55

60

5.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

100

100

100

6.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

50

50

50

7.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

100

100

100

8.

Давлат божхона қўмитаси

50

60

70

9.

Давлат солиқ қўмитаси

160

160

160

10.

Транспорт вазирлиги

50

60

70

11.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК

150

160

170

12.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ

200

210

220

13.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ

50

60

70

14.

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ

100

110

120

15.

Тез тиббий ёрдам бригадалари ҳайдовчилари

2000

2000

2000

Жами:

3360

3455

3550

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 октябрь


"Халқ сўзи", 2018 йил 17 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 22 октябрь, 42-сон, 830-модда











































Время: 0.1559
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск