ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.10.2018 й. 819-сон "Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги соҳасини янада ривожлантириш ва инновацион технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.10.2018 й.

N 819




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ИННОВАЦИОН

ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги соҳасини ривожлантириш, ўрмон майдонларини кенгайтириш, мавжуд ўрмон фонди ерларининг ҳолатини яхшилаш, яйловлардан самарали фойдаланиш, писта, бодом, ёнғоқ плантацияларини барпо этиш ҳамда доривор ўсимликларни етиштиришни кўпайтириш, инновацион ғоялар ва технологияларни жорий этишни тезлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлигининг:

Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Ўрмон хўжалигини ривожлантириш инновация марказини (кейинги ўринларда Инновация маркази деб аталади);

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси муассислигида "Ўрмонинвест" давлат унитар корхонасини (кейинги ўринларда "Ўрмонинвест" ДУК деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар Инновация марказининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

республика ҳудудининг тупроққлим шароитидан келиб чиқиб, ўрмон барпо этиш, ўрмон фондини ҳар томонлама кенгайтириш, уларни муҳофаза қилиш ва ўрмон бойликларидан оқилона фойдаланишга доир тадбирларни амалга ошириш учун инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш;

манзарали, мевали ва доривор ўсимликлар плантацияларини барпо этиш ҳамда кўчатхоналар ташкил этишнинг инновацион усулларини ишлаб чиқиш;

янги ўсимлик турларини интродукция қилиш ва маҳаллий тупроққлим шароитига мослаштириш бўйича тадқиқотлар олиб бориш ва уларни жорий этиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш;

ўрмон фонди ерларида шўрланишга ва сувсизликка чидамли ўсимликларни етиштиришнинг илмий асосланган инновацион технологиясини яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишланмаларини жорий этиш;

илмий-тадқиқот натижаларини амалиётга тизимли жорий этишни ташкил қилиш;

янги инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш ва амалиётга татбиқ этиш таклифларини ишлаб чиқиш;

ноқулай иқлим шароитига, зараркунанда ва касалликларга чидамли ўрмон ўсимликларини интродукция қилиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш;

ноёб, манзарали, мевали ва доривор ўсимликлар турларини жадал кўпайтириш усулларини ишлаб чиқиш;

ривожланган давлатларнинг соҳага оид тажрибаларини ўрганиш, шу жумладан хорижий мутахассисларни ва олимларни ҳамкорликда илмий-тадқиқотлар олиб бориш учун жалб этиш;

соҳада фаолият кўрсатаётган илмий ходимларнинг салоҳиятини ошириш, уларнинг чет элларда мунтазам малака оширишини ташкил этиш ва иқтидорли ёшларни жалб қилиш;

халқаро илмий ва ўқув семинарлар ҳамда анжуманлар ташкил этиш.


3. Қуйидагилар "Ўрмонинвест" ДУКнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

ўрмон хўжаликларида ишлаб чиқариш (маҳсулотлар, хизматлар) сифатини яхшилаш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб қилиш ва экспорт потенциалини ошириш;

ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва хизматлар имиджини ошириш ва хизматлар брендини яратиш ва жаҳон бозорида уларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш;

ўрмон ресурсларидан самарали фойдаланиш ва уларни бошқариш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва бошқариш;

сайёҳлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида инвесторларни экотуризм, ов туризми ва ўрмон хўжалиги рекреация зоналарини ривожлантириш учун жалб қилиш;

қўшма корхоналар, савдо уйлари, реклама агентликлари, шу жумладан чет элда ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

юқори ликвидли ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш учун тузилмавий қўшма корхоналар учун замонавий корпоратив бошқарув усулларини қўллаш;

ишлаб чиқарилган ва сотилган маҳсулот (товарлар) ва кўрсатиладиган хизматларни реализация қилиш учун маркетинг тадқиқотлари ўтказиш ва истеъмол бозорини ўрганиш, шу жумладан экспорт қилиш стратегиясини амалга ошириш;

ўрмон хўжалигида инновацион технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

маҳсулотлар (товарлар) ва хизматлар учун ички тизим нархларининг мониторинги ва уларнинг рақобатбардошлиги бўйича таклифлар тайёрлаш;

тақдимот ва концепцияларни тайёрлаш, ўтказиш, потенциал инвесторлар билан учрашувлар ташкил этиш, халқаро фондлар ва банклардан инвестицияларни жалб қилиш, лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун кредитлар ва грантлар бериш бўйича музокаралар олиб бориш.


4. Ўрмон хўжалигини ривожлантириш инновация марказининг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси бир ой муддатда:

Инновация маркази ҳамда "Ўрмонинвест" ДУКнинг уставлари тасдиқланишини ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

"Ўрмонинвест" ДУКнинг тузилмаси, штатлар жадвалини тасдиқлаш, моддий-техника базасини шакллантириш ҳамда бино ва малакали кадрлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни кучайтириш давлат қўмитаси Андижон вилоят ҳокимлиги ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Ўрмон хўжалигини ривожлантириш инновация марказини бино ва иншоотлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.


7. Қуйидагилар Инновация маркази фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасидан ажратиладиган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

давлат илмий дастурлари доирасида ажратиладиган грантлар;

халқаро молиявий институтлар ва хорижий донор давлатларнинг грантлари, шунингдек ҳомийлик хайриялари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


8. Қуйидагилар "Ўрмонинвест" ДУК фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:

хўжалик фаолиятидан тушадиган маблағлар;

халқаро молия институтлари ва ташкилотларнинг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


9. Белгилаб қўйилсинки, Инновация маркази ходимларига республика илмий-тадқиқот институтлари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби татбиқ этилади.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2019 йилдан бошлаб Инновация маркази фаолиятини Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан тақдим этиладиган ҳисоб-китоблар асосида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирсин.

Инновация марказининг 2018 йилги фаолияти Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ва бошқа бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштирилиши маълумот учун қабул қилинсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда Инновация марказининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чораларини кўрсин.

Бунда:

талаб этиладиган замонавий лаборатория асбоб-ускуналари, зарур мебель, компьютер техникаси, алоқа воситалари ва бошқа моддий воситалар билан таъминлаш;

мавсумдан ташқари пайтларда ўсимликларни ўстириш ва илмий-тадқиқотлар олиб бориш учун фитотронлар ташкил этиш;

Андижон тажрибасини ва бошқа инновацион ғояларни ўрмон хўжаликларида жорий қилишни татбиқ этиш назарда тутилсин.


12. Андижон вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси икки ой муддатда Андижон вилоятининг Хўжаобод, Булоқбоши, Марҳамат, Жалақудуқ туманларида хандон писта, ёнғоқ ва экспортбоп маҳсулотлар етиштиришга қулай бўлган, ҳозирги вақтда самарасиз фойдаланилаётган ҳамда туман ҳокимлиги захирасида бўлган ер майдонларини хатловдан ўтказиб, уларнинг белгиланган тартибда Андижон давлат ўрмон хўжалигига ўтказиб берилишини таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Андижон вилоятидаги чорва молларини озуқа базаси билан таъминлаш учун яйлов сифатида фойдаланиш ҳамда босқичма-босқич доривор ўсимликлар етиштириш мақсадида, Охангарон давлат ўрмон хўжалиги ҳудудидан 20 минг гектар ер майдонини Андижон давлат ўрмон хўжалигига белгиланган тартибда узоқ муддатли ижара асосида фойдаланиш учун ажратсин.


14. Андижон вилояти ҳокимлиги вилоятда экспортбоп доривор ўсимликларни сақлаш ва дастлабки қайта ишлашни ташкил қилиш мақсадида Андижон вилояти Хонобод шаҳар ҳокимлигининг Хонобод шаҳрида жойлашган собиқ механизациялашган кўчма колонна корхонаси биносини текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида Андижон давлат ўрмон хўжалигига бир ой муддатда ўтказиб берсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Андижон давлат ўрмон хўжалигининг Қирғизистон Республикаси билан чегарадош ҳудудида Давлат чегараси чизиғидан 100 метр минтақадан сўнг ўрмонзорлар ва давлат чегараси бўйлаб ёнғинга қарши минтақа барпо этсин ҳамда уни доимий иш ҳолатида сақласин.


16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан, тармоққа оид илмий ишлар, инновация лойиҳалари ва илғор технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ихтиролар, илмий ишлар яратишни рағбатлантириш Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилиши маълумот учун қабул қилинсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда 2025 йилга қадар ўрмон фонди ерларида экотуризмни ривожлантириш дастурини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


18. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 734-модда) билан тасдиқланган Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг тузилмасига "Чўл ҳудудларида ўрмончиликни ривожлантириш илмий маркази" блокидан сўнг "Ўрмон хўжалигини ривожлантириш инновация маркази" блоки қўшилсин.


19. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров, Андижон вилояти ҳокими Ш.Қ. Абдурахмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 11 октябрдаги

819-сон қарорига

ИЛОВА



Ўрмон хўжалигини ривожлантириш

инновация марказининг

ТУЗИЛМАСИ

   

Директор

Директор ўринбосари

Бош юрисконсульт

Бош ҳисобчи

Илмий натижаларни умумлаштириш бўлими

2

Кадрлар бўйича инспектор

Инновацион ғоялар ва технологияларни жорий этиш бўлими

2

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 9 нафар.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони ўрнатилган меъёрларга мувофиқ белгиланади.


*) Илмий лойиҳаларни амалга ошириш учун мутахассислар ва илмий ходимлар қўшимча равишда шартнома асосида жалб этилади.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 11 октябрь















































Время: 0.0290
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск